Facebook Pixel Code

Serabin-S in'ektsiya uchun peptidlar kompleksi, 5 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 173700 so'm gacha 214200 so'm
Retsept bo'yicha
10 ta dorixonalarda
Hajmi:
10 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Serabin-S in'ektsiya uchun peptidlar kompleksi, 5 ml №5 (ampulalar)

Ҳар 1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: церебролизин концентрати - 215,2 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди 2,1 мг; инъекция учун сув 1 мл гача.

Тиниқ, оч сариқ рангли эритма жигарранг флаконларда.

Инъекция учун эритма.

Ноотроп восита. АТХ коди: N06BX.

Церабин-Ц гематоэнцефалик тўсиқдан ўтувчи ва бевосита нерв ҳужайраларига тушадиган паст молекуляр биологик фаол нейропептидларни сақловчи концентратдир.

Церабин-Ц бош миянинг аэроб энергетик метаболизмининг самарадорлигини оширади, ривожланаётган ва қариётган мияда ҳужайра ичи оқсил синтезини яхшилайди.

Нейронларни шикастловчи таъсирдан ҳимоя қилади.

Церабин-Ц нейрон-специфик нейротрофик фаолликка эга.

Препарат англаш функциясини бузилишларида ижобий таъсир кўрсатади, диққатни жамлашни, эслаб қолиш жараёнларини ва қисқа муддатли хотира билан боғлиқ ахборотни қайта айтиб беришни яхшилайди, кўникмаларни ўзлаштириш ва сақлаб қолиш қобилиятини оширади, ақлий фаолияти жараёнини фаоллаштиради, кайфиятни яхшилайди, ижобий эмоцияларни шаклланишига ёрдам бериб, шу йўл билан хулққа уйғунлаштирувчи таъсир кўрсатади.

  • ишемик инсульт;
  • сурункали цереброваскуляр патология;
  • бош миянинг травматик шикастланишлари;
  • болаларда ақлий ривожланишни кечикиши;
  • болалардаги диққатнинг танқислиги билан боғлиқ бўлган бузилишлар;
  • турли генезли деменция синдромлари;
  • Альцгеймер касаллиги;
  • антидепрессантларга чидамли эндоген депрессия.

Ўртача симптомларида 1-10 мл дан ва оғир симптомларда 10-60 мл дан.

Ўткир ҳолатларда (ишемик инсульт, бош - мия жароҳати, нейрожарроҳлик операциялардан кейинги асоратлар) Церабин-Ц ни вена ичига томчилаб юбориш тавсия қилинади. Одатда инъекциялар 10-20 кун давомида қилинади, бироқ уларни касалликнинг ривожланиши тўхтагунича давом эттириш мумкин ва инъекциялар сонини ҳафтада 2-3 кунгача камайтириш мумкин. Даволаш курслари орасида танаффус бўлиши керак. Симптомлари ва ёшга мувофиқ дозани ошириш ва/ёки ўзгартириш мумкин.

Мушак ичига 5 мл гача бўлган дозалари, вена ичига 10 мл гача бўлган дозалари юборилади. 10 - 30 мл дозаси вена ичига томчилаб аста-секин 60 - 120 минут давомида 0,9% ли изотоник эритмада, Рингер эритмасида, инъекция учун 5% ли глюкоза эритмасида, декстран 40 да суюлтирилганидан кейин юборилади. Зарурат бўлганида юрак-қон томир препаратлари ва витаминларни бир вақтда юбориш мумкин, бироқ бу ҳолда уларни Церабин-Ц билан аралаштириш мумкин эмас.

  • жуда кам ҳолларда тери реакциялари, маҳаллий қон томирларнинг реакциялари, бош оғриғи, бўйин ва қўл-оёқларнинг оғриқлари, иситма, белда оғриқ, ҳансираш, этнинг увишиши ва шок ҳолати каби аллергия ва ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилган;
  • кам ҳолларда хоҳланган фаолланиш самараси қўзғалиш (агрессия, алкашиш, уйқусизлик) билан бирга кечган;
  • кам ҳолларда иштаҳанинг йўқолиши, диспепсия, диарея, қабзият, кўнгил айнаши каби меъда-ичак бузилишлари кузатилган;
  • инъекция жойида қизариш, қичишиш ва яллиғланиш каби реакциялар;
  • бир тадқиқотда гипервентиляция, гипотония, ҳолсизлик, қалтираш, депрессиялар, апатиялар, бош айланиши ва грипп симптомлари (шамоллаш, йўтал, нафас йўлларининг инфекциялари) ни кам ҳоллари ҳақида хабар берилган. Церабин-Ц қўлланганида кучли хуружлар ва конвульсияларнинг алоҳида ҳоллари ҳақида хабар берилган.

Препаратни қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:

  • препаратнинг компонентларидан бирига ўта юқори сезувчанлик;
  • тутқаноқ;
  • тутқаноқ ҳолатлари ва катта тиришиш хуружлари (Церабин-Ц хуружларнинг тез-тезлигини ошириши мумкин);
  • буйрак функциясини оғир бузилишларида;
  • аллергик диатез;
  • қон ивишини оғир бузилишлари бўлган ёки орал антикоагулянтларни (фенпрокумон ва варфарин) қабул қилаётган пациентларга мушак ичига юбориш қўлланади.

Эҳтиёткорлик чоралари

Церабин-Ц рН ни (рН 5,0-8,0) ўзгартирадиган препаратлар ёки ёғларни сақловчи препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас.

инъекция вена ичига тез юборилганда қизиш ҳисси ёки кўп терлаш, бош айланиши ва алоҳида ҳолларда, юрак уришини тезлашиши ва аритмиялар пайдо бўлиши мумкин. Препаратни вена ичига аста-секин юбориш керак.

Церабин-Ц препаратининг фармакологик профилидан келиб чиқиб, антидепрессантлар ёки МАО ингибиторлари билан бирга қўлланганида бўлиши мумкин бўлган аддитив самараларига алоҳида эътибор бериш керак. Бундай ҳолларда антидепрессантларнинг дозасини пасайтириш тавсия қилинади.

Церабин-Ц ни инфузияларда аминокислоталарнинг мувозанатланган эритмалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив заҳарлилик белгиларини кўрсатмаган, бироқ, одамларда бундай тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик ва эмизишда Церабин-Ц ни фақат фойда/хавф синчков баҳолангандан кейин қўллаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

5 мл эритма ампулаларда, 10 мл эритма жигарранг шиша флаконларда (I тур).

5 ампула ва 5 флакон контур уяли ўрамларда картон қутига солинган (қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга).

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

UNIMED PHARMACEUTICALS INC, Корея

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“ALBION PREMIUM PRODUCTION” ХК,

Тошкент вилояти, Паркент тумани, Қорақалпоқ қ., Гулзор кўч., 1

Тел.: (99871) 253 68 34.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Peptid kompleksi: 212.5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Konsentratsiya
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Koreya

Ko`p so`raladigan savollar

Serabin-S in'ektsiya uchun peptidlar kompleksi, 5 ml №5 (ampulalar) narxi 34740 so'm - 1 шт.

Serabin-S in'ektsiya uchun peptidlar kompleksi, 5 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Koreya.

Serabin-S in'ektsiya uchun peptidlar kompleksi, 5 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Peptid kompleksi hisoblanadi.

Serabin-S in'ektsiya uchun peptidlar kompleksi, 5 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Unimed Pharmaceuticals hisoblanadi.