Rinikold tabletkalari №100 (4 ta chiziq x 25 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 13400 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Fenilefrin: 10 mg/tabletkalar, Kofein: 30 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar, Xlorfenamin: 2 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Rinikold tabletkalari №100 (4 ta chiziq x 25 tabletka)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 500 мг парацетамол, 30 мг кофеин, 10 мг фенилэфрин гидрохлориди, 2 мг хлорфенирамин малеати;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, крахмал, магний стеарати, тальк, натрий крахмал гликолати, желатин, поливинилпирролидон, метилпарабен, пропилпарабен.
Оқ рангли, капсула шаклидаги, қобиқ билан қопланмаган, бир томонида бўлувчи ўйиқчаси бўлган таблеткалар.
Таблеткалар.
ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита. АТХ коди: N02BE51.
Мажмуавий препарат.
Парацетамол иситмани туширувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.
Фенилэфрин қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатиб бурун битишини ва бурундан суюқлик оқишини камайтиради.
Хлорфенирамин аллергияга ва шишга қарши таъсир кўрсатади, бурун шиллиқ қаватини шишини ва гиперемиясини бартараф қилади аллергик ринит симптомларини бостиради, нафас олишни осонлаштиради.
Кофеин марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, бу чарчоқни ва уйқучанликни камайтиради, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятини оширади.
Фармакокинетикаси
Парацетамол
Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. У организмнинг кўпчилик тўқималарига тарқалади. Терапевтик концентрацияларда плазма оқсиллари билан боғланиши минимал, лекин доза ошган сари ортиб боради. У жигарда метаболизмга учрайди ва асосан фаол бўлмаган глюкуронид ва сульфат конъюгатлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. 5% дан камроғи ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1 соатдан 3 соатгача ўзгаради.
Кофеин
Кофеин препарат қабул қилингандан кейин 45 минут давомида меъда ва ингичка ичакда тўлиқ сўрилади. У организмнинг барча тўқималарига тарқалади ва биринчи қатор кинетикаси орқали чиқарилади. У МНТ ва сўлакка осон ўтади; шунингдек кўкрак сутига паст концентрацияларда аниқланади. Кофеин жигарда цитохром Р450 оксидазалар тизими ёрдамида учта метаболик диметилксантинларгача метаболизмга учрайди. Бу метаболитларнинг ҳар бири кейинчалик метаболизмга учрайди ва сўнгра сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 3 соатдан 7 соатгачани ташкил қилади.
Фенилэфрин гидрохлориди
Фенилэфрин меъда-ичак йўлларидан нотекис сўрилади. У биринчи ўтишда ичакда ва жигарда оксидазаларнинг моноаминлари метаболизми орқали ўтади. Шундай қилиб, биокираолишлиги пасаяди. Метаболизмининг асосий йўллари сульфат конъюгатлари (асосан ичак деворида) ва оксидланишли дезаминизацияни (моноаминоксидаза таъсири остида) ўз ичига олади; шунингдек глюкуронизация ҳам кам даражада амалга ошади. Фенилэфрин периферик тўқималарда тез тақсимланишга учрайди. У ерда эҳтимол, бош мияга кириши минимал, йўлдош орқали кирмайди ва кўпроқ даражада кўкрак сутига киради. Фенилэфрин ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Перорал юборилгандан кейин дозанинг тахминан 80% 48 соат давомида сийдик билан, асосан метаболитлари кўринишида чиқарилади. Перорал дозанинг тахминан 2,5% ўзгармаган препарат кўринишида сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври перорал қўлланилгандан кейин ўртача 2-3 соатни ташкил қилади.
Хлорфенирамин малеати
Хлорфенирамин меъда-ичак йўлларидан нисбатан секин сўрилади, плазмадаги чўққи концентрацияларига перорал юборилгандан кейин тахминан 2,5 соатдан 6 соатгача вақтда эришилган. Катталарга нисбатан болаларда тезроқ ва кенгроқ сўрилиши, клиренсини тезлиги ва ярим парчаланиш даврини қисқароқлиги қайд этилган. Хлорфенирамин организмда кенг тақсимланади ва марказий нерв тизимига киради. Биокираолишлиги паст, 25% дан 50% гача кўрсаткичлар қайд этилган. Қонда айланиб юрганда хлорфенираминнинг тахминан 70% плазма оқсиллари билан боғланади. Хлорферинаминнинг фармакокинетикасида кенг индивидуал фарқлар мавжуд; 2 соатдан 43 соатгача диапазонда ярим парчаланиш даври кўрсаткичлари қайд этилган. Хлорфенирамин малеати фаол метаболизмга учрайди. Метаболитлари дисметил ва дидисметилхлорфенираминни ўз ичига олади. Препарат ўзгармаган ва унинг метаболитлари кўринишида организмдан асосан сийдик орқали чиқарилади; чиқарилиши сийдикнинг рН ва тезлигига боғлиқ. Фақат жуда кам миқдорлари ахлатда аниқланган.
Тумов, бурун битиши ҳисси, бош оғриғи, иситма, қалтираш, бўғим ва мушакларда оғриқ билан кечувчи шамоллаш касалликларида қўлланади.
Катталарга 1-2 таблеткадан ҳар 4-6 соат ичга тавсия қилинади. Максимал суткалик доза 8 таблеткани ташкил қилади.
6 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан ҳар 4-6 соатда буюрилади, аммо 5 кун давомида кунига 4 мартадан ошмаслиги керак.
Препаратни тавсия этилган дозаларда қўллаганда ножўя самаралар кам ҳолларда намоён бўлади.
Ножўя самаралар пайдо бўлган ҳолларда, улар аллергик реакциялар, бош айланиши, уйқуни бузилиши, юқори қўзғалувчанлик, кўнгил айниши, бош оғриғи, оғизни қуриши кўринишида намоён бўлади.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, Риниколд таркибига кирувчи моддаларни сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш, трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш, бета-адреноблокаторлар, ҳомиладорлик, лактация даври, болаларда (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.
Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; қон касаллиги, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, ёпиқ бурчакли глаукома, простата бези аденомаси; Жильбер синдроми, артериал гипертензияда, қалқонсимон бези касаллигида, қандли диабетда, бронхиал астмада эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препарат МАО ингибиторлари, седатив препарат, этанолнинг самараларини кучайтиради.
Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши препаратлар, антипсихотик воситалари, фенотиазин хосилалари сийдик тутилиш, оғиз қуриши, қабзият ривожланиш хавфини оширади.
Глюкокортикостероидлар глаукома ривожланиш хавфини оширади.
Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради.
Хлорфенирамин МАО ингибиторлари, фурозолидон билан биргада қўлланилганида гипертоник криз, қўзғалиш, гиперпирексияга олиб келиши мумкин.
Трициклик антидепрессантлар симпатомиметик таъсирларни, галотан эса қоринчалар артмиясини ривожланиш хавфини оширади.
Препарат гуанетидинни гипотензив таъсирини камайтиради, бу эса ўз навбатида фенилэфринни альфа-адреностимуляция қилувчи фаоллигини кучайтиради.
Даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Диққатни юқори жамлаш, ҳаракат ва руҳий реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Риниколд 6 ёшгача бўлган болаларга, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қабул қилиш тавсия этилмайди.
Риниколдни парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Препарат фақат тавсия этилган дозаларда қабул қилиниши керак.
Дозани ошириб юборилиши, одатда парацетамол билан боғлиқ. Бунда тери рангини оқариб кетиши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш; гепатонекроз; жигар трансаминазаларни фаоллигини ошиши, протромбин вақтини ошиши кузатилиши мумкин. Дозани ошириб юборилиши кўринишларида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.
Даволаш: меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволаш.
4, 10 таблеткадан ПВХ - алюмин фольгали блистерда ёки алюмин фольгали стрипда.
1 блистердан ёки стрипдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон ўрамга жойланади.
25 ўрамдан (№4 таблетка учун) қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецептсиз.
Шрея Лайф Саенсиз Пвт. Лтд., Ҳиндистон
Шрея Хаус, 301/А, Переира Хил Роуд, Андери (Ист.), Мумбай - 400 099.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Fenilefrin: 10 mg/tabletkalar, Kofein: 30 mg/tabletkalar, Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar, Xlorfenamin: 2 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Rinikold tabletkalari №100 (4 ta chiziq x 25 tabletka) ning to`liq analoglari:
Rinikold tabletkalari №100 (4 ta chiziq x 25 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Rinikold tabletkalari №100 (4 ta chiziq x 25 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Shreya Layf Sayensiz hisoblanadi.