Xlorofillipt-lik
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Xlorofillipt-Lik (Chlorophylliptum-Lik) spirtli eritmasi 1%, 100 ml (shisha)»
Фаол модда: хлорофиллиптнинг қуюқ экстракти (100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) - 1,0 г.
Ёрдамчи модда: 96% этил спирти - 100 мл гача.
Тиниқ, яшил рангли эритма.
1% спиртли эритма.
Маҳаллий яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: D06BX.
Фармакодинамикаси
Препарат стафилококкларга, шу жумладан антибиотикларга чидамли штаммларига нисбатан антибактериал фаолликка эга.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
Стафилококкларнинг антибиотикларга чидамли штаммлари чақирган касалликларни даволашда, куйиш касаллигида, трофик яралар ва оёқнинг битмайдиган яраларида, операциядан кейинги, туғруқдан кейинги ва бошқа келиб чиқишга эга бўлган септик ҳолатларда, ичакнинг стафилококкли дисбактериозларини даволашда ва стафилококк ташувчиларни санациясида, бачадон бўйнининг эрозияларида қўлланади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат ичга, маҳаллий ва хўқна кўринишида буюрилади.
Хлорофиллипт ичга, ичакда стафилококк ташувчанликда ва операциядан кейинги асоратларни олдини олиш учун қўлланади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 5 мл дан 1% спиртли эритмани 30 мл сувда суюлтириб, ҳар куни овқатдан 40 минут олдин, кунига 3 марта қабул қиладилар. Даволаш давомийлигини шифокор даволашни самарадорлиги ва касалликни оғирлигига қараб белгилайди.
Ичакда стафилакоккларни ташувчанликни даволаш учун хлорофиллипт, шунингдек хўқна кўринишида (20 мл 1% эритма 1 л сувда суюлтирилади - бу бир хўқна учун доза) буюрилади. Препарат билан хўқна ҳар икки кундан сўнг қилинади. Даволаш курси 10 муолажадан иборат.
Маҳаллий қўллаш учун (куйишлар ва трофик яраларни даволаш учун) 1% эритма новокаиннинг 0,25% эритмасида 1:5 нисбатда суюлтирилади. Бачадон бўйни эрозиясини даволашда қин ва бачадон бўйни қин қисмининг шиллиқ қаватини барча бурмалари олдин тампон билан қуритилади ва бачадон бўйнининг найига хлорофиллиптнинг 1% спиртли эритмаси суртилади. Қинни ювиш учун 15 мл 1% спиртли эритма 1 л сувда суюлтирилади.
Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади.
Аллергик реакциялар (лаблар, томоқ шиллиқ қаватининг шиши) пайдо бўлиши мумкин.
Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик.
Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Номаълум.
Хлорофиллиптга сезувчанлик аниқланади, бунинг учун бемор 1 ош қошиқ сувда суюлтирилган препаратнинг 25 томчисини ичади. 6-8 соатдан сўнг аллергия белгилари (лаблар, бурун, томоқнинг шиллиқ қаватини шиши) бўлмаса, препаратни қўллаш мумкин.
12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун препаратни болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
50 мл, 100 мл дан полиэтилен тиқин билан бураладиган пластмасса қопқоқ билан беркитилган шишасимон флаконларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«LEKINTERKAPS» МЧЖ,
Тошкент вил., Зангиота тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Беруний кўчаси 1 уй.
тел.: (99895) 170 99 48.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Xlorofillipt-Lik (Chlorophylliptum-Lik) spirtli eritmasi 1%, 100 ml (shisha) | 12000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent