Riboksin (Riboxinum) Borisovskiy ZTP plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Riboksin (Riboxinum) Borisovskiy ZTP plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg №10 (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: инозин (рибоксин) 200 мг;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, повидон, қанд упаси, стеарин кислотаси, опадрай II (қисман гидролизланган поливинил спирти, тальк, макрогол 3350, титан диоксиди Е171, темир (II) оксиди Е172, сариқ хинолин Е104 сақлайди.
Икки томони қавариқ, сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Юрак касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар. АТХ коди: С01ЕВ.
Миокард инфарктидан сўнг, юракнинг ишемик касаллиги, юрак гликозидларини қўлланилиши туфайли юрак ритмини бузилишларини мажмуавий даволашда.
Жигар касалликлари (гепатит, цирроз, алкоголь ёки дори воситалари чақирган жигарнинг ёғли дистрофияси) ва урокопропорфирияни мажмуавий даволашда қўлланилади.
Агар Сиз РИБОКСИНни қабул қилишни унутган бўлсангиз, навбатдаги қабул қилишни вақти яқинлашмагунча, иложи борича таблеткани тезроқ қабул қилинг. Агар дорини кейинги дозасини қабул қилиш вақти келиб қолган бўлса, ўтказиб юборилган дозани қабул қилманг. Ўтказиб юборилган дори воситасини ўрнини тўлдириш учун, дозани икки марта ошириш мумкин эмас. Кейин препарат тавсия этилган дозалаш тартибига мувофиқ қўлланилади.
Ичга қабул қилишда суткалик доза 600-2400 мг ни ташкил қилади. Даволашни биринчи кунида суткалик доза 600-800 мг га тўғри келади (200 мг дан кунига 3-4 марта). Яхши ўзлаштирилган ҳолатда суткалик доза 1200 мг гача (2-3 кунлари), зарурати бўлса суткада 2400 мг гача оширилади.
Даволаш курси 4 ҳафтадан 1,5-3 ойгача.
Урокопропорфирияда суткалик доза 800 мг ни ташкил қилади (1 таблеткадан суткада 4 марта) даволаш курси давомийлиги 1-3 ой.
Иммун тизими, тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: аллергик/анафилактик реакциялар (шу жумладан қичишиш, тери гипертемияси, эшакеми, тошма анафилактик шок).
Моддалар алмашинуви, метаболизм томонидан: гиперурикемия, юқори дозаларни узоқ муддат қабул қилганда подаграни зўрайиши кузатилиши мумкин.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипотензия, бош оғриғи, ҳансираш, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш ва кўп терлаш билан бирга кечиши мумкин.
Бошқалар: қонда сийдик кислотасини даражасини ошиши, умумий ҳолсизлик.
Ножўя самаралар пайдо бўлганда, бу ҳақида даволовчи шифокорга хабар беринг. Бу бўлиши мумкин бўлган барча ножўя самараларга, шу жумладан ушбу илова-варақада келтирилмаганларга ҳам таалуқлидир.
- подагра;
- буйрак етишмовчилиги;
- инозинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
- 2-3 даражали брадиаритмиялар;
- синус тугунини заифлиги синдроми;
- WPW-синдроми, Морганьи-Адамс-Стокс синдроми;
- 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Агар Сиз ҳозирги вақтда ёки яқинда бошқа дори воситаларини қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Бир вақтда қўлланганда анаболик стероидлар ва ностероид анаболик воситаларни самарасини кучайтиради.
Теофиллинни бронхолитик самарасини ва кофеинни психостимуляция қилувчи таъсирини кучсизлантиради.
Алкалоидлар билан номутаносиб, улар билан ўзаро таъсирида алкалоид асосини ажралиши ва эримайдиган бирикмаларни ҳосил бўлиши юз беради.
Танин билан бирга чўкма ҳосил қилади.
Кислота, спирт ва оғир металл тузлари билан номутаносиб. В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) билан номутаносиб, чунки иккала бирикмаларни фаолсизланиши келиб чиқади.
Бета-адреноблокаторлар билан қабул қилганда, Рибоксиннинг самараси камаймайди.
Юрак гликозидлари билан бирга препарат аритмияларни келиб чиқишини бартараф этади ва инотроп таъсирни кучайтириши мумкин.
Рибоксин гепаринни таъсири давомийлигини узайтириб, самарасини кучайтириши мумкин.
Гипоуремик воситаларни бирга қўллаш уларнинг самарасини кучсизлантиради.
Нитроглицерин, нифедипин, фуросемид, спиронолактон билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Буйрак етишмовчилигида препаратни қўллаш фақат шифокор фикрига кўра, кутилаётган ижобий самара бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлсагина қўллаш мумкин.
Даволаш вақтида қонда сийдик кислотасининг даражасини доимий назорат қилиш лозим.
Дори воситаси қанд упасини сақлайди, буни қандли диабети бўлган беморларда ҳисобга олиш лозим.
Рибоксин юрак фаолиятини бузилишини шошилинч мувофиқлаштириш учун қўлланилмайди.
Терини қичишиши ва гиперемияси вужудга келса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим.
Ушбу дори воситасини фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслиги ёки глюкоза-галактозани мальсорбцияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Педиатрия амалиётида қўлланилиши
Ушбу дори воситасини қўллаш ҳақида маълумотлар йўқлиги туфайли, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, агар Сиз ҳомиладорликка гумон қилсангиз ёки ҳомиладор бўлиш эҳтимолини истисно қилмасангиз, бу ҳақида ўзингизни даволовчи шифокорингизга хабар беринг.
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашини хавфсизлигига тегишли маълумотларни камлиги туфайли, Рибоксинни фойда/хавф нисбатини ҳисобга олиб буюрилади.
Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Дори воситаси автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Шахсий ўзалштираолмаслик мавжуд бўлса, дори воситаси бекор қилинади ва десенсибиляция қилувчи даволаш ўтказилади. Қонда сийдик кислотасининг даражаси ошиши мумкин, бу подаграси бўлган беморларда препаратни бекор қилишни талаб этадиган зўрайишга олиб келиши мумкин.
Даволаш симптоматик. Махсус антидоти йўқ.
10 таблеткадан контур уяли ўрамларда. 5 контур уяли ўрамлар илова-варақа билан бирга картон кутига жойланган (№10х5).
Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Борисовский завод медицинских препаратов» очиқ акционерлик жамияти,
Беларусь Республикаси, Минск вил., Борисов ш., Чапаев кўч. 64.
Inozin: 200 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Riboksin (Riboxinum) Borisovskiy ZTP plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Riboksin (Riboxinum) Borisovskiy ZTP plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Riboksin (Riboxinum) Borisovskiy ZTP plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Riboksin (Riboxinum) Borisovskiy ZTP plyonka bilan qoplangan planshetlar 200 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Inozin hisoblanadi.