Facebook Pixel Code

Senadeksin Radiks tabletkalari №10 (1 blister)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Senadeksin Radiks tabletkalari №10 (1 blister)

Таблеткалар контур уяли ёки уясиз ўрамларда.

Сурги воситалари.

Препаратни қабул қилинганидан кейин 8-10 соатдан сўнг бошланадиган ич келтирувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг самараси, йўғон ичакнинг рецепторларига таъсири билан боғлиқ бўлиб, бу перистальтикани кучайишига олиб келади. Чамбар ичакка танлаб таъсир кўрсатади, ичакнинг меъёрий фаолиятини тиклайди, ўрганиб қолиш чақирмайди ва овқат ҳазм қилишга таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсир этувчи моддалари қисман ичакда сўрилади ва йўғон ичакда ажралиб чиқади, қисман эса бактериал флоранинг таъсири остида бевосита йўғон ичакда ажралиб чиқади. Организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Турли этиологияли спастик ва атоник қабзиятларда, шу жумладан йўғон ичакни гипотонияси ва перистальтикасини сусайиши билан боғлиқ қабзиятларда қўлланади. Ич келишини тартибга солиш мақсадида геморройда, проктитда ва анал соха ёриқларида.

Ичга кечқурун, овқатдан кейин 1 таблеткадан ичилади. Самараси бўлмаганида бир неча кундан сўнг бир марталик дозани 2-3 таблеткагача ошириш мумкин.

Қоринда санчиқсимон оғриқлар, ич кетиши, метеоризм. Бундай ҳолатларда дозани камайтириш ёки препаратни бекор қилиш лозим. Узоқ вақт, айниқса катта дозаларда қўлланганда, электролитларни, асосан калийни йўқотиш, альбуминурия, гематурия, ичак шиллиқ қаватида меланинни тўпланиши, мушаклараро боғланишларни бузилишлари бўлиши мумкин.

Спастик колит аппендицит, ичак тутилиши, қоринда ноаниқ генозли оғриқлар, сув ва электролит алмашинувини бузилиши, қисилган чурра, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, бачадондан қон кетишлари, цистит.

Жигар ва буйрак касалликларида, ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Баъзан препаратни қабул қилинганда сийдик рангини ўзгариши кузатилади, бу клиник аҳамиятга эга эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецептсиз.

ИИЧК “RADIKS”,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50

Тел: 273-92-31

Факс: 273-80-58

 
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Senna barglari ekstrakti: 70 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Senadeksin Radiks tabletkalari №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Senadeksin Radiks tabletkalari №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Senna barglari ekstrakti hisoblanadi.

Senadeksin Radiks tabletkalari №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.