Deksiren
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Deksiren inyeksiya uchun eritma 50 mg / 2 ml, 2 ml №6 (ampulalar)»
Ҳар бир ампула (2 мл) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 50 мг декскетопрофенга эквивалент бўлган 73,80 мг декскетопрофен трометамоли;
ёрдамчи моддалар: этанол (96%), натрий хлориди, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Тиниқ, тоза, ўзига хос ҳидли суюқлик.
Вена ичига ва мушак ичига инъекция учун эритма.
Пропион кислотаси ҳосиласи. АТХ коди: М01АЕ17.
Декскетопрофен трометамоли - бу S-(+)-2-(3-бензоилфенил) пропион кислотасининг трометамин тузидир, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар гуруҳига мансуб оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи дори воситасидир.
Ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларининг таъсир механизми циклооксигеназа йўлини ингибиция қилиш йўли билан простагландинлар синтезини камайтириш билан боғлиқ.
Хусусан, арахидон кислотасини циклик эндопероксидаза, PGE 1, PGE 2, PGF2αва PGD2 простагландинлари, PGI2 простациклини, тромбоксанлар (ТхА2 ва ТхВ2) ни ишлаб чиқарувчи PGG2 ва PGH 2 ларга айланишини ингибиция қилиш мавжуд. Бундан ташқари, простагландинлар синтезини ингибиция қилиш кининлар каби яллиғланишнинг бошқа медиаторларига таъсир қилиши мумкин, бунинг натижасида бевосита таъсирга қўшимча билвосита таъсир юзага келиши мумкин.
Декскетопрофен экспериментал ҳайвонларда ва одамда ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 фаолиятини ингибитори сифатида таъсир қилган.
Оғриқнинг бир неча моделларида ўтказилган клиник тадқиқотлар декскетопрофен трометамолининг самарали оғриқни қолдирувчи самарасини кўрсатган.
Мушак ичига ва вена ичига юборилган декскетопрофен трометамолининг оғриқни қолдирувчи самарадорлиги оғриқнинг бир неча жарроҳлик модделларида (ортопедик ва гинекологик/ меъда жарроҳлиги), шунингдек мушак-скелет оғриқларида (бел соҳасидаги ўткир оғриқ модели) ва буйрак санчиғида ўртачадан кучли оғриққача назоратда ўрганилган.
Ўтказилган тадқиқотларда оғриқни қолдирувчи самараси тез бошланган ва биринчи 45 минут давомида оғриқни қолдирувчи самаранинг чўққиси кузатилган. Оғриқни қолдирувчи самараси давомийлиги 50 мг декскетопрофен юборилгандан кейин одатда 8 соатни ташкил этади.
Операциядан кейинги оғриқни назорат қилувчи клиник тадқиқотлар декскетопрофенни опиатлар билан мажмуада қўллаш опиоидларни қўллашни сезиларли даражада камайтирган. Операциядан кейинги оғриқ бўйича ўтказилган тадқиқотларда пациент томонидан назорат қилинадиган мослама ёрдамида морфин қабул қилган пациентларга плацебо гуруҳидаги пациентларга нисбатан морфин сезиларли даражада (30-45% камайган) камроқ талаб этилган.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Декскетопрофен трометамоли мушак ичига юборилгандан кейин чўққи концентрацияга 20 минутдан кейин (10 минутдан 45 минутгача диапазонда) эришилади. 25 мг дан 50 мг гача бўлган доза фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдон кўрсатишича мушак ичига ва мушак ичига юборилганда пропорционалдир.
Кўп марталик дозалар билан ўтказилган фармакокинетик тадқиқотларда мушак ичига ва вена ичига охирги инъекциядан кейин Cmax ва AUC бир марталик доза юборилгандан фарқ қилмаган, шу орқали дори воситасини тўпланиши кузатилмаслигини кўрсатди.
Тақсимланиши
Плазма оқсиллари билан юқори даражада (99%) боғланадиган бошқа дори воситалари каби тақсимланиш хажми ўртача 0,25 л/кг дан паст кўрсаткичга эга. Ярим тақсимланиш даври тахминан 0,35 соатни ташкил этган.
Биотрансформацияси
Декскетопрофен трометамоли юборилгандан кейин сийдикда S-(+) энантиомери аниқланади, бу организмда R-(-) энантиомерига айланиши юз бермаслигини кўрсатади.
Чиқарилиши
Ярим чиқарилиш даври 1-2,7 соатлар орасида ўзгаради. Декскетопрофен учун асосий чиқарилиш йўли глюкуронид билан боғланиши ва кейинчалик буйрак орқали чиқарилиши ҳисобланади.
Пропорционаллик/нотўғри пропорционаллик
Декскетопрофен трометамоли мушак ичига ва вена ичига юборилгандан кейин препарат дозага қараб тўғри чизиқли фармакокинетика, кейинчалик тизимли таъсирни намоён этади.
Перорал қабул қилиш самарасиз бўлганида ўртача ёки кучли жадалликдаги ўткир оғриқни, масалан операциядан кейинги оғриқ, буйрак санчиғи ва белдаги оғриқни симптоматик даволашда қўлланади.
Тавсия этилган дозаси ҳар 8-12 соатда 50 мг ни ташкил этади. Зарурати бўлганида ҳар 6 соатда қабул қилишни такрорлаш мумкин. Умумий суткалик доза 150 мг дан ошмаслиги керак.
Дексирен қисқа муддатли қўллаш учун мўлжалланган ва даволаш ўткир симптоматик давр (кўпи билан 2 кун) билан чекланиши керак. Пациент иложи борича оғриқни қолдирувчи воситаларни перорал қабул қилишга ўтказилиши керак.
Дексиренни мушак ичига ёки вена ичига юбориш мумкин:
Мушак ичига юбориш
Дексиреннинг бир ампула ичидагисини (2 мл) мушакка чуқур қилиб секин юбориш керак.
Вена ичига юбориш
Вена ичига томчилаб юбориш: Эритилган эритмани давомийлиги 10 минутдан 30 минутгача бўлган секин вена ичига инфузия кўринишида юбориш керак. Эритма табиий ёруғликдан ҳимояланган бўлиши лозим.
Вена ичига оқим билан юбориш: Агар зарурати бўлса, Дексиреннинг бир флакони ичидагисини (2 мл) камида 15 секунд давомида вена ичига оқим билан юбориш мумкин.
Ножўя самаралар ривожланиши тез-тезлиги: тез-тез (1-10%), тез-тез эмас (0,1-1%), кам ҳолларда (0,01-0,1%), жуда кам ҳолларда (0,01% дан кам, шу жумладан алоҳида хабарлар).
Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда - анемия; жуда кам ҳолларда - нейтропения, тромбоцитопения.
Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез эмас - бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, уйқучанлик; кам ҳолларда - парестезия.
Сезги аъзолари томонидан: тез-тез эмас - кўришни ноаниқлиги; кам ҳолларда - қулоқда шовқин.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас - артериал гипотензия, қизиб кетиш ҳисси, тери қопламалари гиперемияси; кам ҳолларда - экстрасистолия, тахикардия, артериал гипертензия, периферик шиш, юзаки тромбофлебит.
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда - брадипноэ; жуда кам ҳолларда - бронхоспазм, диспноэ.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез - кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас - абдоминал оғриқ, диспепсия, диарея, қабзият, гематемезис, оғизни қуриши; кам ҳолларда - меъда-ичак йўллари аъзоларини эрозив-ярали шикастланиши, шу жумладан қон кетиши ва перфорация, анорексия, жигар ферментлари фаоллигини ошиши, сариқлик; жуда кам ҳолларда - меъда ости безини шикастланиши, жигарни шикастланиши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда - полиурия, буйрак санчиғи; жуда кам ҳолларда - нефрит ёки нефротик синдром.
Репродуктив тизим томонидан: кам ҳолларда - аёлларда - ҳайз циклини бузилиши, эркакларда - простата бези фаолиятини бузилиши.
Суяк-мушак тизими томонидан: кам ҳолларда - мушак спазми, бўғимларда ҳаракатларни қийинлашиши.
Дерматологик реакциялар: баъзида - дерматит, тошма, терлаш; кам ҳолларда - ҳуснбузар тошма; жуда кам ҳолларда - фотосенсибилизация.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда - эшакеми; жуда кам ҳолларда - оғир тери реакциялари (Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми), ангионевротик шиш, аллергик дерматит.
Моддалар алмашинуви томонидан: кам ҳолларда - гипергликемия, гипогликемия, гипертриглицеридемия.
Лаборатор кўрсаткичлар томонидан: кам ҳолларда - кетонурия, протеинурия.
Маҳаллий ва умумий реакциялар: тез-тез - инъекция жойида оғриқ; тез-тез эмас - яллиғланиш реакцияси, гематома, инъекция жойида геморрагиялар, қизиб кетиш ҳисси, қалтираш, толиқиш; кам ҳолларда - белда оғриқ, ҳушдан кетиш, иситма; жуда кам ҳолларда - анафилактик шок, юзни шиши.
Бошқалар: асосан тизимли қизил югирик ёки бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари бўлган пациентларда пайдо бўлувчи асептик менингит, гематологик бузилишлар (пурпура, апластик ва гемолитик анемия, кам ҳолларда - агранулоцитоз ва суяк кўмиги гипоплазияси).
Декскетопрофенга, бирон-бир бошқа НЯҚП га ёки ушбу препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар.
Ибупрофен, ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚП лар ўта юқори сезувчанлик реакциялари (яъни, астма, инфекцион бўлмаган ринит, ангионевротик шиш ёки эшакеми) чақирувчи пациентлар.
Фаол ёки гумон қилинган меъда ва ўн икки бармоқ яра касаллиги/ қон кетиши ёки қайталанувчи яра касаллиги/ қон кетиши (текширилган яранинг икки ва ундан кўп алоҳида холатлари) ёки сурункали диспепсияси бўлган пациентлар.
Меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки бошқа фаол қон кетиши ёки қон ивишини бузилиши кузатиладиган пациентлар.
Анамнезида аввалги НЯҚП лар билан даволаш билан боғлиқ меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки перфорация кузатилган пациентлар.
Крон касаллиги ёки носпецифик ярали колити бўлган пациентлар.
Анамнезида бронхиал астмаси бўлган пациентлар
Оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар.
Ўртача ёки оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар (креатинин клиренси <50 мл/мин).
Жигар фаолиятини оғир бузилиши (Чайлд-Пью кўрсаткичи 10-15) бўлган пациентлар.
Геморрагик диатези ва қон ивишининг бошқа бузилишлари бўлган пациентлар.
Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Таркибида этанол мавжудлиги туфайли дексиренни нейроаксиал (парда ости ёки эпидурал) юбориш мумкин эмас.
Қуйидаги ўзаро таъсирлар умуман ностероид яллиғланишга қарши препаратларга тааллуқли:
Мақсадга мувофиқ бўлмаган мажмуалар:
Бир нечта НЯҚП, шу жумладан салицилатларни бирга юборишдан сақланиш керак, чунки улар ножўя самаралар хавфини ошириши мумкин.
Антикоагулянтлар: декскетопрофенни плазма оқсиллари билан юқори даражада боғланиши ва тромбоцитлар фаолиятини ингибиция қилиниши ва гастродуоденал шиллиқ қаватни шикастланиши туфайли, НЯҚП лар варфарин каби антикоагулянтларнинг самарасини кучайтириши мумкин. Агар мажмуадан сақланиш мумкин бўлмаса, синчковлик билан клиник кузатув ва лаботор кўрсаткичларни мониторингини амалга ошириш лозим.
Гепаринлар: қон кетиши хавфи ошади (тромбоцитлар фаолиятини ингибиция қилиниши ва гастродуоденал шиллиқ қаватни шикастланиши туфайли). Агар мажмуадан сақланиш мумкин бўлмаса, синчковлик билан клиник кузатув ва лаботор кўрсаткичларни мониторингини амалга ошириш лозим.
Кортикостероидлар: меъда-ичак йўлларида яра пайдо бўлиши ёки қон кетиши хавфи ошади.
Литий (бир нечта НЯҚП лар билан таърифланган): НЯҚП лар қонда литийнинг даражасини оширади, бу даражалар токсик қийматларгача етиши мумкин (литийни буйрак экскрециясини пасайиши). Шунинг учун декскетопрофен билан даволашни бошлаш, мувофиқлаштириш ва тўхтатишда ушбу кўрсаткични назорат қилиш лозим.
Ҳафтасига 15 мг дан юқори дозаларда қўлланадиган метотрексат: яллиғланишга қарши агентлар томонидан метотрексатнинг буйрак клиренсини камайиши туфайли, унинг гематологик токсиклиги ошади.
Гидантоин ва сульфонамид: Бу моддаларнинг токсик таъсири кучайиши мумкин.
Эҳтиёткорликни талаб этувчи мажмуалар:
Диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторлари антагонистлари: декскетопрофен диуретиклар ва бошқа антигипертензив препаратларнинг самарасини камайтириши мумкин. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган (масалан, сувсизланган беморлар ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган кекса пациентлар) баъзи пациентлар циклооксигеназани ингибиция қилувчи агентлар ва ААФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторлари антагонистлари ёки антибактериал аминогликозидларни бирга юбориш одатда қайтувчан бўлган буйрак фаолиятини кейинчалик ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Декскетопрофен ва сийдик ҳайдовчи воситани мажмуавий қабул қилинган ҳолларда, пациентни адекват гидратация қилиш ва даволаш бошида буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим.
Пентоксифиллин: қон кетиши хавфи ошади. Клиник кузатувни фаоллаштириш ва қон ивишини текшириш лозим.
Зидовудин: НЯҚП лар билан даволаш бошланганидан кейин юзага келувчи оғир анемия билан ретикулоцитларга таъсир қилиши орқали қизил хужайралар қатори токсик ошади. НЯҚП лар билан даволаш бошланганидан кейин ҳар хафта-ҳар икки хафтада қоннинг ва ретикулоцитларнинг тўлиқ тахлилини ўтказиш талаб этилади.
Сульфонилмочевина: НЯҚП лар сульфонилмочевинани плазма оқсиллари билан боғланишини ўзгартириши туфайли гипогликемик таъсирини ошириши мумкин.
Диққатни талаб этувчи мажмуалар:
Бета-блокаторлар: НЯҚП лар билан даволаш простагландинлар синтезини ингибиция қилиш йўли орқали уларнинг гипотензив таъсирини камайтириши мумкин.
Циклоспорин ва такролимус: буйрак простагландинларига боғлиқ самаралар орқали НЯҚП лар ҳисобига нефротоксиклик ошиши мумкин. Мажмуавий даволаш вақтида буйрак фаолиятини текшириш лозим.
Тромболитиклар: қон кетиши хавфи ошади.
Антитромбоцитар агентлар ва серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ): меъда-ичак йўлларидан қон кетиши хавфи ошади.
Пробенецид: декскетопрофеннинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин; бу ўзаро таъсир буйрак каналчалар секрецияси ва глюкорон боғланиш ўрнида ингибиция механизми билан боғлиқ бўлиши мумкин ва декскетопрофен дозасига тузатиш киритишни талаб этади.
Юрак гликозидлари: НЯҚП лар плазмада гликозидларнинг концентрациясини ошириши мумкин; улар калавалар фильтрацияси тезлигини (КФТ) пасайтириши ва плазмада гликозидлар даражасини ошириши мумкин.
Мифепристон: назарий жиҳатдан простагландин-синтетаза ингибиторлари мифепристоннинг самарадорлигини ўзгартириши мумкинлиги туфайли, НЯҚП ларни мифепристон юборилгандан кейин 8-12 соат давомида қўллаш мумкин эмас.
Хинолонлар: ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар юқори дозадаги хонолонлар НЯҚП лар билан бирга тиришишлар ривожланиши хавфини ошириши мумкинлигини кўрсатди.
Овқат-ҳазм қилиш тизими бузилишлари ёки анамнезида меъда-ичак йўллари касалликлари бўлган пациентларни доимо назорат қилиш лозим. Меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки яра пайдо бўлган ҳолларда Дексирен препарати билан даволашни бекор қилиш лозим.
Барча НЯҚП лар простагландинлар синтезини секинлашиши оқибатида тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилиши ва қон кетиши вақтини узайтириши туфайли, назоратланган клиник тадқиқотларда операциядан кейинги даврда декскетопрофен трометамоли ва қуйимолекуляр гепарин препаратларини профилактик дозаларда бир вақтда буюриш ўрганилган. Коагуляциянинг кўрсаткичларига ҳеч қандай таъсир кузатилмаган. Шунга қарамасдан, Дексирен препаратини қон ивишига таъсир қилувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда буюрилганда синчков тиббий кузатув талаб этилади.
Бошқа НЯҚП лар каби Дексирен қон плазмасида креатинин ва азот даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Дексирен сийдик чиқариш тизимига ножўя таъсир кўрсатиши мумкин, бу гломерулонефрит, интерстициал нефрит, папилляр некроз, нефротик синдром ва ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келиши мумкин.
Бошқа НЯҚП лар каби Дексирен препарати билан даволаш фонида айрим жигар кўрсаткичларини ўтувчан ошиши, шунингдек қон зардобида АСТ ва АЛТ даражасини сезиларли ошиши кузатилиши мумкин. Бунда кекса ёшдаги пациентларда жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим. Юқоридаги кўрсаткичлар сезиларли даражада ошган ҳолларда, Дексиренни бекор қилиш керак.
Бошқа НЯҚП лар каби декскетопрофен трометамоли инфекцион касалликларни ниқоблаши мумкин. Бактериал инфекция симптомлари пайдо бўлганида ёки Дексирен препарати билан даволаш фонида пациентнинг холати ёмонлашса, бу хақда шифокорга хабар бериш лозим.
Дексирен препаратининг ҳар бир ампуласи 200 мг этанол сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
ДЕКСИРЕНни ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлигида, агар бунга мутлоқ кўрсатма бўлмаса декскетопрофенни буюриш мумкин эмас.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Дексирен препарати билан даволаш фонида бош айланиши ва уйқучанлик бўлиши мумкинлиги туфайли, диққатни жамлаш қобилияти ва психомотор реакциялар тезлиги пасайиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Декскетопрофен трометамолининг дозасини ошириб юборилиши симптомлари номаълум. Қуйидаги симптомлар одатда НЯҚП ларнинг дозасини ошириб юборилганда кузатилади:
Симптомлари
Симптомлари орасида: бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқ, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, камроқ ҳолларда ич кетиши, ориентацияни бузилиши, қўзғалиш, кома, енгил алаҳсираш, бош айланиши, қулоқда шовқин, ҳушдан кетиш, баъзида эса тиришишлар ҳам кузатилади. Препарат билан заҳарланганда ўткир буйрак етишмовчилиги ва жигарни шикастланиши кузатилиши мумкин.
Эҳтиёткорликнинг терапевтик чоралари:
Беҳосдан ёки ҳаддан ташқари кўп миқдорда истеъмол қилинганда ёки қабул қилинганда пациентнинг клиник холатига қараб симптоматик даволашни таъминлаш тавсия этилади.
Диурезни синчковлик билан назорат қилиш лозим.
Буйрак ва жигар фаолиятини назорат қилиш лозим.
Пациентлар препаратнинг потенциал токсик дозаларини қабул қилгандан кейин камида тўрт соат давомида кузатув остида бўлишлари керак.
Одатда учрайдиган ёки давомли тиришишларни вена ичига диазепам ёрдамида даволанади.
Пациентнинг клиник холатига қараб эҳтиёткорликнинг бошқа чоралари кўриб чиқилиши мумкин.
Декскетопрофен трометамоли диализ йўли билан чиқарилиши мумкин.
Қаҳрабо рангли, I тур ампулада, 2 мл дан 6 ампула, қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамда.
24 ой.
Суюлтирилгандан кейин эритма 2 °С дан 8 °С гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Маҳсулотни 25 °С хона ҳароратида сақлансин, ёруғликдан ҳимоялансин.
Флакон қутида сақлансин.
Препарат рецепт бўйича берилади.
İlko İlaç San. ve Tic. AŞ, Veysel Karani Mah. Çolakoğlu Sok. No: 10, 34885, Sancaktepe, Стамбул, Туркия. Тел.: +90 216 564 80 00.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Deksiren inyeksiya uchun eritma 50 mg / 2 ml, 2 ml №6 (ampulalar) | 78800 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent