Fosfotsineo
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Og'iz orqali yuborish uchun suspenziyani tayyorlash uchun Fosfotsineo granulalari, 3 g (paket)»
1 пакет қуйидагиларни сақлайди: 3 г фосфомицинга эквивалент бўлган фосфомицин трометамол 5,631 г.
Оқ ёки деярли оқ кристалл кукун.
Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар.
Фосфон кислотаси хосилалари гуруҳи антибиотиги. Уроантисептик. АТХ коди: J01XX01.
Антибактериал ва бактерицид хусусиятга эга.
Фармакодинамикаси
Кенг таъсир доирасига эга атибактериал восита.
Кўпчилик грамманфий, шу жумладан Pseudomonas aeruginosa, Escherichia coli, Proteus mirabilis, Klebsiella pneumoniae, ва граммусбат микроорганизмларга: Staphylococcus spp. (в т.ч. Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis), Streptococcus spp. (шу жумладан Streptococcus faecalis) нисбатан фаол.
Таъсир механизми бактерияларни хужайра деворини биринчи босқич синтезини бостирилиши билан боғлиқ. Фосфоэнол пируватни структурали аналоги ҳисобланиб, N-ацетил-глюкозамино-3-О-энолпирувил-трансфера ферменти билан рақобатли ўзаро таъсирга киришиб, натижада ушбу ферментни специфик танланган ва қайтмас ингибиция қилиниши юз беради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларида тез сўрилади. 3 г дозада бир марталик ичга қабул қилинганда биокираолишлиги 34-65% ташкил қилади. Cmax 2-2,5 соатдан кейин эришилади ва 22-32 мкг/мл ташкил қилади.
Тақсимланиши ва метаболизми
Фосфомицин трометамоли плазма оқсиллари билан боғланмайди, организмда фосфомицин ва трамадолга диссоцияланади (антибактериал хусусиятга эга эмас) ва ортиқ метаболизмга учрамайди, асосан сийдикда тўпланади.
3 г бир марталик дозада қабул қилинганда сийдикда юқори концентрацияларга эришилади (1053 дан 4415 мг/л гача), сийдик чиқариш йўллари инфекцияларини одатдаги кўпчилик қўзғатувчилари учун 99% га бактерицид. МЧК (128 мг/л ташкил қилади) 24-48 соат давомида сийдикда тутиб турилади (бир курс даволашни таклиф қилади).
Чиқарилиши
Плазмада Т1/2 4 соат. Буйрак орқали (95% гача) сийдикда юқори концентрацияларда хосил бўлиши билан тахминан 5% - сафро билан ўзгармаган холда чиқарилади.
Алоҳида клиник холатлар фармакокинетикаси
Буйрак фаолияти ўртача пасайиши бўлган (КК>80 мл/мин) пациентларда, шу жумладан кекса шахсларда уни физиологик пасайиши, фосфомицин Т1/2 бироз узаяди, аммо сийдикдаги концентрацияси терапевтик даражада қолади.
- ўткир бактериал цистит;
- бактериалцистит ни қайталанувчи ўткир хуружлари;
- специфик бўлмаган бактериал уретрит;
- ҳомиладорларда симптомсиз массив бактериурия;
- сийдик йўлларини операциядан кейинги инфекциялари;
- жаррохлик аралашувларида ва трансуретрал диагностик тадқиқотларда сийдик чиқариш йўллари инфекцияларини олдини олиш учун қўлланади.
Препаратни олдиндан бир стакан сувда эритиб ичга қабул қилинади.
Катталарга препарат 3 г дан суткада 1 марта буюрилади. Даволаш курси 1 кунни ташкил қилади. Зарурат бўлганда (оғир ёки қайталанувчи инфекцияларда, кекса шахсларга) 3 г дозада 24 соатдан кейин препаратни қайта қабул қилиш мумкин.
Профилактик мақсадда жарроҳлик аралашувларида сийдик йўлларини инфекцияланишида, трансуретрал тадқиқотлар муолажасида препаратни 3 г дозада аралашувдан 3 соат олдин ва биринчи қабулдан 24 соатдан кейин 3 г қабул қилинади.
5 ёшдан катта болаларга препарат 2 г дозада фақат бир марта буюрилади. Препарат буюрилаётганда буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга дозани пасайтириш ва қабул қилиш орасидаги интервални ошириш керак.
Қабул қилишдан олдин гранулаларни 1/3 стакан сувда эритилади. Препаратни суткада 1 марта оч қоринга овқатдан 2 соат олдин ёки кейин (уйқудан олдин қўллаш афзалроқ), олдиндан қовуқни бўшатиб қабул қилинади.
Фосфомицина трометамоли яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда намоён бўладиган ножўя таъсирлар қуйидаги томонлардан:
- овқат ҳазм қилиш томонидан: кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, диарея;
- бошқалар: терида тошма, аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
- фосфомицинга юқори сезувчанлик;
- яққол буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси камида минутига 10 мл);
- 5 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Метоклопрамид билан бир вақтда қўлланганда қон плазмасида ва сийдикда фосфомицин концентрацияси пасайиши мумкин (ушбу концентарация тавсия этилмайди).
Препаратни эрталаб оч қоринга ёки овқатдан 2 соатдан кейин қабул қилиш керак, чунки озуқа препаратни сўрилишини ушлаб қолади.
Ҳомиладорлик ва лактация
Агар она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган холларда ҳомиладорларда Фосфоцинни қўллаш мумкин, ва мутахассис кузатуви остида амалга оширилади.
Фосфомицин жуда кам концентрацияларда кўкрак сути орқали чиқарилади. Фосфоцинни лактация даврида қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиш хавфи минимал даражада.
Даволаш: жадаллашган диурез.
Бир маркировка қилинган пакетдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Northeast Pharmaceutical Group Shenyang №1 Pharmaceutical Co., Ltd.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Og'iz orqali yuborish uchun suspenziyani tayyorlash uchun Fosfotsineo granulalari, 3 g (paket) | 80800 so'm |
Fosfotsineo in'ektsiya uchun eritma uchun kukun, 1 g № 10 (flakon) | 180000 so'm |
Fosfotsineo in'ektsiya uchun eritma uchun kukun 4 g №5 (flakon) | 295000 so'm |
da mavjud emas Toshkent