Sefanorm kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 56700 so'm)
Prutnyak ekstrakti (viteks oddyi): 4 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Sefanorm kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 4,0 мг оддий прутняк мевасининг қуруқ экстракти (ўзаро нисбати: 713 қисм экстрагент сифатида 60% ли (ҳажм) этанолнинг 1 қисмига);
ёрдамчи моддалар: глюкоза, коллоид кремний диоксиди, лактоза моногидрати, магний стеарати, маккажўхори крахмали, тальк; қаттиқ капсула таркиби: желатин, титан диоксиди, натрий лаурил сульфати.
Хира оқ рангли қаттиқ капсулалар.
Капсула таркиби ўзига хос хидли очжигарранг кукун.
Ичга қабул қилиш учун қаттиқ капсулалар.
Гинекологик касалликларни даволаш учун бошқа препаратлар. АТХ коди: G02CX.
Фармакодинамикаси
Цефанорм аёлларнинг жинсий гормонларининг концентрациясига гармонизацияловчи таъсир кўрсатади. Цефанорм дофаминергик таъсир кўрсатади, пролактин ишлаб чиқарилишини камайтиради ва гиперпролактинемияни бартараф қилади. Цефанорм гипоталамуснинг дофамин D2-рецепторларига таъсир кўрсатиш орқали пролактиннинг ажралиб чиқарилишини сусайтиради. Ҳайз циклини бузилиши, ҳайз олди синдроми, циклик масталгия, мастодиния ва фиброзкистоз мастопатия пролактин концентрациясини ошиши ёки латент гиперпролактенемия сабабли юзага келади. Пролактин концентрациясини ошиши гонадотропинларнинг секрециясини пасайтиради, бунинг натижасида фолликулалар ривожланишида, овуляцияда ва сариқ тана фаолияти босқичида бузилишлар юзага келиши мумкин. Бунда пайдо бўлувчи эстрадиол ва прогестерон миқдори орасидаги дисбаланс ҳайз циклини турли бузилишларига олиб келади. Цефанорм гонадотроп гормонларнинг ўзаро нисбатини нормаллаштиради. Ритмик ишлаб чиқариш ва гонадотроп гормонларнинг ўзаро нисбатини нормаллашуви пролактиннинг нормал даражаларида ҳайз циклининг иккинчи фазасини тартибга келтиради, бундан ташқари, эстрадиол ва прогестерон орасидаги дисбаланс тўхтатилади.
Пролактин шунингдек бириктирувчи тўқимани шаклланишини кучайтириб ва сут йўлини кенгайишини чақириб, сут безларидаги пролифератив жараёнларга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Цефанорм капсулаларини қабул қилганда пролактин миқдорини пасайиши сут безларида патологик жараёнларни қайта ривожланишига олиб келади ва мастодинияда оғриқ синдромини бартараф қилади. Ритмик ишлаб чиқариш ва гонадотроп гормонларнинг ўзаро нисбатини нормаллашиши ҳайз циклининг иккинчи фазасини нормаллашишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Оддий прутняк меваларида 0,63% эфир мойи сақланади, унда биологик фаол моддалар α ва βпиненлар (39,7%), цинеол (25,2%), лимонен (14,8%), сабинен; флавоноидлар (2% гача) (флавонол ҳосилалари кастицин, кверцетагетин, кемпферол); кумарин, алкалоидлар (витицин), елимсимон моддалар; 1,3% гача органик кислоталар (чумоли, сирка, пропион, валериан кислоталар) аниқланади.
Цефанорм капсулаларининг таъсири оддий прутняк меваси экстракти компонентларининг биргаликдаги таъсири ҳисобланади, шунинг учун фармакокинетик тадқиқотларни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас.
- хайз циклини бузилишида;
- мастодиния (сут безларида таранглашиш ва шиш ҳисси) да;
- ҳайз олди синдроми (ҳайз келиши блан кузатилувчи саломатлик ҳолатига ҳар ойдаги шикоят) да қўлланилади.
Шифокор томонидан қўшимча кўрсатмалар йўқлигида, Цефанормни ичга чайнамасдан, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ва имкон борича сутканинг бир хил вақтида кунига 1 капсуладан (фаол модданинг 4,0 мг га мос) қабул қилиш керак.
Ишончли самарага эришиш учун препаратни энг камида 3 ҳайз цикли давомида қабул қилиш керак.
Навбатдаги доза ўтказиб юборилганида Цефанормни икки баравар ортиқ дозасини қабул қилиш мумкин эмас, даволашни буюрилган тартибда давом эттириш керак.
Оддий прутняк мевасини сақловчи препарат ичга қабул қилинганидан кейин бош оғриғи, қичишиш, меъдаичак бузилишлари (кўнгил айниши, меъдада ёки қорин соҳасида оғриқ), шунингдек тошма билан пайдо бўлувчи ўта юқори сезувчанлик, эшакеми, юзни шиши, диспное ва ютиниш қийинлашиши кузатилиши мумкин.
Юқорида келтирилган ҳар қандай ножўя таъсирлар, айниқса ўта юқори сезувчанлик реакцияси, пайдо бўлса, дарҳол препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Ушбу йўриқномада келтирилмаган ножўя таъсирлар пайдо бўлса, шифокорингизни ёки фармацевтни огоҳлантиринг.
- оддий прутняк мевасига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда;
- гипофиз ўсмасида;
- сут безлари ракида;
- ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Дофаминергик ва эстроген таъсири пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли дофаминнинг агонистлари ва антагонистлари билан, шунингдек эстрогенларнинг агонистлари ва антагонистлари билан ўзаро таъсир қилиши мумкин. Цефанорм капсулаларини дофамин рецепторларининг антагонистлари (метоклопрамид, домперидон) билан бир вақтда қўллаганда таъсири ўзаро сусайиши мумкин.
Цефанорм препаратини қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади. Қўллаш бўйича адекват текширувлар йўқлиги сабабли Цефанорм препаратини болаларда ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Препаратни қабул қилганда сут безларида оғриқ ва/ёки ҳолсизлик, депрессия, ҳайз бузилишлари юзага келиши ҳолларида шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади. Агар препарат бекор қилинганидан кейин шикоятлар яна пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур; шифокор тавсиясига кўра даволаш давом эттирилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозалашнинг тавсия қилинган тартибига риоя қилганда дозани ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган. Препаратни анча юқори дозаларда қабул қилганда терапевтик чоралар ўтказиш заруратини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Доза ошириб юборилишида препаратнинг ножўя таъсирлари юқори тезтезликда намоён бўлиши мумкин.
Ичга қабул қилиш учун қаттиқ капсулалар, 10 капсуладан поливинилхлорид (ПВХ)/поливинилденхлорид (ПВДХ)/алюмин блистерларда; блистерлар тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
15-30 °С ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича.
Cefak KG, OstbahnhofstraBe 15, 87437 Kempten, Германия.
Prutnyak ekstrakti (viteks oddyi): 4 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Sefanorm kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) narxi 41333 so'm - 10 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Sefanorm kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Sefanorm kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.
Sefanorm kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Prutnyak ekstrakti (viteks oddyi) hisoblanadi.