Facebook Pixel Code

Alka-Zelttser

Tovarlar: 1
Eng ko‘p sotib olinadigan
Alka-Seltzer qarsildoqli tabletkalari №10 (5 blister x 2 tabletka)
Bayer (Germaniya)
dan 100000 so'm
Без рецепта
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 100000 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Alka-Seltzer qarsildoqli tabletkalari №10 (5 blister x 2 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Alka-Seltzer qarsildoqli tabletkalari №10 (5 blister x 2 tabletka)»

Таъсир этувчи моддалар: 324 мг ацетилсалицил кислотаси, 965 мг сувсиз лимон кислотаси, 1625 мг натрий гидрокарбонати.

Ёрдамчи моддалар: повидон 25, силоксан/силикат, досс-натрий бензоати, натрий сахарин, лимон ва лайм ҳушбўйи.

Думалоқ, оқ рангли, бир томонида айлана думалоқ периметри бўйлаб «ALKA SELTZER» гравировкаси бўлган ясси таблеткалар. Бошқа томонида фаскаси бор.

Ностероид яллиғланишга қарши восита.

Мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи таъсир этувчи моддаларга боғлиқдир.

Ацетилсалицил кислотаси (АСК) оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, бу простагландинлар синтезида иштирок этувчи циклооксигенза энзимларини сусайиши билан боғлиқ; А2 тромбоксан синтезини блоклаб, тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради. Қон томир касалликларини даволашда ацетилсалицил кислотасининг суткалик дозаси 75 дан 300 мг гачани ташкил қилади.

Натрий карбонати меъдада эркин хлорид кислотасини нейтраллайди, бу препаратнинг таъсирловчи таъсирни камайтиради.

Лимон кислотаси препаратни тез сўрилишига ёрдам беради.

Бош оғриғи, тиш оғриғи, томоқ, бел ва мушак, бўғимдаги оғриқлар, хайз кўришдаги оғриқларни енгиллаштириш учун қўлланади.

Катталар ва 15 ёшдан ошган болаларда шамоллаш ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида тана ҳарорати ошганда қўлланади.

Таблетка/таблеткалар бир стакандаги сувда эритилади ва ичилади.

Катталар ва 15 ёшдан катта ўсмирлар: бир марталик доза 1-2 вишилловчи таблеткани ташкил қилади, максимал суткалик доза 8 таблеткадан ошмаслиги лозим. Зарурат бўлганида бир марталик дозани 4-8 соатлик интервал билан суткада 3 мартагача қабул қилиш мумкин.

Кекса ёшли шахслар учун: одатдаги доза 1 таблеткани ташкил қилади, кучлироқ оғриқлар ёки иситмаларда 2 таблеткадан қабул қилинади. Иккала ҳолатда ҳам зарурати бўлса, препаратни қабул қилишни такрорлаш мумкин, бироқ кўпи билан 4 соатдан кейин. Максимал суткалик доза 4 таблеткани ташкил қилади.

Даволаш давомийлиги (шифокор маслаҳатисиз) оғриқ қолдирувчи восита сифатида буюрилганда - 5 кундан ва иситмани туширувчи восита сифатида эса - 3 кундан ошмаслиги лозим.

Қон ва лимфатик тизим касалликлари: кам - жиддий қон кетишлари, масалан церебрал қон қуйилишлари, асосан аниқланмаган юқори қон босими ва/ёки антикоагулянтлар билан бир вақтда даволанаётган пациентларда, бу алоҳида ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин.

Бурундан қон кетиш, милклардан қон оқиши, қонни давомли ивиши туфайли, терида қон кетишларни ёки урогенитал йўллардан қон кетишлари. Бу самаралар препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин 4-8 кундан кейин ўтиб, самара тўхтайди.

Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг жиддий танқислиги бўлган пациентларда гемолиз ва гемолитик анемия ҳақида хабар берилган.

МИЙ касалликлари: кам - жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, меъда яраси, меъда-ичакдан қон кетишлари.

МНТ касалликлари: бош оғриғи, бош айланиши, эшитишни бузилишлари, қулоқларда шовқин (тиннитус) ва онгни чалкашуви.

Тери касалликлари: тез-тез эмас - аллергик реакциялар.

Иммун тизими томонидан: кам - нафас йўлларининг МИЙ ва юрак-қон томир тизимининг, энг аввало астмаси бўлган пациентларда аллергик реакциялари кузатилади. Симптомлари, қон босимини тушиши, бўғилиш ҳоллари, ринит, бурунни битиши, анафилактик шок ёки Квинке шиши бўлиши мумкин.

Жигар ва ўт пуфаги касалликлари: жуда кам - жигар кўрсаткичларини ошиши.

Буйрак ва сийдик йўлларининг касалликлари: буйракнинг функционал бузилиши ва ўткир буйрак етишмовчилиги.

Шунга ўхшаш симптомлар пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.

АСК ва бошқа НЯҚВ ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик: фаол пептик яра: геморрагик диатез; метотрексатни ҳафтада 15 мг дозада ва ундан кўп миқдорда бирга қўллаш; салицилатлар ёки бошқа НЯҚВ ларни қабул қилиш натижасида чиқарилган астма; оғир сурункали буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги; оғир сурункали юрак етишмовчилиги; ҳомиладорлик (III уч ойлиги); болалар ва 15 ёшдан кичик ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Кекса шахсларда интоксикациядан сақланиш лозим (терапевтик дозани ошириб юборилиши ёки кучли интоксикация ўлимга олиб келиши мумкин).

Ўрта оғирлик даражасидаги дозани ошириб юборилиши симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қулоқларни шанғиллаши, эштишни бузилиши, бош оғриғи, бош айланиши, ва эс-ҳушни чалкашиши. Ушбу симптомлар препаратнинг дозаси камайтирилганда ўтиб кетади.

Оғир даражадаги дозани ошириб юборилиши: иситма, гипервентиляция, кетоз, респиратор алкалоз метаболик ацидоз, кома, кардиоген шок, нафас етишмовчилиги, яққол гипогликемия.

Даволаш: госпитализация, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, кислота-ишқор мувозанатини мониторинги, ишқорий диурез, гемодиализ, йўқотилган суюқликнинг ўрнини тўлдириш, симптоматик даволаш тавсия қилинади.

Препаратни қуйидаги ҳолатларда махсус эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим: бошқа анальгетикларга/яллиғланишга қарши/ревматизмга қарши воситалар ёки айрим аллерген воситаларга юқори сезувчанлик; АСК, бронхоспазм, бронхиал астма хуружларини, айниқса, анамнезида аллергияси (масалан тери касалликлари, қичишиш, эшакеми билан), бронхиал астма, пичан тумови, бурун полипозида, сурункали бронх-ўпка касалликлари мавжуд бўлганида чақириши мумкин; антикоагулянтлар билан бир вақтда даволаш; меъда яраси ёки анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари, жигарнинг чекланган фаолияти; буйрак фаолияти чекланган пациентлар учун ёки юрак-қон томирлар қон айланиши секинлашган пациентлар: АСК буйракнинг функционал бузилишлари ёки ўткир буйрак етишмовчилиги хавфини ошириши мумкин; операциядан олдин (шунингдек, тишларни олиш каби, катта бўлмаган аралашувларда) қон оқишига мойилликни ошириши мумкин; глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги юқори бўлган пациентлар учун: АСК гемолизга ёки гемолитик анемияга олиб келиши мумкин. Юқори дозаларда қўлланганда, юқори ҳароратда ёки ўткир инфекцияларда гемолиз хавфи ошади.

Бир Алка-Зельтцер таблеткасида 477 мг натрий сақланади, бу натрийни қабул қилишни назорат қилинадиган парҳезда ҳисобга олиниши зарур.

Мойиллиги бўлган мувофиқ пациентларда таблеткада натрий бензоатини сақланиши терида ва шиллиқ қаватларда таъсирланиш шаклидаги аллергик реакцияларга олиб келиши мумкин.

Оғриқ қолдирувчи воситалар узоқ муддат қабул қилинганда, бош оғриғи келиб чиқиши мумкин, бу препаратни такрорий қабул қилишга олиб келади, бу эса яна давомли бош оғриқларини чақириши мумкин.

Оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш буйрак томонидан буйрак етишмовчилиги хавфи билан давомли бузилишларга олиб келиши мумкин (анальгетик нефропатия). Ушбу хавф, асосан турли оғриқ қолдирувчи воситаларни мажмуада қабул қилинганда ошади. АСК кичик дозаларда сийдик кислотасини чақирилишини камайтиради. Диурезни сусайишига мойиллиги бўлган пациентлар, подагра зўрайиши мумкин.

15 ёшдан ошган ўсмирлар АСК ни, фақат бошқа препаратлар самарасиз бўлган ҳоллардагина қабул қилишлари мумкин. 15 ёшдан кичик болаларда ва ўсмирларда грипнинг А тури, грипнинг В тури, сувчечак каби, вирусли касалликларда АСК ни қўллашда, Рейе синдромини ривожланиш хавфи мавжуд. Рейе синдромининг симптомлари бўлиб, давомли қусиш, ўткир энцефалопатия, жигарни катталашиши ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Простагландинлар синтези ингибиторлари, ҳомиладорликни кечишига ва/ёки эмбрион/ҳомилани ривожланишига салбий таъсир кўрсатиш мумкин. Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ҳомилани тушиб қолиши ва ривожланиш нуқсонларини хавфи дозани ва препаратни қабул қилиш давомийлигини ошиши билан ортади. Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги давомида қуйидаги хавфлар бўлиши мумкин: буйрак дисфункцияси бу охир оқибат буйрак етишмовчилигига ва кам сувликка, ҳомилада эса, юрак-ўпка токсиклигига олиб келиши мумкин. Она ва болада ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида қон ивишини ошиши; антиагрегацион самара; туғруқ дардларини сусайиши кузатилиши мумкин.

Салицилатлар ва уларнинг метаболити оз миқдорда кўкрак сутига ўтади, бу эса болада тромбоцитлар фаолиятини бузилиши туфайли, қон кетишини юз бериши хавфини чақиради. Ҳозирги кунгача препаратни тасодифан қабул қилгандан кейин (бир марта) чақалоқда ноҳуш таъсир ҳолатлари аниқланмаганлиги туфайли, бунда эмизишни тўхтатишга зарурат йўқ. Бироқ мунтазам ёки юқори дозаларда қабул қилинган эмизишни тўхтатиш лозим. Циклооксигеназани/простагландинлар синтезини сусайтирувчи тиббий препаратлар аёллар фертиллигини бузилишига олиб келиши мумкин, чунки овуляция жараёнига таъсир қилади. Ушбу жараён даволаш тугаганидан кейин ўз ўрнига қайтади.

Яллиғланишга қарши моддалар томонидан метотрексатнинг буйрак клиренсини пасайиши ва уни қон плазмаси оқсиллари билан боғланишидан сиқиб чиқарилиши туфайли, метотрексатнинг гепатотоксиклигини кучайтиради.

Гепарин, сульфаниламидлар, трийодтиронин, резерпин, гипогликемик препаратларнинг самарасини кучайтиради.

Антикоагулянтлар, тромболитиклар ва тромбоцитлар агрегациясини ингибиторлари қон кетиш хавфини оширадилар.

Серотонинни қайта қамраб олинишини ингибиторлари бошқа НЯҚВ ни юқори дозаларда синергизм самараси туфайли, меъда-ичак йўлларида ярали шикастланишларни ва меъда-ичак қон кетишларини ривожланиш хавфини оширади.

Буйрак экскрециясини камайиши туфайли, қон плазмасида дигоксин, барбитуратлар ва литий препаратларининг концентрацияси ошади.

Диабетга қарши препаратлар (масалан, инсулин, сульфанилмочевина) гипокликемик самарани оширади.

Диуретиклар АСК нинг юқори дозаси билан бирга ва ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари буйракда калава фильтрациясини камайтиради.

Тизимли глюкокортикоидлар даволаш жараёнида қон плазмасида салицилатлар даражасини камайтиради, қабул қилиш тугаганидан кейин - салицилатлар билан дозани ошириб юборилиш хавфини оширади: меъда-ичакда ножўя самараларини ривожланиш хавфи ошади.

Қон плазмаси оқсиллари билан боғланган вальпроат кислотасини ажралиб чиқиши натижасида, унинг токсиклиги ошади.

Алкогол МИЙнинг шиллиқ қаватига таъсирловчи таъсирини оширади, меъда-ичакдан қон кетишини ривожланиш хавфини оширади.

Урикозурик препаратлар (масалан, бензбромарон, пробенецид) гипотензив воситалар ва диуретикларни самарасини камайтиради.

Магний ва/ёки алюминий гидроксидини сақловчи антацидлар, АСК ни сўрилишини секинлаштиради ва ёмонлаштиради.

Автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

2 таблеткадан стрипда; 5 стрипдан илова-варақаси билан бирга қутига жойланган.

Рецептсиз.

Байер Консьюмер Кэр АГ,

Петер Мериан-Штрассе 84, 4002 Базель, Швейцария.

Байер Биттерфельд ГмбХ

ОТ Греппин, Салегатер Шоссе 1,

06803 Биттерфельд-Вольфен, Германия

Alka-Zelttser narxi dan boshlanadi 100000.00
Nomi Narxi so'm
Alka-Seltzer qarsildoqli tabletkalari №10 (5 blister x 2 tabletka) 100000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish