Facebook Pixel Code

Самарин раствор д/инф. по 200 мл (флакон)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Самарин раствор д/инф. по 200 мл (флакон)

фаол моддалар: сорбитол - 60 мг, натрий лактати - 19 мг, натрий хлориди - 6 мг, кальций хлориди гексагидрати - 0,1 мг, калий хлориди - 0,3 мг, магний хлорид гексагидрати - 0,2 мг.

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 мл гача

Тиниқ, рангсиз эритма.

Инфузия учун эритма.

Тузли эритмалар. АТХ коди: B05CB.

Препарат реологик, шокка қарши, дезинтоксикацион, ишқорловчи ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирларга эга. Асосий фармакологик фаол моддалари сорбитол ва натрий лактатидир. Жигарда сорбитол аввал фруктозага айланади, кейин у глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун ишлатилади, бошқа кисми гликоген кўринишида заҳира сифатида тўпланади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегацион таъсирга эга ва шу боисдан, тўқималарнинг микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди.

Бикарбонат эритмасидан фарқли равишда, натрий лактати ёрдамида метоболик ацидозни тўгриланиши, унинг моддалар алмашинувига киришишига караб, секинроқ, рН нинг кескин силжишларисиз ўтади. Натрий лактатининг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минут ўтгач намоён бўлади.

Натрий хлориди регидратацион таъсир кўрсатади, турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларининг танқислигини тўлдиради.

Кальций хлориди кальций ионлари танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёнини амалга ошириш, скелет ва силлиқ мушакларнинг кисқариши, миокарднинг фаолияти, суяк тўқимасининг шаклланиши ва қон ивиши учун зарур. Хужайралар ва кон томир девори ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакцияларининг ривожланишига тўсқинлик қилади, организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширади.

Калий хлорид сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно ва батмотроп таъсир кўрсатади, катта дозаларда эса манфий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнларида иштирок этади.

Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимининг қўзғалишини чақиради. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларининг қисқаришини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Сорбитол умумий метаболизмга тез киришади, унинг 80-90% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида тўпланади, 5% бош мия тўқималарида, юрак мушакларида ва скелет мушакларида тўпланади, 6-12% сийдик билан чиқарилади. Томирларга юборилганида натрий лактатидан натрий, СО2 ва Н2О ажралиб чиқади ва улар натрий бикарбонатини ҳосил қиладилар, бу қоннинг ишқорий заҳирасини ошишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (изомер L) фаол ҳисобланади, бошқа ярми (изомер D) эса метаболизмга учрамайди ва сийдик билан чиқарилади.

Натрий хлориди айланаётган қон хажмини фақат вақтинча ошириб, кон томир ҳавзасидан тезда чиқарилади. Диурезни кучайтиради.

Препарат капилляр қон оқимини яхшилаш учун травматик, операциядан ва куйишдан кейинги, гемолитик ва токсик шокнинг олдини олиш ва даволаш мақсадида, ўткир кон йўқотиш, куйнш касаллиги, интоксикация билан кечувчи инфекцион касалликлар, сурункали гепатитнинг зўрайиши, сепсис, операциядан олдинги тайёрлаш учун ва операциядан кейинги даврда, тромбоз, тромбофлебитлар, эндартеритлар ва Рейно касаллигининг олдини олиш ва даволаш мақсадида, артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун қўлланилади.

Препарат катталарга вена ичига оқим билан ёки томчилаб, минутига 40-60 томчи тезлигида юборилади. Зарурати бўлганида минутига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 минут ўтгач эса, реакция бўлмаганида, препарат оқим билан юборилади.

Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 600-1000 мл дан (беморнинг тана вазнига 10-15 мл/кг) бир марта ва 600-1000 мл (беморнинг тана вазнига 10-15 мл/кг) дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади.

Сурункали гепатитларда катталарга 400 мл (беморнинг тана вазнига 6-7 мл/кг) дан томчилаб юборилади.

Ўткир қон йўқотишда катталарга 1500-1800 мл дан (тана вазнига 25 мл/кг дан) юборилади. Бундай ҳолларда препаратни инфузия кўринишида шифохонагача бўлган боскичида, ихтисослашган тез ёрдам машинасида ўтказиш тавсия қилинади.

Операциядан олдинги даврда ва турли жаррохлик аралашувлардан сўнг препарат 400 мл дозада (тана вазнига 6-7 мл/кг) томчилаб 3-5 кун давомида юборилади.

Қон томирларининг тромбооблитерацияловчи касалликларида тана вазнига 8-10 мл/кг дозада томчилаб, такроран бир кундан кейин юборилади, даволаш курсига 10 та инфузиягача буюрилади.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, гипертермия.

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал қон босимнинг ошиши ёки пасайиши, тахикардия, ҳансираш, акроцианоз.

Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўзгаришлар: тери тошмалари, эшакеми, қичишиш.

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик.

Препарат алкалозда, шунингдек суюқликни катта ҳажмларини қуйиш мумкин бўлмаган ҳолларда (бош мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак қон томир декомпенсацияси, ІІІ-даражали артериал гипертензия, терминал буйрак етишмовчилиги), сувсизланишда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситаларни ташувчи-эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас.

Препарат кислота-ишқор ҳолати ва қондаги электролитларнинг кўрсаткичлари, жигарнинг функционал ҳолати ва артериал қон босимни назорати остида қўлланади.

Калькулёз холецистити бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан юборилади.

Болалар

Болаларда қўллаш тажрибаси бўйича маълумотлар етарли эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашга қарши кўрсатмалар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Алкалоз кўринишлари пайдо бўлади, улар препаратнинг юборилиши дарҳол тўхтатилиши шароитида мустақил тез ўтиб кетади, баъзида коллапс, сувсизланиш (диурезнинг кучайиши хисобига).

Юбориш тезлиги оширилганида тахикардия, артериал қон босимни ошиши, ҳансираш, бош огриги, кўкрак орқасида оғриқ, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин.

Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча аҳамиятли камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин мустақил тез йўқолади.

Инфузия учун эритма 200 мл полипропилен флаконларда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга.

25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроклилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Рецептсиз.

«RADIKS» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, 100054, Тошкент ш., Лутфий кўч, 50.

Тел: (+99871) 273-92-31; (+99871) 273-43-98; (+99871) 273-80-58.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Kaliy xlorid: 0.3 mg/ml, Kaltsiy xlorid: 0.1 mg/ml, Magniy xlorid: 0.2 mg/ml, Natriy laktat: 19 mg/ml, Natriy xlorid: 6 mg/ml, Sorbitol: 60 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
200 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Самарин раствор д/инф. по 200 мл (флакон) ning to`liq analoglari:

Самарин раствор д/инф. по 200 мл (флакон) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Самарин раствор д/инф. по 200 мл (флакон) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.