Apdrops dx
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Apdrops dx ko'z tomchilari. har biri 5 ml(shisha)»
Ҳар бир миллилитр қуйидагиларни саклайди:
моксифлоксацинни эквивалент бўлган моксифлоксацин гидрохлориди - 5 мг;
дексаметазон фосфатга эквивалент бўлган дексаметазон натрий фосфат - 1 мг.
Каттиқ заррачаларсиз оч-сариқ рангли эритма.
Кўз томчилари.
Офтальмологияда қўлланадиган восита. АТХ коди: S01CА01.
Моксифлоксацин микробларга қарши фторхинолонни ва дексаметазоннинг протеинли кортикостероидидан ташкил топган мажмуавий препарати ҳисобланади.
Кортикостероидлар турли агентларга нисбатан яллиғланиш реакцияларини камайтиради ва улар соғайишини кечиктириши ёки секинлаштириши мумкин.
Кортикостероидлар организмнинг инфекцияга қарши ҳимоя механизмини тормозлаши мумкинлиги туфайли бунда қўшимча анти-микроб дори препаратини қўллаш мумкин, бу тутиб туриш клиник аҳамиятли ҳисобланади.
Моксифлоксацин бирга қуйидаги сезгир организмларга қарши таъсир кўрсатади.
Аэроб граммусбат микроорганизмлар:
Corynebacterium, Micrococcus luteus, Staphylococcus aureu, Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus warneri, Staphylococcus pneumoniae турлари, Staphylococcus viridans гуруҳи.
Аэроб грамманфий микроорганизмлар:
Acinetobacter lwoffii, Haemophilus influenzfe, Haemophilus parainfluenzae.
Бошқа микроорганизмлар:
Chlamidiya trachomatis.
Шунингдек қуйидаги in vitro шароитда маълумотлар ҳам бор, аммо кўз инфекцияларида уларнинг клиник аҳамияти маълум эмас. Организмларнинг рўйхати фақат конъюктивал инфекцияларни потенциал даволашни баҳолаш учун қўлланма сифатида келтирилган. Моксифлоксацин in vitro шароитда кўзнинг қуйидаги патогенларини кўпчилик (=90%) штаммларига қарши минимал тормозловчи концентрация (МТК) 2 мг/мл ёки ундан камроқни (тизимли сезувчанлик эгри чизиғини синиш нуқталари) кўрсатди.
Аэроб граммусбат микроорганизмлар:
Staphylococcus pyogenes.
Аэроб грамманфий микроорганизмлар:
Esherichia coli. Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae, Moraxella catarrhalis, Proteus mirabilis.
Анаэроб микроорганизмлар:
Fusobacterium турлари, Prevotella турлари.
Шундай қилиб, дексаметазон-протеинли кортикостероид ва моксифлоксациннинг кенг доирали микробларга қарши препарати сиртга қўллаш учун дори шаклида ялиғланиш ва кўз инфекциялари билан курашишда самарали бўлади.
Кортикостероидлар буюриладиган стероидга боғлиқ кўзларнинг яллиғланиши ва улардан бактериал инфекция ёки кўзнинг бактериал инфекцияларига хавф бўлганида қўлланади.
Шикастланган кўзга 1 томчидан кунига 3 марта, 7 кун давомида томизилади.
Стероид/инфекцияга қарши дори препаратларини нохуш самаралари келиб чиқиши мумкин, улар стероид компонентлар, инфекцияга қарши компонентлар ёки мажмуага боғлиқ бўлиши мумкин.
Кўпроқ учрайдиган ножўя таьсирларидан конъюнктивит, кўриш ўткирлигини ёмонлашиши, кўзларнинг қуруқлиги, кератит, кўзнинг дискомфорти, кўзнинг қизариши, кўз оғриғи, кўзнинг қичиши, субконъюктивал қон қуйилиши ва кўз ёшини оқиши. Ушбу реакциялар тахминан 1-6% пациентларда кузатилган. 1-4% беморларда кўзга боғлиқ бўлмаган ножўя таъсирлари аниқланган: иситма, кучли йўтал, ўрта отит, фарингит, тошма ва тумов.
Фақат стероидли компонентни қўллаганида нохуш реакциялардан кўзнинг ички босимини кўтарилиши (КИБК), глаукома ривожланиши ва кам ҳолларда кўрув нервининг шикастланиши кузатилиши мумкин, орқа субкапсуляр катаракта ҳосил бўлиши ва жароҳатни кечикиб соғайиши.
- дори препаратининг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик;
- эпителиал симплексли кератит (денодритик кератит), қора мол чечаги ва конъюнктива ва шох парданинг кўпгина бошқа вирусли касалликлари;
- кўзнинг микробактериал инфекциялари;
- кўз структураларининг замбуруғли касалликларида қўллаш мумкин эмас.
Болалар учун препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Моксифлоксацин гидрохлоридининг кўз эритмаси дорилар билан ўзаро таъсирини тадқиқотлари ўтказилмаган. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, организмдаги моксифлоксацин СYР3А4, СYР2D6, СYР2С19, ни ингибиция қилади, ёки СYР1А2 моксифлоксацин цитохром Р450 изоферментлари билан метаболизмга учрайдиган дори воситаларининг фармакокинетикасини ўзгартирмайди.
Инъекция учун эмас. Стероидларни давомли доимий қўллаш глаукомага олиб келиши мумкин. Агар препарат 10 кун ёки узоқроқ муддат давомида қўлланилса, у ҳолда агар болалар ёки мулоқотсиз беморларга оғир бўлган ҳолларда ҳам, ҳар куни кўзнинг ички босимини назорат қилиш керак. Кўзнинг шох ёки оқ пардасини юпқалашишини чақирувчи касалликларда, маҳаллий даволаш учун стероидлар қўлланганида, тешилиш ҳоллари маълум. Стероидларнинг давомли дозаларидан сўнг, шох парданинг замбуруғли инфекциялари эҳтимоли борлигини эътиборга олиш керак. Бундай вазиятда, агар суперинфекция пайдо бўлса, у ҳолда мос даволашни бошлаш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўлланиши
Ҳомиладорлик даврида препарат она учун кутилаётган фойда ва ҳомила учун мумкин бўлган хавфи синчиклаб баҳолаганидан сўнг қўлланилади.
Препаратнинг компонентларини кўкрак сути билан чиқарилиши номаълум. Шу сабабли препаратни қўллаш вақтида эмизикли аёллар эхтиёткорлик чораларини кўришлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши ҳақида маьлумотлар йўқ.
3 мл, 5 мл дан флаконларда.
Салқин, ёруғликдан химояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 24 ой.
Очилгандан кейин 1 ой.
Рецепт бўйича.
Аджанта Фарма Лимитед. Аджанта Хаус, Чаркоп, Кандивли,
Мумбай 400 067, Ҳиндистон.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Apdrops dx ko'z tomchilari. har biri 5 ml(shisha) | 65800 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent