Facebook Pixel Code

Rumalon mushak ichiga yuborish uchun eritma, 1 ml №25 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 450000 so'm gacha 590000 so'm
Retsept bo'yicha
63 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
10 ta
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Rumalon mushak ichiga yuborish uchun eritma, 1 ml №25 (ampulalar)

Ҳар бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 2,25 мг дан кам бўлмаган гликозаминогликан-пептид комплекси сақловчи суяк кўмиги ва қовурға тоғайи экстрактлари аралашмаси;

ёрдамчи моддалар: м-крезол - 2,6 мг, хлорид кислотаси (1М эритма) - рН 6,5-7,5 гача, инъекция учун сув 1 мл гача.

Тиниқ, жигарранг тусли оч-сариқ ранглидан то сарғиш-жигарранг ранглигача бўлган, метакрезол ҳидли эритма.

Мушак ичига юбориш учун эритма.

Тўқималар трофикаси ва регененрацияси стимулятори. ATX коди: М09АХ.

Фармакодинамикаси

Хайвонлардан олинадиган мажмуавий препарат, гликозаминогликан-пептид комплекси сақлайди. Препаратнинг таъсири унинг фаол компонентларини биргаликдаги таъсири билан боғлиқ. Тоғай гиалин тўқималарида моддалар алмашинувини нормаллаштиради: сульфат гуруҳи қўшилган мукополисахаридлар ва коллаген биосинтезини кучайтиради, бўғим тоғайлари регенерациясини рағбатлантиради, ферментлар фаоллигини камайтиради ва тоғай тўқималарида катаболик жараёнларини тормозлайди.

Фармакокинетикаси

Тадқиқотлар ўтказилмаган.

Бўғимларнинг дегенератив-дистрофик касалликлари: гонартроз, бармоқлараро бўғимлар артрози, коксартроз, спондилез, спондилоартроз, менископатия, тизза қопқоғи хондромаляциясида қўлланади.

Препарат мушак ичига чуқур юборилади: биринчи куни 0,3 мл, иккинчи куни 0,5 мл ва кейинчалик хафтада 3 марта 1 мл дан 5-6 хафта давомида юборилади. Такрорий даволаш курси худди шу схема бўйича шифокор маслаҳатидан кейин буюрилади.

ЖССТ маълумотлари бўйича нохуш самаралари улар ривожланиш тез-тезлигига мувофиқ қуйидагича таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда ( ≥1/10 000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10 000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга кўра пайдо бўлиш тез-тезлигини аниқлаш имкони бўлмаган).

Иммун тизими томонидан:

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактоид реакциялар, анафилактик шок.

Ушбу йўриқномада таърифланмаган ножўя самаралар пайдо бўлганда, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ревматоид артрит;
  • 18 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик, эмизиш даври;
  • контрацепцияни ишончли усулларига риоя қилмайдиган репродуктив ёшдаги аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Румалон® препаратини ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва глюкокортикостероидлар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Билвосита антикоагулянтлар, антиагрегант воситалар ва фибринолитиклар билан бир вақтда қўлланганда улар таъсирини кучайтириши мумкин.

Бевосита антикоагулянтлар, антиагрегант воситалар ва фибринолитиклар билан бир вақтда қўлланганда қон ивиши кўрсаткичларини тез-тез назорат қилиш зарур.

Препаратни қўллаш диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига (транспорт воситаларини бошқариш, харакатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва оператор иши) таъсир кўрсатмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас (ушбу гуруҳ пациентларида препаратни қўллаш хақида маълумотлар йўқлиги туфайли).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Хозирги вақтгача дозани ошириб юборилиш холатлари қайд этилмаган.

Мушак ичига юбориш учун эритма.

1 ёки 2 мл дан синдириш учун оқ халқаси билан ёруғликдан ҳимояловчи тўқ шиша ампулаларда.

5 ампуладан ПЭТ/ПЭ фольгали қопламли ПВХ ли контур уяли полимер ўрамда.

1, 2 ёки 5 дан контур контур уяли ПВХ ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

5 йил.

Рецепт бўйича.

К.О. Ромфарм Компани С.Р.Л.

Ероилор кўч. № 1А, Отопень, 075100, Ильфов уезди, Румыния.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
25
Ovoz balandligi:
1 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ruminiya

Ko`p so`raladigan savollar

Rumalon mushak ichiga yuborish uchun eritma, 1 ml №25 (ampulalar) narxi 18000 so'm - 1 шт.

Rumalon mushak ichiga yuborish uchun eritma, 1 ml №25 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ruminiya.

Rumalon mushak ichiga yuborish uchun eritma, 1 ml №25 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Romfarm hisoblanadi.