Gripgo
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Gripgo (Gripgo) planshetlari №100 (10 blister x 10 tabletka)»
Ҳар бир таблетка сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол 500 мг, кофеин (сувсиз) 30 мг, фенилэфрин гидрохлориди 10 мг, хлорфенирамин малеати 2 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристал целлюлоза (Ph 102), натрий кроскармеллоза, магний стеарати.
Оқ иккиёқлама қавариқли капсуласимон шаклдаги таблеткалар.
Таблеткалар.
Шамоллаш касалликлари ва грипп симптомларини бартараф қилиш учун восита. АТХ коди: N02BE51.
Таъсир механизми:
Парацетамол: Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи восита сифатида яхши маълум. Парацетамол асосан иситмани туширувчи восита сифатида қўлланилади. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига бевосита таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида қон томирларни кенгайиши ва тер ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, танадан иссиқликни ажралиши кучаяди.
Фенилэфрин гидрохлориди: Фенилэфрин гидрохлориди адренергик рецепторларга бевосита таъсир қиладиган адреномиметик восита ҳисобланади (асосан альфа-адренергик фаоллиги), бу бурун шишини камайишига олиб келади.
Кофеин: Кофеин марказий нерв тизимини рағбатлантиришга нисбатан ксантинни фаолроқ ҳосиласи ҳисобланади, бу тетиклик ҳолатига ва ақлий фаоллигини ошишига олиб келади.
Хлорфенирамин малеати: Хлорфенирамин малеати кучли таъсир қилувчи антигистамин (Н1-антагонисти) препарати ҳисобланади. Антигистамин препаратлар тўқима соҳасида гистаминни Н1-рецепторларини рақобатли қайтувчан блокадаси орқали организмда гистаминни таъсирини камайтиради ёки нейтраллайди. Шунингдек хлорфенирамин антихолинергик фаоликка ҳам эга.
Фармакокинетикаси
Парацетамол жигарнинг микросомал ферментлари орқали метаболизмланади. У меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига ярим соатдан бир соатгача эришилади, плазмадаги ярим парчаланиш даври бир соатдан уч соатгача вақтни ташкил қилади, сўнгра бутун организм бўйлаб тенг тақсимланади.
Фенилэфрин гидрохлориди меъда-ичак йўлидан нотекис сўрилади.
Кофеин меъда-ичак йўлларида тез сўрилади.
Хлорфенирамин перорал қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлидан яхши сўрилади. Самараси 30 минут давомида, максимум 1-2 соат давомида намоён бўлади ва 4 дан 6 соатгача давом этади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври, баҳолашга кўра, 12 дан 15 соатгача ташкил қилади.
Хлорфенирамин малеати метаболизми натижасида монометил ва диметил унумлари ҳосил бўлади.
Перорал дозанинг тахминан 22% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Фақат озгина миқдоригина аҳлатда аниқланган.
Грипго® оддий шамоллашни даволашда ёрдамчи восита сифатида қўлланади. Шамоллаш, грипп, синуситнинг турли белгиларини самарали енгиллаштириш учун қўлланади, бурун шиллиқ қаватини шиши, ринит, иситмалаш, бош оғриғи, акса уришда қўлланилади.
Катталарга: Бир таблеткадан суткада 3-4 марта, лекин сутка давомида 4 таблеткадан ошмаслиги керак ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
Болаларга: 12 ёшгача бўлган болаларни даволашда дозани шифокор белгилайди.
Перорал.
Кўпчилик ҳолларда препарат яхши ўзлаштирилади. Парацетамолнинг ножўя таъсирлари одатда кучсиз намоён бўлади. Гематологик тизим томонидан реакциялар ҳақида хабарлар бор. Баъзида тошмалар ва бошқа аллергик тери реакциялари (тошма, эритема, эшакеми) пайдо бўлади.
Одатда кофеин билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари меъда-ичак йўлларини таъсирчанлик ва марказий нерв тизимини рағбатлантиришидир (бош айланиши, уйқунинг бузилиши, юқори таъсирчанлик). Фенилэфриннинг ножўя таъсирлари - артериал гипертензия, тахикардия. Хлорфенираминнинг ножўя таъсирлари - хлорфенирамин малеати қабул қилганидан кейинги кўнгил айниши, қусиш ёки қорин оғриғи кузатилиши мумкин.
- Препаратнинг компонентларга юқори сезувчанлик.
- Феохромацитома.
- Парацетамол ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
- Болалар (12 ёшгача).
- Ҳомиладорлик, лактация даври.
- Жигар ёки буйрак етишмовчилигида.
- Гипертония.
- Гипертиреоз.
- Диабет ва юрак касаллиги.
- Трициклик антидепрессантлар ёки бета-блокаторларни қабул қилаётган, шунингдек моноаминоксидаза ингибиторларни қабул қилаётган ёки сўнгги икки ҳафтада қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Грипго® моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради.
Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар глаукома ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин моноаминоксидаза ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник хуруж, қўзғалувчанлик, гиперпирексияга олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар симптоматик таъсирни кучайтиради, галотан билан бир вақтда қўллаш юрак қоринчалари аритмиясининг ривожланиши хавфини оширади. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у эса ўз навбатида альфа-адреностимуляцияловчи фаоллигини кучайтиради.
Препаратни парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйрак фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Грипго® таблеткаларини қуйидаги касалликларда фақат шифокор назорати остида қўллаш лозим:
- Простата безини катталашиши.
- Вазопастик бузилишлар (масалан, Рейно Феномени).
- Юрак қон-томир касалликлари.
- Ушбу препарат варфарин ва бошқа симптоматик воситаларни (димланишга қарши, иштаҳани пасайтирувчи воситалар ва амфетамин каби психостимуляторлар) қабул қилаётган пациентлар қўллаши мумкин эмас.
- Агар юқорида кўрсатилган шароитларда препарат қабул қилинса, кофеинни (кофе, чой ва бошқа) хаддан зиёд қабул қилишдан сақланиш лозим, шунингдек парацетамол сақловчи препаратларни бекор қилиш керак. Кўрсатилган дозадан оширилмасин.
Препаратни ножўя таъсирлари белгилари ёки дозани ошириб юбориш ҳоллари пайдо бўлганда шифокор билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик ва лактация
Фенилфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати ва кофенин сақлаганлиги туфайли, ушбу препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди (болани кам вазн билан туғилиши, ҳомилани ўз-ўзидан тушиши, янги туғилган чақалоқларда тиришиш хавфи ошади).
Препаратни шифокор руҳсат берган зарур ҳолатлардан ташқари, эмизиш вақтида қўлланилмасин.
(кофеин гемато-йўлдош тўсиғидан ўтиб ва кўкрак сутига чиқарилиб, бир ёшгача бўлган болаларда сўрилмайди, организмда тўпланиб жиззакилик ва безовталикни чақириб нерв тизими фаолиятини бузади).
Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Бош айланиш ҳолатлари бўлиши ҳақида пациентларни огоҳлантириш лозим, натижада - автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришга руҳсат этилмайди.
Хлорфенирамин малеати уйқучанлик, бош айланиши, кўришни хиралашуви ва психомотор ёмонлашувни чақириши мумкин, бу автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришда пациентлар учун жиддий тўсиқларга олиб келади.
Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш.
Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли: 4 таблетка блистер қоғоз конвертларга жойланади. 50 қоғоз конвертлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
10 таблетка блистерда, 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
10 таблетка блистерда, 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
Kusum healthcare Рvt.ltd.
Манзили.
SP-289(A),RIICO INDL.AREA,CHOPANKI,
BHIWADI (RAJ.) INDIA.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Gripgo (Gripgo) planshetlari №100 (10 blister x 10 tabletka) | 95000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent