Facebook Pixel Code

Serebrolizin in'ektsiya uchun eritma, 1 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Hajmi:
2 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Serebrolizin in'ektsiya uchun eritma, 1 ml №10 (ampulalar)

фаол модда: препаратнинг 1 мл сувли эритмаси 215,2 мг церебролизин концентрати (чўчқанинг бош миясидан олинган пептидларнинг мажмуаси) сақлайди;

ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди ва инъекция учун сув.

Механик қўшимчалардан ҳоли бўлган қаҳрабо рангли тиниқ эритма.

Инъекция учун эритма.

Ноотроп восита. АТХ коди: N06BX.

Церебролизин гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиб, тўғридан-тўғри нерв ҳужайраларига кирадиган пастмолекуляр биологик фаол нейропептидлар сақлайди. Препарат бош мияга органоспецифик мультимодал таъсирга эга, яъни метаболик регуляция, нейропротекция, функционал нейромодуляция ва нейротрофик фаолликни таъминлайди.

Метаболик регуляция: церебролизин бош миянинг аэроб энергетик метаболизмининг самарадорлигини оширади, ривожланаётган ва қариётган бош мияда ҳужайра ички оқсил синтезини яхшилайди.

Нейропротекция: церебролизин нейронларни лактацидознинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади, эркин радикалларни ҳосил бўлишини олдини олади, гипоксия ва ишемик шароитларда нейронларнинг яшаб қолиш даражасини оширади ва нобуд бўлишини олдини олади, қўзғатувчи аминокислоталарнинг (глутамат) шикастловчи нейротоксик таъсирини камайтиради.

Нейротрофик фаоллик: церебролизин нейротрофик фаоллиги исботланган, нейронал ўсишнинг (NGF) табиий омиллари таъсирига ўхшаш таъсирли ягона ноотроп пептидергик препарат бўлиб, самараси периферик шароитда юборилганда намоён бўлади.

Функционал нейромодуляция: церебролизин когнитив функциялар бузилганида, маълумотларни эслаб қолиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Фаол фракцияси умумий полифункционал таъсирга эга бўлган, биологик фаол олигопептидларнинг мувозанатланган ва барқарор аралашмасидан иборат бўлган церебролизиннинг мураккаб таркиби алоҳида компонентларни одатдаги фармакокинетик таҳлилини ўтказишга йўл қўймайди.

Альцгеймер касаллиги, турли генезли деменция синдроми, сурункали цереброваскуляр етишмовчилик, ишемик инсульт, бош ва орқа миянинг травматик шикастланишлари, болалардаги ақлий ривожланишнинг кечикиши, болалардаги диққатнинг камайиб кетиши билан боғлиқ бўлган паришонхотирлик; антидепрессантларга резистент бўлган эндоген депрессияни мажмуавий даволашда қўлланади.

Парентерал қўлланади. Дозалари ва даволаш давомийлиги, касалликнинг оғирлиги ва характери, шунингдек, беморнинг ёшига боғлиқ. Миқдори 50 мл га етиши мумкин бўлган бир марталик дозаларни буюриш мумкин, бироқ даволаш курсини ўтказиш маъқулроқдир.

Тавсия этилган оптимал даволаш курси 10-20 кун давомидаги кундалик инъекциялардан иборат.

Ўткир ҳолларда (ишемик инсульт, бош-мия жароҳати, нейрохирургик операцияларнинг асоратлари): 10 мл дан 50 мл гача
Бош ва орқа мия жароҳати ва мия инсультининг резидуал даврда: 5 мл дан 50 мл гача
Психоорганик синдроми ва депрессияда: 5 мл дан 30 мл гача
Альцгеймер касаллигида, томир ва қўшилган альцгеймер-томир генезили деменцияда: 5 мл дан 30 мл гача
Нейропедиатрик амалиётида: 0,1-0,2 мл/кг вазнга

Даволаш самарадорлигини ошириш учун, даволаш натижасида пациентнинг ҳолатини яхшиланиши кузатилгунича такрорий курслар ўтказилиши мумкин. Биринчи курс ўтказилганидан кейин дозаларни буюриш даврийлиги ҳафтасига 2 ёки 3 мартагача камайтирилиши мумкин.

Церебролизин инъекциялар кўринишида: мушак ичига (5 мл гача) ва вена ичига (20 мл гача) қўлланади. 10 мл дан 50 мл гача дозаларни инфузия учун таклиф қилинган стандарт эритмалар билан суюлтирилгандан кейин, фақат аста-секин вена ичига инфузиялар ёрдамида юбориш тавсия қилинади. Инфузиянинг давомийлиги 15 дан 60 минутгачани ташкил қилади.

Эҳтиёткорлик ва тиббий персонал учун маълумот

Инъекция ҳаддан ташқари тез бажарилганида қизиш ҳисси, терлаш, бош айланиши бўлиши мумкин. Шунинг учун препарани аста-секин юбориш керак.

Препаратни (24 соат давомида хона ҳароратида ва ёруғликда) инфузия учун қуйидаги стандарт эритмалар билан мутаносиблиги текширилган ва исботланган:

Натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси (9 мг NaCl/мл).

Рингер эритмаси (Na+ - 153,98 ммоль/л; Са2+ - 2,74 ммоль/л; К+ - 4,02 ммоль/л; Cl- - 163,48 ммоль/л). 5% ли глюкоза эритмаси.

Церебролизинни витаминлар ва юракда қон айланишини яхшиловчи препаратлар билан бир вақтда буюришга йўл қўйилади, бироқ бу препаратларни Церебролизин билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Фақат тиниқ эритмани ва фақат бир марта ишлатиш керак.

Тез-тез учрайдиган ножўя самаралари - 1/100 дан ортиқ - 1/10 дан кам; кам учрайдиган ножўя самаралари - 1/1000 дан кўп - 1/100 дан кам; жуда кам учрайдиган ножўя самаралари - 1/10000 дан кўп - 1/1000 дан кам; камдан-кам учрайдиган ножўя самаралари - 1/10000 дан кам.

Ҳаддан ташқари тез юборилганида кам ҳолларда қузиш ҳисси, терлаш, бош айланиши ва (якка ҳолларда) юракни тез уриши ва аритмиялар бўлиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда иштаҳани йўқолиши, диспепсия, диарея, қабзиятлар, кўнгил айниши ва қусиш кузатилган.

МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: кам ҳолларда тахмин қилинаётган фаоллашув самараси қўзғалиш (агрессив хулқ, онгни чалкашиши, уйқусизлик билан намоён бўладиган) билан кечган. Церебролизин билан даволаниш даврида якка ҳолларда (<0,01%) катта тутқаноқ хуружлари ва тиришишлар пайдо бўлганлиги ҳақида хабарлар бор.

Иммун тизими томонидан: камдан-кам ҳолларда бош оғриғи; бўйинда ва қўл-оёқларда, орқанинг пастки қисмида оғриқ ҳислари; ҳансираш, эт увишиши ва коллаптоид ҳолат билан намоён бўлувчи юқори сезувчанлик реакциялари ёки аллергик реакциялар аниқланган.

Маҳаллий реакциялар: кам ҳолларда терини қизариши, инъекция жойида қичишиш ва ачишиш аниқланади.

Бошқалар: текшириш натижалари бўйича гипервентиляция, артериал гипертония, артериал гипотония, чарчоқлик, тремор, депрессия, апатия, бош айланиши ва гриппга ўхшаш симптомларнинг (йўтал, тумов, нафас йўлларининг инфекциялари) камдан-кам ҳоллари тўғрисида хабар берилган.

Айрим нохуш самаралари (қўзғалиш, артериал гипертония, артериал гипотония, ланжлик, тремор, депрессия, апатия, бош айланиши, бош оғриғи, ҳансираш, диарея, кўнгил айниши) клиник синовлар вақтида аниқланган ва Церебролизин олган пациентларда ҳам, плацебо гуруҳидаги пациентларда ҳам бир хил даражада рўй берган.

  • препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик;
  • ўткир буйрак етишмовчилиги;
  • эпилептик статус.

Церебролизиннинг фармакологик профилини ҳисобга олиб, антидепрессантлар ёки МАО ингибиторлари билан бирга буюрилганида пайдо бўлиши мумкин бўлган аддитив самараларга махсус эътибор қаратиш керак. Бундай ҳолларда антидепрессантнинг дозасини пасайтириш тавсия этилади.

Церебролизинни ва аминокислоталарнинг мувозанатланган эритмаларини инфузия учун бир эритмада аралаштириш мумкин эмас, Церебролизин таркибига липидлар кирган эритмалар ва рН муҳитни ўзгартирадиган эритмалар билан тўғри келмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препарат ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ҳомиладорлик даврида ва эмизиш вақтида Церебролизин фақат, даволашнинг ижобий самараси ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган хавф орасидаги ўзаро нисбат синчиклаб таҳлил қилинганидан кейингина қўлланиши керак. Экспериментал тадқиқотларнинг натижалари, Церебролизинни қандайдир тератоген таъсирга эгалиги ёки ҳомилага заҳарли таъсир кўрсатишини тахмин қилишга асос бўлмайди. Бироқ, худди шундай клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири

Клиник синовлар Церебролизинни транспорт воситаларни бошқариш ва механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсир этмаслигини кўрсатди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Инъекция учун эритма 1 мл, 2 мл ампулаларда

1 мл, 2 мл дан жигарранг шиша ампулаларда. 10 ампуладан, ялтироқ қоғоз билан беркитилган ПВХ контур уяли ўрамга жойланган. Бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Инъекция учун эритма 5 мл, 10 мл ва 20 мл ампулаларда

5 мл, 10 мл, 20 мл дан жигарранг шиша ампулаларда. 5 ампуладан, ялтироқ қоғоз билан беркитилган ПВХ контур уяли ўрамга жойланган. Бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Изоҳ: ампулалар/флакон очилганидан кейин эритмани дарҳол ишлатиш керак.

5 йил.

Рецепт бўйича.

ЭВЕР Нейро Фарма ГмбХ, Австрия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
1 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Biologik
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Avstriya

Ko`p so`raladigan savollar

Serebrolizin in'ektsiya uchun eritma, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Avstriya.

Serebrolizin in'ektsiya uchun eritma, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Serebrolizin konsentrati hisoblanadi.

Serebrolizin in'ektsiya uchun eritma, 1 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Ever Neuro Pharma hisoblanadi.