Facebook Pixel Code

Rinomaks Hot Ekstra (Rinomaks Hot Exstra) 22 g № 20 og'iz eritmasi uchun limon aromali kukunli (paketlar)

dagi narxlar
Без рецепта
Paketdagi miqdor:
15 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Rinomaks Hot Ekstra (Rinomaks Hot Exstra) 22 g № 20 og'iz eritmasi uchun limon aromali kukunli (paketlar)

1 пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол - 325 мг, фенилэфрин гидрохлориди - 10 мг, аскорбин кислотаси - 60 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий цитрати, сахароза, натрий сахаринати, лимон/апельсин/қора қорағат хушбўйи, сариқ Е 110 «қуёш шафақи».

Узига хос ҳидли кристалл кукун. Оқ рангли кристаллар ва енгил сочилувчан қумокларни бўлишига йўл қўйилади.

Лимон таъмли кукун ўзига хос ҳидли лимон ҳидига эга оқ рангдан сариқ ранггача товланувчи эритма ҳосил бўлгунича 250 мл қайноқ сувда эритилади

Апельсин таъмли кукун ўзига хос ҳидли апельсин ҳидига эга сариқ рангли товланувчи эритма ҳосил булгунича 250 мл қайноқ сувда эритилади.

Қора қорағат таъмли кукун ўзига хос ҳидли кора корағат ҳидига эга тўк-пушти рангли товланувчи эритма ҳосил бўлгунича 250 мл қайноқ сувда эритилади.

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун лимон ёки апельсин, ёки қора қорағат таъмли кукун.

ЎРК симптомларини бартараф қилувчи воситалар. АТХ коди: N02BE51.

Мажмуавий препарат, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари билан боғлиқ.

Парацетамол - анальгетик-антипиретик, оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир қилади. Оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Бош ва мушак оғриқларини, иситма кўринишларини камайтиради, томоқ оғриғини юмшатади.

Фенилэфрин гидрохлориди - қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади, бурун орқали нафасни енгиллаштиради ва бурун йўллари ва бурунолди бўшлиқларнинг тозаланишга ёрдам беради.

Аскорбин кислотаси - оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, углеводлар алмашинувини бошқарилишида иштирок этади, организмнинг инфекцияларига чидамлилигини оширади.

Юқори ҳарорат, этни увишиши, бош оғриғи, бўғимлар ва мушаклар оғриғи, бурун битиши, томоқ ва бурун бўшлиқларининг оғриғи билан бирга кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлари (ЎРК, ЎРВИ, грипп) да қўлланади.

Бир пакет ичидагиси стаканга солинади, иссиқ сув қуйилади, тўлиқ эриб кетгунча аралаштирилади ва иссиқ холида ичилади.

Катталарга: бир пакетчадан ҳар 4-6 соатда, 24 соат давомида 4 пакетчадан ортиқ қабул қилинмасин. Препарат 4 соатдан тез-тез қабул қилинмасин.

12 ёшдан ошган болаларга: бир пакетчадан хар 6 соатда буюрилади, 24 соат давомида 3 пакетчадан ортиқ қабул қилинмасин.

12 ёшгача бўлган болаларга шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қулланилсин.

Препаратни оғриқ қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ ва иситмани туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди.

Агар шамоллаш во грипп симптомлари сақланса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Парацетамолнинг таъсири билан боғлиқ ножўя таъсирлари: аллергик реакциялар (тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш); кам ҳолларда - тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз кузатилиши мумкин.

Фенилэфриннинг таъсири билан боғлик ножўя таъсирлари: кўнгил айниши, бош оғриғи, артериал босимни бироз кўтарилиши, кам ҳолларда юрак уриши (улар препарат бекор қилинганидан кейин ўтиб кетади) кузатилиши мумкин.

Тавсия этилганидан анча юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида жигар ва буйрак фаолиятини бузилиш ҳавфи ошиши мумкин.

Нохуш реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

  • жигар ва/ёки буйрак фаолиятини яққол бузилишлари; гипертиреоидизм (тириотиксикоз);
  • юрак касалликлари (аорта оғизнинг яққол стенози) ўткир миокард инфаркти, тахиаритмия;
  • артериал гипертензия; трициклик антидепрессантлар, бета-адреноблокаторлар, МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш (шу жумладан улар бекор қилингандан кейинги 14 кунгача бўлган давр);
  • бир вақтда бошқа парацетамол сақловчи воситалар ва «шамоллаш», грипп ва буруннинг битиши белгиларини енгиллаштириш учун воситаларни қабул қилиш;
  • простата безининг гиперплазияси;
  • ёпиқ бурчакли глаукома; 12 ёшгача бўлган болалар (шифокор кўрсатмасисиз); препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг генетик танқислигида, хавфсиз гипербилирубинемияларда, буйрак ёки жигар етишмовчилигида, қандли диабет ва глюкозанинг сўрилишини наслий бузилишларида (3,74 г сахароза сақлайди), ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида, кекса ёшдаги шахсларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

МАО ингибиторлари, седатив воситалар, этанолнинг самарасини кучайтиради.

Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши ва антипсихотик воситалар ва фенотиазин хосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзият хавфини оширади. Глюкокортикоидлар глаукома ривожланиши хавфини оширади.

Парацетамол диуретик препаратларининг самарадорлигини пасайтиради.

Галотан қоринчалар аритмияси хавфини оширади.

Гуанетдин фенилэфриннинг альфа-адреностимуляция қилувчи, трициклик антидепрессантлар симпатомиметик самарасини кучайтиради.

Бир вақтда барбитуратлар, дифенин, карбамазецин, рифампицин, зидовудин ва жигар ферментларининг бошқа индукторлари қабул қилинганида гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи ошади.

Метоклопрамид, домперидон, колестирамин, антикоагулянтлар (варфарин) қабул қилаётган пациентларга препаратни бир вақтда буюриш заруратини шифокор шаҳсий равишда аниқлайди.

Ҳомиладорликда препаратни буюриш заруратини шифокор шахсий равишда ҳал қилади. Жигарни парацетамол билан токсик шикастланишидан сақланиш учун, препаратни алкоголь билан қабул қилишдан сақланиш кераклиги тўғрисида пациентларни огоҳлантириш лозим.

Препаратни сурункали алкоголизми бўлган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди. Препаратнинг фаол компонентлари седатив таъсир кўрсатмаслиги туфайли, тавсия қилинган дозаларда автомобилни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлашга чекланишлар йўқ.

Препаратни буйрак ёки жигар етишмовчилигида, ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Доза ошириб юборилган холда, хатто агар Сиз ўзингизни яхши сезсангиз ҳам, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг, чунки жигарни жиддий шикастланишининг муддати кечиккан белгиларини пайдо бўлиш хавфи бор.

Дозани ошириб юборилиши, одатда парацетамол билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Симптомлари: тери қопламаларини оқариши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, гепатонекроз, протромбин вақтини ошиши.

Даволаш: кейинги фаоллаштирилган кўмирни буюриш билан меъдани ювиш, симптоматик даволаш. Парацетамол билан захарланганда махсус антидоти N-ацетилцистеиндир.

Ичга кабул килиш учун эритма тайёрлаш учун 5 г дан пакетчаларда.

5, 10, 25, ёки 50 пакетчаларда қўллаш бўйича йўрикномаси билан бирга картон кутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

«NIKA PHARM» ШХЖ.

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7-тор кўчаси, 48-А ўй.

 
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Fenilefrin: 10 mg/sashe, Paratsetamol: 750 mg/sashe, S vitamini: 60 mg/sashe

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
22 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
sashe
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Rinomaks Hot Ekstra (Rinomaks Hot Exstra) 22 g № 20 og'iz eritmasi uchun limon aromali kukunli (paketlar) ning to`liq analoglari:

Rinomaks Hot Ekstra (Rinomaks Hot Exstra) 22 g № 20 og'iz eritmasi uchun limon aromali kukunli (paketlar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Rinomaks Hot Ekstra (Rinomaks Hot Exstra) 22 g № 20 og'iz eritmasi uchun limon aromali kukunli (paketlar) ishlab chiqaruvchisi Nika Pharm hisoblanadi.