Bisoprolol lek
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Bisoprolol Lek plyonka bilan qoplangan tabletkalar 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)»
5 мг: бир таблетка 5 мг бисопролол фумарати сақлайди;
10 мг: бир таблетка 10 мг бисопролол фумарати сақлайди;
ёрдамчи моддалар: кальций гидрофосфати (сувсиз), микрокристалл целюлоза, ўта желатинланган маккажўхори крахмали, натрий кроскармеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, лактоза моногидрати, гипромеллоза, титан диоксиди Е 171, полиэтиленгликоль 4000, темир оксиди Е 172.
β1-адренорецепторларнинг селектив блокатори. АТХ коди: С07АВ07.
Бисопролол ўртача липофиллик/гидрофилликка эга бета-адреноблокатордир. Бисопролол ички симпатомиметик фаолликсиз ва клиник аҳамиятли мембранни-турғунловчи таъсирларсиз яққол β1-селективликка (“кардиоселективлик”) эга.
У юракни ортиқча юкланишдан ҳимоя қилади.
- артериал гипертензияни даволаш;
- юрак ишемик касаллиги (стенокардия) ни даволаш;
- компенсацияланган сурункали юрак етишмовчилигини даволаш;
- гиперкинетик кардиал синдромини даволаш;
- юрак қоринчалари экстрасистолиясини даволашда қўлланилади.
- Бисопрололга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик;
- ўткир юрак етишмовчилиги ёки юрак етишмовчилигининг декомпенсацияси эпизодлари, уларда инотроп воситаларни вена ичига юбориш талаб қилинади;
- кардиоген шок;
- иккинчи ёки учинчи даражали атриовентрикуляр блокада;
- синус тугунининг заифлиги синдроми;
- синоатрил блокада;
- симптоматик брадикардия;
- симптоматик артериал гипотензия;
- бронхиал астма ёки ўпканинг сурункали обструктив касаллигини оғир шакли;
- периферик артерияларнинг окклюзион шикастланишини оғир шакли ёки Рейно синдромининг оғир шакли;
- даволанмаган феохромоцитома («Махсус кўрсатмалар ва ишлатишдаги эҳтиёткорлик чоралари» га қаранг);
- метаболик ацидозда қўллаш мумкин эмас.
Огоҳлантиришлар
Барча кўрсатмалар бўйича қўлланганида
Агар бисопролол билан даволашни тўхтатишга мутлоқ зарурат бўлмаса, препаратни бекор қилиш, айниқса юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда, кескин бўлмаслиги керак, чунки қабул қилишни кескин тўхтатилиши юрак фаолиятини ўткинчи ёмонлашишига олиб келиши мумкин.
Фақат СЮЕ ни даволаш учун қўлланганида
Компенсацияланган сурункали юрак етишмовчилигини бисопролол билан даволаш дозани ошириш фазасидан бошланиши керак.
Эҳтиёткорлик чоралари
Фақат артериал гипертензия ёки стенокардияни даволаш учун қўлланганида.
Артериал гипертензия ёки стенокардияси ва ёндош юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бисопрололни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Фақат СЮЕ ни даволаш учун қўлланганида
Компенсацияланган сурункали юрак етишмовчилигини бисопролол билан даволашни бошида пациентларнинг ҳолатини мунтазам назорат қилиш керак.
Қуйидаги касалликлари ва ҳолатлари бўлган пациентларда юрак етишмовчилигини бисопролол билан даволашни терапевтик тажрибаси йўқ:
- инсулинга қарам қандли диабет (I тип);
- буйрак фаолиятини оғир бузилишлари;
- жигар фаолиятини оғир бузилишлари;
- рестриктив кардиомиопатия;
- юракнинг туғма нуқсони;
- клапанларнинг гемодинамик аҳамиятга эга органик шикастланишлари;
- охирги уч ойда юз берган миокард инфаркти.
Барча кўрсатмалар бўйича қўлланганида
Бисопролол Лекни қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим:
- бронхоспазм (бронхиал астма, ўпканинг сурункали касалликлари);
- қонда глюкоза даражасини аҳамиятли ўзгаришлари билан кечувчи қандли диабет. Гипогликемия симптомлари ниқобланиши мумкин;
- қатъий очлик;
- десенсибилизацияловчи даволашни ўтказиш. Бошқа бета-блокаторлар каби, бисопролол хам аллергенларга сезувчанликни ва анафилактик реакцияларнинг оғирлигини ошириши мумкин. Адреналин билан даволаш кутиладиган терапевтик самарага олиб келмаслиги мумкин;
- биринчи даражали атриовентрикуляр блокада;
- Принцметал стенокардияси;
- периферик артерияларнинг окклюзион шикастланиши. Симптомлар, айниқса даволашнинг бошида чуқурлашиши мумкин.
Псориаз билан хасталанган ёки анамнезида псориази бўлган пациентларга бета-блокаторлар (хусусан, бисопролол), фақат фойда ва хавфни синчков баҳолашдан кейингина буюрилиши лозим.
Бисопролол Лек билан даволаш тиреотоксикоз белгиларини ниқоблаши мумкин.
Феохромоцитомаси бўлган пациентларга Бисопролол Лекни альфа-адренорецепторларни блокадаси таъминлангандан кейин буюришга рухсат берилади.
Умумий анестезияни ўтказишда анестезиолог бета-блокада тўғрисида хабардор бўлиши керак. Агар операциядан олдин бета-блокаторларни бекор қилиш зарурати бўлса, препаратни қабул қилиш секин-аста тўхтатилиши ва анестезиядан тахминан 48 соат олдин тугалланиши керак.
Бронхиал астмада ёки енгил клиник белгилари билан бўлган ўпканинг сурункали обструктив касалликларида, ёндош бронхларни кенгайтирувчи даволаш тавсия қилинади. Баъзида астмаси бўлган пациентларда нафас йўлларининг қаршилиги кучайиши мумкин, шунинг учун бета2-стимуляторларнинг дозаларини ошириш талаб қилиниши мумкин.
Спортчилар мазкур препарат допинг-тестини ўтказишда мусбат натижаларни бериши тўғрисида хабардор бўлишлари лозим.
Агар юқорида санаб ўтилганлардан биронтаси Сизга таалуқли бўлган ёки ўтмишда тааллуқли бўлган бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Шифокор кўрсатмасига аниқ риоя қилинг.
Препаратнинг таъсири давомли: суткада бир марта қабул қилинганда 24-соатлик самарага эришилади.
Доза ва қўллаш усули
Артериал гипертензияни ёки стенокардияни даволаш
Катталар
Иккала кўрсатма бўйича 5 мг суткада бир марта буюрилади. Зарурати бўлганида доза суткада бир марта 10 мг гача оширилиши мумкин.
Максимал доза суткада бир марта 20 мг ни ташкил қилади.
Барча ҳолларда доза, хусусан пульснинг тез-тезлиги ва терапевтик самарадорликни ҳисобга олиб, шахсий равишда танланади.
Компенсацияланган сурункали юрак етишмовчилигини даволаш
Бисопролол билан даволашни бошлашдан олдин аввал пациентнинг ҳолати барқарор бўлиши (ўткир етишмовчилик бўлмаслиги) керак
Даволашни сурункали юрак етишмовчилигини даволаш тажрибасига эга бўлган даволовчи шифокор ўтказиши тавсия қилинади.
Дозани титрлаш фазаси
Компенсацияланган сурункали юрак етишмовчилигини бисопролол билан даволаш дозани титрлаш фазасини талаб этади.
Тавсия қилинадиган бошланғич доза суткада бир марта 1,25 мг ни ташкил қилади. Шахсий ўзлаштираолинишига қараб, доза икки хафта ёки ундан кўпроқ интервал билан суткада бир марта 2,5 мг, 3,75 мг, 5 мг, 7,5 мг ва 10 мг гача оширилади.
Агар дозани ошиши ёмон ўзлаштирилса, самарани бир маромда сақлаб турувчи доза пастроқ бўлиши мумкин.
Максимал тавсия қилинадиган доза суткада бир марта 10 мг ни ташкил қилади.
Дозани титрлаш фазаси вақтида ҳаётий кўрсаткичларни (юрак қисқаришлари сони, артериал босим) ва юрак етишмовчилигининг оғирлашиш симптомларини синчиклаб назорат қилиш тавсия қилинади.
Даволашни модификацияси
Агар максимал тавсия қилинган доза ёмон ўзлаштирилса, дозаларни аста-секин пасайтиришни кўриб чиқиш мумкин.
Юрак етишмовчилигини ўткинчи оғирлашишида, гипотензияда ёки брадикардияда ёндош дори препаратларининг дозаларини қайта кўриб чиқиш тавсия қилинади. Шунингдек бисопрололнинг дозасини вақтинчалик пасайтириш ёки уни бекор қилиш талаб қилиниши мумкин.
Барча кўрсатмалар бўйича даволаш давомийлиги
Бисопролол билан даволаш, одатда узоқ муддатлидир.
Бисопролол билан даволашни кескин бекор қилишга йўл қўйилмаслик керак, чунки ҳолатни ўткинчи ёмонлашиши кузатилиши мумкин. Даволашни, айниқса юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда тўсатдан тўхтатиш мумкин эмас. Суткалик дозани аста-секин камайтириш тавсия қилинади.
Алоҳида гуруҳ пациентлари
Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар
Фақат артериал гипертензияни ёки стенокардияни даволаш учун қўлланганида
Жигар ёки буйрак фаолиятини енгил ва ўртача бузилишлари бўлган пациентларда, одатда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Буйрак фаолиятини оғир бузилиши (креатинин клиренси <20 мл/мин) ёки жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда пациентларда бисопрололнинг дозасини суткада 10 мг дан оширмаслик керак.
Буйрак диализидан ўтаётган пациентларда бисопрололни ишлатиш тажрибаси чекланган; бироқ дозалаш тартибини ўзгартириш тўғрисида далиллар йўқ.
Фақат СЮЕ ни даволаш учун қўлланганда
Сурункали юрак етишмовчилиги ва жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда бисопрололнинг фармакокинетикаси юзасидан маълумотлар йўқ. Шунинг учун бу гуруҳ пациентларда дозани титрлаш ўта эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.
Кекса ёшли пациентлар
Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Болалар
Бисопрололни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун уни мазкур ёш гуруҳида қўллаш тавсия қилинмайди.
Ичга қабул қилиш буюрилади. Препарат эрталаб овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади. Таблеткалар бутунлигича сув билан бирга ютилади. Таблеткаларни чайнаш мумкин эмас.
Таблеткаларни синдириш усули
Таблеткани синдириш учун уни ясси юзага ўйиқчасини юқорига қилиб жойлаштиринг.
5 мг ва 10 мг ли Бисопролол Лек: ярмини синдириш учун катта бармоқ билан таблеткани марказига босинг. Таблетканинг тўрт қисмини олиш учун ҳар бир ярмини ўртасига катта бармоқ билан босинг.
Қабул қилишни ўтказиб юбориш
Доза ўтказиб юборилганда дозани компенсация қилиш учун икки барабар дозани қабул қилманг. Препаратни қабул қилишни дозалашнинг одатдаги тартиби бўйича давом эттиринг.
7,5 мг ўрнига 15 мг ли суткалик доза қабул қилинганда учинчи даражали атриовентрикуляр блокада, юрак уришини секинлашиши ва бош айланиши кузатилган. Умуман олганда, қуйидаги симптомлар: юрак уришини секинлашиши, артериал босимни пасайиши, бронхоспазм, ўткир юрак етишмовчилиги ва қонда глюкоза даражасини камайиши бўлиши мумкин.
Бисопрололнинг юқори дозаларини бир марта қабул қилинишига индивидлар орасидаги сезувчанликнинг катта ўзгарувчанлиги кузатилади. Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бисопрололнинг юқори дозаларини бир марта қабул қилишга юқори сезувчанлик эҳтимоли бор. Шу боисдан пациентларнинг бу тоифасида даволашни албатта дозалаш тўғрисидаги бўлимда келтирилган схемага мувофиқ дозани аста-секин ошириш йўли билан бошлаш лозим.
Доза ошириб юборилганда бисопролол билан даволашни тўхтатиш ва тутиб турувчи ва симптоматик даволашни буюриш тавсия қилинади. Бисопролол диализ ёрдамида ёмон чиқарилади. Брадикардияда атропинни вена ичига буюриш тавсия қилинади, жавоб етарли даражада бўлмаганида эса, изопреналин ёки мусбат хронотроп самарали бошқа воситани эҳтиёткорлик билан буюриш мумкин. Айрим ҳолларда юрак ритми бошқарувчисини трансвеноз имплантацияси талаб этилиши мумкин. Гипотензияда вена ичига суюқликлар ва қон томирларни торайтирувчи воситаларни юбориш тавсия қилинади, вена ичига глкагонни юбориш фойдали бўлиши мумкин. Иккинчи ёки учинчи даражали АВ-блокадада пациент ҳолатини синчков назорат қилиш, изопреналин инфузиясини ўтказиш ёки вақтинчалик кардиостимуляция қилиш лозим. Юрак етишмовчилиги зўрайганида в/и диуретиклар, инотроп воситалар ва вазодилататорлар, бронхоспазмда изопреналин, бета2-адренорецепторларга таъсир этувчи симпатомиметиклар ва (ёки) аминофиллин, гипогликемияда в/и глюкоза юбориш керак.
Бисопролол бошқа дориларнинг самарасига таъсир қилиши ёки аксинча таъсир қилмаслиги мумкин.
Тавсия этилмаган мажмуалар
Фақат СЮЕ ни даволаш учун қўлланганида
Аритмияга қарши воситаларининг I синфи: атриовентрикуляр импульс ўтказилиши вақтига таъсирини кучайиши ва манфий инотроп таъсирни кучайиши юз бериши мумкин.
Барча кўрсатмалар бўйича қўлланганда
Верапамил ва кам даражада дилтиазем қатори кальций антагонистлари: қисқарувчанлик қобилиятига ва атриовентрикуляр ўтказувчанликка салбий таъсир қилади. Бета-блокаторлар билан даволанаётган пациентларга верапамилни вена ичига юбориш оғир гипотензияга ва атровентрикуляр блокадага олиб келиши мумкин.
Марказий таъсирга эга антигипертензив воситалар: уларни бир вақтда қўлланиши юрак қисқаришлари сонини ва юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажмини пасайишига, шунингдек дилатацияга олиб келиши мумкин. Препаратни кескин бекор қилиш “рикошет артериал гипертензияси” хавфини ошириши мумкин.
Эҳтиёткорлик билан ишлатиладиган мажмуалар
Фақат артериал гипертензияни ёки стенокардияни даволаш учун қўлланганида
Аритмияга қарши воситаларининг I синфи: атриовентрикуляр импульс ўтказилиши вақтига таъсирини кучайиши ва манфий инотроп таъсирни кучайиши юз бериши мумкин.
Барча кўрсатмалар бўйича қўлланганида
Дигидорпиридин қатори кальций антагонистлари: бир вақтда қўллаш гипертензия хавфини ошириши мумкин, юрак етишмовчиилиги бўлган пациентларда қоринчаларнинг насос фаолиятини кейинчалик ёмонлашиш хавфи истисно қилинмайди.
Аритмияга қарши воситаларининг III синфи: антриовентрикуляр ўтказувчанлик вақтига таъсири кучайиши мумкин.
Парасимпатомиметик воситалар: бир вақтда ишлатиш атриовентрикуляр импульс ўтказилиши вақтини ошишга ва брадикардия хавфига олиб келиши мумкин.
Маҳаллий бета-блокаторлар (масалан, глаукомани даволаш учун кўз томчилари) бисопрололнинг тизимли таъсирини кучайтириши мумкин.
Инсулин ва перорал диабетга қарши воситалари: гипогликемик самара кучайиши мумкин. Бета-адренорецепторларнинг блокадаси гипогликемия симптомларини ниқоблаши мумкин.
Оғриқсизлантирувчи воситалар: рефлектор тахикардияни сусайиши ва гипотензия хавфини ошиши кузатилиши мумкин.
Юрак гликозидлари: атриовентрикуляр импульс ўтказилиши вақтини ошиши, юрак қисқаришлари сонини камайиши юз бериши мумкин.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалари (НЯҚВ): НЯҚВ бисопрололнинг гипотензив самарасини пасайтириши мумкин.
Бета-симптоматиклар: бисопролол билан бирга ишлатиш иккала препаратнинг самарасини пасайтириши мумкин.
Симпатомиметиклар, ҳам бета-, ҳам альфа-адренорецепторни фаоллаштирувчи воситалар: бисопролол билан бирга қўллаш артериал босимни ошишига олиб келиши мумкин.
Антигипертензив воситалари ва артериал босимни пасайтириш потенциалига эга бошқа препаратлар билан бирга ишлатиш, артериал гипотензия хавфини ошириши мумкин.
Қўллашни мақсадга мувофиқлигини баҳолашни талаб қилувчи мажмуалар
Мефлохин: брадикардия хавфини оширади.
Моноаминоаксидаза ингибиторлари (МАО-В ингибиторларидан ташқари): бета-блокаторларни гипотензив самарасини кучайиши билан бир вақтда гипотензив криз хавфини ошиши кузатилади.
Агар Сиз қандайдир бошқа дориларни, шу жумладан рецептсиз сотиладиган дориларни қабул қилаётган бўлсангиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос бу ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.
Овқат ва ичимликлар
Алкоголь Бисопролол Лекнинг самарасига таъсир қилиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорлик
Ушбу препарат ҳомиладорликка ва/ёки чақалоқларга салбий таъсир қилиши мумкин. Ҳомиладорлик вақтида уни олдиндан шифокор билан маслаҳатлашмасдан ишлатиш мумкин эмас.
Эмизиш
Бисопролол Лек билан даволаниш вақтида эмизиш тавсия қилинмайди.
Ҳар қандай дорини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Ушбу препаратни қабул қилиш транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига, айниқса даволашни бошида, дозалар оширилишида, даволаш ўзгартирилганида ва алкоголь билан қўшилганида салбий таъсир қилиши мумкин.
Айрим ёрдамчи моддалар тўғрисида маълумот
Препарат лактоза сақлайди. Галактозани ўзлаштиролмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши каби кам учрайдиган наслий ҳолатлари бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак.
Барча дорилар каби, Бисопролол Лек ҳам, гарчи улар ҳаммада ҳам ривожланмасада ножўя самараларини чақириши мумкин.
Ножўя самараларнинг тез-тезлиги қуйидагича аниқланади:
жуда тез-тез (10 пациентдан бир нафаридан кўпида юз беради, >1/10);
тез-тез (100 пациентдан бир нафаридан кўпида ва 10 пациентдан бир нафаридан камида юз беради, >1/100, <1/10 юз беради);
тез-тез эмас (1000 пациентдан бир нафаридан кўпида ва 100 пациентдан бир нафаридан камида юз беради, >1/1000, <1/100 юз беради);
кам (10000 пациентдан бир нафаридан кўпида ва 1000 пациентдан бир нафаридан камида юз беради, >1/10000, <1/1000 юз беради);
жуда кам (10000 пациентдан бир нафаридан камида, <1/1000 юз беради), шу жумладан алоҳида хабарлар.
Лаборатория таҳлиллари
Кам ҳолларда: триглицеридлар даражасини ошиши, жигар ферментлари (АлАТ, АсАТ) даражасини ошиши.
Юрак томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: брадикардия (сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда).
Тез-тез: мавжуд юрак етишмовчилигини оғирлашиши (сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда).
Тез-тез эмас: атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиши; мавжуд юрак
етишмовчилигини оғирлашиши (артериал гипертензияси ёки стенокардияси бўлган пациентларда); брадикардия (артериал гипертензияси ёки стенокардияси бўлган пациентларда).
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: бош айланиши*, бош оғриғи*.
Кам ҳолларда: ҳушдан кетиш.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: кўз ёши ажралишини пасайиши.
Жуда кам ҳолларда: конъюнктивит.
Эшитиш аъзоси ва лабиринт томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: эшитишни бузилиши.
Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: анамнезда бронхиал астмаси ёки ўпканинг обструктив касаллиги бўлган пациентларда бронхоспазм.
Кам ҳолларда: аллергик ринит.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез: меъда-ичак йўллари томонидан кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият каби шикоятлар.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: қичишиш, қизиш ҳисси, тери тошмаси каби юқори сезувчанлик реакциялари.
Жуда кам ҳолларда: алопеция. Бета-блокаторлар псориазни пайдо бўлиши ёки зўрайишини қўзғатиши ёхуд псориазсимон тошмани пайдо бўлишини чақириши мумкин.
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: мушак кучсизлиги, мушак спазмлари.
Қон томир тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: қўл ва оёқлардан совиш ёки увишиш ҳисси, артериал гипотензия.
Тизимли бузилишлар
Тез-тез: астения (сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда), толиқиш*.
Тез-тез эмас: астения (артериал гипертензияси ёки стенокардияси бўлган пациентларда).
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: гепатит.
Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: потенцияни бузилишлари.
Руҳий бузилишлар
Тез-тез эмас: депрессия, уйқуни бузилиши.
Кам ҳолларда: тунги даҳшатлар, галлюцинациялар.
Фақат артериал гипертензия ёки стенокардияни даволаш учун қўлланганда
* Бу симптомлар айниқса даволашни бошида характерлидир. Одатда, улар кучсиз намоён бўлади ва одатда 1-2 ҳафтадан кейин йўқолади.
Агар ножўя самараларининг оғирлиги ўзгарса ёки ушбу варақада санаб ўтилмаган ножўя самаралари пайдо бўлса, илтимос, бу ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар қилинг.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Яроқлилик муддатини тугаш санаси ўрамида келтирилган.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.
Дори воситасини канализацияга ёки уй чиқиндиларига ташламанг. Ортиқча дорилардан халос бўлишни дорихонадан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
30 таблеткадан блистерда, картон қутига жойланган.
Рецепт бўйича берилади.
“Lek Pharmaceuticals d.d.”
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Bisoprolol Lek plyonka bilan qoplangan tabletkalar 5 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) | 10000 so'm |
Bisoprolol Lek plyonka bilan qoplangan tabletkalar 10 mg №30 (3 dona blister x 10 tabletka) | 12000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent