Facebook Pixel Code

Riboksin (Riboxinum) Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 2%, 10 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Hajmi:
5 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Riboksin (Riboxinum) Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 2%, 10 ml №10 (ampulalar)

фаол модда: рибоксин (инозин) - 20 мг;

ёрдамчи моддалар: гексаметилентетрамин - 2 мг, натрий гидроксидининг 1 М эритмаси - рН 7,8-8,6 гача, инъекция учун сув - 1 мл гача.

Тиниқ рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Вена ичига юбориш учун эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита. АТХ коди: C01EB.

Рибоксин - пуриннинг ҳосиласи (нуклеозид) - аденозинтрифосфат (АТФ) нинг ҳосиласи. Метаболик жараёнларни рағбатлантирувчи дори воситалари гуруҳига мансуб.

Антигипоксик ва антиаритмик таъсир кўрсатади. Миокарднинг энергетик балансини оширади, коронар қон айланишини яхшилайди, буйракларнинг интраоперацион ишемиясининг кейинги таъсирини олдини олади. Бевосита глюкоза алмашинувида иштирок қилади ва гипоксия шароитларида ва АТФ бўлмаганида алмашинувни фаоллашишига ёрдам беради.

Нормал тўқима нафаси жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган пируват кислотасининг метаболизмини фаоллаштиради, шунингдек ксантин-дегидрогеназани фаоллашишига ёрдам беради. Нуклеотидларнинг синтезини рағбатлантиради, Кребс циклининг айрим ферментлари фаоллигини кучайтиради. Миокарддаги метаболизм жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади - юрак қисқаришлари кучини оширади ва диастолада миокардни тўлиқроқ бўшашишига ёрдам беради, бунинг натижасида зарб ҳажми ошади. Антиаритмик таъсирининг механизми охиригача аниқланмаган.

Тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради, тўқималарнинг регенерациясини (айниқса миокард ва меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватининг) фаоллаштиради.

Фармакокинетикаси

Жигарда глюкурон кислотасини хосил бўлиши ва уни кейинги оксидланиши билан метаболизмга учрайди. Аҳамиятсиз миқдорда сийдик билан чиқарилади.

Мажмуавий даволашда:

  • ўтказилган миокард инфарктида;
  • юрак ишемик касаллигида;
  • юрак гликозидларини қўллаш билан боғлиқ бўлган, шунингдек ўтказилган инфекцион касалликлардан кейинги миокардиодистрофия фонидаги юрак ритмини бузилишларида қўлланади.

Жигар касалликлари (гепатитлар, цирроз, ёғли дистрофия), урокопропорфирия. Ажратиб олинган буйракдаги операцияда (қон айланиши тўхтатилганда фармакологик ҳимоя воситаси сифатида) қўлланади.

Препарат вена ичига секин оқим билан ёки томчилаб (1 минутда 40-60 томчи) қўлланади. Даволаш 200 мг (20 мг/мл ли 10 мл эритма) кунига 1 марта юборишдан бошланади; сўнгра яхши ўзлаштирилишида, доза 400 мг (20 мг/мл ли 20 мл эритма) гача оширилади кунига 1-2 марта. Даволашнинг давомийлиги 10-15 кун.

Венага томчилаб юборишда препаратнинг 20 мг/мл эритмаси 5% ли декстроза (глюкоза) эритмасида ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида эритилади.

Аллергик реакциялар: терини қичишиши, тери гиперемияси (препаратни бекор қилиш керак).

Кам ҳолларда: қонда сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши, подаграни зўрайиши (узоқ вақт қўлланганда).

Инозинни ёки пуриннинг бошқа ҳосилаларини, шунингдек препаратнинг бошқа компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик, подагра, гиперурикемия, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болаларда (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

Буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллансин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа гуруҳ дори препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас. Инозинни кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ, шунинг учун лактация даврида препаратни буюришнинг зарурати бўлса эмизишни тўхтатиш керак.

Дори препаратини транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига бўлиши мумкин бўлган таъсири

Рибоксин препаратини транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Ҳозирги вақтда дозани ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган.

Инъекция учун эритма 2%.

5 мл ёки 10 мл дан нейтрал шиша ампулада.

5, 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«UZGERMED PHARM» МЧЖ ҚК,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юқори-Чирчиқ тум. Барданкул поселкаси. Тел-факс: 8370983-38-22

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Inozin: 20 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Riboksin (Riboxinum) Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 2%, 10 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Riboksin (Riboxinum) Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 2%, 10 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Inozin hisoblanadi.

Riboksin (Riboxinum) Uzgermed Farm in'ektsiya eritmasi 2%, 10 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Uzgermed Pharm hisoblanadi.