Facebook Pixel Code

Aktinak Plus

Tovarlar: 1
Aktinak Plus № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka)
Ajanta Farma (Hindiston)
dan 47600 so'm
Без рецепта
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 47600 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Aktinak Plus № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Aktinak Plus № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka)»

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: ацеклофенак ВР 100 мг, парацетамол ВР 500 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, крахмал натрий гликоляти, маккажўхори крахмали, тозаланган сув, натрий кроскармеллозаси, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, Инстакоат Sol (IC-S-168) кўки, изопропил спирти, дихлорметан.

Овал, иккиёқлама қавариқ, ёрқин зарғалдоқ рангдан оч зарғалдоқ ранггача бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ностероид яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: М01АВ16.

Ацеклофенак - бу яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи хусусиятларга эга ностероид восита.

Ацеклофенакнинг таъсир механизми асосан простагландларнинг синтезини ингибирлашга асосланган. Ацеклофенак - бу простагландларнинг ишлаб чиқарилишига жавобгар цикло-оксигеназа энзимининг кучли ингибиторидир.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганидан сўнг, ацеклофенак ўзгармаган дори кўринишида тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига сўрилганидан сўнг тахминан 2.25-3 соатдан кейин эришилади. Ацеклофенак синовиал суюқликка ўтади, у ердаги концентрацияси плазмадагининг тахминан 57% га етади. Тақсимланиш хажми тахминан 25 л. Ярим чиқарилиш даври 4 соат.

Ацеклофенак протеинлар билан юқори боғланади (>99%). Ацеклофенак ўзгармаган дори кўринишда тақсимланади. 4-гидроксиацеклофенак плазмада аниқланадиган асосий метаболитидир. Қабул қилинган дозанинг тахминан учдан икки қисми асосан гидроксиметаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. Илгари ацеклофенакнинг фармакокинетикасида ўзгаришлар аниқланмаган.

Актинак остеоартрит, ревматоид артрит ва анкилозловчи спондилоартритда оғриқ ва яллиғланишни енгиллатиш учун қўлланади.

Ацеклофенакнинг одатдаги кунига 2 марта перорал қабл қилинади. Бир таблетка эрталаб ва бир таблетка кечқурун. Буйракларнинг фаолияти енгил ёки ўртача бузилган пациентларда ацеклофенакнинг дозасини ўзгартириш кераклиги ҳақида аниқлик йўқ, аммо бошқа НЯҚВ каби эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак. Буйракларнинг фаолияти бузилган пациенталарда ацеклофенакнинг дозасини пасайтириш кераклиги ҳақида аниқлик бор ва бу бошланғич доза 100 мг бўлиши кераклиги кўрсатади.

Ацеклофенак таблеткаларини бутунлигича етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак. Соғлом кўнгиллиларга ацеклофенак бўш ва тўлиқ меъдага буюрилганида ацеклофенакнинг фақат сўрилиш тезлиги ва давомийлигига таъсир қилган, шунинг учун ацеклофенакни овқат билан қабул қилиш мумкин.

Ацеклофенак яхши ўзлаштирилади, кўпчилик МИЙ тизими томонидан кузатиладиган нохуш ҳолатлар орқага қайтувчи ва аҳамиятсиз.

Кўпчилик тарқалган ҳолларга диспепсия ва қорин оғриғи киради (>5% ҳоллар) Ацеклофенак билан боғлиқ бўлган бош айланиши, қичишиш, тошма ва дерматит хабар қилинган, лекин бу ҳоллар кам кузатилган (<5%).

НЯҚВ ларни анамнезида фаол ёки тахмин қилинган пептик яра ёки меъда-ичак қон кетишлари бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Актинакни буйраклар фаолиятининг ўртача ёки оғир бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик вақтида Актинакни тавсия қилиш, бунинг учун жиддий сабаблар бўлмаса мумкин эмас.

Актинакни ацеклофенакка олдиндан сезгир ёки аспирин ёки НЯҚВ лар астма хуружлари, ўткир ринит ёки уртикардиялар чақирган ёки бу дори воситаларга ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Актинакни ҳар қандай ингредиентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган ҳолларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик чоралари

Умумий

Синчков тиббий назорат меъда-ичак касалликлари бўлган, анамнезида меъда-ичак яраси, ярали колит ёки Крон касаллиги, геморрагик диатез ёки гематологик бузилишлари бўлган пациентларга жуда мухим.

Меъда-ичакдан қон кетишлар, ёки ярани перфорация бўлиши, қон қусиш ва мелаена, умуман олганда кекса одамларда жиддий оқибатларга эга. Улар огоҳлантирувчи симптомлар билан ёки уларсиз даволанишнинг хохлаган вақтида кузатилиши мумкин. Ацеклофенак қабул қилаётган пациентларда меъда-ичакдан қон кетиши ёки яраси кузатиладиган алоҳида холларда даволаш тўхтатилиши керак. Буйраклар фаолиятининг оғир бузилишлари бўлган пациентларда ҳам синчков тиббий назорат керак.

Ацеклофенак шишлар, буйраклар ёки юрак-томир бузилишлари бўлган кекса пациентлар ёки бошқа дори воситаларини қабул қилаётганлар томонидан эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак. Энг паст самарали доза ишлатилиши керак ва буйракларнинг фаолияти мунтазам текширилиши керак.

Бошқа НЯҚВ каби, аллергик реакциялар, шунингдек анафилактик/анафилактоид реакциялар, ҳам препаратга эрта кузатилиши мумкин.

Буйракларда қон оқимини тутиб туришида простагландинларнинг муҳимлигини, буйраклар ёки жигар фаолияти бузилган, жаррохлик муолажасидан кейинги тикланувчи ёки диуретиклар билан даволанган пациентларда хисобга олиниши керак. Буйраклар фаолиятига самараси Ацеклофенак бекор қилинганида одатда орқага қайтади.

Анамнездаги коагляциянинг бузилишлари ва жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентлар эхтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Қон таҳлили, буйраклар ва жигар фаолияти узоқ муддатли даволаш вақтда кузатилиши керак. Жигар энзимларнинг даражасини доимо юқори бўлиши ацеклофенакни бекор қилишни талаб қилади.

Ацеклофенак билан боғлиқ дориларни ўзаро таъсири, бошқа НЯҚВ билан куатиладиган дориларни ўзаро таъсири билан ўхшаш.

Ацеклофенак плазмада литий, дигоксин ва метотрексаннинг концентрациясини ошириши, антикоагулянтларнинг фаоллигини ошириши, диуретикларнинг фаоллигини ингибирлаши, циклоспориннинг нефротоксиклигини кучайтириши ва хинолон антибиотиклари билан бир вақтда буюрилганида конвульсияни тезлаштирилиши мумкин.

Калий тежовчи диуретиклар билан бирга буюрилганида зардобдаги калийни текшириш керак.

Бундан ташқари, гипо-ёки гиперкалиемия ацеклофенак ва антидиабетик дори воситаларни бирга қўллаш сабабли, гарчи кам бўлса ҳам кузатилиши мумкин.

Агарда НЯҚВ ва метотрексат бир-биридан тахминан 2-4 соат интервал билан буюрилса, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки НЯҚВ плазмада метотрексатнинг даражасини ошириши мумкин, бу токсикликни ошишига олиб келади.

Ҳомиладорлик

Дори воситаси ҳомиладор аёлларга тавсия қилинмайди.

Педиатрияда ишлатилиши

Болаларда ацеклофенакни қўллаш бўйича клиник маълумотлар йўқ.

Автомобилни ва машиналарни бошқариш қобилиятига таъсири

Бош айланиши ёки МНТ ни бошқа бузилишлари бўлган пациентлар НЯҚВ ни қабул қилаётган вақтда, автомобилни ёки хавфли техникаларни бошқаришдан сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ҳар бирида 10 таблеткадан 2 блистер.

Ёруғликдан ҳимояланган, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

36 ой.

Рецептсиз.

Аджанта Фарма Лимитед

Аджанта Хаус, Чаркоп, Кандивли (3)

Бомбей 400 067, Хиндистон.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

100015, г. Ташкент, Мирабадский район, ул. Ойбек, д. 44.

Aktinak Plus narxi dan boshlanadi 47600.00
Nomi Narxi so'm
Aktinak Plus № 20 tabletkalar (2 blister x 10 tabletka) 47600 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish