Facebook Pixel Code

Respikur plyonka bilan qoplangan planshetlar №10 (1 blister)

dagi narxlar
dan 29100 so'm gacha 32000 so'm
Без рецепта
7 ta dorixonalarda
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Respikur plyonka bilan qoplangan planshetlar №10 (1 blister)

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: левоцетиризин - 2,5 мг, парацетамол - 325 мг, фенилэфрин гидрохлориди - 10 мг, кофеин - 15 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, икки асосли кальций фосфати, повидон, натрий бензоати, магний стеарати, тозаланган тальк, натрий крахмал гликоляти, полакрилин калий, Sheffcoat MP White (5Y00235), гипромеллоза

Оқ рангли, узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун чизиғи, бошқа томони силлиқ бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита. АТХ коди: N02BE51.

Левоцетиризин - цетиризиннинг энантиомеридир; гистаминнинг рақобатли антагонисти; яқинлиги цетиризинга нисбатан 2 марта юқори бўлган Н1-рецепторларни блоклайди. Аллергик реакциянинг гистаминга боғлиқ босқичига таъсир кўрсатади; эозонофиллар мигарциясини камайтиради, қон-томирлар ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини чеклайди. Аллергик реакцияларни ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради, антиэкссудатив, қичишишга қарши таъсир кўрсатади; деярли антихолинергик ва антисеротонин таъсир кўрсатмайди. Терапевтик дозаларда деярли седатив таъсир кўрсатмайди.

Парацетамол - циклооксигеназа ферментининг ҳар иккала шакли (ЦОГ1 ва ЦОГ2) ни блоклаб, шу орқали простагландинлар (Pg) синтезини ингибиция қилади. Асосан марказий нерв тизимида, оғриқ ҳамда терморегуляция марказларига таъсир қилади.

Фенилэфрин гидрохлориди - адреномиметикдир. Буруннинг шиллиқ қаватидаги асосан венулалар ва каверноз-веноз синусларда жойлашган, қон томирларнинг α1-адренорецепторларини рағбатлантириб, у маҳаллий қон айланишини бузмасдан, шиллиқ қаватга енгил таъсир қилади. Қон томирларни торайтирувчи самараси қон оқимини ошишида, бурун, буруннинг ёндош бўшлиқлари ва евстахиев найининг шиллиқ қавати шишини камайишида намоён бўлади. Шу билан грипп, ЎРВИ, шамоллаш ва аллергик реакцияларда издан чиқадиган бурун орқали нафас олиш тикланади.

Кофеин - МНТ га бевосита қўзғатувчи таъсир кўрсатади: бош миянинг пўстлоқ қисмида, нафас ва қон томирларни ҳаракатлантирувчи марказларда қўзғалиш жараёнларини бошқаради ва кучайтиради, мусбат шартли рефлексларни ва ҳаракат фаоллигини фаоллаштиради. Руҳий фаолиятни рағбатлантиради, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади, реакция вақтини қисқартиради.

Фармакокинетикаси

Левоцетиризин - ичга қабул қилинганида тез сўрилади; овқатланиш сўрилишнинг тўлиқлигига таъсир кўрсатмайди, аммо унинг тезлигини секинлаштиради. Биокираолишлиги - 100% ни ташкил этади. Максимал концентрациясига эришиш вақти (TCmax) - 0,9 соат, максимал концентрацияси (Cmax) - 207 нг/мл ни ташкил этади. Препаратнинг 14% дан камроқ қисми жигарда О-дезалкилланиш йўли билан метаболизмга учраб, фармакологик жиҳатдан нофаол метаболитини ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври (T1/2) - 7-10 соат. Умумий клиренси - 0,63 мл/мин/кг ни ташкил этади. 96 соат давомида организмдан бутунлай чиқарилади. Буйраклар орқали (85,4%) чиқарилади. Кўкрак сутига ўтади.

Парацетамол - сўрилиши юқори даражада, максимал концентрацияси (Cmax) 5-20 мкг/мл, максимал концентрациясига эришиш вақти (TCmax) 0,5-2 соатни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 15%. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Эмизикли аёл қабул қилаётган парацетамолнинг 1% дан камроқ дозаси кўкрак сутига ўтади.

Ярим чиқарилиш даври (T1/2) 1-4 соат. Буйраклар орқали метаболитлар кўринишида, тахминан 3% - ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Кекса ёшдаги беморларда препаратнинг клиренси пасаяди ва T1/2 узаяди.

Фенилэфрин гидрохлориди - перорал қўлланганида меъда-ичак йўлларида аҳамиятли даражада парчаланиши туфайли, биокираолишлигини пастлиги (38%) билан характерланади. Одамда фенилэфриннинг марказий тақсимланиш ҳажми тахминан 40 л ни ташкил этади. Перорал қабул қилинганида фенилэфрин жигарда тизим олди метаболизмига учраб, фенол конъюгатларини ҳосил қилади. Модданинг 86% дозаси қабул қилинганидан сўнг тахминан 48 соатдан кейин сийдик билан чиқарилади, бунда 2,6% эркин аминлар шаклида бўлади.

Кофеин - кофеин ва унинг сувда эрувчан тузлари ичакда (шу жумладан йўғон ичакда) яхши сўрилади. T1/2 тахминан 5 соатни ташкил этади, айрим шахсларда - 10 соатгача бўлган вақтни ташкил этади. Асосий қисми деметилланади ва оксидланади. Тахминан 10% буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Шамоллаш, грипп, аллергия ёки нафас тизимининг бошқа касалликлари (синусит, бронхит кабилар) оқибатида юзага келадиган симптомларни вақтинчалик енгиллаштириш учун қўлланади. Кўз/бурун/томоқни қичишиши, кўз ёшини оқиши, тумов ва аксиришни енгиллаштириш учун қўлланади. Бурундаги шиш ва/ёки қулоқларни битишини йўқотиш учун қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1 таблеткадан кунига 2 марта буюрилади.

6-12 ёшли болалар: ½ таблеткадан кунига 2 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Уйқучанлик, бош айланиши, оғиз/бурун/томоқни қуриши, бош оғриғи, меъда фаолиятини бузилиши, қабзият, уйқуда муаммолар бўлиши мумкин.

Камроқ ифодаланган ножўя самаралар кайфиятни ўзгариши, қулоқларни шанғиллаши, сийишни қийинлашиши, кўришни ўзгариши (масалан, хиралашиши / жисмларни иккиланиши) дан иборат бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик. 6 ёшгача бўлган болалар. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қўллаш тавсия этилмайди.

Қуйидаги препаратлар: гипотензив воситалар, МАО ингибиторлари, уйқучанликни чақирадиган препаратлар, шунингдек алкоголь, антигистамин препаратлар (масалан, цетиризин, димедрол), уйқусизликда ва ҳавотирланишда қўлланадиган дори воситалар (масалан, алпразолам, диазепам, золпидем), миорелаксантлар ва наркотик оғриқ қолдирувчилар (масалан, кодеин) билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Нафас фаолияти билан муаммолари (масалан, астма, ўпка эмфизема), қандли диабет, глаукома, юрак муаммолари, юқори қон босими, буйрак муаммолари, жигар касалликлари, тиришишлар, МИЙ касалликлари (масалан, меъда яраси), қалқонсимон без фаолиятининг фаоллигини ошиши (гипертиреоз), сийишни қийинлашиши (масалан, простата безини катталашиши туфайли) бўлган пациентларга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Бош айланиши ёки уйқучанлик ривожланиши мумкин, демак пациентлар автомобилни бошқариш хавфи борлиги юзасидан огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиш симптомлари юракни номунтазам уриши, галлюцинациялар, хушни йўқолиши ва тиришишлардан иборат бўлиши мумкин. Даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.

Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблеткадан алюмин блистерда; 1 алюмин блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

“Corona Remedies Pvt. Ltd.”

Village Jatoli, Post office - Oachghat, Tehsil & District Solan,

Himachal Pradesh - 173 223, Ҳиндистон

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“Serene Pharma”МЧЖ

Манзили: Тошкент ш., Яшнабод тумани, .М.Ашрафий кўч., 2 берк кўча, 9 уй

Тел: +998712910140

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Chiqarish shakli:
Tabletkalari
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Respikur plyonka bilan qoplangan planshetlar №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Respikur plyonka bilan qoplangan planshetlar №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Respikur plyonka bilan qoplangan planshetlar №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Corona Remedies hisoblanadi.