Qizilmiya ildizi siropi (Glycyrrhizae radices syrup) Radiks 90 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Qizilmiya ildizi siropi (Glycyrrhizae radices syrup) Radiks 90 ml (shisha)
100 г сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: қизилмия илдизи қуюқ экстракти - 4 г;
ёрдамчи моддалар: қандли сироп, 96% ли этил спирти - 10 г.
Кўнғир рангли, ўзига хос ҳидга ва таъмга эга қуюқроқ суюқлик.
Сироп.
Балғам кўчирувчи восита.
Фармакодинамикаси
Биологик фаол моддалар мажмуасини: глицирризин кислотаси, тритерпен кислотаси, гликозидлари, флавоноидлар, ликвиротозид, триоксихальконлар, пентациклик тритерпен, карбеноксален ва бошқаларни сақлайди.
Балғам кўчирувчи, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади, меъда-ичак йўлларининг сурункали яллиғланиш касалликларида айниқса, меъда шираси кислотаси ошиб кетган ҳолларда, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси битишини тезлаштиради. Глицирризин кислотаси, организмда метаболик ўзгаришларга учраб, кортикостероидга ўхшаш таъсир кўрсатади. Шунингдек организмнинг носпецифик резистентлигини оширади, стафилококк, туберкулёз микобактерияси, ичак таёқчаси микробларига қарши фаолликка эга.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг фармакокинетик текширишлари ўтказилмаган, чунки препарат турли биологик фаол моддаларни сақлайди.
Нафас йўлларининг балғам ажралиши қийин бўлган, йўтал билан кечувчи ўткир ва сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликларини (бронхитлар, трахеобронхитлар, бронхопневмония, бронхоэктатик касаллик ва бошқалар) даволашда қўлланади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак асоратланмаган яра касаллигида, юқори секретор фаолиятли сурункали гастритни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади. Организмининг носпецифик резистентлигини оширувчи восита сифатида ҳолсизланган пациентларда қўлланади. Болаларда кузатиладиган аллергик дерматит ва дерматозларни даволашда қўлланади.
Қизилмия илдизи сиропи кунига 3 марта ичга қабул қилинади:
- катталарга - 1 қабул қилишда бир десерт қошиқ ½ стакан сувда буюрилади;
- 12 ёшдан катталарга - 1 қабул қилишда 1 чой қошиқ ¼ стакан сувда буюрилади;
- 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга бир қабул қилишда ½ чой қошиқ ¼ стакан сувда буюрилади;
- 2 ёшгача бўлган болаларга - 1-2 томчидан 1 десерт қошиқ сувда қабул қилинади.
Даволаш курси 7-10 кунни ташкил этади.
Препаратни бундан узоқроқ вақт давомида қўллаш тавсия қилинмайди.
Аллергик реакциялар. Узоқ вақт қўлланилганда артериал қон босимини ошиши, суюқликни тутилиши, хатто шиш пайдо бўлиши мумкин.
Препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Гипокалиемиянинг ривожланиши эҳтимоли туфайли, қизилмия препаратларини тиазид диуретиклар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Қизилмияни узоқ вақт қўллаш билан боғлиқ гипокалиемия юрак гликозидларининг токсик таъсирини кучайтириши мумкин. Қизилмия ва кортикостероидларни бир вақтда қўлланилганда кортизолнинг ярим чиқарилиш даври узайиши мумкин.
Автомобиль ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат этил спирти сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: кўрсатилган дозаларда юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганда гипокалиемия, артериал босимни ошиши, сув-туз алмашинувини бузилиши оқибатида периферик шишлар пайдо бўлиши мумкин.
Симптоматик даволаш ўтказилади.
50, 90 ёки 100 мл дан бураладиган қопқоқли шиша флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картонли пеналда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
Radiks, OOO, Узбекистан.
Qizilmiya ildizi ekstrakti: 40 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Qizilmiya ildizi siropi (Glycyrrhizae radices syrup) Radiks 90 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Qizilmiya ildizi siropi (Glycyrrhizae radices syrup) Radiks 90 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Qizilmiya ildizi siropi (Glycyrrhizae radices syrup) Radiks 90 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Qizilmiya ildizi ekstrakti hisoblanadi.
Qizilmiya ildizi siropi (Glycyrrhizae radices syrup) Radiks 90 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.