Facebook Pixel Code

Funistatin

Tovarlar: 1
Funistatin  suspenziya uchun kukun 100 000 IU/ml, 7,5 g (flakon)
Nobel-Pharmsanoat (O`zbekiston)
dan 48000 so'm
Retsept bo'yicha
в 134 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 48000 so'm (134 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Funistatin suspenziya uchun kukun 100 000 IU/ml, 7,5 g (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Funistatin suspenziya uchun kukun 100 000 IU/ml, 7,5 g (flakon)»

Фаол модда: нистатин 1000 мг (5 000 000 ТБ).

Ердамчи моддалар: авицел, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, сувсиз лимон кислотаси, натрий бензоати, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармелоза, натрий сахарин, рафинадланган қанд, поливинилпирролидон, аэросил, банан ҳушбўйи.

Банан ҳидли, сариқ рангли гранулаланган кукун.

Cуспензия тайёрлаш учун кукун.

Замбуруғларга қарши воситалар (оғиз бўшлиғида маҳаллий қўллаш учун). АТХ коди: А07АА02.

Streptomyces noursei томонидан ишлаб чиқариладиган, полиенлар гуруҳига мансуб антибиотик. Фунгистатик ва фунгицид таъсирга эга. Препарат Candida, Rhodotorula, Torulopsis, Trichosporon туридаги замбуруғлар ва Aspergillus туридаги микомицетларни, замбуруғ ҳужайралари деворининг ўтказувчанлигини ўзгартириши ва уларнинг ўсишини секинлаштириши орқали ривожланишини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Препарат меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади; асосий миқдори ўзгармаган ҳолда аҳлат орқали чиқиб кетади.

Оғиз бўшлиғи кандидозини даволашда қўлланади.

Ичга, суспензия кўринишда буюрилади. Суспензияни тайёрлаш учун флакон яримигача қайнатилган совутилган сув билан тўлдирилади, яхшилаб силкитилади ва тиндирилади. Кейин флакон худди шундай сув билан унинг деворидаги қавариқ белгигача тўлдирилади. Флакон қопқоғи бураб ёпилади, яхшилаб бир неча минут давомида ҳар силкитиш циклидан сўнг 20 секундлик тиндириш даври билан бир неча марта силкитилади.

Тайёр суспензияни совутгичда ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлаш ва 10 кун давомида ишлатиш керак. Препаратнинг 10 кун давомида ишлатилмаган қисми йўқ қилиниши керак.

Суспензия қуйидаги схема бўйича буюрилади:

Янги туғилган чақалоқларга - 2 мл (нистатин 200000 ТБ) дан кунига 4 марта буюрилади. 1 мл препарат оғиз бўшлиғининг бир томонига, қолган 1 мл бошқа томонига қўйилади. Чала туғилган ёки ҳолсизланган болаларга 1 мл дан (нистатин 100000 ТБ) кунига 4 марта (оғиз бўшлиғини ҳар бир томонига 0,5 мл дан) буюрилади.

Болалар ва катталарга - 4-6 мл (нистатин 4000000-6000000 ТБ) дан кунига 4 марта буюрилади. Дозани ярми оғиз бўшлиғининг бир томонига, ярми - бошқа томонига қўйилади. Суспензияни оғизда, ютмасдан бирмунча вақт ушлаб туриш лозим.

Препарат билан даволашни оғиз бўшлиғи кандидозининг симптомлари йўқолгандан ва нормал таҳлиллар олингандан сўнг 48 соат мобайнида давом эттириш керак.

Нистатин кам токсик воситадир. Ножўя таъсирлар чақирмайди, аммо унга юқори сезувчанликда кўнгил айниши, қусиш, диарея, тана ҳароратини ошиши, эт увишиши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанлик. Ҳомиладор аёлларда қўллаш хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар йўқ.

Биргаликда қабул қилганда клотримазолнинг таъсирини камайтиради.

Юқори сезувчанлик пайдо бўлганида ёки замбуруғларнинг резистент шакли кўпайган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Ножўя таъсирлар кучайиши мумкин.

«Фунистатин®», суспензия тайёрлаш учун 7,5 г кукун, 100000 ТБ/мл дан 48 доза, комплектда 5 мл сиғимли пластик қошиқчаси билан.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Тайёр суспензияни совутгичда, 2-8°С бўлган ҳароратда сақлаш ва 10 кун давомида қўллаш керак.

3 йил.

Рецепт бўйича.

"Nobel Pharmsanoat" ЧЭК.

Истеъмолчилар дори воситаси сифати бўйича фикр-мулоҳазалари, шикоятлари ва ножўя таъсирлари ёки дори воситасининг самарасизлиги хусусидаги хабарларни қуйидаги манзил бўйича юборишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўч., 5"А"

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99; E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz

Funistatin narxi dan boshlanadi 48000.00
Nomi Narxi so'm
Funistatin suspenziya uchun kukun 100 000 IU/ml, 7,5 g (flakon) 48000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish