Facebook Pixel Code

Atosar-50

Tovarlar: 1
Atosar-50 50 mg plyonka bilan qoplangan №30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka)
Corona Remedies (Hindiston)
dan 34600 so'm
Retsept bo'yicha
в 17 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 34600 so'm (17 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Atosar-50 50 mg plyonka bilan qoplangan №30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Atosar-50 50 mg plyonka bilan qoplangan №30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka)»

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: лозартан калий - 25 мг ёки 50 мг лозартанга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: желатинланган крахмал, лактоза, микрокристалл целлюлоза, повидон, магний стеарати, тозаланган тальк, натрий крахмал гликоляти С тури, сувсиз коллоид кремний, оқ Instacoat IC-S-223.

Оқ, думалоқ, икки томонлама қавариқ, ҳар икки томони силлиқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антигипертензив восита (ангиотензин II рецепторларини антагонисти). АТХ коди: С09DA.

Лозартан ичга қабул қилиш учун мўлжалланган, ангиотензин II рецепторларининг (АТ1 кичик тури) специфик антагонистидир. Кўпчилик тўқималарда (қон томирларнинг силлиқ мушакларида, буйрак усти безлари, буйрак ва юракда) жойлашган АТ1-рецепторлари билан танлаб боғланади ва бир қанча муҳим биологик фаолиятларни, шу жумладан вазоконстрикция ва альдостеронни ажралиб чиқиши каби фаолиятларни бажаради. Шунингдек ангиотензин II силлиқ мушак ҳужайраларини ўсишини рағбатлантиради.

Лозартан ва унинг фармакологик фаол метаболити (Е 3174) ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитларида ангиотензин II ни манбаси ёки синтезланиш йўлидан қатъий назар, унинг барча физиологик самараларини блоклайди. Лозартан АТ1-рецепторлари билан танлаб боғланади ва юрак-қон томир тизимининг фаолиятини бошқаришда муҳим роль ўйнайдиган ион каналлари ва бошқа гормонларнинг рецепторлари билан боғланмайди ва уларни блокламайди. Бундан ташқари, лозартан ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) - кининаза II ни ингибиция қилмайди ва шунга мувофиқ брадикининни парчаланишига тўсқинлик қилмайди, шунинг учун бродикинин билан боғлиқ бўлган ножўя самаралари (масалан, ангионевротик шиш) етарлича кам ривожланади.

Лозартан қўлланганида, ренинни секрециясига манфий қайта боғга таъсири йўқлиги қон плазмасида рениннинг фаоллигини ошишига олиб келади. Рениннинг фаоллигини ошиши қон плазмасида ангиотензин II нинг концентрациясини ошишига олиб келади. Бироқ, антигипертензив фаоллиги ва қон плазмасида альдостероннинг концентрациясини пасайиши сақланиб туради, бу ангиотензин II рецепторларини самарали блокадасини кўрсатади. Лозартан ва унинг фаол метаболити ангиотензин II рецепторларига нисбатан ангиотензин I рецепторларига кўпроқ яқинликка эга. Фаол метаболити лозартанга нисбатан 10-40 марта фаолдир.

Ичга бир марта қабул қилингандан сўнг гипотензив таъсири (систолик ва диастолик артериал босим пасаяди) гипотензив таъсирига 6 соатдан кейин максимал даражага етади, сўнгра 24 соат давомида аста-секин пасаяди. Максимал гипотензив самараси препаратни қабул қилиш бошлангандан сўнг 3-6 ҳафтадан кейин ривожланади.

Протеинурия (суткада 2 г дан ортиқ) билан кечувчи ёндош қандли диабет бўлмаган артериал гипертензия билан хасталанган беморларда, препаратни қўллаш протеинурияни, альбумин ва иммуноглобулин G экскрециясини ишонарли пасайтиради. Қон плазмасида мочевинанинг миқдорини барқарорлаштиради. Вегетатив рефлексларга таъсир қилмайди, ва норадреналиннинг қон плазмасидаги концентрациясига узоқ вақт таъсир кўрсатмайди.

Лозартан суткада 150 мг дозада қўллаш артериал гипертензияси бўлган беморларнинг қон зардобида триглицеридлар, умумий холестерин ва юқори зичликдаги липопротеинлар холестерини (ЮЗЛП-ХС) нинг концентрациясига таъсир қилмайди. Лозартан бундай дозада глюкозанинг оч қоринга аниқланган қондаги концентрациясига таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан сўнг меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Биокираолишлиги тахминан 33% ни ташкил этади. Жигар орқали “биринчи марта ўтиш” самарасига эга.

Яққол ифодаланган антигипертензив фаолликка (10-40 марта юқори) эга бўлган фаол карбоксил метаболити EXP-3174, шунингдек нофаол метаболитлар, шу жумладан гидроксилланиш йўли билан ҳосил бўладиган иккита асосий метаболитларни ҳосил қилиб, метаболизмга учрайди.

Қон плазмасида лозартаннинг максимал концентрацияси қабул қилингандан сўнг 1 соатдан кейин аниқланади; фаол метаболитининг максимал концентрацияси - 3-4 соатдан кейин аниқланади.

Лозартан ва фаол метаболитининг 98% дан ортиқ қисми плазма оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади. Лозартан гематоэнцефалик тўсиқдан (ГЭТ) деярли ўтмайди.

Якуний босқичида лозартан ва фаол метаболитининг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) мувофиқ равишда тахминан 1,5-2,5 соат ва 6-9 соатни ташкил этади.

Лозартан сийдик ва ахлат билан ўзгармаган ҳолда ва метаболитлар ҳолида чиқарилади. Тахминан 35% сийдик билан, тахминан 60% - ахлат билан (сафро билан) чиқарилади. 100 мг бир марталик суткалик дозада қўлланганида на лозартан, на унинг фаол метаболити қон плазмасида аҳамиятли даражада тўпланмайди.

  • артериал гипертензия;
  • сурункали юрак етишмовчилиги (мажмуавий даволаш таркибида, ААФ ингибиторлари ўзлаштира олинмаганида ва ААФ ингибиторлари билан даволаш самарасиз бўлганида);
  • артериал гипертензияси ва чап қоринча гипертрофияси бўлган пациентларда юрак-қон томир касалликлари (шу жумладан инсульт) ни ривожланиш хавфини ва ўлимни камайиши;
  • қандли диабетнинг 2 типи ва ёндош артериал гипертензия билан хасталанган пациентларда диабетик нефропатия ёки гиперкреатининемия ва протеинурия (сийдикдаги альбумин ва креатининни нисбати суткада 300 мг дан ортиқ) (диабетик нефропатияни авж олиб боришини терминал сурункали буйрак етишмовчилигигача пасайиши) да қўлланади.

Препарат ичга овқатланишдан қатъий назар қабул қилинади; қабул қилишлар сони - суткада 1 мартани ташкил этади.

Артериал гипертензияда ўртача суткалик доза 50 мг ни ташкил этади.

Зарурат бўлганида суткалик доза 100 мг гача (1-2 марта қабул қилишга) оширилиши мумкин. Диуретикларни юқори дозаларда олаётган пациентларга буюрилганида бошланғич дозани суткада 25 мг гача камайтириш керак.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга препаратни янада кичикроқ дозаларини буюриш керак. Кекса ёшдаги пациентларга, шунингдек буйрак фаолиятини бузилиши бўлган (шу билан бирга диализдаги) пациентларга дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Лозартан препаратини бошқа гипотензив дори воситалари билан бирга буюриш мумкин.

Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун бошланғич доза 12,5 мг ни ташкил этади, суткада 1 марта қабул қилинади. Одатда дозаси 2 ҳафталик интерваллар билан 2 марта (яъни, суткада 12,5 мг; 25 мг; 50 мг) оширилади.

Артериал гипертензияси ва чап қоринча гипертрофияси бўлган пациентларда юрак-қон томир касаликларни ва ўлимни ривожланиш хавфини пасайиши: бошланғич доза - 50 мг кунига 1 марта, кейинчалик гидрохлоридни қўшимча равишда буюриш ёки препаратнинг суткалик дозасини кунига 1 марта 100 мг гача ошириш (артериал босимни пасайишини ҳисобга олган ҳолда) тавсия этилади.

Протеинурия билан кечувчи қандли диабетнинг 2 типида: бошланғич доза - 50 мг дан кунига 1 марта, кейинчалик суткада 100 мг гача оширилади (артериал босимни пасайиш даражаси ҳисобга олинади).

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: 1% ва ундан кўп ҳолларда бош айланиши, астения, кучли толиқиш, бош оғриғи, уйқусизлик; 1% дан камроқ ҳолларда безовталик, уйқуни бузилиши, уйқучанлик, хотирани бузилиши, периферик нейропатия, парестезия, гиперстезия, мигрень, тремор, атаксия, депрессия, хушни йўқолиши, қулоқларни шанғиллаши, таъм билишни бузилиши, кўришни ўзгариши, конъюнктивит бўлиши мумкин.

Нафас тизими томонидан: 1% ва ундан кўп ҳолларда - бурунни битиши, йўтал, юқори нафас йўлларининг инфекциялари (тана ҳароратини ошиши, томоқда оғриқ, синусопатия, синусит, фарингит); 1% дан камроқ ҳолларда - диспноэ, бронхит, ринит.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: 1% ва ундан кўп ҳолларда - кўнгил айниши, диарея, диспептик кўринишлар, қоринда оғриқ; 1% дан камроқ ҳолларда - иштаҳани пасайиши, оғизни қуриши, тиш оғриғи, қусиш, метеоризм, гастрит, қабзиятлар.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: 1% ва ундан кўп ҳолларда - тиришишлар, миалгия, белда, кўкрак қафасида, оёқларда оғриқ; 1% дан камроқ ҳолларда - артралгия, елка, тиззада оғриқ, артрит, фибромиалгия.

Юрак-қон томир тизими томонидан: 1% дан камроқ ҳолларда - ортостатик гипотензия (дозага боғлиқ), юрак уришини ҳис этиш, тахи- ёки брадикардия, аритмиялар, стенокардия, анемия.

Сийдик-таносил тизими томонидан: 1% дан камроқ ҳолларда - сийишга императив қистовлар, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, буйрак фаолиятини бузилиши, либидони сусайиши, потенцияни пасайиши.

Тери қопламлари томонидан: 1% дан камроқ ҳолларда - терини қуриши, гиперемияси, фотосенсибилизация, кучли терлаш, алопеция.

Аллергик реакциялар: 1% дан камроқ ҳолларда - эшакеми, тошма, чиқишиш, ангионевротик шиш, шу жумладан юз, лаб, ҳалқум ва/ёки тилни шиши.

Бошқалар: 1% дан кўп ҳолларда - гиперкалиемия; 1% дан камроқ ҳолларда - иситма, подагра, “жигар” ферментларининг фаоллигини ошиши ва гипербилирубинемия бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, болалар (18 ёшгача) га қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: артериал гипотензия, буйрак ва жигар етишмовчилиги, гиперкалиемия, дегидратацияда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Бошқа гипотензив воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Бета-блокаторлар ва симпатолитикларнинг самарасини ўзаро кучайтиради.

Лозартанни диуретиклар билан бирга қўллаш аддитив самара чақиради.

Лозартанни гидрохлоротиазид, дигоксин, варфарин, циметидин, фенобарбитал, кетоконазол ва эритромицин билан фармакокинетик ўзаро таъсири кузатилмаган. Хабарларга кўра, рифампицин ва флуконазол қон плазмасида фаол метаболитнинг концентрациясини пасайтиради. Ушбу ўзаро таъсирни клиник аҳамияти маълум эмас.

Ангиотензин II ва унинг таъсирини ингибиция қилувчи дори воситалари қўлланганида бўлгани каби, лозартанни калийни тежовчи диуретиклар (масалан, спиронолактон, триамтерен, амилорид), калий препаратлари, таркибида калий сақловчи тузлар билан бирга қўллаш гиперкалиемияни ривожланиш ҳавфини оширади.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан циклооксигеназа-2 селектив ингибиторлари (ЦОГ-2) диуретиклар ва бошқа гипотензив воситаларнинг самарасини пасайтириши мумкин.

Ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари ва литий бирга қўлланганида қон плазмасида литийнинг концентрацияси ошиши мумкин. Шуни ҳисобга олиб, лозартанни лозартанни литий тузлари билан бирга қўллашдан кутилган фойда ва ҳавфни баҳолаш керак. Препаратларни бирга қўллаш зарурати бўлганида қон плазмасида литийнинг концентрациясини мунтазам равишда назорат қилиш керак.

Дегидратация бўлган беморларда (масалан, диуретикларни юқори дозаларда олаётган пациентларда) лозартан билан даволанишни бошида симптоматик артериал гипотензия ривожланиши мумкин (лозартанни буюришдан олдин дегидратацияни коррекция қилиш ёки даволашни препаратнинг кичикроқ дозалари билан бошлаш керак).

Жигар циррози бўлган беморларда лозартаннинг плазмадаги концентрацияси аҳамиятли даражада ошади, шу сабабли, анамнезида жигар касаллиги бўлганида препаратни кичикроқ дозаларда буюриш керак.

Кинин-ангиотензин тизимига таъсир кўрсатувчи дори воситалари билатерал буйрак стенози ёки ягона буйрак артериясини стенози бўлган пациентларда зардоб креатинини ёки қонда мочевинанинг концентрациясини ошириши мумкин.

Болаларда препаратни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Клиник тадқиқотларда кекса ёшдаги пациентларда лозартаннинг ҳавфсизлиги ва самарадорлигига нисбатан бирон бир фарқ аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўлланиши

Хомиладорлик ва лактация вақтида қўллаш мумкин эмас. лозартан билан даволаниш вақтида ҳомиладорлик кузатилса, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: АБ ни яққол пасайиши ва тахикардия; брадикардия парасимпатик қўзғалиш оқибатида ривожланиши мумкин.

Даволаш: жадаллаштирилган диурез, симптоматик даволаш; гемодиализ самарасиз.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткадан алюмин блистерда; 3 алюмин блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

2 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

Corona Remedies Pvt. Ltd.

Village Jatoli, Post office - Oachghat, Tehsil & District Solan,

Himachal Pradesh - 173 223, Ҳиндистон

“SERENE HEALTHCARE PVT. LTD”

C-214 First Floor, B. G. Tower, Shahibaug, Ahmadabad-380004, Ҳиндистон

Atosar-50 narxi dan boshlanadi 34600.00
Nomi Narxi so'm
Atosar-50 50 mg plyonka bilan qoplangan №30 tabletkalar (3 blister x 10 tabletka) 34600 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish