Facebook Pixel Code

Димексид Mr

Tovarlar: 1
MR Dimeksid tashqi foydalanish uchun suyuqlik, har biri 50 ml (shisha)
Merrymed Farm (O`zbekiston)
dan 18000 so'm
1 %
Без рецепта
в 2 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 18000 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma MR Dimeksid tashqi foydalanish uchun suyuqlik, har biri 50 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «MR Dimeksid tashqi foydalanish uchun suyuqlik, har biri 50 ml (shisha)»

фаол модда: диметилсульфоксид - 50 мл ёки 100 мл.

Оч-сариқ рангли тиниқ рангли эритма.

Сиртга қўллаш учун суюқлик.

Маҳаллий қўллаш учун яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: M02AX03.

Сиртга қўллаш учун яллиғланиша қарши восита, гидроксил радикалларни фаолсизлантиради, яллиғланиш ўчоғида метаболик жараёнларни кечишини яхшилайди. Шунингдек маҳаллий оғриқсизлантирувчи, анальгетик ва микробларга қарши таъсир кўрсатади; ўртача фибринолитик фаолликка эга.

Тери, шиллиқ қаватлар, микроб хужайраларнинг қобиғи (уларни антибиотикларга сезгирлигини оширади) ва бошқа биологик мембраналар орқали ўтади, дори воситалари учун уларнинг ўтказувчанлигини оширади.

Мажмуавий даволаш таркибида: таянч-ҳаракат аппарати касалликлари: ревматоид артрит, Бехтерев касаллиги (анкилозловчи спондилоартрит), деформацияловчи остеоартроз, реактив синовит; органик склеродермия, тугунли эритема, дискоид қизил югириги, оёқ кафтининг микозлари, келлоид чандиқлар, тромбофлебит, аллопеция, экзема, сарамас, пайларни лат ейиши, чўзилиши, жароҳат инфильтратлари: йирингли яралар, куйишлар, радикулит, трофик яралар, акне, фурункулёзда қўлланади.

Аппликациялар ва ювишлар кўринишида сиртга қўлланади.

Зарур концентрацияли эритмада дока салфетка намлади ва 20-30 минут давомида шикастланган соҳага қўйилади.

Салфетка устидан полиэтилен плёнка ва пахта газлама ёки зиғирпояли мато қўйилади. Аппликация давомийлиги - 10-15 кунни ташкил этади.

Сарамас ва трофик яраларни даволашда - 30-50% ли эритма кўринишида 50-100 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади.

Экзема, диффуз стрептордермияларда - 40-90% ли эритмали компресслар кўринишида буюрилади.

Оғриқ синдромларида маҳаллий оғриқсизлантириш учун - 25-50% ли эритмали компресслар кўринишида 100-150 мл дан кунида 2-3 марта буюрилади.

Юз териси ва юқори сезувчан бошқа соҳалар учун 10-20-30% ли эритмалар қўлланади.

Чуқур куйишларни даволашда 20-30% ли димексид эритмаси (зарурати бўлганида 500 мл гача дозада) боғламлар қўйилади.

Тери-пластик жарроҳликда кўчириб ўтказилган аутотрансплантантларини ва гомотрансплантантларга операциядан бевосита кейин ва трансплантант барқарор битиб кетишигача 10-20% ли эритмали боғламлар қўлланади.

Тери гомотрансплантантларини сақлаш учун консервацияловчи муҳит сифатида Рингер эритмасида 5% ли эритмаси қўлланади.

Камроқ концентрланган эритмалар билан йирингли-некротик ва яллиғланган ўчоқлар ва бўшлиқларга ишлов берилади.

Препаратга юқори сезувчанлик, оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, стенокардия, яққол атеросклероз, глаукома, катаракта, инсульт, кома, миокард инфаркти, хомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Аллергик реакциялар, контакт дерматит, эритема, терини қуриши, енгил ачишиш, қичишувчи дерматит; кам ҳолларда - бронхоспазм кузатилиши мумкин.

Этанол, инсулин ва бошқа дори воситаларининг сўрилиши ва таъсирини кучайтиради. Гепарин, антибактериал воситалар, НЯҚП лар билан мутаносиб. Микроорганизмларни аминогликозидлар ва бета-лактам антибиотиклари; хлорамфеникол, рифампицин, гризеофульвинга сезгирлигини оширади.

Баъзи беморлар нафас олганда саримсоқпиёз ҳидини сезадилар.

Препаратни қўллашдан олдин уни ўзлаштираолишлик синамасини ўтказиш керак.

Бунинг учун диметилсульфоксидда намланган пахта тампон терига текказилади; гиперемия ва яққол қичишишни пайдо бўлиши ўта юқори сезувчанликдан далолат беради.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Доза ошириб юборилганда аллергик реакциялар (эшакеми, шиш) кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препарат бекор қилинади, шикастланиш жойини ювиб, препарат кетказилади.

50 ёки 100 мл дан қўнғир рангли шиша флаконда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

МЧЖ «MERRY MED FARM»

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22.

Димексид Mr narxi dan boshlanadi 18000.00
Nomi Narxi so'm
MR Dimeksid tashqi foydalanish uchun suyuqlik, har biri 50 ml (shisha) 18000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish