Facebook Pixel Code

Serebrolizat Belmedpreparati in'ektsiya uchun eritmasi, 5 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Fenol: 3 mg/ml, Glitsin: 0.7 mg/ml, L-alanin: 0.8 mg/ml, L-arginin: 0.8 mg/ml, L-aspartik kislota: 1 mg/ml, L-fenilalanin: 0.4 mg/ml, L-gistidin: 0.3 mg/ml, L-glutamin: 3 mg/ml, L-izoleisin: 0.8 mg/ml, L-leytsin: 2 mg/ml, L-lizin: 0.4 mg/ml, L-metionin: 0.4 mg/ml, L-prolin: 0.4 mg/ml, L-serin: 0.4 mg/ml, L-tirozin: 0.2 mg/ml, L-treonin: 0.7 mg/ml, L-valin: 1.3 mg/ml

Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Serebrolizat Belmedpreparati in'ektsiya uchun eritmasi, 5 ml №5 (ampulalar)

Қорамол ва чўчқа бош миясининг аминокислоталар (қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) ва пептидлар сақловчи гидролизати, йиғиндиси - 47-77 мг/мл;

аминокислоталарнинг умумий миқдори - 27-42 мг/мл;

шу жумладан эркин аминокислоталар:

L-Лизина - 0,4-5,5 мг/мл, L-Гистидина - 0,3-4,5 мг/мл, L-Аргинина - 0,8-5,4 мг/мл, L-Аспарагиновой кислоты - 1,0-3,5 мг/мл, L-Треонина - 0,7-4,2 мг/мл, L-Серина - 0,4-3,5 мг/мл, L-Глутаминовой кислоты - 3,0-6,5 мг/мл, L-Аланина - 0,8-5,2 мг/мл, L-Пролина - 0,4-4,2 мг/мл, Глицина - 0,7-2,1 мг/мл, L-Валина - 1,3-4,1 мг/мл, L-Метионина - 0,4-2,0 мг/мл, L-Лейцина - 2,0-6,0 мг/мл, L-Фенилаланина - 0,4-2,0 мг/мл, L-Изолейцина - 0,8-3,6 мг/мл, L-Тирозина - 0,2-0,7 мг/мл, Фенола - 3 мг/мл.

Тиниқ сарғиш суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Ноотроп. АТХ коди: N06BX.

Фармакодинамикаси

Экспериментал маълумотлар қорамол ва чўчқа миясидан олинган, қуйи молекуляр пептидларни сақловчи препаратларни парентерал юборишда, гематоэнцефалик тўсиқ бузилганда бош миянинг шикастланган қисмларида унинг эҳтиёжи миқдорига таъсир қилиб, шунингдек бош мияда моддалар алмашинуви жараёнини бузилишида ижобий самарани намоён қилиб, глюкозани ўтиши тезлигини ошириш қобилиятига эга эканлигини кўрсатди. Бундан ташқари, биологик фаол нейропептидлар сақловчи препаратлар сут кислотасининг церебрал концентрацияси даражасини пасайтириш қобилиятига эга.

Қорамол ва чўчқа миясининг гидролизатлари асосида олинган препаратлар учун барча ёш гуруҳлари учун психометрик тестлар ёрдамида олинган нейрофизиологик кўрсаткичларнинг клиник яхшиланишининг миқдорий баҳолари мавжуд.

Фармакокинетикаси

Эркин аминокислоталар ва пептидлар йиғиндисини ўз ичига олган церебролизатнинг мураккаб таркиби туфайли, фармакокинетик ташҳисларни қўйиш қийин ҳисобланади.

  • бош миянинг органик характердаги моддалар алмашунувини бузилиши, шу жумладан Альцгеймерга ўхшаш қариликдаги эсдан оғишлар;
  • инсультдан кейинги давр;
  • бош мия жароҳатларида (бош мияни чайқалиши, лат ейишлар, бош мияда жарроҳлик аралашувлари) қўлланади.

Парентерал қўлланилади. Доза ва даволаш давомийлиги касалликнинг тури ва оғирлигига, шунингдек беморнинг ёшига боғлиқ бўлади. Чўққи дозаси бўлган 50 мл гача эришиш билан, бир марталик дозани буюриш мумкин, бироқ даволаш курсини ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Тавсия этилган оптимал даволаш курси 10-20 кун давомида ҳар кунги инъекцияларни ташкил қилади.

Ўткир ҳолатлар (ишемик инсульт, бош мия жароҳатлари, нейрохирургик операцияларнинг асоратлари) 10 мл дан 50 мл гача
Бош мия инсультининг резидуал даври ва бош миянинг жароҳатли шикастланишлари 5 мл дан 50 мл гача
Психоорганик синдром ва депрессияда 5 мл дан 30 мл гача
Альцгеймер касаллигида, қон томир касаллиги ва аралаш генезли деменцияда 5 мл дан 30 мл гача
Нейропедиатрия амалиётида суткада 1-2 мл

Даволашни самарасини ошириш учун даволаш натижасида беморнинг ҳолати яхшиланиши кузатилмагунигача такрорий курсларни ўтказиш мумкин. Биринчи курсни ўтказгандан сўнг, буюриш даврийлиги ҳафтада 2 мартагача ёки 3 мартагача камайтирилиши мумкин. Церебролизат инъекция ҳолида қўлланилади: мушак ичига (5 мл гача) ва вена ичига (10 мл гача). 10 мл дан 50 мл гача бўлган дозаларни фақат инфузия учун стандарт эритмаларда суюлтиргандан сўнг, секин вена ичи инфузияси кўринишида юбориш тавсия этилади.

Тез-тез ножўя самаралар - 1/100 кўп - 1/10 кам; кам ҳоллардаги ножўя самаралар -1/1000 кўп - 1/100 кам; жуда кам ҳоллардаги ножўя самаралар - 1/10000 кўп - 1/1000 кам; жуда кам ҳоллардаги ножўя самаралар - 1/10000 дан кам.

Хаддан зиёд тез юборилганида кам ҳолларда иссиқлик ҳисси, кўп терлаш, бош айланиши ва (алоҳида ҳолларда) тезлашган юрак уриши ёки аритмиялар кузатилиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда кам ҳолларда иштаҳани йўқолиши, диспепсия, диарея, қабзиятлар, кўнгил айниши ва қусиш.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: жуда кам ҳолларда фаолликнинг кутилган самараси қўзғалувчанлик билан бирга кечган (агрессив харакат, онгни чалкашиши, уйқусизлик билан намоён бўлган).

Қорамол ва чўчқа бош миясидан олинган, пептидларни сақловчи препаратлар билан даволаниш даврида кўп тутқаноқсимон ҳушдан кетишлар ва тиришишларни келиб чиқиши ҳақидаги алоҳида хабарлар мавжуд.

Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда бош оғриғи, бўйинда, оёқ-қўлларда, белнинг пастки қисмида оғриқ ҳислари, ҳансираш, қалтираш ва коллапс ҳолатлари билан намоён бўлувчи юқори сезувчанлик реакциялари ва аллергик реакциялар аниқланган.

Маҳаллий реакциялар: жуда кам ҳолларда терини қизариши, қичишиш ва инъекция жойида ачишиш кузатилади.

Бошқалар: қорамол ва чўчқа миясидан олинган, пептидларни сақловчи препаратларни қабул қилишда жуда кам ҳолларда гипервентиляция, гипотония, чарчоқлик ҳисси, тремор, депрессия, апатия, онгни чалкашиши ва гриппсимон симптомлар (шамоллаш, йўтал, нафас йўлларининг инфекциялари).

Церебролизат кўпинча кекса ёшли пациентларда қўлланилганлиги сабали, ушбу гуруҳ популяцияда юқорида кўрсатилган ҳолатлар тез-тез кузатилади, улар препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда ҳам ривожланади.

  • фенолга ёки унинг ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик;
  • ўткир буйрак етишмовчилиги;
  • тутқаноқ хуружи;
  • 18 ёшгача бўлган болалар (ушбу тоифали пациентларда хавфсизликни тасдиқловчи махсус тадқиқотлар йўқ, болаларда юқори сезувчанлик ҳақида маълумотлар йўқ);
  • ҳомиладорлик ва лактация даври (ҳомиладорлик вақтида фенолнинг ўзаро таъсирига дучор бўлган ҳайвонларда туғма нуқсонлар аниқланган);
  • юракнинг ишемик касаллиги (фенол оқибатида ва ЮИК дан юқори ўлим ҳақида хабарлар бор + фенол юрак ритмини ўзгаришларини чақиради);
  • юрак ритмини бузилиши ҳолатида қўллаш мумкин эмас.

Антидепрессатларнинг самарасини кучайтиради.

Ампула очилганидан кейин эритма дарҳол ишлатилиши лозим.

Ҳаддан зиёд тез инъекция қилинганда иссиқлик ҳисси, кўп терлаш, бош айланиши кузатилиши мумкин. Шунинг учун препаратни секин юбориш лозим.

Фенол соғлиқ учун жиддий хавф солиши мумкин: у марказий нерв тизимига таъсир қилиши ва жигар ҳамда буйракнинг шикастланишини чақириши мумкин. У мутаген самарага эга ва фенол репродуктив токсиклик кўрсатиш қобилиятига эга эканлиги ҳақида тасдиқлар мавжуд.

Фенолнинг такрорий таъсири бош оғриғи, кўнгил айниши, бош айланиши, ютишни қийинлашиши, ич кетиши, қусишни чақириши мумкин, фенол марказий нерв тизими, жигар ва буйракка таъсир кўрсатиши мумкин.

Препаратнинг қуйидаги инфузия учун стандарт эритмалар билан мутаносиблиги текширилган ва тасдиқланган (24 соат давомида ҳона ҳароратида ва ёруғлик мавжуд бўлган жойда):

  • 0,9% ли натрий хлорид эритмаси (9 мг натрий хлориди/мл);
  • Рингер эритмаси (Na+ - 153,98 ммоль/л; Са2+ - 2,74 ммоль/л; К+ - 4,02 ммоль/л; СL- - 163,48 ммоль/л);
  • 5% ли глюкоза эритмаси.

Церебролизатни витаминлар ва юракни қон айланишини яхшиловчи препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин, бироқ ушбу препаратларни бир шприцда Церебролизат билан аралаштириш мумкин эмас. Фақат тиниқ эритмани ва фақат бир марта юбориш лозим.

Аллергик диатезлар, тутқаноқлар, тиришиш хуружларида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланилиши

Церебролизат препаратини инсоннинг репродуктив фаолиятига таъсири хақидаги маълумотлар йўқ. Ҳомиладорликда Церебролизат фақат она учун кутилаётган фойда ва ҳомила/бола учун потенциал хавф нисбатини синчков баҳолагандан сўнг қўлланилиши мумкин. Препаратни қўллаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.

Автотранспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Диққат концентрацияси ва тез психомотор реакцияларни талаб этувчи фаолиятни бажариш қобилиятини бузишининг эҳтимолини истисно этиб бўлмайди, шунинг учун даволаниш вақтида автомобилни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлашдан сақланиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препарат қўлланганида ҳозирги вақтгача дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

1 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутида; 5 ампуладан контур уяли ўрамда, 1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланган. 5 мл дан ампулалар, 5 ампуладан контур уяли ўрамда, 1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Белмедпрепараты» РУК

Беларусь Республикаси, 220007, Минск ш,

Фабрициус кўч, 30, т./ф.: (+375 17) 220 37 16,

e-mail: medic@belmedpreparaty.com.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Fenol: 3 mg/ml, Glitsin: 0.7 mg/ml, L-alanin: 0.8 mg/ml, L-arginin: 0.8 mg/ml, L-aspartik kislota: 1 mg/ml, L-fenilalanin: 0.4 mg/ml, L-gistidin: 0.3 mg/ml, L-glutamin: 3 mg/ml, L-izoleisin: 0.8 mg/ml, L-leytsin: 2 mg/ml, L-lizin: 0.4 mg/ml, L-metionin: 0.4 mg/ml, L-prolin: 0.4 mg/ml, L-serin: 0.4 mg/ml, L-tirozin: 0.2 mg/ml, L-treonin: 0.7 mg/ml, L-valin: 1.3 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Barcha turdagi in`ektsiya
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belarus

Ko`p so`raladigan savollar

Serebrolizat Belmedpreparati in'ektsiya uchun eritmasi, 5 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.

Serebrolizat Belmedpreparati in'ektsiya uchun eritmasi, 5 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Belmedpreparati hisoblanadi.