Semaks burun tomchilari 0,1%, 3 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 17200 so'm)
Uchun ko‘rsatma Semaks burun tomchilari 0,1%, 3 ml (shisha)
фаол модда: семакс 100% моддага қайта ҳисобланганида 1 г;
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (Нипагин) 1 г, тозаланган сув - 1 л гача.
Рангсиз, тиниқ суюқлик.
0,1% ли назал томчилар.
Ноотроп восита. АТХ коди: N06BX.
Семакс 0,1% ли назал томчилар оригинал пептид препарат бўлиб, гормонал фаоллигини тўлиқ йўқотган адренокортикотроп гормон (АКТГ4-10) (метионил-глутамил-гистидил-фенилаланил-пролил-глицил-пролин) фрагментининг аналоги ҳисобланади. Барча аминокислоталар L-шаклда бўлади.
Фармакодинамикаси
Семакс 0,1% ли назал томчилар марказий нерв тизими (МНТ) га оригинал нейроспецифик таъсир механизмига эга. Семакс 0,1% ли назал томчилар кортикотропиннинг синтетик аналоги бўлиб, ноотроп ҳусусиятларга эга ва гормонал фаоллигини бутунлай йўқотган. Препарат хотирани шаклланиши ва таълим олиш билан боғлиқ бўлган жараёнларга таъсир қилади. Семакс 0,1% ли назал томчилар таълим олишда ва маълумотларни таҳлил қилишда эътиборни кучайтиради, нейрохирургик аралашувлар, бош мия жароҳатларидан кейин, цереброваскуляр касалликлар, шу жумладан дисциркулятор энцефалопатия билан хасталанган пациентларда хотирани яхшилайди; гипоксия, бош мия ишемияси, наркоз ва бошқа шикастлайдиган таъсирларга организмни мослашишини яхшилайди. Препарат бир марта ва узоқ вақт юборилганида деярли заҳарли эмас. Аллергик, эмбриотоксик, тератоген ва мутаген ҳусусиятларни намоён қилмайди. Маҳаллий таъсирловчи самарага эга эмас.
Фармакокинетикаси
Бурун бўшлиғининг шиллиқ қавати орқали сўрилади, бунда фаол моддага қайта ҳисобланганида 60-70% гача қисми ўзлаштирилади. Семакс 0,1% ли назал томчилар аъзолар ва тўқималарга тез тақсимланади, гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Қонга тушганида Семакс 0,1% ли назал томчилар тез биотрансформацияга учрайди ва организмдан сийдик билан чиқарилади.
Бош миядаги қон томирлари шикастланганида кузатиладиган интеллектуал-мнестик бузилишлар, бош мия жароҳатлари, нейрохирургик операциялар ва наркоздан кейинги ҳолат, дисциркуляр энцефалопатия, бош мияда қон айланишини ўткинчи бузилишлари (ТИА), шунингдек турли генезли невротик бузилишлар, шу жумладан ионлаштирувчи нурланиш, инсультдан кейинги тикланиш даврда қўлланади. Экстремал ҳолатларда одам организмининг мослашиш имкониятларини ошириш учун, стресс ҳолатларида зўриқиб ишлаган вазиятларда монотон операторлик фаолиятида руҳий толиқишни олдини олиш учун қўлланади.
Офтальмологияда
Семакс кўрув нервини атрофиясида, яллиғланиш, токсик-аллергик этиологияли невритларда қўлланади.
Педиатрияда
7 ёшдан бошлаб болаларда минимал бош мия дисфункцияларини (шу жумладан юқори фаоллик билан кечувчи диққат етишмлвчилиги синдромида) даволашда ноотроп восита сифатида қўлланади.
Семакс, пластмасса тиқин-пипетка билан беркитилган флакон ёрдамида интраназал қўлланади.
Препаратни 2-расмда кўрсатилганидек қалпоқчаси зич беркитилган ҳолда сақлаш керак.
Стандарт эритманинг бир томчисида 50 мкг фаол модда сақланади. Ҳар бир бурун йўлига пипетка ёрдамида препаратнинг 2-3 томчидан кўп бўлмаган миқдори томизилади. Дозани ошириш зарурияти бўлганда 10-15 минутлик интерваллар билан дозаси бир неча марта томизилади.
Бош миядаги қон томирлар шикастлангандаги интеллектуал-мнестик бузилишларда, дисциркуляр энцефалопатияда, бош мия қонда қон айланишини ўткинчи бузилишларида бир марталик доза 200-2000 мкг (тана вазнига 3-30 мкг/кг ҳисобидан) ни ташкил қилади.
Суткалик дозаси 800-8000 мкг (тана вазнига 7-70 мкг/кг ҳисобидан) ни ташкил этади.
Препарат ҳар бир бурун йўлига 2-3 томчидан кунига 4 марта 10-14 кун мобайнида томизилади, зарурат бўлганида даволаш курси такрорланади.
Бош мия жароҳатлари, нейрохирургик операциялар ва наркоздан кейин бир марталик доза 1400-3500 мкг ни ташкил қилади, кунига 3 марта 3-5 кун давомида томизилади. Зарурат бўлганида даволаш курси 14 кунгача узайтирилади.
Одам организмининг мослашиш имкониятларини ошириш учун ва руҳий толиқишни олдини олиш учун препарат ҳар бир бурун йўлига 2-3 томчидан кунига 2-3 марта куннинг биринчи ярмида 3-5 кун давомида томизилади. Суткалик дозаси 400-900 мкг ни ташкил этади. Зарурат бўлганида даволаш курси такрорланади.
Кўрув нервини касалликларида препарат ҳар бир бурун йўлига 2-3 томчидан кунига 2-3 марта томизилади. Суткалик дозаси 600-900 мкг ни ташкил этади. Даволаш курси 7-10 кунни ташкил этади. Бундан ташқари, препарат эндоназал электрофорез йўли билан ҳам юборилиши мумкин. Препарат анод орқали юборилади. Ток кучи 1 мА, таъсир давомийлиги 8-12-15 минутни ташкил этади.
Суткалик дозаси 400-600 мкг. Даволаш курси 7-10 кунни ташкил этади.
Педиатрияда
7 ёшдан бошлаб болаларга. Минимал бош мия дисфункцияларида: ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан (тана вазнига 5-6 мкг/кг ҳисобидан) кунига 2 марта (эрталаб ва кундузи) буюрилади. Суткалик дозаси 200-400 мкг ни ташкил этади. Даволаш курси 30 кунни ташкил этади.
Узоқ муддат қўлланганида буруннинг шиллиқ қавати бироз таъсирланиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. 7 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликда ва лактация даврида, ўткир руҳий ҳолатларда, анамнезида хавотирлик, тиришишлар билан кечувчи бузилишларда қўллаш мумкин эмас.
Офтальмология ва нейрохирургия амалиётида 18 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас. Клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.
Фармацевтик таъсири. Препаратни кимёвий тузилишидан келиб чиққан ҳолда кимёвий жиҳатдан номутаносиб комбинацияларни қўллаш мумкин эмас: препарат тез парчаланади ва меъда-ичак йўлларига тушмайди.
Фармакокинетик таъсири. Препаратни кимёвий тузилиши (гептапептид - адренокортикотроп гормонини синтетик аналоги бўлиб, гормонал фаоллигини бутунлай йўқотган), тез сўрилиши ва қонга тушиш тезлиги, шунингдек интраназал юбориш усулини ҳисобга олиб, бошқа препаратлар Семакс 0,1% ли назал томчиларнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир қилмайди деб тахмин қилинади.
Семакс 0,1% ли назал (интраназал) томчиларни юбориш усулини ҳисобга олиб, маҳаллий қон-томирларни торайтирувчи таъсирга эга бўлган интраназал юбориладиган воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Ҳозирги вақтга қадар, препаратнинг ҳатто бир марталик дозаси аҳамиятли даражада оширилганда ҳам препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳолларини аниқлаш имкони бўлмаган.
3 мл дан пластмасса пробка-пипетка билан беркитилган флаконда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига қадоқланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +10 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлашига йўл қўйилмасин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Инновационный научно-производственный центр «ПЕПТОГЕН» ЁАЖ
Россия, 123182, Москва, акад. Курчатов майдони, 2 уй.
Semax: 1 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Semaks burun tomchilari 0,1%, 3 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
7 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Semaks burun tomchilari 0,1%, 3 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Semaks burun tomchilari 0,1%, 3 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Semaks burun tomchilari 0,1%, 3 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Semax hisoblanadi.