Facebook Pixel Code

Apdroplar

Tovarlar: 3
Apdrops ko'z tomchilari. 0,5% 3 ml (shisha)
Ajanta Farma (Hindiston)
dan 62300 so'm
Retsept bo'yicha
в 17 dorixonalarda
Apdrops dx ko'z tomchilari. har biri 5 ml(shisha)
Ajanta Farma (Hindiston)
dan 68000 so'm
Retsept bo'yicha
в 102 dorixonalarda
Apdrops ko'z tomchilari. 0,5% 5 ml (shisha)
Ajanta Farma (Hindiston)
dan 57000 so'm
Без рецепта
в 94 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 57000 so'm gacha 68000 so'm (17 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Apdrops ko'z tomchilari. 0,5% 3 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Apdrops ko'z tomchilari. 0,5% 3 ml (shisha)»

фаол модда: 5,45 мг моксифлоксацинга эквивалент бўлган моксифлоксацин гидрохлориди - 5 мг;

ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, натрий борати, натрий хлориди, инъекция учун сув.

Тиниқ, қаттиқ заррачаларсиз, оч-сариқ эритма.

Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи). Офтальмологик восита.Коди АТХ: J01MA14.

Фармакологик хусусиятлари

Моксифлоксацин гидрохлоридининг 0,5% ли кўз томчилари - бу стерил офтальмологик эритма. Бу 8-метокси фторхинолон, маҳаллий офтальмологик қўллаш учун инфекцияга қарши восита.

Хинолонларнинг, шу жумладан моксифлоксациннинг таъсир механизми макролидлар, аминогликозидлар ва тетрациклинлар таъсиридан фарқ қилади. Демак, моксифлоксацин ушбу антибиотикларга чидамли бўлган патоген микроорганизмларга қарши таъсир кўрсатади. Моксифлоксацин ва юқорида эслатиб ўтилган синф антибиотиклари орасида кесишган чидамлилик йўқ. Кесишган чидамлилик тизимли моксифлоксацин ва айрим бошқа хинолонлар орасида кузатилган. In vitro шароитда моксифлоксацинга чидамлилик кўпсонли мутациялар орқали ривожланган. Моксифлоксацин қуйидаги кўпчилик микроорганизм штаммларига қарши таъсир кўрсатди.

Аэроб граммусбат микроорганизмлар

Corynebacterium, Micrococcus luteus, Staphylococcus aureus, Staphlococcus epidermidis, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus warneri, Staphylococcus pneumoniae, Staphylococcus viridans турлари.

Аэроб грамманфий микроорганизмлар

Acinebacter lwoffii, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae.

Бошқа микроорганизмлар

Chlamydia trachomatis

Қуйидаги маьлумотлар in vitro шароитда олинган, аммо уларнинг кўз инфекцияларида клиник аҳамияти маълум эмас. Микроорганизмларнинг рўйхати фақат конъюнктивал инфекцияларни потенциал даволашни баҳолаш учун қўлланма сифатида тақдим қилинган. Моксифлоксацин in vitro шароитда кўзнинг қуйидаги патоген микроорганизмларини кўпчилик (=90%) штаммларига қарши минимал сусайтирувчи концентрацияларини (МБК) 2 г/м ёки ундан кам (узилишини назорат нуқтасини тизимли сезувчанлик) намойиш қилган.

Аэроб граммусбат микроорганизмлар

Staphylococcus pyogenes

Аэроб грамманфий микроорганизмлар

Escherichia coli, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae, Moraxella catarrhalis, Proleus mirabilis.

Анаэроб микроорганизмлар.

Fusobacterium species, Prevotella species.

Препарат қуйидаги сезгир штамм организмлари чақирган, бактериал конъюнктивитни даволаш учун буюрилади:

  • аэроб граммусбат микроорганизмлар;
  • Corynebacterium, Micrococcus luteus, Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus warneri, Staphylococcus pneumoniae, Staphylococcus viridans турлари;
  • аэроб грамманфий микроорганизмлар;
  • Acinebacter lwoffii, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae.
  • бошқа микроорганизмлар;
  • Chlamydia trachomatis.

Шикастланган кўзга 1 томчидан кунига 3 марта, 7 кун давомида томизилади.

Кўпроқ учрайдиган ножўя таъсирларидан конъюнктивит, кўриш ўткирлигини ёмонлашиши, кўзларнинг қуруқлиги, кератит, кўзнинг дискомфорти, кўзни қизариши, кўз оғриғи, кўзни қичиши, субконъюктивал қон қуйилиши ва кўз ёшини оқиши. Ушбу реакциялар тахминан 1-6% пациентларда кузатилган. 1-4% беморларда кўзга боғлиқ бўлмаган ножўя таъсирлари аниқланган: иситма, кучли йўтал, ўрта отит, фарингит, тошма ва тумов.

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • 1 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас (препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича етарли маълумотларнинг йўқлиги туфайли )

In vitro шароитдаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, моксифлоксацин СYР3А4, СYР2D6, СYР2С9, СYР2С19, ни ингибиция қилмайди, ёки СYР1А2 кўрсатадики, моксифлоксацин цитохром Р450 изоферментлари билан метаболизмга учрамайдиган дори воситаларининг фармакокинетикасини ўзгартирмайди.

Инъекция учун эмас. Моксифлоксацин гидрохлоридини субконъюктивал, шунингдек кўзнинг бевосита олдинги камерасига юбориш мумкин эмас. Тизимли буюрилган хинолонларни, шу жумладан моксифлоксацинни олаётган беморларда, дарҳол биринчи дозадан кейин ўта юқори сезувчанликнинг (анафилактик) жиддий реакциялари кузатилган. Айрим реакциялар юрак-қон томир етишмовчилиги, хушдан кетиш, ангионевротик шиш (шу жумладан хиқилдоқ, халқум ёки юз шиши), нафас йўлларининг ўтказмаслиги, ҳансираш, эшакеми ва қичишиш билан бирга кечган. Агар моксифлоксацияга аллергик реакция кузатилса, препаратни қўлланилишини тўхтатиш керак. Жиддий ўткир ўта юқори сезувчанлик реакциялари шошилинч даволашни талаб қилиши мумкин. Кислород ва нафас йўлларини бошқариш клиник кўрсатмаларга қараб буюрилиши керак.

Бошқа инфекцияларга қарши воситалардаги каби, узоқ муддат қўллаш чидамли организмларни, шу жумладан замбуруғларни ҳаддан зиёд ўсишига олиб келиши мумкин.

Агар суперинфекция пайдо бўлса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак ва муқобил даволашни қўллаш керак. Ҳар доим клиник даволаш буюрилганида, беморни тирқишли лампа билан биомикроскопия қилиб текшириш, зарурати бўлса, флуоресцеинли контрастлаш керак. Агар беморда бактериал конъюнктивит симптомлари кузатилса, контакт линзаларни тақиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг С тоифаси

Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллашнинг зарурати бўлган ҳолда она учун кутилаётган фойда ва ҳомила учун бўладиган хавфи синчиклаб баҳоланганидан сўнг мумкин.

Одам сутида моксифлоксациннинг миқдори ўлчанмаган, уларни одам сутида уни ажралиб чиқишини мумкинлиги инобатга олинади. Эмизикли аёлларга препаратни буюришда хавфсизлик чораларини кўриш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Тиниқ бўлмаган флаконларда 3 мл.

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

36 ой.

Рецепт бўйича.

Аджанта Фарма Лимитед. Аджанта Хаус, Чаркоп, Кандивли. Мумбай 400067, Ҳиндистон.

Apdroplar narxi dan boshlanadi 57000.00
Nomi Narxi so'm
Apdrops ko'z tomchilari. 0,5% 5 ml (shisha) 57000 so'm
Apdrops ko'z tomchilari. 0,5% 3 ml (shisha) 62300 so'm
Apdrops dx ko'z tomchilari. har biri 5 ml(shisha) 68000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish