Facebook Pixel Code

Diaformin

Tovarlar: 5
Diaformin  tabletkalari 850 mg №60 (6 blister x 10 tabletka)
Farmak (Ukraina)
dan 53200 so'm
Retsept bo'yicha
в 95 dorixonalarda
Diaformin  tabletkalari 1000 mg №60 (6 blister x 10 tabletka)
Farmak (Ukraina)
dan 67200 so'm
Retsept bo'yicha
в 106 dorixonalarda
Diaformin  tabletkalari 500 mg №60 (6 blister x 10 tabletka)
Farmak (Ukraina)
dan 46100 so'm
Retsept bo'yicha
в 97 dorixonalarda
Diaformin  tabletkalari 850 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
Farmak (Ukraina)
dan 59800 so'm
Retsept bo'yicha
в 10 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 46100 so'm gacha 67200 so'm (95 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Diaformin tabletkalari 850 mg №60 (6 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Diaformin tabletkalari 850 mg №60 (6 blister x 10 tabletka)»

1 таблетка 500 мг қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг метформин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, микрокристалл целлюлоза, повидон, полиэтиленгликоль (макрогол 4000), магний стеарати;

1 таблетка 850 мг қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 850 мг метформин гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, повидон, полиэтиленгликоль (макрогол 4000), кальций стеарати.

500 мг таблеткалар оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, юзаси ясси цилиндрик, фаскали ва рискали таблеткалар;

850 мг таблеткалар оқ ёки деярли оқ рангли, узунчоқ шаклли, юзаси ясси цилиндрик, рискали ёки рискасиз таблеткалар.

Таблеткалар.

Перорал гипогликемик воситалар, инсулиндан ташқари. АТХ коди: А10ВА02.

Фармакодинамикаси

Метформин антигипергликемик самарага эга бўлган бигуаниддир. Қон плазмасида глюкозанинг ҳам дастлабки даражасини, ҳам овқат қабул қилингандан кейинги даражасини пасайтиради. Инсулин секрециясини рағбатлантирмайди ва гипогликемик самара чақирмайди.

Метформин қуйидаги учта йўл билан таъсир қилади:

глюконеогенезни ва гликогенолизни ингибиция бўлиши ҳисобига жигарда глюкоза ишлаб чиқарилишини пасайишига олиб келади; периферик глюкозани қамраб олиниши ва утилизация ҳисобига мушакларда инсулинга бўлган сезувчанликни яхшилайди; ичакда глюкозани сўрилишини секинлаштиради.

Метформин гликогенсинтетазага таъсир кўрсатиб, ҳужайра ичида гликоген синтезини рағбатлантиради. Глюкозани мембраналар орқали ташувчи барча турдаги ташувчиларнинг (GLUT) транспорт сиғимини оширади.

Гликемияга таъсир қилишидан қатъий назар, метформин липидларнинг метаболизмига ижобий таъсир кўрсатади: умумий холестерин, паст зичликдаги липопротеинлар ва триглицеридларнинг миқдорини пасайтиради.

Метформин қўлланганида пациентларнинг тана вазни барқарор бўлиб қолган ёки ўртача даражада пасайган. Гликемияга таъсиридан ташқари, метформин липидлар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади. Препарат терапевтик дозаларда қабул қилинганида, метформин умумий холестерин, паст зичликдаги липопротеидлар ва триглицеридларнинг даражасини пасайтириши кузатилган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши. Перорал қабул қилинганидан сўнг метформин овқат ҳазм қилиш йўлларидан деярли бутунлай сўрилади, 20-30% ахлат билан чиқарилади. Максимал концентрациясига эришиш вақти (Tmax) 2,5 соатни ташкил этади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 50-60% ни ташкил этади.

Овқат билан бир вақтда қабул қилинганида метформинни сўрилиши пасаяди ва секинлашади.

Тақсимланиши. Плазма оқсиллари билан боғланиши аҳамиятсиз даражада. Метформин эритроцитларга ўтади. Қондаги максимал концентрацияси қондаги максимал концентрациясига нисбатан паст, ва унга тахминан бир хил вақтда эришилади. Эритроцитлар эҳтимол иккинчи тақсимланиш камераси ҳисобланади. Ўртача тақсимланиш ҳажми (Vd) 63-276 л атрофида ўзгариб туради.

Метаболизми. Метформин сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Одамда метаболитлари аниқланмаган.

Чиқарилиши. Метформиннинг буйрак клиренси >400 мл/мин ташкил этади, бу метформин калавалар фильтрацияси ва найчалар секрецияси ҳисобига чиқарилишини кўрсатади. Перорал қабул қилинганидан сўнг ярим чиқарилиш даври тахминан 6,5 соатни ташкил этади. Буйрак фаолияти бузилганида буйрак клиренси креатинин клиренсига пропорционал равишда пасаяди ва шунинг учун ярим чиқарилиш даври узаяди, бу ҳолат плазмада метформиннинг даражасини ошишига олиб келади.

Қандли диабетни 2 типида (инсулинга қарам бўлмаган), айниқса, тана вазни ҳаддан ташқари юқори бўлган беморларда, парҳез билан даволаш самарасиз бўлганида қўлланади;

катталарни даволаш учун бошқа перорал гипогликемик дори воситалари билан бирга, ёки инсулин билан бирга мажмуавий даволаш ёки монотерапия сифатида қўлланади;

10 ёшдан ошган болаларни даволаш учун инсулин билан мажмуавий даволаш таркибида ёки монотерапия сифатида қўлланади.

Парҳез билан даволаниш самарасиз бўлганида метформинни биринчи қатор препарати сифатида қабул қилган, қандли диабетни 2 типи билан хасталанган ва тана вазни ортиқча бўлган катта ёшдаги пациентларда диабетнинг асоратларини камайтириш учун қўлланади.

Катталар.

Монотерапия ёки бошқа перорал гиполикемик дори воситалари билан мажмуавий даволаш.

Одатда бошланғич дозаси 500 мг ёки 850 мг ни ташкил этади, суткада 2-3 марта овқат вақтида ёки овқатдан сўнг қабул қилинади.

Ўтказилган даволашдан 10-15 кун ўтгач, қон зардобидаги глюкозанинг даражасини ўлчаш натижаларига қараб, препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Дозасини аста секин ошириш овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан кузатиладиган ножўя самараларни пасайишига олиб келади.

Максимал тавсия этилган дозаси суткада 3000 мг ни ташкил этади, 3 марта қабул қилишга бўлинади.

Юқори дозалари билан даволашда Диаформиннинг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалари 1000 мг қўлланади.

Диаформин препарати билан даволашга ўтилганида бошқа диабетга қарши дори воситаларни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Инсулин билан мажмуада даволаш

Қонда глюкозанинг даражасини яхши назорат қилишга эришилганидан сўнг метформин ва инсулинни мажмуавий даволаш кўринишида қўллаш мумкин. Одатда Диаформин препаратининг бошланғич дозаси 500 мг ёки 850 мг ни ташкил этади суткада 2-3 марта қабул қилинади, айни вақтда инсулиннинг дозаси қонда глюкозанинг даражасини ўлчаш натижаларига қараб танланади.

Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолияти ёмонлашиши мумкин, шунинг учун метформиннинг дозасини буйраклар фаолиятини баҳолашга асослаб танлаш керак, уни мунтазам равишда ўтказиш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Болалар

Монотерапия ёки инсулин билан мажмуавий даволаш

Диаформин препарати 10 ёшдан ошган болаларга қўлланади. Одатда Диаформин препаратининг бошланғич дозаси 500 мг ёки 850 мг ни ташкил этади, суткада 1 марта овқат вақтида ёки овқатдан сўнг қабул қилинади. Ўтказилган даволашдан сўнг 10-15 кун ўтгач қон зардобидаги глюкозанинг даражасини ўлчаш натижаларига қараб препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Дозасини аста-секин ошириш овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ножўя самараларни пасайишига олиб келади.

Максимал тавсия этилган дозаси суткада 2000 мг ни ташкил этади, 2-3 марта қабул қилишга бўлинади.

Болалар

Диаформин препаратини 10 ёшдан ошган болаларга қўллаш мумкин.

Энг кўп кузатиладиган ножўя реакциялар, айниқса даволашни бошланишида, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, иштаҳани йўқолиши ҳисобланади. Бу симптомлар одатда ўз-ўзидан йўқолади.

Моддалар алмашинуви: лактоацидоз.

Препарат узоқ муддат қўлланганида В12 витаминининг сўрилиши пасайиши мумкин, бу қон зардобида унинг даражасини пасайиши билан кечади. Мегалобласт анемияси бўлган пациентларга метформин буюрилганида кузатилган.

Нерв тизими томонидан: таъм билишни бузилиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, иштаҳани йўқолиши каби, овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар. Ушбу ножўя самаралар даволашни бошланишида энг кўп кузатилади, ва одатда спонтан равишда йўқолади. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан ножўя кўринишлар ривожланишини олдини олиш учун препаратнинг дозасини аста-секин ошириш ва препаратни суткада 2-3 марта овқат вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади.

Гепатобилиар тизими томонидан: жигар фаолияти кўрсаткичларини бузилиши ёки гепатитлар, метформин бемор қилинганида бутунлай йўқолади.

Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: терида кузатиладиган аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, эритема, қичишиш, эшакеми.

  • метформинга ёки препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанлик;
  • диабетик кетоацидоз, диабетик прекома;
  • буйрак етишмовчилиги ёки буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси <60 мл/мин);
  • организмни сувсизлиниши, оғир даражадаги инфекцион касалликлар, шок каби буйрак фаолиятини бузилиш ҳавфи билан кечувчи ўткир ҳолатлар;
  • гипоксияни ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган ўткир ва сурункали касалликлар: юрак ёки нафас етишмовчилиги, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, шок;
  • жигар етишмовчилиги, алкоголь билан ўткир заҳарланиш, алкоголизмда қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш тавсия этилмаган мажмуалар

Ўткир алкоголли интоксикация айниқса оч қолган ҳолларда ёки калорияси паст парҳезга риоя қилинганида, шунингдек жигар етишмовчилигида лактоацидозни ривожланиш ҳавфини юқорилиги билан характерланади. Диаформин препарати билан даволашда алкоголь ва таркибида алкоголь сақловчи дори воситаларни қабул қилишдан сақланиш керак.

Таркибида йод сақловчи рентгеноконтраст воситалар қандли диабет билан хасталанган беморларда функционал буйрак етишмовчилиги фонида лактоацидоз ривожланишини чақириши мумкин. Диаформин препаратини қўллашни текширув ўтказишдан олдин тўхтатиш ва рентгеноконтраст воситалар ёрдамида текширув ўтказилганидан ва буйрак фаолияти баҳолангандан сўнг камида 48 соатдан кейин такроран бошлаш керак.

Эҳтиёторлик билан қўллаш керак бўлган мажмуалар

Гипергликемик таъсир кўрсатадиган дори воситалар (тизимли ва маҳаллий таъсирга эга бўлган глюкортикостероидлар, симпатомиметиклар, хлорпромазин). Айниқса даволашни бошланишида қондаги глюкозанинг даражасини доимий равишда назорат қилиш керак. шундай мажмуавий даволашни тўхтатиш вақтида ҳамда тўхтатилгандан сўнг гликемиянинг даражасини назорати остида Диаформиннинг дозасига тузатиш киритиш керак.

ААФ ингибиторлари қонда глюкозанинг даражасини пасайтириши мумкин. Зарурат бўлганида мажмуавий даволаш вақтида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Диуретик воситалар, айниқса халқали диуретиклар, лактоацидозни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Лактоацидоз метформин гидрохлоридини организмда тўпланиши натижасида ривожланиши мумкин бўлган кам учрайдиган, аммо оғир даражадаги метаболик асорат ҳисобланади. Яққол ифодаланган буйрак етишмовчилиги билан кечувчи қандли диабет билан хасталанган пациентларда лактоацидозни ривожланиш ҳоллари қайд этилган. Лактоацидозни ривожланиш ҳавф омиллари: ёмон назорат қилинадиган қандли диабет, кетоз, узоқ муддат оч қолиш, алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, жигар етишмовчилиги ёки гипоксия билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин.

Лактоацидоз қоринда оғриқлар ва оғир астения билан бирга мушакларни тиришишлари кўринишида намоён бўлиши мумкин. Кейинчалик ацидозли ҳансираш, қоринда оғриқ, гипотермия ва кома ривожланиши мумкин. Диагностик кўрсаткичлари: қоннинг рН лаборатор пасайиши, лактатнинг зардобдаги концентрациясини 5 ммоль/л дан ошиши, анион оралиғини ва лактат/пируват нисбатини ошиши. Лактоацидозга шубҳа қилинганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва пациентни зудлик билан касалхонага ётказиш керак.

Буйрак етишмовчилиги. Метформин буйраклар орқали чиқарилганлиги туфайли, Диаформин препарати билан даволашдан олдин ва даволаш вақтида қон зардобидаги креатининнинг даражасини текшириш керак:

буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларни йилига камида 1 марта;

буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар ва кекса ёшдаги пациентларни йилига камида 2-4 марта текшириш керак.

Буйрак фаолиятини бузилиши мумкин бўлган ҳолатларда, масалан, гипотензив воситалар, диуретиклар билан даволаш бошланишида ҳамда ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан даволаш бошланишида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Таркибида йод сақловчи рентгеноконтраст воситалар. Рентгеноконтраст воситаларни вена ичига юбориш буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин, бунинг оқибатида метформинни организмда тўпланишига ва лактоацидозни ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун, буйрак фаолиятига қараб, текширувни ўтказишдан 48 соат олдин ёки ўтказиш вақтида метформинни қўллашни тўхтатиш ва текширув ўтказилганидан ва буйрак фаолияти баҳолангандан сўнг 48 соатдан кейин қайтадан бошлаш керак.

Жарроҳлик аралашувлари. Диаформинни қўллашни, умумий, спинал ёки перидурал анестезия остида ўтказиладиган режали жарроҳлик аралашувидан 48 соат олдин тўхтатиш ва операция ўтказилганидан ва буйрак фаолияти баҳолангандан сўнг камида 48 соат олдин қайтадан бошлаш мумкин эмас.

Болалар. Клиник тадқиқотларнинг натижаларига кўра болаларнинг ўсиши ва жинсий ривожланишига метформиннинг таъсири аниқланмаган. Бироқ, Диаформин узоқ муддат қўлланганида болаларнинг ўсиши ва жинсий ривожланишига метформиннинг таъсирига нисбатан маълумотлар йўқ, шунинг учун жинсий етилиш даврида, айниқса 10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Бошқа эҳтиёткорлик чоралари. Пациентлар парҳезга, сутка давомида углеводларни бир маромда қабул қилишга риоя қилишлари керак. Тана вазни ортиқча бўлган пациентлар паст калорияли парҳезга риоя қилишни давом эттиришлари керак. Лаборатор кўрсаткичларни мунтазам равишда назорат қилиш керак.

Диаформин инсулин ёки бошқа перорал гипогликемик воситалар (масалан, сульфонилмочевина ҳосилалари ёки меглитинид) билан бир вақтда қўлланганида гипогликемик таъсири кучайиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида назорат қилиб бўлмайдиган диабет (гестацион ёки доимий) туғма нуқсонлар ва перинатал ўлим ривожланиш ҳавфини оширади. Туғма аномалияларни ривожланиш ҳавфини ошишига кўрсатмалар бўлмаган ҳомиладор аёлларга метформинни қўллаш юзасидан чекланган маълумотлар мавжуд. Клиника олди тадқиқотларда, ҳомиладорлик, эмбрионал ривожланиш, туғруқ ва туғруқдан кейинги ривожланишга препаратнинг салбий таъсири аниқланмаган. Ҳомиладорлик режалаштирилганида, шунингдек ҳомиладорлик аниқланганида, метформин билан даволашни бекор қилиш, шифокорга хабар бериш ва қонда глюкозанинг даражасин тутиб туриш учун инсулин билан даволашни буюриш керак.

Лактация. Метформин кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Янги туғилган чақалоқларда/эмизикли болаларда препаратнинг ножўя самаралари кузатилмаган. Бироқ, препаратни қўллашга нисбатан маълумотлар етарли эмаслиги туфайли, Диаформин препарати билан даволаниш вақтида эмизиш тавсия этилмайди. Эмизиш вақтида препаратни қўллашни тўхтатишга нисбатан қарорни, она учун препаратни қабул қилиш зарурияти ва бола учун потенциал ҳавфни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш керак.

Фертиллик. Метформин одамга қўллаш учун тавсия этилган ва тана юзасини майдонига нисбатан ҳисобланадиган максимал суткалик дозадан деярли уч марта ортиқ суткада 600 мг/кг дозаларда қўлланганида эркак ва урғочи ҳайвонларнинг фертиллигига таъсир қилмаган.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти

Диаформин автотранспортни бошқаришда ва бошқа механзмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди, чунки препарат билан монотерапия ўтказиш гипогликемияни чақирмайди.

Бироқ гипогликемияни ривожланиш ҳавфи борлиги туфайли, метформинни бошқа гипогликемик воситалар (сульфонилмочевина ҳосилалари, инсулин, репаглинид ва бошқ.) билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат қўлланилмасин.

Препарат 85 г дозада қўлланганида гипогликемияни ривожланиши кузатилмаган. Бироқ бундай ҳолатда лактоацидозни ривожланиши кузатилган. Лактоацидоз ривожланганида Диаформин билан даволашни тўхтатиш ва беморни касалхонага ётқизиш керак. Организмдан лактат ва метформинни чиқарилиши учун энг самарали усул гемодиализ ҳисобланади.

10 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 блистер қутида.

Оригинал ўрамда 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“Фармак” ЖАЖ, Украина.

Diaformin narxi dan boshlanadi 46100.00
Nomi Narxi so'm
Diaformin tabletkalari 500 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) 46100 so'm
Diaformin tabletkalari 850 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) 53200 so'm
Diaformin tabletkalari 850 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) 59800 so'm
Diaformin tabletkalari 1000 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) 67200 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish