Facebook Pixel Code

Flukoks

Tovarlar: 2
Flukoks  infuzion eritmasi 200 mg / 100 ml, 100 ml (flakon)
Ultra Laboratories (Hindiston)
dan 40500 so'm
Retsept bo'yicha
в 26 dorixonalarda
Flukoks  tabletkalari 150 mg №1 (blister)
Ultra Laboratories (Hindiston)
dan 3400 so'm
Retsept bo'yicha
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 3400 so'm gacha 40500 so'm (26 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Flukoks infuzion eritmasi 200 mg / 100 ml, 100 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Flukoks infuzion eritmasi 200 mg / 100 ml, 100 ml (flakon)»

Инфузия учун эритма

фаол модда: флуконазол - 0,2 г; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди - 0,9 г; инъекция учун сув 100 мл гача.

Инфузия учун эритма.

Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: J02AC01.

Флуконазол яққол замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади, цитохром Р450 га боғлиқ замбуруг ферментларига специфик таъсир қилади, замбуруғ хужайраларида стероллар синтезини сусайтиради. Candida spp., Microsporum spp., Trichophyton spp., Cryptococcus neoformans, Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum нисбатан юқори фаол.

Фармакодинамикаси

Препаратнинг замбуруғларга қарши таъсир механизми уни замбуруғларнинг хужайра мембранасини тузиш учун зарур эргостеролларнинг биосинтезини специфик тормозланишини чақиришидир.

Флуконазол Candida ва Cryptococcus neoformans замбуруғ турлари чақирган тизимли инфекцияларда самарали. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, шунинг учун калла суяги ички инфекцияларида муваффақиятли қўлланади. Histoplasma capsulatum, Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis чақирган инфекцияларда (шу жумладан калла суяги ички зарарланишларида), ҳамда Microsporum ва Trichophyton замбуруғ турлари чақирган инфекцияларда самарали.

Фармакокинетикаси

Флуконазолнинг плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 30 соатни ташкил қилади, бу даволаш курсини ўтказишда уни суткада 1 марта қўллаш имконини беради ва терапевтик самарасини таъминлайди. Қон плазмасидаги фаол модданинг концентрацияси юборилган дозага тўғри пропорционал. Флуконазолнининг 11-12% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Флуконазол ҳар куни бир марта юборилганида 4-5-чи суткада пациентларнинг 90% да плазмадаги турғун концентрациясига эришилади. Флуконазол организмнинг тўқима ва суюқликларида кенг тақсимланади. Унинг кўкрак сутидаги, бўғим суюқлигидаги, сўлакдаги, балғамдаги, қин секретидаги ва перитонеал суюқлигидаги концентрацияси қон плазмасидаги концентрацияси билан ўхшаш. Орқа мия суюқлигидаги концентрацияси, мия қобиқларининг яллиғланишини борлигидан қатъий назар қон плазмасидаги даражасини 50-90% ни ташкил қилади. Шох пардада, эпидермисда, дерма ва тер суюқлигидаги концентрациялари қон плазмасидаги концентрациясидан юқори қийматларга эришади. Чиқарилиши асосан буйрак орқали юз беради, юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган ҳолда, 11% - сийдик билан метаболитлари кўринишида чиқарилади.

Флуконазол кўпчилик замбуруғ инфекцияларини даволаш учун қўлланади:

Криптококкоз, шу жумладан криптокококкли менингит ва бошқа локализацияли инфекциялар (масалан, ўпка, тери). Даволашни меъёрий иммун жавоби бўлган беморларда ва ОИТС ли беморларда, аъзолар кўчириб ўтказилган реципиентларда ва иммунотанқисликнинг бошқа шакллари бўлган беморларда ўтказилиши мумкин. Флуконазолни ОИТС ли беморларда криптококкознинг қайталанишларини олдини олиш мақсадида тутиб турувчи даволаш учун ишлатиш мумкин.

Ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясининг бошқа шакллари. Уларга қорин, эндокард, кўзларнинг, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари киради. Даволашни хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадаллаштирилган даволаш бўлими беморларида, цитотоксик ёки иммуносупрессив воситаларини олаётган, шунингдек кандидознинг ривожланишига мойиллиги бўлган бошқа омиллари бўлган беморларда ўтказиш мумкин.

Шиллиқ қаватнинг кандидози, шу жумладан оғиз ва ҳалқумнинг, қизилўнгачнинг, ноинвазив бронх-ўпка инфекциялари, кандидурия, тери-шиллиқ ва сурункали орал атрофик кандидози (тиш протезини тақиш билан боғлиқ). Даволашни меъёрий ва бостирилган иммун фаолиятили беморларда ўтказиш мумкин. ОИТСли беморларда орофарингеал кандидозни қайталанишларини олдини олиш.

Генитал кандидоз. Қин кандидози, ўткир ёки қайталанувчи. Қин кандидозининг қайталанишлари тез-тезлигини (бир йилда 3 ва ундан кўп) камайтириш мақсадида профилактик қўллаш. Кандидозли баланит.

Цитотоксик кимёдаволаш ёки нур билан даволаш натижасида уларнинг ривожланишига мойил хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияни олдини олиш.

Тери микозлари, шу жумладан оёқ панжалари, тана, чов соҳасининг микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикоз ва терининг кандидозли инфекциялари.

Иммунитети меъёрда блган беморларда чуқур эндемик микозлар, шу жумладан кокцидиомикоз, паракокцидиомикоз, споротрихоз ва гистоплазмоз.

Тизимли кандидоз: кандидемия, диссеминирланган кандидоз (эндокард, қорин бўшлиғи аъзолари, нафас аъзолари, сийдик-жинсий тизими, кўзларнинг микозлари).

Cryptococcus замбуруғлари чақирган тизимли шикастланишлар, масалан, нафас аъзолари ва ташқи қопламаларнинг микозлари (тери ва шиллиқ қаватининг шикастланишлари), шунингдек криптоккли менингит.

Флуконазолнинг суткалик дозаси инфекциянинг характери ва оғирлигига боғлиқ. Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш қайталанишга олиб келади. ОИТСли беморлардаги криптококкли менингит, шунингдек қайтувчи орофарингеал кандидоз, одатда давомли даволашни талаб қилади.

Кандидемияларда, диссеминирланган кандидоз ва бошқа инвазион кандидозларда катталар учун бринчи куни одатдаги доза - 400 мг, кейин кунига 200 мг. Суткалик дозани клиник манзарага қараб 400 мг гача ошириш мумкин. Курснинг давомийлиги беморнинг ҳолатига боғлиқ.

Криптококкли менингитда ва криптококкли зарарланишларда биринчи куни 400 мг дан, кейин кунига 200-400 мг бир марта буюрилади. Даволаш курси клиник ва микологик реакцияларга боғлиқ, криптококкли менингитда камида 6-8 ҳафтани ташкил қилади.

Болаларга.

Болалар учун дозалаш ва даволашнинг давомийлиги катталар учун каби, клиник ва микологик самарага боғлиқ шахсий белгиланади. Болалар учун суткалик доза катталар учун максимал дозадан ошмаслиги керак.

Тизимли кандидозларда ёки криптококкли инфекцияларда тавсия қилинган доза 7 мг/кг - тўйинган, кейин тутиб турувчи 3 мг/кг ни ташкил қилади. Криптококкли менингтда доза икки марта оширилади. Буйрак фаолиятининг пасайишида болалар учун суткалик доза катталар учун кўрсатилган дозага мувофиқ камайтирилиши керак.

4 ҳафталиккача бўлган чақалоқларга

Ҳаётининг биринчи ҳафтасида препарат каттароқ ёшдаги болаларга буюрилган дозада (мг/кг) буюрилади, аммо ҳар 3 кунда, яъни 72 соат оралиғида, чунки янги туғилган чақалоқларда флуконазол секин чиқарилади. 3-4 ҳафталик болаларга, худди шундай дозаларда ҳар 2 кунда яъни 48 соат оралиқ билан буюрилади. Буйраклар фаолияти меъёрида бўлган кекса ёшдаги беморларга одатдаги дозани буюриш мумкин. Буйраклар фаолияти пасайган ҳолларда (креатинин клиренси 40 мл/мин дан кам) дозани камайтириш керак.

Пасайган буйрак фаолиятида доза буйрак фаолиятининг бузилиш даражасига қараб камайтирилиши керак (жадвалга қаранг).

Пасайган буйрак фаолиятили беморларни узлуксиз даволашни 50-400 мг зарб дозадан бошлаш керак. Сўнгра қўллашлар сони ёки дозанинг катталиги креатинин клиренсига қараб ўзгартирилиши керак:

Креатинин клиренси, мл/мин Дозалаш
>50 Ҳар 24 соатда одатдаги суткалик доза
11-50 Ҳар 48 соатда одатдаги суткалик доза ёки ҳар 24 соатда одатдаги суткалик дозанинг ярми
Мунтазам гемодиализларда Ҳар бир диализдан кейин бир суткалик доза

Вена ичига инфузиядан перорал қўллашга ўтишда ёки аксинча суткалик дозани ўзгартириш керак эмас. Суткалик доза қўллаш усулига боғлиқ эмас. 100 мл инфузион эритмада 0,9% натрий хлоридининг эритмасида 200 мг флуконазол сақланади, бу Na+ ёки Сl- 15 ммоль миқдорига жавоб беради. Буни натрий ёки суюқликларни юборилишини чекланишига муҳтож беморларни даволашда эътиборга олиш керак. Вена ичига инфузия қуйидаги инфузион эритмалар билан тўғри келади: 20% глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси, глюкозадаги хлорид калий эритмаси (таркиби: 1000 мл инъекция учун сувда 3,8 г калий хлориди, 33,75 сувсиз глюкоза, 5 г 0,1N хлорид кислотаси), натрий хлоридининг изотоник эритмаси. Яққол номутаносибликнинг йўқлигига қарамасдан препаратни бошқа инфузион эритмалари билан аралаштириш тавсия қилинмайди.

Флуконазол, одатда яхши ўзлаштирилади.

Аммо ножўя самаралардан кўпинча бош оғриғи, қоринда оғриқ, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, жигарнинг токсик шикастланиши (лаборатория кўрсаткичларининг ўзгариши - ишқорий фосфатазани, билирубинни, аминотрансферазалар даражасини ошиши) ва гепатитнинг ривожланиши мумкин. Шунингдек бош айланиши, тиришишлар, алопеция, эксфолиатив тери реакциялари; қонда лейкоцитлар (нейтропения, агранулоцитоз), тромбоцитлар миқдорини ўзгариши, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, юз шиши, анафилаксия), холестерин, триглицеридлар, калийнинг қондаги даражасини ошиши, таъм билиш ҳиссини ўзгариши кузатилиши мумкин.

Флуконазол ёки тузилиши бўйича триазол бирикмаларига яқин моддаларга юқори сезувчанлик. Флуконазолни ҳомиладорларга, лактация даврида ва 16 ёшгача бўлган болаларга, инфекциянинг оғир ёки ҳаёт учун хавфли, кутиладиган фойда ҳомила ёки бемор учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардан ташқари, қўллашдан сақланиш керак.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида симптоматик даволаш (ёрдамчи тадбирларни қўллаш ва меъдани ювиш билан, агарда бунинг зарурати бўлса) етарли. 3 соатлик гемодиализ сеансидан кейин флуконазолнинг плазмадаги концентрацияси тахминан 50% га камаяди.

Эҳтиёткорликнинг алоҳида чоралари: Жуда кам ҳолларда флуконазолни қўллаш жигарда токсик ўзгаришлар билан, шу жумладан ўлим билан якунланувчи, айниқса жиддий йўлдош касалликлари бўлган беморларда, бирга кечади. Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралари ҳолида, умумий суткалик доза беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлик аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатоксик таъсири одатда қайтувчи бўлган; унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган. Флуконазол билан даволаш вақтида беморларнинг жигар фаолиятининг кўрсаткичларини жигарнинг жиддий шикастланишларини аниқлаш мақсадида кузатиш керак. Жигарнинг шикастланишини клиник белгилари пайдо бўлганида, улар флуконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин, препаратни бекор қилиш керак.

Беморларда флуконазол билан даволаш вақтида кам ҳолларда Стивенс-Джонсон ва токсик эпидермал некролиз каби эксфолиатив тери реакциялари ривожланган. ОИТСли беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакцияларининг ривожланишига мойилроқ бўладилар. Юзаки замбуруғли инфекцияси бўйича даволанаётган беморларда тошмалар пайдо бўлганида, уни флуконазол билан боғлаш мумкин, препаратни бекор қилиш керак.

Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошмалар пайдо бўлганида уларни синчиклаб кузатиш ва буллез шикастланишлари ёки кўпшаклли эритемалар пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак.

Кумарин тури перорал антикоагулянтлар.

Протромбин вақти узайиши мумкин (ўлчаш маълумотлари бўйича - 12% га), шунинг учун перорал антикоагулянт воситаларни олаётган беморларда протромбин вақтини назорат қилиш керак.

Сульфанилмочевина тури перорал диабетга қарши препаратлар.

Соғлом кўнгиллиларда мажмуавий юборилганида флуконазол бу препаратларнинг ярим парчаланиш вақтини узайтиради. Шунинг учун гипогликемия эҳтимолини ҳисобга олиш керак.

Тиазид диуретиклар. Соғлом кўнгиллиларда гидрохлортиазид флуконазолнинг плазмадаги даражасини тахминан 40% га оширган. Шунинг учун тиазид тури диуретиклари билан мажмуавий юборилганида бу самарани ҳисобга олиш керак.

Фенитоин. Фенитоиннинг плазмадаги даражасини аҳамиятли даражада оширади. Флуконазол билан бирга қўлланганида фенитоиннинг плазмадаги даражасини назорат қилиш керак.

Рифампицин. Рифампицинни узоқ муддат олган беморларни флуконазол билан даволашда флуконазолнинг сўрилишини эгри чизиқ ости майдонининг катталиги 25% га камаяди, яримчиқарилиш даври - 20%. Бундай ҳолларда флуконазолнинг дозасини ошириши мумкинлигини кўзда тутиш керак.

Циклоспорин. Флуконазол 100 мг суткалик дозада суяк кўмиги кўчириб ўтказилган беморларда циклоспориннинг даражасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Айрим хабарларга мувофиқ буйраклар кўчириб ўтказилган беморларда флуконазол 200 мг суткалик дозада қўлланганида, циклоспориннинг даражаси ошган. Шунинг учун циклоспорин флуконазол билан бирга қўлланганида циклоспориннинг плазмадаги даражасининг мониторингини ўтказиш тавсия қилинади.

Теофиллин. Флуконазол кунига 200 мг дан 14 кун давомида қўлланганидаги ўзаро таъсирларни плацебо-назоратли текширишларда, теофиллиннинг плазмадаги клиренси ўртача 18% га камайтирган. Шу сабабли теофиллиннинг катта дозалари билан даволанган беморларни синчиклаб кузатиш ва заҳарли таъсири аниқланганида препаратнинг дозасини камайтириш керак.

Перорал контрацептив препаратлар. Флуконазол кунига 50 мг дозада соғлом аёлларда мажмуавий перорал контрацептивларнинг даражасига таъсир қилмайди, кунига 200 мг дозада эса этинилэстрадиол ва левоноргестерелнинг эгри чизиқ ости майдонининг (AUC) кўрсаткичини мувофиқ 40% ва 24% га оширган. Бу текширишлар асосида флуконазолнинг такрорий дозаси мажмуавий перорал контрацептивларнинг самарадорлигига таъсир қилмаслиги тахмин қилинади.

Терфенадин. Бошқа азол замбуруғларга қарши воситаларни терфенадин билан бирга олаётган беморларда жиддий аритмияларнинг пайдо бўлишини ҳисобга олиб, флуконазол ва терфенадин билан бир вақтда қўлланганида беморларни синчиклаб назорат қилиш керак.

Зидовудин. Зидовудиннинг қон плазмасидаги эгри чизиқ ости майдонининг кўрсаткичи (AUC) 20-70% га ошиши аниқланган. Шундай қилиб, зидовудиннинг плазмадаги даражасини назорат қилиш ва унинг дозаларини ўзгартириш керак.

Антипирин. Флуконазол 50 мг дозада антипириннинг метаболизмига таъсир қилмайди. Овқат қабул қилиш, циметидин, антацидлар ва бутун танани нурлантириш суяк кўмигини кўчириб ўтказилишини ўтказган беморларда, флуконазолнинг сўрилишига таъсир қилмайди. Юқорида эслатилганлардан ташқари, ўзаро таъсирнинг бошқа текширишлари ўтказилмаган, шунга қарамасдан шифокор флуконазолни бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирларнинг потенциал эҳтимолини ҳисобга олиш керак.

Инфузия учун эритма 100 мл дан флаконда; таблеткалар.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

ULTRA LABORATOIRES PVT LTD,

34 Фернс Резиденции, К.Нараянпура кўч.,

Хеннур бош йўли, Банралор, ҲИНДИСТОН.

Flukoks narxi dan boshlanadi 3400.00
Nomi Narxi so'm
Flukoks tabletkalari 150 mg №1 (blister) 3400 so'm
Flukoks infuzion eritmasi 200 mg / 100 ml, 100 ml (flakon) 40500 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish