Facebook Pixel Code

Gonadotropin Xorionik

Tovarlar: 3
dagi narxlar
dan 436100 so'm gacha 2558000 so'm (37 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Chorionik gonadotropin (Gonadotrophin chorionic)) Moskva endokrin zavodi liyofilizati mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 1000 IU № 5 (flakon + erituvchi 1 ml)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Chorionik gonadotropin (Gonadotrophin chorionic)) Moskva endokrin zavodi liyofilizati mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 1000 IU № 5 (flakon + erituvchi 1 ml)»

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: хорионик гонадотропин - 500 ХБ - 1000 ХБ;

ёрдамчи моддалар: маннитол (маннит) - 20,0 мг - 20,0 мг.

Оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизация қилин кукун.

Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Лютеинловчи восита.

Одам хорионик гонадотропини (ОХГ) - ҳомиладорлик вақтида йўлдош томонидан ишлаб чиқариладиган, сўнгра буйрак орқали ўзгармаган шаклда чиқариладиган гонадотроп гормондир. Препарат сийдикдан экстракция йўли билан олинади ва тозаланади. Аёл ва эркакларда гаметаларни нормал ўсиши ва етишлиши, шунингдек жинсий гормонларни ишлаб чиқариш учун зарур.

Фармакодинамикаси

Гонатроп, фолликулани рағбатлантирувчи ва лютеинловчи таъсир кўрсатади. Лютеинловчи фаоллиги фолликулани рағбатлантирувчи фаоллигидан устун туради. Жинсий аъзолар ва иккиламчи жинсий белгилар ривожланишини рағбатлантиради. Препарат аёлларда овуляцияни чақиради ва эстрогенлар (эстрадиол) ва прогестеронни рағбатлантиради. Эркакларда - сперматогенез, тестостерон ва дигидротестостерон ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилганидан кейин яхши сўрилади. Ярим чиқарилиш даври 8 соатни ташкил этади. Қон плазмасидаги ОХГ максимал концентрациясига 4-12 соатдан кейин эришилади. Хорионик гонадотропиннинг ярим чиқарилиш даври 29-30 соатни ташкил этади, ҳар куни мушак ичига инъекция қилинганда препаратни тўпланиши кузатилиши мумкин. Хорионик гонадотропин буйрак орқали чиқарилади. Юборилган дозанинг тахминан 10-20% ўзгармаган ҳолда сийдикда аниқланади, асосий қисми β-занжир фрагменти шаклида чиқарилади.

Аёлларда:

  • тухумдонлар дисфункцияси (ановулятор), аменорея;
  • сариқ тана босқичини тутиб туриш.

Эркакларда ва ўғил болаларда:

  • гонадотроп гипогонадизм;
  • гипофизнинг гонадотроп фаолиятини етишмовчилиги сабабли жинсий етилишни орқада қолиши;
  • анатомик обструкция билан боғлиқ бўлмаган крипторхизм;
  • сперматогенез етишмовчилиги, олиго-астеноспермия, азооспермия;
  • ўғил болаларда анорхизм ва крипторхизмни дифференциал-диагностик синамасини ўтказишда;
  • узоқ муддатли рағбатлантирувчи даволашни бошлашдан олдин гипогонадотроп гипогонадизмда уруғдонлар фаолиятини баҳолаш учун Лейдиг функционал синамасини ўтказишда қўлланади.

Лиофилизатга эритувчи қўшилганидан кейин хорионик гонадотропиннинг тайёрланган эритмаси аста-секин мушак ичига юборилади. Тайёрланган эритмани сақлаш мумкин эмас, чунки кейинчалик сақлашда эритманинг стериллиги кафолатланмайди. Кўрсатилган дозалаш тахминий ҳисобланади, препаратни юборишга зарур реакцияга боғлиқ ҳолда даволаш тўғриланиши керак.

Аёлларда:

ановулятор циклда хорионик гонадотропин ҳайз циклининг 10-12 кунидан бошлаб,
3000 ХБ дан 2-3 кун интервал билан 2-3 марта ёки 1500 ХБ дан 6-7 марта кунора буюрилади;

сариқ тана босқичини тутиб туриш учун овуляция ёки эмбрионни кўчириб ўтказишдан кейин 9 кун давомида (масалан, овуляция индукциясидан кейин 3-чи, 6-чи ва 9 чи кунлари) ҳар бир 1500 ХБ дан 5000 ХБ гача дозада иккидан учтагача препарат инъекциялари ўтказилиши мумкин.

Эркаклар ва ўғил болаларда:

гипогонадотроп гипогонадизмда - 1000-2000 ХБ препарат ҳафтасига 2-3 марта буюрилади. Бепуштлик ҳолларида хорионик гонадотропинни қўшимча фоллитропин (фолликулани рағбатлантирувчи гормон) сақловчи препарат билан бирга қўллаш мумкин. Даволаш курси камида 3 ой давом этиши керак, бунда сперматогенезни бироз яхшиланишини кутиш мумкин. Бу вақтда тестостерон билан ўринбосар даволашни тўхтатиш керак. Сперматогенезни яхшиланишига эришилганидан кейин уни тутиб туриш учун хорионик гонадотропинни алоҳида қўллаш етарли;

гипофизнинг гонадотроп фаолиятини етишмовчилиги билан боғлиқ жинсий етилишни орқада қолишида - 1500 ХБ ҳафтасига 2-3 марта буюрилади. Даволаш курси - камида 6 ой;

анатомик обструкция билан боғлиқ бўлмаган крипторхизмда:

  • 3 ёшдан 6 ёшгача - 500-1000 ХБ ҳафтасига икки марта 6 ҳафта давомида;
  • 6 ёшдан катта - 1500 ХБ ҳафтасига икки марта 6 ҳафта давомида;
  • Зарурати бўлганида даволаш курси такрорланади;
  • сперматогенезни етишмовчилиги, олигоастеноспермия, азооспермияда 500 ХБ менотропин (75 ХБ фолликулани рағбатлантирувчи гормон + 75 ХБ лютеинловчи гормон) билан бирга ҳар куни ёки 2000 ХБ ҳар 5 кунда менотропин (150 ХБ фолликулани рағбатлантирувчи гормон + 150 ХБ лютеинловчи гормон) билан бирга ҳафтасига 3 марта 3 ой давомида буюрилади. Даолашга реакция бўлмаганида 2000 ХБ ҳафтасига 2-3 марта менотропин (150 ХБ фолликулани рағбатлантирувчи гормон + 150 ХБ лютеинловчи гормон) билан бирга ҳафтасига 3 марта 3-12 ой давомида буюрилади. Сперматогенезни яхшиланишига эришилганида, кейинги даволаш баъзи ҳолларда хорионик гонадотропиннинг тутиб турувчи дозалари билан амалга оширилиши мумкин;
  • ўғил болаларда крипторхизм ва анорхизмни дифференциал ташҳислаш мақсадида хорионик гонадотропин 100 ХБ/кг дозада бир марта мушак ичига юборилади, қон зардобидаги тестостероннинг концентрацияси синамадан олдин ва препарат инъекциясидан 72-96 соатдан кейин аниқланади. Анорхизмда синама манфий бўлади, бу тестикуляр тўқима йўқлигидан далолат беради, кринторхизмда ҳатто битта уруғдон мавжуд бўлса ҳам синама мусбат бўлади (тестостроннинг концентрациясини 5-10 марта ошиши кузатилади). Агар синама суст мусбат бўлса гонадани қидириш керак (қорин бўшлиғини ультратовуш текшируви ёки лапароскопия), чунки малигнизацияни юқори хавфи мавжуд.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: айрим ҳолларда тарқалган тошма ёки иситма пайдо бўлиши мумкин.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: хорионик гонадотропинни қўллаганда инъекция жойида реакциялар, масалан, қон талашиш, оғриқ, қизариш, шиш ва қичишиш пайдо бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда аллергик реакциялар ҳақида хабарлар берилган, уларнинг кўпчилик қисми инъекция жойида оғриқ ва/ёки тошма кўринишида намоён бўлган; кучли толиқиш.

Аёлларда:

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар: шишлар.

Руҳиятни бузилиши: таъсирчанлик, хавотирлик, депрессия.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: бош оғриғи, бош айланиши.

Эркаклар ва ўғил болаларда:

Эндокрин тизими томонидан бузилишлар: муддатидан аввал жинсий етилиш.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: ҳуснбузар.

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар: хорионик гонадотропин билан даволаш спорадик равишда гинекомастия; простата бези гиперплазияси, жинсий олатни катталашиши, эркакларда сут безлари сўрғичларини юқори сезувчанлиги, крипторхизмда чов каналида уруғдонларни катталашишини чақириши мумкин.

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралар оғирлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

  • ОХГ ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • Ҳозирги вақтдаги ёки гумон қилинаётган жинсий аъзолар ва сут безларининг гормонга боғлиқ хавфли ўсмалари (тухумдон раки, сут бези раки, аёлларда бачадон раки ва простата бези раки, эркакларда сут бези карциномаси);
  • Марказий нерв тизимини (МНТ) органик шикастланишлари (гипофиз, гипоталамус ўсмалари);
  • Чуқур веналар тромбофлебити;
  • Гипотиреоз;
  • Буйрак усти бези етишмовчилиги;
  • Гиперпролактинемия;
  • 3 ёшгача бўлган болалар;
  • Ўғил болаларда (қўшимча):
  • муддатдан аввал жинсий етилиш;
  • Эркакларда (қўшимча);
  • гипогонадотроп гипогонадизм билан боғлиқ бўлмаган бепуштлик.

Аёлларда (қўшимча):

  • ҳомиладорлик билан номутаносиб жинсий аъзоларни нотўғри шаклланиши;
  • ҳомиладорлик билан номутаносиб бачадоннинг фиброз ўсмаси;
  • тухумдонларнинг бирламчи етишмовчилиги;
  • ановуляция билан боғлиқ бўлмаган бепуштлик (масалан, бачадон найлари ёки бўйни сабабли);
  • номаълум этиологияли қиндан қон кетиши ёки қонли ажралмалар;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Тромбоз хавф омиллари бўлган шахслар (шахсий ёки оилавий анамнез, оғир даражали семизлик (тана вазни индекси >30 кг/м2) ёки тромбофилия).

Эркаклар ва ўғил болаларда яширин ёки яққол юрак етишмовчилиги, буйрак фаолиятини бузилиши, артериал гипертензия, тутқаноқ ёки мигрень (ёки анамнезида бу ҳолатларни мавжудлиги); ўғил болаларда пубертант ёшдан олдинги ёшда; бронхиал астмаси бўлган пациентларда.

Агар Сизда санаб ўтилган касалликлардан бири бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Хорионик гонадотропин препаратини глюкокортикостероидларнинг юқори дозалари билан бирга қўллашдан сақланиш керак.

Дори воситалари билан бошқа ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Гонадотропинни қўллаш веноз ёки артериал тромбоэмболия ривожланиши хавфини оширади, шунинг учун хавф гуруҳига кирувчи пациентларда экстракорпорал уруғлантириш юзасидан даволашнинг афзалликларини баҳолаш керак.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳомиладорликнинг ўзи тромбознинг юқори хавфи билан кечади.

Кўп ҳомилали ҳомиладорлик эҳтимоли ортади. Препарат билан даволаш вақтида ва даволаш тўхтатилганидан кейин 10 кун давомида хорионик гонадотропин иммунологик синамаларни қон плазмаси ва сийдикдаги ОХГ концентрациясига таъсир кўрсатиши мумкин, бу ҳомиладорликка синамани сохта мусбат натижасига олиб келиши мумкин.

Хорионик гонадотропин ёрдамида эркак жинсига мансуб пациентларни даволаш андрогенлар ишлаб чиқарилишини ошишига олиб келади, шунинг учун хавф гуруҳига кирувчи пациентлар қатъий шифокор назорати остида бўлиши керак, чунки касалликни зўрайиши ёки қайталаниши адрогенларни ортиқча ишлаб чиқариилишини натижаси бўлиши мумкин.

ОХГ эпифизларни муддатидан олдин ёпилиши ёки муддатидан олдин жинсий етилишга ёрдам беради. Скелет ривожланишини мунтазам назорат қилиш керак.

Эркакларда фолликулани рағбатлантирувчи гормон миқдори юқори бўлганида препарат самарасиздир. Кринторхизмда препаратни асоссиз узоқ муддат қўллаш, айниқса агар жаррохлик йўли билан даволаш кўрсатилган бўлса, жинсий безларнинг дегенерациясига олиб келиши мумкин.

Узоқ муддатли юбориш препаратга антителоларни ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Хорионик гонадотропин препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида автомобилни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Хорионик гонадотропин ўта паст токсиклик билан характерланади.

Аёлларда дозани ошириб юборилиши фонида тухумдонларни ҳаддан ташқари рағбатлантириши синдроми (ТҲРС) пайдо бўлиши мумкин.

Оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда (клиник-лаборатор симптомлар асосида) ТҲРС нинг бир неча турлари ажратилади:

Оғирлик даражаси Сипмтомлари
Енгил даражали ТҲРС Абдоминал дискомфорт. Бироз жадалликдаги қорин оғриғи. Тухумдонлар ўлчами одатда <8 см*.
Ўртача даражадаги ТҲРС Сут безларида оғриқ. Ўртача жадалликдаги қорин оғриғи. Кўнгил айниши ва/ёки қусиш. Диарея. Асцитни ультратовуш белгилари. Тухимдонлар кистасини бироз ёки ўртача катталашиши. Тухумдонлар ўлчами одатда <8-12 см*.
Оғир даражали ТҲРС Тана вазнини ошиши. Айрим ҳолатларда тромбоэмболия ҳоллари. Асцитни клиник белгилари (баъзида гидроторакс). Олигурия. Гемоконцентрация, гематокрит >45%. Гипопротеинемия. Тухумдонларнинг катта кисталари (ёрилишга мойиллик). Тухумдонлар ўлчами одатда <12 см*.

* тухумдонларнинг ўлчами фолликулаларни пункцияси ўтказилиши сабабли ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) циклида ТҲРС оғирлик даражаси билан мос келмаслиги мумкин.

ЁРТ даволаш принципи:

Енгил даража:

Ётоқ тартиби; минерал сувни кўп миқдорда ичиш; бемор ҳолатини кузатиш.

Ўртача ва оғир даражаси (фақат стационар шароитда):

Юрак-томир тизими (ЮТТ) фаолияти, нафас тизими, жигар, буйрак, электролит ва сув мувозанати (диурез, вазн динамикаси, қорин айлани ўлчамини ўзгариши) назорат қилиш;

Гематокрит кўрсаткичини назорат қилиш;

Кристаллоид эритмаларни вена ичига юбориш (айланаётган қон хажмини (АҚХ) тиклаш ва тутиб туриш учун);

Коллоид эритмаларни вена ичига юбориш - суткада 1,5-3 л (гемоконцентрация сақланганида) ва турғун олигурияда;

Гемодиализ (буйрак етишмовчилиги ривожланганида);

Кортикостероид, антипростагландин, антигистамин препаратлари (капиллярларни ўтказувчанлигини камайтириш учун) юбориш;

Тромбоэмболияда - қуйимолекуляр гепаринлар (фраксипарин, клексан);

Плазмаферез - 1-2 кун интервал билан 1-4 сеанс (қоннинг реологик хусусиятларини яхшилаш, қоннинг кислота-асос ҳолатини (КАҲ) ва газ таркибини нормаллаштириш, тухумдонлар ўлчамини камайтириш);

Асцитда парацентез ва қорин бўшлиғини трансвагинал пункцияси.

Ўртача ва оғир даражали ТҲРС ривожланишида стационарга ётқизиш керак.

Эркаклар ва ўғил болаларда гинекомастия ривожланиши мумкин; ўғил болаларда жинсий етилишнинг биринчи босқичи вақтида кузтиладиган ҳатти-ҳаракатни ўзгариши; жинсий безлар дегенарацияси (крипторхизмда асосланмаган узоқ муддатли қўллашда), уруғ чиқариш каналчалари атрофияси (андрогенлар ва эстрогенларн ишлаб чиқарилишини рағбатлантирилиши натижасида фолликулани рағбатлантирувчи гормон (ФРГ) ишлаб чиқарилишини тормозланиши); эякулятда сперматозоидлар сонини камайиши (эркакларда препаратни хаддан зиёд қабул қилинганда) ривожланиши мумкин.

Препаратни узоқ муддат қўллаш ножўя самараларни кучайишига олиб келиши мумкин.

500 ХБ, 1000 ХБ мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат шиша найли флаконда.

5 препаратли ампула поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда 1 мл дан 5 ампула эритувчиси (натрий хлориди, инъекция учун эритма 9 мг/мл) билан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда препаратни қўллаш бўйича йўриқнома, скарификатор ёки ампула пичоғи билан картон қутида.

Ўйиқчали, ҳалқали ва синдириш нуқтали ампулани қадоқлашда скарификаторлар ёки ампула пичоғи жойланмайди.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

4 йил.

Рецепт бўйича.

“Московский эндокринный завод” федерал давлат унитар корхонаси

“Московский эндокринный завод” федерал давлат унитар корхонаси

109052 Москва ш., Новохохловская кўч., 25. Тел./факс (495) 678-00-50/911-42-10.

Кейинчалик ишлаб чиқарувчига юбориш учун ушбу дори воситасининг сифати бўйича эътироз ва таклифларни Ўзбекистон Республикаси худудида қабул қилувчи ташкилот

«Dori Darmon Invest» МЧЖ.

Почта манзили: Ўзбекисоан 100060, Тошкент ш., Шевченко кўч., 42-А.

тел.: (99871) 120-3818.

Gonadotropin Xorionik narxi dan boshlanadi 436100.00
Nomi Narxi so'm
Gonadotropin xorionik liyofilizat D / in. 1000 iu №5 (flakonlar) 436100 so'm
Chorionik gonadotropin (Gonadotrophin chorionic)) Moskva endokrin zavodi liyofilizati mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 1000 IU № 5 (flakon + erituvchi 1 ml) 520000 so'm
Chorionik gonadotropin (Gonadotrophin chorionic)Moskva Endokrin zavodi liyofilizati mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 5000 IU № 5 (flakon + erituvchi har biri 1 ml) 2558000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish