Diabeton Mr
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Diabeton MR modifikatsiyalangan chiqarilish tabletkalari 60 mg №30 (2 blister x 15 tabletka)»
Ажралиб чиқиши модификацияланган 60 мг ли ДИАБЕТОН MR таблеткалари таркибида нималарни сақлайди.
Гликлазид таблеткаларда фаол модда бўлиб ҳисобланади. Ажралиб чиқиши модификацияланган ҳар бир таблетка таркибида 60 мг гликлазид сақлайди.
Бошқа ингредиентлар қуйидагилардир: лактоза моногидрати, мальтодекстрин, гипромеллоза, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди.
Ажралиб чиқиши модификацияланган 60 мг ли ДИАБЕТОН MR таблеткалари қандай кўринишга эга ва ўрамининг таркиби.
ДИАБЕТОН MR 60 мг бу оқ рангли чўзинчоқ, узунлиги 15 мм ва кенглиги 7 мм бўлган, ҳар иккала томонида чизиқчага ва “DIA 60” ёзувига эга ажралиб чиқиши модификацияланган таблетка. Таблеткалар 30 ёки 60 таблеткадан қадоқланган блистер ўрамларда етказиб берилади.
Савдода барча ўлчамдаги ўрамлар бўлмаслиги мумкин.
Ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар, 60 мг.
Гликлазид.
Сульфонамидлар, мочевина ҳосилалари. АТХ коди: А10BB09.
Таъсир механизми
Гликлазид перорал қабул қилиш учун сульфонилмочевина гуруҳига мансуб бўлган гипогликемик диабетга қарши фаол модда бўлиб, бошқа шунга ўхшаш бирикмалардан эндициклик боғга эга бўлган N-гетероциклик халқа билан фарқланади.
Гликлазид Лангерганс оролчаларидаги β-ҳужайралар томонидан инсулинни секрециясини рағбатлантириб, глюкозанинг даражасини пасайтиради. Инсулин даражасини ошиши ва овқатлангандан кейин С-пептид секрецияси икки йил даволангандан сўнг сақланиб қолади.
Ушбу метаболик хусусиятлардан ташқари, гликлазид гемоваскуляр хусусиятларга эга.
Фармакодинамик хусусиятлари
Инсулин ажралиб чиқишига таъсири:
Диабетнинг 2-типда гликлазид глюкозани тушишига жавобан инсулин секрециясининг биринчи авж олишини тиклайди ва инсулин секрециясининг иккинчи фазасини оширади. Овқат истеъмол қилиш ёки глюкоза билан қўзғатилган рағбатлантиришга жавобан инсулин жавоб секрециясини сезиларли кучайиши кузатилади.
Гемоваскуляр хусусиятлари:
Гликлазид диабет асоратлари билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган микротромбозни қуйидаги иккита механизм ёрдамида қисқартиради:
- тромбоцитларни (бета-тромбоглобулин, В2 тромбооксан) фаоллаштириш маркерлари қисқаргани ҳолда тромбоциларнинг агрегациясини ва адгезиясини қисман сусайтирилиши;
- плазминоген тўқима активаторининг (ТПА) фаоллиги ошгани ҳолда томирлар эндотелийсининг фибринолитик фаоллигига таъсир кўрсатилиши.
Сўрилиши
Плазмада модданинг даражаси дастлабки 6 соат мобайнида босқичма-босқич кўпайиб боради ва юборилганидан сўнг олтинчидан ўн иккинчи соатгача сақланиб қоладиган қийматга етади.
Бунда пациентлар орасида паст ўзгарувчанлик (вариабеллик) қайд этилади.
Гликлазид тўлиқ сўрилади. Овқат истеъмол қилиш сўрилиш тезлиги ёки даражасига таъсир кўрсатмайди.
Тақсимланиши
Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 95% ни ташкил этади. Тақсимлаш ҳажми тахминан 30 литрни ташкил этади.
Ажралиб чиқиши модификацияланган 60 мг ли ДИАБЕТОН MR таблетка кунига бир марта қабул қилинганидан сўнг гликлазиднинг плазмадаги самарали концентрацияси 24 соат давомида сақланиб туради.
Метаболизми
Гликлазид асосан жигарда метаболизмга учрайди ва организмдан сийдик билан чиқарилади; 1% дан камроғи ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Плазмада фаол метаболитлар аниқланмаган.
Чиқарилиши
Гликлазиднинг ярим чиқарилиш даври 12 ва 20 соат оралиғида бўлади.
Пропорционаллиги/тескари пропорционаллиги
120 мг гача юборилган доза ва вақт давомида концентрациянинг эгри чизиғи остидаги майдони ўртасида бир текис нисбат кузатилади.
Популяциянинг қолган тоифалари
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса ёшдаги пациентларда фармакокинетик кўрсаткичларнинг клиник жиҳатдан муҳим ўзгаришлари кузатилмаган.
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар бу қонда қанд миқдорини пасайтирувчи препаратдир (сульфонилмочевина гуруҳига мансуб, перорал қабул қилинадиган диабетга қарши препарат).
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар қандли диабетнинг маълум шаклида (қандли диабетнинг 2-типи) катталарда парҳез, жисмоний машқлар ва вазнни йўқотиш қонда қанд миқдорини керакли даражада сақлаб туришга ўз-ўзидан етарлича таъсир кўрсатмаганида қўлланилади.
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларни фақат шифокорингиз ёки фармацевт тавсияларига мувофиқ қабул қилиш мумкин. Агар Сиз нимагадир ишонч ҳосил қилмасангиз, албатта шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Доза қондаги ва эҳтимол, сийдикдаги қанд даражасига қараб шифокор томонидан белгиланади.
Ташқи омиллар ўзгарганида (тана вазнини камайиши, ҳаёт тарзи ўзгарганида, стресс ҳолатларида) ёки қонда қанд миқдори устидан назорат яхшиланганида гликлазиднинг дозасини ўзгартириш талаб этилиши мумкин.
Тавсия этиладиган суткалик доза нонушта вақтида бир марта ярим таблеткадан икки таблеткагачани (120 мг дан кўп эмас) қабул қилишни назарда тутади. Доза даволашга нисбатан бўладиган жавобга боғлиқ.
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар перорал қабул қилишга мўлжалланган бўлиб, таблетка(лар)ни нонушта вақтида (ҳар куни айни бир вақтда қабул қилган афзал) сув билан ичиш керак. Яримта ёки бутун таблеткани бутунлигича ютиб юбориш керак. Таблеткаларни чайнаш ёки майдалаш мумкин эмас. Таблеткани тенг дозаларга бўлиш мумкин.
Таблетка ичилганидан кейин албатта бирор нарса ейиш керак.
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларни метформин, альфа глюкозидаза ингибитори, тиазолидиндион, дипептидилпептидаза-4 ингибитори, ГПП-1 рецептори агонисти ёки инсулин билан мажмуавий даволаш буюрилганда шифокорингиз Сиз учун тўғри келадиган ҳар бир препарат дозасини белгилаб беради.
Агар препаратни белгиланган тавсияга мувофиқ қабул қилишингизга қарамай, қонда қанд миқдори ошганлигини сезсангиз, у ҳолда шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилишингиз керак бўлади.
Агар Сиз ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткани қабул қилиш ёдингиздан чиқарган бўлсангиз қуйидагиларни билишингиз зарур
Препаратни ҳар куни қабул қилиш ўта муҳим, чунки мунтазам равишда қабул қилиш даволаш самарасини оширади.
Бироқ, агар Сиз ДИАБЕТОН MR 60 мг модификацияланган ҳолда ажралиб чиқадиган таблеткаларнинг дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, кейинги дозани одатдаги вақтда қабул қилиш керак. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш мақсадида икки баробар дозани қабул қилиш ярамайди.
Агар Сиз ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларни қабул қилишни тўхтатиб қўйсангиз қуйидагиларни билишингиз зарур
Диабетни даволаш бутун умр давом этганлиги сабабли, препаратни қабул қилишни тўхтатишдан аввал шифокорингиз билан маслаҳатлашиш зарур. Препаратни қабул қилишни тўхтатиш қонда қанд миқдорини ошишига (гипергликемияга) олиб келиши мумкин, бу эса қандли диабет асоратларини ривожланиш хавфини оширади.
Агар Сизда бирон-бир қўшимча саволлар бўлса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Барча препаратлар сингари ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар барчада бўлмаса ҳам, ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.
Энг кўп кузатиладиган ножўя таъсири қонда қанд миқдорининг паст даражада (гипогликемия) бўлишидир. Ножўя таъсирларнинг симптомлари ва белгилари «МАХСУС ЙЎРИҚНОМАЛАР» деб номланган 13-бўлимда таърифланган.
Агар ушбу симптомларга қарши курашилмаса, улар ривожланиб, уйқучанликни, ҳушдан кетишни ёки эҳтимол кома ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. Агар қонда қанд миқдорининг камлиги сезиларли бўлса ёки узоқ муддат давомида сақланиб турса, ҳатто уни қанд истеъмол қилиш йўли билан вақтинча назорат қилина олса ҳам, дарҳол тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш зарур.
Жигар томонидан бузилишлар
Жигар функциясини тери ва кўзлар сарғайишини келтириб чиқариши мумкин бўлган бузилиши ҳақида айрим хабарлар қайд этилган. Бундай симптомлар пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Симптомлар одатда дорини қабул қилиш тўхтатилганида йўқолади. Шифокорингиз даволашни тўхтатиш кераклигини аниқлайди.
Тери томонидан бузилишлар
Тошма, қизариш, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши каби терида юз берадиган реакциялар ҳақида хабарлар мавжуд (қовоқлар, юз, лаблар, оғиз, тил ва томоқ каби тўқималарнинг тезда шишиб кетиши нафас олишнинг қийинлашишига олиб келиши мумкин). Тошма ривожланиб, пуфакчаларни кенг тарқалишига ёки терини кўчишига сабаб бўлиши мумкин.
Кам ҳолларда оғир ўта сезувчанлик реакцияларнинг (Drug Reaktion with Eosinophilia and Systemic Symptoms, DRESS) белгилари: аввалига гриппга ўхшаш симптомлар ва юзда тошма кўринишидаги, сўнгра эса юқори ҳарорат билан кечувчи узоқ муддатли тошма кўринишидаги белгилар қайд этилган.
Қон томонидан бузилишлар
Терини очариши, узоқ давом этадиган қон кетиши, кўкаришлар, томоқда оғриқ ва юқори ҳароратни келтириб чиқариши мумкин бўлган қонда ҳужайралар (масалан, тромбоцитлар, қизил ва оқ қон ҳужайралари) сонини камайиши ҳақидаги хабарлар мавжуд. Ушбу симптомлар одатда даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар
Қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, меъда фаолиятини бузилиши, диарея ва қабзият. Ушбу таъсирлар ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар тавсияларга мувофиқ овқат билан қабул қилинганида камаяди.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Қисқа вақт давомида, айниқса даволаш бошланишида кўришни ёмонлашиши кузатилиши мумкин. Ушбу самара қонда қанд миқдори ўзгариши билан боғлиқ.
Сульфонилмочевина гуруҳига мансуб бошқа препаратларида бўлгани каби қуйидаги нохуш кўринишлар: қон ҳужайралари сонини сезиларли ўзгаришлари ва қон томир деворларини аллергик яллиғланиши ҳолатлари, қонда натрий миқдорини пасайиши (гиронатриемия), жигар функциясини бузилиши симптомлари (масалан, сарғайиш) қайд этилган бўлиб, улар кўпчилик ҳолатларда сульфонилмочевина гуруҳига мансуб препаратлар бекор қилинганидан кейин йўқолган, аммо айрим якка ҳолатларда ҳаёт учун хавфли бўлган жигар етишмовчилигига олиб келиши мумкин.
Ножўя самаралари ҳақида хабарлар
Агар Сизда бирон-бир ножўя самаралар юзага келса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу мазкур илова-варақада санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя самараларга ҳам тааллуқлидир. Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз мазкур препаратнинг хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплашга ёрдам берасиз.
Қуйидаги ҳолатларда ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларни қабул қилманг:
- модификацияланган таблеткаларнинг ингредиентларидан биронтасига, ёки шу гуруҳдаги (сульфонилмочевина) бошқа препаратларга, ёки бошқа шунга ўхшаш препаратларга (гипогликемик сульфаниламидлар) аллергия мавжуд бўлганида;
- сизда инсулинга қарам (1-типдаги) диабет бўлганида;
- сизда сийдикда кетон таначалари ва қанд моддаси (бу Сизда диабетик кетоацидоз ривожланганлигини билдиради), диабетик кома олди ёки кома ҳолати бўлганида;
- сизда жиддий буйрак ёки жигар касалликлари бўлганида;
- агар Сиз замбуруғли инфекцияларни даволаш учун препаратлар (миконазол, 12 «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаралсин) қабул қилаётган бўлсангиз;
- агар Сиз эмизаётган бўлсангиз («Ҳомиладорлик ва эмизиш» бўлимига қаралсин).
Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишингиз мумкин бўлсангиз шифокорингизни ёки фармацевтни бу ҳақида хабардор қилинг. Қуйидаги препаратлардан бирини қабул қилганингизда гликлазиднинг қонда қанд миқдорини пасайишига таъсири кучайиши ва қонда қанд миқдорини паст бўлганидаги белгилари намоён бўлиши мумкин:
- қонда қанд миқдорини ошишини даволаш учун бошқа препаратлар (диабетга қарши перорал воситалар, ГПП-1 рецепторларининг агонистлари ёки инсулин);
- антибиотиклар (сульфаниламидлар, кларитромицин);
- юқори қон босимини ва юрак етишмовчилигини даволаш учун препаратлар (бета-блокаторлар, ААФ ингибиторлари, капторил ёки эналаприл каби);
- замбуруғли инфекцияларни даволаш учун препаратлар (миконазол, флуконазол);
- меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраларини даволаш учун препаратлар (Н2 рецепторлари антагонистлари);
- депрессияни даволаш учун препаратлар (моноаминоксидаза ингибиторлари);
- оғриқ қолдирувчи ёки ревматизмга қарши препаратлар (фенилбутазон, ибупрофен);
- таркибида спирт сақловчи препаратлар.
- Қуйидаги препаратлардан бирини қабул қилганингизда гликлазиднинг қонда қанд миқдорини пасайишига таъсири кучсизланиши ва қонда қанд миқдорини юқори бўлганидаги белгилари намоён бўлиши мумкин:
- марказий нерв тизимини бузилишларини даволаш учун препаратлар (аминазин);
- яллиғланишга қарши препаратлар (кортикостероидлар);
- астмани даволаш учун ёки туғруқ вақтида қўлланиладиган препаратлар (вена ичига юбориладиган сальбутамол, тербуталин ва ритодрин);
- сут безлари томонидан бузилишларни, ҳайзда оғир қон кетишларини ва эндометриозни даволаш учун препаратлар (даназол);
- далачой препаратлари (Hypericum perforatum).
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларни фторхинолонлар гуруҳига мансуб антибиотиклар билан бир вақтда қабул қилганда, айниқса кексаларда қонда глюкозанинг даражасини бузилишлари (қонда қанд даражасини ошиши ёки пасайиши) юзага келиши мумкин.
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар қон ивишини пасайтирувчи препаратларнинг (варфариннинг) таъсирини кучайтириши мумкин.
Бошқа дори маҳсулотини қабул қилишни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. Агар Сиз касалхонага мурожаат қилсангиз, тиббиёт ходимларига ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар препаратини қабул қилаётганингизни маълум қилинг.
Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларни қабул қилишдан аввал, шифокор билан муҳокама қилиб олинг.
Қонда қанд миқдорининг талаб қилинадиган даражасига эришиш учун шифокор томонидан белгиланган даволаш режасига риоя қилинг. Бу таблеткаларни мунтазам равишда қабул қилишдан ташқари парҳезга риоя қилиш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш ва зарур бўлганда тана вазнини камайтириш кераклигини билдиради.
Гликлазид билан даволашда қонда (ва эҳтимол сийдикда) қанд миқдорининг, шунингдек глюкоза билан бириккан гемоглобин (HbA1c) миқдорини доимий мониторингини ўтказиш зарур.
Даволашнинг дастлабки бир нечта ҳафтасида қонда қанд миқдорини пасайишининг (гипогликемия) юқори хавфи кузатилиши мумкин. Шунинг учун синчковлик билан тиббий кузатувни амалга ошириш зарур бўлади.
Қонда қанд миқдорини пасайиши (гипогликемия) қуйидаги ҳолатларда кузатилиши мумкин:
- номунтазам равишда овқатланишда ёки таом қабул қилиш вақти ўтказиб юборилганда, рўза тутилганда;
- тўйиб овқатланмаганда;
- овқатланиш рациони ўзгарганида;
- углеводларни истеъмол қилиш тегишли равишда ўсмагани ҳолда жисмоний фаоллик ошганида;
- айниқса таом қабул қилиш вақти ўтказиб юбориш билан биргаликда алкоголь истеъмол қилинганида;
- бошқа препаратлар ёки табиий дори воситаларини бир вақтда қабул қилинганида;
- гликлазиднинг юқори дозаси қабул қилинганида;
- гормонлар томонидан индукция қилинган маълум бир бузилишлар (қалқонсимон без, гипофиз ёки буйрак усти бези пўсти томонидан функционал бузилишлар) мавжуд бўлганида;
- буйрак ёки жигар функциясини сусайишида.
Қонда қанд миқдори паст бўлганида қуйидаги симптомлар: бош оғриғи, кучли очлик, кўнгил айниши, қусиш, чарчоқ, уйқуни бузилиши, безовталик, тажовузкорлик, диққатни бузилиши, огоҳлик ва ташқи таъсирларга жавоб қайтаришнинг пасайиши, депрессия, онг чалкашиши, нутқ ёки кўриш фаолиятини бузилишлари, тремор, сенсор бузилишлар, бош айланиши ва ожизлик ҳисси кузатилиши мумкин.
Шунингдек қуйидаги белгилар ва симптомлар: терлаш, терининг ёпишқоқлиги, безовталик, юрак уришини тезлашиши ёки доимий эмаслиги, юқори қон босими, кўкракда қўшни соҳаларга тарқалиши мумкин бўлган бехосдан кучлиоғриқни (стенокардия) пайдо бўлиши юз бериши мумкин.
Агар қонда қанд миқдорини пасайиши давом этса, Сизда онгни кучли чалкашиши (делирий), тиришишлар, ўзини назорат қилишни йўқолиши ривожланиши мумкин, Сизда юза нафас олиш кузатилиши, юрак уриши эса секинлашиши мумкин, Сиз ҳушингизни йўқотишингиз мумкин.
Кўпчилик ҳолларда қонда қанд миқдорини паст даражада бўлиши симптомлари ҳар қандай шаклдаги қандни, масалан глюкоза таблеткалари, қанд бўлаги, ширин шарбат ёки чой истеъмол қилинганидан сўнг тезда ўтиб кетади.
Шунинг учун доимо ўзингиз билан ҳар қандай шаклдаги қандни (глюкоза таблеткалари, қанд бўлаги) олиб юришингиз керак. Шуни ёдда тутиш керакки, қанд ўрнини босувчи сунъий моддалар керакли самара бермайди. Агар қанд истеъмол қилганингиздан сўнг симптомлар ўтиб кетмаса ёки яна такрорланса, шифокорга ёки яқин орадаги касалхонага мурожаат қилинг.
Қонда қанд даражасини паст бўлиши симптомлари бўлмаслиги, яққол сезилмаслиги ёки жуда секин ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, Сиз қонда қанд даражаси пасайиб кетганлигини ўз вақтида ҳис этмаслигингиз мумкин. Бу ҳолат маълум препаратларни (масалан, марказий нерв тизимига таъсир этувчи препаратлар ва бета-блокаторларни) қабул қилувчи кекса пациентларда юзага келиши мумкин.
Стресс вазиятларида (бахтсиз ҳодисада, жарроҳлик операциясида, юқори ҳароратда ва бошқаларда) шифокорингиз Сизни вақтинча инсулин терапиясига ўтказиши мумкин.
Агар Сиз шифокор томонидан белгиланган даволаш режасини бажармаган бўлсангиз, агар Сиз тешик далачой (Hypericum perforatum) препаратларини (“ДОРИЛАРНИНГ ЎЗАРО ТАЪСИРИ” 12-бўлимга қаранг) қабул қилаётган бўлсангиз ёки алоҳида стресс ҳолатларида, гликлазид қонда қанд миқдорини ҳали етарлича пасайтирмаган ҳолатларда қонда қанд миқдори даражаси юқорилиги (гипергликемия) симптомлари юзага келиши мумкин. Уларга чанқоқ, тез-тез сийиш, оғизни қуриши, терини қуриши ва қичишиши, тери инфекциялари ва иш қобилиятини сусайиши мисол бўла олади.
Ушбу симптомлар пайдо бўлганида, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этиш керак.
Гликлазидни фторхинолонлар гуруҳига мансуб антибиотиклар билан бир вақтда буюрилганда, айниқса кексаларда қонда глюкозанинг даражасини бузилишлари (қонда қанд даражасини ошиши ёки пасайиши) юзага келиши мумкин. Бундай ҳолларда шифокор қонда глюкоза даражасини қандай назорат қилиш муҳимлиги ҳақида огоҳлантиради.
Агар сизда глюкозо-6-фосфат дегидрогеназанинг (Г6ФД) ирсий танқислиги (эритроцитлар аномалияси) мавжудлиги ҳақида оилавий тарихи бўлса ёки сизга бу ҳақида маълум бўлса, сизда гемоглобин миқдори даражаси пасайиши ва қизил қон ҳужайралари парчаланиши (гемолитик анемия) хавфи бўлиши мумкин. Ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат қилинг.
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларни маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, болаларга бериш тавсия этилмайди.
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларнинг овқат ва ичимликлар билан қўлланилиши
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларни овқат ва алкоголсиз ичимликлар билан бирга қабул қилиш мумкин.
Алкоголни истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки у диабетни бошқаришга олдиндан айтиб бўлмайдиган тарзда таъсир кўрсатиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди. Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз, ўзингизни ҳомиладор деб ўйласангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, мазкур препаратни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткаларни эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.
Транспорт воситасини бошқариш ёки машина ускуналар билан ишлаш
Қонда қанд миқдори кучли даражада тушиб кетганида (гипогликемияда) ёки кучли даражада ошиб кетганида (гипергликемияда) ёки у келтириб чиқарадиган кўриш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганида диққатни жамлаш ёки ташқи таъсирларга жавоб бериш қобилияти бузилиши мумкин. Мазкур ҳолатда сиз ўзингиз ёки атрофдагиларга (масалан, автомобилни ёки машина ускуналарини бошқаришда) хавф туғдиришингиз мумкин. Агар сизда қуйидагилар: қонда қанд миқдори тез-тез тушиб кетиши ҳолатлари (гипогликемия) рўй берса; қонда қанд миқдори тушиб кетишини (гипогликемияни) огоҳлантирувчи сигналлар кам кузатилса ёки умуман кузатилмаса, ўз шифокорингиздан автомобилни бошқариш мумкинлиги ҳақида сўраб билиб олинг.
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар лактоза сақлайди.
Агар шифокор Сизга қандларнинг айрим турларини ўзлаштираолмаслик ҳолати ҳақида айтган бўлса, ушбу препаратни қабул қилишни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.
Агар Сиз ҳаддан ташқари кўп таблеткаларни қабул қилган бўлсангиз, дарҳол бу ҳақида ўз шифокорингизни хабардор қилинг ёки яқин орадаги тез ёрдам пункти билан боғланинг. 13-бўлимда таърифланган қонда қанд миқдорининг пасайиб кетиши (гипогликемия) дозани ошириб юборилишининг белгиларидир. Симптомларни зудлик билан қанд (4-6 бўлак) қабул қилган ёки ширин ичимлик ичган ҳолда ва кейинги сезиларли миқдорда таом қабул қилиб енгиллаштириш мумкин. Агар пациент ҳушсиз ҳолда бўлса, бу ҳақида дарҳол шифокорга хабар қилинг ва шошилинч ёрдамчи чақиринг. Препаратни билмаган ҳолда, (масалан, бола томонидан) қабул қилинганида ҳам худди шундай чораларни кўриш керак. Ҳушсиз ҳолда бўлган пациентларга таом ёки ичимликлар бериш мумкин эмас.
Пациент ёнида ҳамиша фавқулодда вазият юзага келганида шифокорни чақира олишга қодир бўлган, бундай ҳолатлар хусусида хабардор қилинган инсон бўлиши керак.
Мазкур дори воситаси болалар назари ва қўлига тушадиган ердан холи жойда сақлансин.
ДИАБЕТОН MR 60 мг ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалардан қутида, блистерли упаковкада ёки контейнерда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин фойдаланманг. Яроқлилик муддати тегишли ойнинг охирги кунини кўрсатади.
30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Ҳеч қандай дориларни оқава сувларга ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташламанг. Бошқа ишлатилмайдиган дориларни қандай утилизация қилиш кераклиги ҳақида фармацевтдан сўранг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга йўналтирилган.
3 йил.
Препарат рецепт бўйича берилади.
Servier, 50, rue Carnot, 92284 Suresnes cedex France (Франция).
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Diabeton MR modifikatsiyalangan chiqarilish tabletkalari 60 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) | 75000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent