Facebook Pixel Code

Aminokaproik kislota

Tovarlar: 3
dagi narxlar
dan 13100 so'm gacha 14200 so'm (18 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Aminokaproik kislota (Aminocaproic acid) Yuria-Farm infuzion eritmasi 50 mg/ml, 100 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Aminokaproik kislota (Aminocaproic acid) Yuria-Farm infuzion eritmasi 50 mg/ml, 100 ml (shisha)»

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг аминокапрон кислотаси;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

Рангсиз, тиниқ суюқлик.

Иинфузия учун эритма.

Гемостатик восита. АТХ коди: В02АА01.

Фармакодинамикаси

Аминокапрон кислотасининг эритмаси фибринолизни кучайиши билан боғлиқ қон кетишларда антифибринолитик, гемостатик таъсир кўрсатади. Унинг таъсири плазминоген активаторларини блокада қилиш ва плазминнинг таъсирини қисман сусайтириши билан боғлиқ. Препарат шунингдек биоген полипептидлар - кининларни ҳам ингибиция қилади. Фибринни барқарорлашишига ва уни қон томир ҳавзасида тўпланишига ёрдам беради, тромбоцитлар ва эритроцитлар агрегациясини индукциялайди.

Аминокапрон кислотаси антиаллергик, вирусларга қарши таъсир кўрсатади, жигарнинг детоксикацион фаолиятини кучайтиради. У грипп вируслари билан ассоциацияланган протеолитик фаолликни ингибиция қилади. Аминокапрон кислотаси вирусни сезгир ҳужайралар билан ўзаро таъсирини эрта босқичларида тормозловчи таъсирни амалга оширади, шунингдек гемаглютининнинг протеолитик фаоллигини сусайтиради. Бунинг натижасида грипп вирусининг инфекцион фаоллигини таъминловчи функционал фаол оқсили ҳосил бўлмайди ва инфекцион вируснинг бўлинишлари сони камаяди. Аминокапрон кислотаси нафақат вирусларга қарши фаолликни намоён этиб қолмай, балки респиратор вирусли инфекцияларда организмнинг специфик ва носпецифик ҳимоясининг айрим ҳужайравий ва гуморал кўрсаткичларини хам яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганида таъсири 15-20 минутдан кейин намоён бўлади. Юборилган препаратнинг 40-60% қисми буйрак орқали тез чиқарилади, препаратнинг қолдиқ қисми 4 соатдан кейин сийдик билан чиқарилади. Буйракнинг чиқариш фаолияти бузилганида аминокапрон кислотасининг қондаги концентрацияси сезиларли ошади.

Жарроҳлик операцияларидан кейинги қон кетишлари ва қон ва тўқималарнинг фибринолитик фаоллигини ошиши билан боғлиқ бўлган турли патологик ҳолатлар.

Консервацияланган қонни кўп миқдорда қуйиш оқибатидаги иккиламчи гипофибриногенемияни ривожланишини олдини олиш учун.

Болалар ва катталрда грипп ва ЎРВИ ни профилактикаси ва даволашда қўлланилади.

Аминокапрон кислотасининг эритмаси ичга ёки вена ичига буюрилади.

Препарат катталарга ичга 5 г (100 мл) дан, сўнгра 8 соат давомида 1 г (20 мл) дан ҳар соатда қон кетиши бутунлай тўхтагунича буюрилади.

Тезда самарага эришиш зарурати туғилганида (ўткир гипофибриногенемияда) 100 мл гача эритма вена ичига минутига 50-60 томчи тезликда 15-30 минут давомида юборилади. Биринчи соат давомида 4-5 г дозада юборилади, қон кетиши давом этган ҳолларда эса - ҳар соатда 1 г дан - қон кетиши тўлиқ тўхтагунича юборилади, аммо 8 соатдан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Такрорий қон кетишларида 5% ли эритма такрор юборилади.

Болалар

Фибринолитик фаоллик ўртача ошганида болаларга аминокапрон кислотасини суткада тана вазнига 0,05 г/кг дозада бир марта буюрилади.

Ёшига қараб, доза қуйидагича белгиланади:

  • 1 ёшгача бўлган болаларга: бир марталик- 2,5 мл гача, суткалик - 15 мл;
  • 2 ёшдан 6 ёшгача: бир марталик- 2,5-5 мл, суткалик - 15-30 мл;
  • 7 ёшдан 10 ёшгача: бир марталик- 5-7 мл, суткалик - 30-45 мл;
  • 11 ёшдан 18 ёшгача: бир марталик- 7-14 мл, суткалик - 45-90 мл.

Ўткир қон кетишидаги дозалар:

  • 1 ёшгача бўлган болаларга: бир марталик - 5 мл, суткалик - 30 мл;
  • 2 ёшдан 4 ёшгача: бир марталик- 5-7,5 мл, суткалик - 30-45 мл;
  • 5 ёшдан 8 ёшгача: бир марталик- 7,5-10 мл, суткалик - 45-60 мл;
  • 9 ёшдан 10 ёшгача: бир марталик- 15 мл, суткалик - 90 мл;
  • 11 ёшдан 14 ёшгача: бир марталик- 20 мл, суткалик - 120 мл;
  • 15 ёшдан 18 ёшгача: бир марталик- 28 мл, суткалик - 160 мл.

Даволаш курси - 3 кундан 14 кунгача давом этади.

Грипп ва ЎРВИ ни профилактикаси ва давоси учун препаратни перорал ва маҳаллий қўллаш тавсия этилади (бурунга суткада 3-4 марта 0,5-1,0 мл дан)

Болаларга препаратни қуйидаги дозаларда буюрилади:

  • 2 ёшгача бўлган болаларга - 1-2 г (суткада 20-40 мл 5% ли эритма) - 1-2 чой қошиқдан суткада 4 марта (0,02-0,04 г/кг - бир марталик доза), овқатга ёки ичимликларга қўшиш мумкин;
  • 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга - 2-4 г (суткада 40-80 мл 5% ли эритма) - 1-2 ош қошиқдан суткада 4 марта;
  • 7 ёшдан бошлаб ва катталарга - 4-5 г (суткада 80-100 мл 5% ли эритма) - суткалик дозани 4 марта бўлиб.

Эритмани янаям аниқроқ дозалаш учун 10 ёки 20 мл ли игнасиз тиббиёт шприцидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Бундан ташқари, аминокапрон кислотасини маҳаллий қўллаш асосланган ҳисобланади. Ҳар 3-4 соатда бурун йўлларига 5% аминокапрон кислота эритмаси шимдирилган пахтали турундаларни тиқиб қўйиш, ёки кўрсатилган муддатларда ҳар бир бурун йўлига инстилляция қилиш (томизиш) тавсия этилади.

Зарурат бўлганида аминокапрон кислотасини бошқа вирусга қарши воситалар, интерферон ва унинг индукторлари билан бирга қўллаш мумкин.

Аминокапрон кислотасини (суткада 3-4 марта) бутун эпидемик даврда интраназал инстилляция қилиш мақсадга мувофиқдир, яна инфекция ўчоқларида беморлар билан яқиндан мулоқотда бўлганда препаратни энтерал (худди даволашдагидек) қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Грипп ва ЎРВИ да аминокапрон кислотасини перорал қўллаш давомийлиги 3-7 кунни ташкил қилади.

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ бўлади ва даволовчи шифокор томонидан аниқланади. Шифокор шунингдек дозага яна тузатиш киритиши ва такрорий даволаш курсини тавсия қилиши мумкин.

Юракқон томир тизими томонидан: ортостатик гипотензия, субэндокардиал қон қуйилишлар, брадикардия, аритмиялар.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, ич кетиши, қусиш.

Қон ивиш тизими томонидан: қон ивишини бузилиши, юқори дозаларда (катталар учун суткасига - 24 г дан кўп), узоқ вақт (6 кундан ортиқ) қўлланилганда геморрагиялар кузатилади.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қулоқлар шанғиллаши, тиришишлар.

Иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан аллергик реакциялар, бурун битиши, юқори нафас йўлларининг катарал яллиғланиши.

Умумий ўзгаришлар: юборилган жойда маҳаллий ўзгаришлар.

Бошқалар: миоглобинурия, рабдомиолиз, ўткир буйрак етишмовчилиги. Юбориш тезлиги оширилганда брадикардия, экстрасистолия юзага келиши мумкин.

Препаратга ўта юқори сезувчанлик. Тромбоз ва тромбоэмболик касалликларга мойиллик; тромбоэмболия; қон томирлари ичида қонни диффуз ивиши оқибатидаги коагулопатиялар; буйрак фаолиятини бузилиши билан кечувчи буйрак касалликлари; гематурия; ҳомиладорлик, туғруқ, эмизиш даври; юрак ишемик касаллигининг оғир шаклида қўллаш мумкин эмас. Мияда қон айланишини бузилишларида аминокапрон кислотасини қўллаш мумкин эмас.

Бевосита ва билвосита антикоагулянтлар ва антиагрегантлар препаратнинг самарасини сусайтиради. Эстероген сақловчи контрацептивлар, қон ивишининг IX омили билан қўлланилиши тромбоэмболияларни ривожланиш хавфини оширади. Ретиноидлар (шу жумладан третионин) қабул қилувчи беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни вена ичига юборилганда, айниқса юрак ишемик касаллигида, миокард инфарктидан кейин, жигарда патологик жараёнлар бўлганида коагулограммани назорат қилиш лозим. Гематурияда ўткир буйрак етишмовчилигини юз бериш хавфи туфайли, препаратни буюриш мақсадга мувофиқ эмас. Препарат билан даволанаётганда ёғли овқатларни истисно қилиш тавсия этилади.

Юрак касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади. Юрак касалликлари бўлган пациентлар томонидан препаратни қўллаш зарурат бўлганида, қон плазмасида креатининфосфокиназа даражасини мониторинг қилиб туриш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Аёлларда туғруқ вақтида қон йўқотилишини олдини олиш мақсадида буюриш мақсадга мувофиқ эмас, чунки тромбоэмболик асоратлар юз бериш мумкин. Қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар

Болаларда қўллаш бўйича чеклаш бўйича маълумотлар йўқ.

Автотранспорт ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти

Марказий нерв тизими томонидан юз бериши мумкин бўлган ножўя таъсирлар сабабли, даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ёки бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қоннинг фибринолитик фаоллигининг кутилмаганда пасайиб кетиши. Ножўя таъсирларининг яққол намоён бўлиши: бош айланиши, кўнгил айниши, диарея, тери тошмаси,ортостатик гипотензия, тиришишлар, бош оғриғи, бурун битиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, рабдомиолиз, миоглобинурия. Ножўя таъсирларини кучайиши, тромб ҳосил бўлиши, эмболия. Юқори дозаларда (катталар учун суткада - 24 г дан кўп), узоқ вақт қўлланилганда (6 кундан кўп) - геморрагиялар.

Даволаш. Доза ошириб юборилган ҳолларда дори воситасини юборишни тўхтатиш ва тегишли симптоматик даволашни ўтказиш керак.

100 мл дан бутилкаларда ёки контейнерларда; 2 мл, 4 мл дан бир дозали контейнерларда 10 доналардан қутида.

25 °С дан ошмайдиган ҳароратда сақлансин. Ишлаб чиқарувчи ўрамида сақлансин. Бутилкаларни тик ҳолда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Юрия-Фарм» МЧЖ.

18030, Украина, Черкасс ш., Вербовецкий кўч., 108.

Aminokaproik kislota narxi dan boshlanadi 13100.00
Nomi Narxi so'm
Aminokaproik kislota (Aminocaproic acid) Dentafill Plus infuzion eritmasi 5%, 100 ml (flakon) 13100 so'm
Aminokaproik kislota (Aminocaproic acid) Yuria-Farm infuzion eritmasi 50 mg/ml, 100 ml (shisha) 13800 so'm
Aminokaproik kislota (Aminocaproic acid) Reka-Med Pharm infuzion eritmasi 5%, 100 ml (shisha) 14200 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish