Facebook Pixel Code

Albezol 200

Tovarlar: 1
Albezol 200  chaynash tabletkalari 200 mg №6 (2 blister x 3 tabletka)
Nobel-Pharmsanoat (O`zbekiston)
dan 45000 so'm
Retsept bo'yicha
в 68 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 45000 so'm (68 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Albezol 200 chaynash tabletkalari 200 mg №6 (2 blister x 3 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Albezol 200 chaynash tabletkalari 200 mg №6 (2 blister x 3 tabletka)»

фаол модда: альбендазол - 200 мг ва - 400 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрат, поливинилпирролидон, маккажўхори крахмали, натрий лаурил сульфат, натрий сахарин, қизил темир оксиди, натрий крахмал гликолят, микрокристаллик целлюлоза, оч сариқ ванилли ароматизатор, апельсинли ароматизатор, магний стеарат.

Оч пуштидан пушти ранггача бўлган, мармар юзали ва юзасида аҳамиятсиз доғлар бўлишига йўл қўйилади, овал шаклдаги, икки ёқлама қавариқ, бир томони чизиқли таблеткалар.

Таблетка.

Антигельминт восита.

Таъсир доираси кенг гижжаларга қарши препарат, моно-ва полиинвазияларга нисбатан фаол. Альбендазол гижжаларда ҳужайра тубулинининг ҳосил бўлишга тўсқинлик қилади, бу билан личинкалар ёки катта гижжаларда глюкоза утилизациясини қайтмас бузилишини чақиради. Гижжалар ҳаракатчанликни йўқотади ва организмдан чиқарилади.

Фармакокинетикаси

Альбендазол тез ва тўлиқ метаболизмга учрайди, унинг асосий метаболити - альбендазол сульфоксиди аниқланадиган концентрацияларда тизимли қон оқимига тушади. Бир марта қўлланадиган 400 мг доза препаратининг ярим чиқарилиш даври 8 дан 9 соатгача. Препарат ёғли овқат билан қабул қилинганида фармакологик таъсири кучаяди, бунда сўрилиши ошади, қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Смах) 5 марта кўтарилади. Альбендазолнинг плазмадаги чўққи концентрацияси бир марталик 400 мг доза қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач кузатилади ва 0,20-0,94 мкг/мл ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши -70%. Альбендазол аҳамиятли миқдорларда сафро, жигар, орқа мия суюқлигига, сийдик, гельминтларнинг цистларини девори ва суюқлигига ўтади. Доза оширилганида альбендазолнинг концентрацияси бироз ошади.

Альбендазол ва унинг метаболитлари йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқлар орқали ўтади.

Сафро билан ичак орқали альбендазол сульфоксид шаклида ва фақат озгина қисми сийдик билан чиқарилади.

  • энтеробиоз;
  • анкилостомидоз ва некатороз;
  • гименолепидоз;
  • тениоз;
  • стронгилоидоз;
  • аскаридоз;
  • трихоцефалез;
  • клонорхоз;
  • опистархоз;
  • Larva Migrans тери синдроми;
  • болалардаги лямблиоз;
  • кистозли эхинококкоз;
  • альвеоляр эхинококкоз;
  • нейроцистициркоз;
  • гепатиколез;
  • гнатостомоз;
  • трихинеллез;
  • токсокарозларни даволаш.

Ичга, овқатдан 15-20 мин кейин. Сутканинг бир вақтида қабул қилиш афзал. Катталар учун суткалик доза бир қабулда 400 мг (2 таблетка). Болалар учун суткалик доза 1 кг тана вазнига 6 мг дан. Препарат қабул қилингандан кейин сурги воситаларни қўллаш ва махсус парҳез талаб қилинмайди.

Аскаридоз, трихоцефалёз ва анкилостомидозни даволашда препарат 400 мг дан бир марта буюрилади.

Энтеробиозда 400 мг дан кунига бир марта буюрилади. Альбендазол 14 кундан кейин шу дозада қайта қабул қилинади.

Стронгилоидозда 400 мг дан кунига бир марта буюрилади. Даволаш 3 кун давомида (курсга 6 таблетка) ўтказилади.

Тўқима гельминтозларини (трихинеллёз, эхинококкоз, цистицеркоз) даволаш шифохона шароитида, шифокор томонидан шахсий буюрилган даволаш тартибига мувофиқ олиб борилади.

Бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, аллергик реакциялар (тошма), алопеция, жигар ферментлари фаоллигини ошиши, гематологик ўзгаришлар (лейкоцитларнинг сонини қайтувчи ошиши, хусусан нейтрофилларни) бўлиши мумкин.

Препарат ҳомиладорлик, эмизиш, қон яратиш тизимининг бузилиши, жигар циррози, ҳамда 6 ёшга тўлмаган болаларда (хавфсизлиги аниқланмаган), ўта юқори сезувчанликда (шу жумладан бошқа бензимедазол ҳосилаларига) қўлланилмайди.

Препарат теофиллин, тутқаноққа қарши воситалар, перорал гипогликемик воситалар билан ўзаро таъсир қилиши мумкин.

Даволаш вақтида ва ундан кейин 1 ой давомида адекват ҳомилага қарши ногормонал воситаларини қўллаш керак.

Туғиш ёшдаги аёлларга препаратни нормал ҳайз кўриш бошланганидан кейин 7 кун давомида буюриш керак. Эхинококк цистасини препаратнинг юқори дозалари билан даволашни бошлаш олдидан ва сўнгра икки ҳафтада бир марта жигар фаолиятини ва қон манзарасини назорат қилиш керак.

Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Симптомлари: Ножўя таъсирлари кучайиши.

Даволаш: Симптоматик, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш.

«Албезол® 200», таблеткалар 200 мг дан, №3, № 6.

«Албезол® 400», таблеткалар 400 мг дан №1, №3, №6.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

ЧЭК "NOBEL PHARMSANOAT"

Истеъмолчилар дори воситаси сифати бўйича фикр-мулоҳазалари, шикоятлари ва ножўя таъсирлари ёки дори воситасининг самарадорлиги мавжуд эмаслиги ҳақидаги хабарларни қуйидаги манзил бўйича юборишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси, 5 «А»

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99.

Albezol 200 narxi dan boshlanadi 45000.00
Nomi Narxi so'm
Albezol 200 chaynash tabletkalari 200 mg №6 (2 blister x 3 tabletka) 45000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish