Koraksan
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Koraksan qoplangan tabletkalar 7,5 mg №56 (4 blister x 14 tabletka)»
Кораксан 5 мг: плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка 5 мг ивабрадин сақлайди (5,390 мг ивабрадин гидрохлоридига мос келади).
Кораксан 7,5 мг: плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка 7,5 мг ивабрадин сақлайди (8,085 мг ивабрадин гидрохлоридига мос келади).
Таблетка ядросининг бошқа ингредиентлари: лактоза моногидрати, магний стеарати (Е470В), маккажўхори крахмали, мальтодекстрин, сувсиз коллоид кремний диоксиди (Е551); плёнка қобиқнинг бошқа ингредиентлари: гипромеллоза (Е464), титан диоксиди (Е171), макрогол 6000, глицерин (Е422), магний стеарати (Е470В), темир II оксиди (Е172), темир III оксиди (Е172).
Кораксан қандай кўринишга эга ва ўрам таркиби
5 мг Кораксан таблеткалари, зарғалдоқ-пушти рангли, узунчоқ шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, ҳар бир томонида бўлиш чизиғи бўлган, бир томонида “5” рақами ва иккинчи томонида белгиси босилган таблеткалар.
7,5 мг Кораксан таблеткалари, зарғалдоқ-пушти рангли, учбурчак шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида “7,5” рақами ва иккинчи томонида белгиси босилган таблеткалар.
Таблеткалар ўрамларда (контур уяли ўрам) 14, 28, 56, 84, 98, 100 ёки 112 таблетка сақловчи, чоп этилган календар билан чиқарилади.
Савдода барча ўрамлари ҳам бўлмаслиги мумкин.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 5 мг ва 7,5 мг.
Кардиологик даволаш, юрак тизимининг бошқа препаратлари. АТХ коди: С01ЕВ17.
Таъсир механизми
Ивабрадин юрак қисқариш сонини пасайтирувчи, синус-бўлмача тугунининг спонтан диастолик деполяризациясида муҳим роль ўйновчи ва ЮҚС бошқарувчи юрак ритмининг If оқимини танлаб ва специфик ингибирловчи. Юракка таъсири синус тугунига специфик таъсири билан боғлиқ. Ушбу агент бўлмага ички, атриовентрикуляр ёки юрак қоринчаларининг ички ўтказувчи вақтига ҳам, миокарднинг қисқариш қобилиятига ҳам, юрак қоринчалари реполяризациясига ҳам таъсир кўрсатмайди.
Ивабрадин юрак If оқими билан кўп томонлама ўхшаш бўлган Ih тўр парда оқими билан ҳам ўзаро таъсир қилиши мумкин. Кўриш тизимининг вақтинчалик ажратиш қобилиятида иштирок этади. Чунки тўр пардани кескин ёруғлик билан рағбатлантириши реакциясини қисқартиради. Алоҳида ҳолларда (масалан, ёруғликнинг тез ўзгариши) ивабрадин электрик импульс Ih ни қисман ингибирлайди, бу баъзан баъзи пациентларда ёруғликни ҳис қилишни юзага келишига олиб келади. Бу ёруғлик ҳислари (фосфенлар) чегараланган кўриш майдонида қисқа вақтли юқори ёруғлик хисси тарзида таърифланган.
Юрак қисқариши сонининг специфик ва дозага боғлиқ ҳолда пасайиши ивабрадиннинг одамдаги асосий фармакодинамик хусусияти ҳисобланади. Кунига 2 марта 20 мг гача бўлган дозаларда қабул қилишда ЮҚС ни пасайиш таҳлили оғир даражали брадикардиянинг (минутига 40 зарбдан камроқ) ривожланиш хавфини қисқартирувчи плато самарасининг ривожланиш тенденциясини кўрсатади.
Одатдаги тавсия этилган дозада юрак қисқариши сонини камайиши тинч ва жисмоний оғирлик ҳолатида тахминан минутига 10 зарбни ташкил қилади. Бу юракка юкламани камайиши ва миокардни кислородга эҳтиёжини пасайишига олиб келади. Ивабрадин юракнинг ички ўтказувчанлигига ҳам, қисқариш қобилиятига ҳам (манфий инотроп таъсирисиз), қоринчаларнинг реполяризацияга ҳам таъсир кўрсатмайди:
- клиник электрофизиологик тадқиқотларда ивабрадин атриовентрикуляр ва қоринчаларнинг ички ўтказувчанлигига ҳам, тўғирланган QT оралиғига ҳам таъсир кўрсатмайди;
- чап қоринча фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда (30 дан 45% гача чап қоринчадан отилиб чиқаётган қон ҳажми ивабрадин (ЧҚОЧҚҲ)) ЧҚОЧҚҲга салбий таъсир кўрсатмаган.
Фармакокинетикаси
Ивабрадин организмга тушиши билан таблеткадан тез ажралади ва сувда яхши эрийди (>10 мг/мл). Ивабрадин S-энантиомер бўлиб, in vivo биологик ўзгарувчанликка мойиллигини кўрсатмади. Ивабрадиннинг N-деметилланган метаболити одамда асосий фаол метаболити эканлиги аниқланган.
Сўрилиши ва биокиришаолишлиги
Ивабрадин перорал қабул қилинганда тез ва деярли тўлиқ сўрилади, унинг плазмадаги чўққи миқдорига оч қоринга қабул қилинганида тахминан 1 соатдан сўнг етади. Плёнка қобиқ билан қопланган ивабрадин таблеткаларининг мутлоқ биокиришаолишлиги ичак ва жигардан биринчи ўтиш самараси натижасида тахминан 40% ни ташкил қилади.
Овқат қабул қилиниши сўрилишини тахминан 1 соатга кечиктиради ва плазмада экспозицияни 20-30% га оширади. Таблеткани экспозициянинг ички шахсий ўзгарувчанлигини пасайтириш учун овқат вақтида қабул қилиш тавсия этилади.
Тақсимланиши
Ивабрадин плазма оқсиллари билан тахминан 70% боғланади ва стационар ҳолатдаги пациентларда тақсимланиш ҳажми 100 л га яқин. Тавсия этилган дозада бир кунда 2 марта 5 мг дан мунтазам қабул қилишида плазмадаги максимал концентрацияси 22 нг/мл (CV = 29%) ни ташкил қилади. Турғун ҳолатда плазмадаги ўртача концентрацияси 10 нг/мл (CV = 38%) ни ташкил қилади.
Биотрансформацияси
Ивабрадин жигар ва ичакда фақат цитохром Р450 3А4 (CYP3A4) билан оксидланиш йўли билан аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди. N-деметилланган метаболит (S 18982) асосий фаол метаболити ҳисобланади, унинг экспозицияси дастлабки бирикмадан тахминан 40%ни ташкил қилади. Бу фаол метаболитининг метаболизмида шунингдек CYP3A4 ҳам иштирок этди. Ивабрадин CYP3A4 га нисбатан кам аффинитетга эга, у CYP3A4 га клиник релевант индукция ёки ингибирланиш кўрсатмайди, ва шу тариқа у CYP3A4 субстратининг метаболизми ёки унинг плазмадаги концентрациясини ўзгартириш қобилиятига эга эканлигининг эҳтимоли кам. Ва аксинча, кучли ингибиторлар ва индукторлар ивабрадиннинг плазмадаги концентрациясига аҳамиятли даражада таъсир этиши мумкин.
Чиқарилиши
Ивабрадинни плазмадан асосий ярим чиқарилиш даври 2 соатни (AUC майдонидан 70-75%), сўнги ярим чиқарилиш даври эса 11 соатни ташкил қилади. Умумий клиренс тахминан минутига 400 мл ни, буйрак клиренси тахминан минутига 70 мл ни ташкил қилади. Метаболитлари экскрецияси сийдик ва ахлат билан бир хил даражада содир бўлади. Перорал дозанинг тахминан 4% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Тўғри пропорционал/тескари пропорционал
Ивабрадинни кинетикаси ҳамма перорал дозалари учун 0,5 дан 24 мг гача тўри пропорционал ҳисобланади.
Юракнинг ишемик касаллигини даволаш
Нормал синус ритмига эга ва ЮҚС ≥70 зарб/мин бўлган юрак ишемик касаллиги билан хасталанган катта ёшдаги пациентларда сурункали стабил стенокардияни симптоматик даволашда. Ивабрадин қуйидагиларда қўлланади:
- бета-блокаторларни ўзлаштираолмайдиган пациентларга ёки уларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда.
- ёки бета-блокаторларнинг оптимал дозасини қабул қилиш билан холати бутунлай назорат қилинмайдиган пациентларда бета-блокаторлар билан мажмуада.
Сурункали юрак етишмовчилигини даволаш
Катталарда клиник кўринишлари мавжуд ва ЮҚС минутига ≥ 70 зарб/мин бўлган сурункали юрак етишмовчилиги билан синус ритмдаги юрак-томир ҳодисаларини (юрак-томир ўлими ҳолати ёки юрак етишмовчилигини ёмонлашиши сабабли госпитализация ҳоллари) пасайтиришда.
Стабил стенокардия (одатда “стенокардия” деб аталувчи) ҳақида:
Стабил стенокардия бу юрак касаллиги бўлиб, юрак етарли миқдорда кислород олмаган ҳолларда пайдо бўлади. Одатда 40 ёшдан 50 ёшгача ривожланади. Стенокардиянинг энг тарқалган симптоми кўкрак соҳасида оғриқ ва дискомфорт. Стенокардия айниқса, юрак қисқаришлар сони ошганда, яъни жисмоний юкламалар, эмоционал ҳаяжонлар, совуқда ва овқатдан сўнг пайдо бўлади. Стенокардия билан касалланган одамларда юрак қисқаришларини тезлашиши юрак соҳасида оғриқлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Сурункали юрак етишмовчилиги ҳақида
Сурункали юрак етишмовчилиги бу юрак касаллиги бўлиб, сизнинг юрагингиз организм учун керакли миқдордаги қонни ўтказа олмай қолганида юзага келади. Юрак етишмовчилигининг энг кўп тарқалган симптомлари ҳансираш, чарчоқлик, тез толиқиш ва тўпиқни шишиши.
Кораксанни қабул қилишда доимо шифокор ёки фармацевтнинг кўрсатмаларига амал қилинг.
Агар сизда шубҳа туғилса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Кораксанни овқат вақтида қабул қилиш керак.
Агар Сиз стабил стенокардияни даволаётган бўлсангиз
Бошланғич доза Кораксан 5 мг таблеткасидан суткада икки мартадан ошмаслиги керак. Агар Сиз шунда ҳам стенокардия симптомларини сезсангиз ва суткада икки марта 5 мг ли дозани яхши ўзлаштирсангиз, дозани ошириш мумкин. Тутиб турувчи доза суткада икки марта 7,5 мг дан ошмаслиги керак. Сизга керакли дозани шифокор аниқлайди. Одатий доза эрталаб бир таблеткани ва кечқурун бир таблеткани ташкил қилади. Баъзи ҳолларда (масалан, агар Сиз кекса ёшда бўлсангиз) шифокор дозанинг ярмини буюриши мумкин, яъни Кораксан 5 мг таблеткасининг ярмини (2,5 мг ивабрадинга мос келади) эрталаб ва 5 мг таблеткани ярмини эса кечқурун.
Агар Сиз сурункали юрак етишмовчилигини даволаётган бўлсангиз.
Одатда Кораксаннинг тавсия этилган бошланғич дозаси 5 мг таблеткадан кунига икки марта, зарурати бўлса дозани кунига икки марта 7,5 мг гача ошириш мумкин. Сиз қайси дозадан даволанишни бошлашингиз кераклигини шифокорингиз ҳал қилади.
Қабул қилишни одатдаги тартиби: бир таблеткадан эрталаб ва кечқурун. Баъзи холларда (масалан, кекса ёшдаги пациентларга) шифокор дозанинг ярмини буюриши мумкин, яъни Кораксан 5 мг таблеткасининг ярмини (2,5 мг ивабрадинга мос келади) эрталаб ва ярмини эса кечқурун.
Агар Сиз Кораксан қабул қилишни унутган бўлсангиз:
Агар Сиз Кораксан қабул қилишни унутган бўлсангиз, кейинги дозани одатдаги вақтда қабул қилинг. Унутган дозангизнинг ўрнини қоплаш учун уни икки марта оширманг.
Таблеткалар жойланган блистерда календар чоп этилган, у сизга Кораксанни сўнги марта қачон қабул қилганингизни эслаб қолишга ёрдам беради.
Агар Сиз Кораксан қабул қилишни тўхтатаётган бўлсангиз:
Стенокардия ёки сурункали юрак етишмовчилигини даволаш одатда бир умр давом этади, сиз бу препаратни қабул қилишни тўхтатишдан аввал шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак.
Агар Сиз Кораксан ўта кучли ёки ўта кучсиз таъсир кўрсатаяпти деб ҳисобласангиз, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Агар Сизда препаратни қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Кораксаннинг таъсир механизми қандай?
Кораксаннинг асосий таъсири ЮҚСни минутига бир неча зарбга камайтиришдан иборат. Бу юракни кислородга бўлган эҳтиёжини камайтиради, айниқса стенокардия ҳуружи бўлишининг эҳтимоли энг юқори бўлган вазиятларда. Шу тариқа Кораксан стенокардия хуружлари сонини назорат қилиш ва камайтиришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, юрак қисқаришлари сонини ошиши юрак фаолиятига ва сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда касалликни кечишига ёмон таъсир кўрсатади, ивабрадиннинг специфик таъсири эса юрак қисқаришлари сонини камайтиришга йўналтирилган бўлиб, юрак фаолияти ва бу пациентларда касалликни кечишини яхши-
лашга ёрдам беради.
Барча дори препаратлари каби Кораксан ҳам, барча пациентларда бўлмаса ҳам, ножўя реакцияларни чақириши мумкин.
Қуйида санаб ўтилган бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларнинг тез-тезлиги куйидаги тизим бўйича аниқланади:
жуда кенг тарқалган (10 тадан 1 пациентдан кўпроғида юзага келади)
тарқалган (10 тадан 1 пациентдан камроғида юзага келади)
тарқалмаган (100 тадан 1 пациентдан камроғида юзага келади)
кам (1000 тадан 1 пациентдан камроғида юзага келади)
жуда кам (10000 тадан 1 пациентдан камроғида юзага келади)
маълум эмас (мавжуд маълумотлардан баҳолаб бўлмайди)
Ушбу препаратни қабул қилиш билан боғлиқ, энг кўп тарқалган ножўя реакциялари дозага боғлиқ ва унинг таъсир механизми билан боғлиқ бўлади:
Жуда кенг тарқалган:
Ёруғликни сезиш туйғулари (кўпинча ёритилишни кескин ўзгаришлари билан чақирилган қисқа муддатли юқори ёруғликни ҳис қилиш). Улар шунингдек, ёруғлик манбаи атрофида камалак доиралари, рангли ўт чақнаши, тасвирни декомпозицияси ёки кўп мартали тасвирланиш каби таърифланади.
Одатда даволашнинг биринчи икки ойида юзага келади, сўнг улар даволаш вақтида ёки даволаш тўхтатилганидан кейин қайталаниши ёки тўхташи мумкин.
Тарқалган:
Юрак фаолиятида ўзгаришлар (симптоми: юрак ритмининг секинлашуви). Одатда даволашнинг биринчи 2-3 ойлигида юзага келади.
Шунингдек бошқа ножўя кўринишлар ҳақида ҳам хабар қилинган:
Тарқалган:
Юрак қисқариши ритмини бузилиши, юрак урушини аномал хис қилиш, бошқариб бўлмайдиган артериал босим, бош оғриғи, бош айланиши ва кўришни бузилиши (кўришни хиралашиши).
Тарқалмаган:
Юракни тез уруши ва қўшимча юрак қисқаришларини пайдо бўлиши, кўнгил айниши, қабзият, диарея, қоринда оғриқ, бош айланиши (вертиго), нафасни қийинлашиши (ҳансираш), мушак тиришишлари ва лаборатор кўрсаткичларнинг ўзгариши: қонда сийдик кислотаси миқдорини ошиши, эозинофиллар миқдори ошиши (оқ қон таначалари тури) ва қонда креатин миқдорини ошиши (мушак тўқимасида ишлаб чиқарилади), тери тошмалари, ангиошиш (юз, тил ёки томоқни шиши, нафас ёки ютинишни қийинлашиши), артериал босимни пасайиши, ҳушдан кетиш, толиқиш, ҳолсизлик, ЭКГда аномалиялар, кўзда иккиланиш, кўришни бузилиши.
Кам:
Эшакеми, қичишиш, терини қизариши, умумий лоҳаслик.
Жуда кам:
Мунтазам бўлмаган юрак қисқариши.
Агар сиз ўзингизда бирон бир ножўя самараларни кузатсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг, шу жумладан бу иловада санаб ўтилмаган бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар тўғрисида ҳам гап бормоқда.
Ножўя самаралари хақида маълумот берсангиз, ушбу дори препаратини хавфсизлик профили хақида кўпроқ маълумот тўплашга ёрдам берасиз.
Қандай ҳолатларда Кораксанни қабул қилиш мумкин эмас:
- даволаш бошлангунига тинч ҳолатда юрак қисқаришлари сони жуда камлигида (минутига 70 зарбдан кам);
- агар сизда кардиоген шок бўлса (стационарда даволаниш лозим бўлган ҳолат);
- юрак қисқаришлари сони бузилишида;
- юрак хуружида;
- жуда паст артериал босимда;
- ностабил стенокардияда (жуда тез-тез кўкрак соҳасида оғриқ, жисмоний юклама ёки усиз рўй берадиган оғир шакли);
- юрак етишмовчилигининг яқинда бўлган ёмонлашувида;
- агар сизда электростимуляторга қарамлик бўлса;
- жигарнинг оғир даражали касалликларида;
- агар сиз замбуруғли инфекцияларни даволашга мўлжалланган препаратлар (кетоконазол, интраконазол каби), макролид антибиотиклар (перорал джозамицин, кларитромицин, телитромицин ёки эритромицин), ОИТВ-инфекциясини даволашг учун мўлжалланган препаратлар (нелфинавир, ритонавир каби) ёки нефазодон (депрессияни даволаш учун препарат) ёки дилтиазем, верапамил (юқори артериал босимни ёки стенокардияни даволаш учун қўлланилади) қабул қилаётган бўлсангиз;
- ҳомиладорликда;
- ҳомиладор бўлиши мумкин бўлган ва самарали контрацепция воситаларини ишлатмайдиган аёлларга;
- агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштираётган бўлсангиз;
- эмизиш даврида.
Агар сиз бошқа ҳар қандай препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишингиз керак бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Агар сиз қуйида санаб ўтилган препаратлардан бирини қабул қилаётган бўлсангиз шифокорни албатта хабардор қилинг, чунки Кораксаннинг дозасини тўғрилаш ёки мониторинг ўтказиш талаб этилиши мумкин:
- флуконазол (замбуруғларга қарши препарат);
- рифампицин (антибиотик);
- барбитуратлар (уйқуни бузилиши ёки тутқаноқда);
- фенитоин (тутқаноқда);
- Hypericum perforatum ёки тешик далачой (депрессиянинг гомеопатик давоси);
- юрак қисқаришлари сонини бузилиши ёки бошқа бузилишларни даволаш учун қўлланадиган, QT оралиқни узайтирувчи препаратлар, яъни:
- фуросемид, гидрохлортиазид, индапамид каби қонда калий миқдорини пасайтирадиган диуретикларнинг баъзи турлари: (шишларни, юқори артериал босимни даволаш учун қўлланади).
Махсус эҳтиёткорликлар:
Қуйидаги ҳолларда Кораксанни қабул қилишни бошлашдан аввал шифокорингизни ёки
фармацевтни огоҳлантиринг:
- юрак қисқаришлари сонининг бузилишида (аритмия, юрак юришининг тезлашиши, кўкракда оғриқнинг кучайиши каби) ёки бўлмачаларнинг турғун фибрилляцияси шаклида (аритмия турларидан бирида), “QT интервали узайиши синдроми” номли электрокардиограмма (ЭКГ) даги аномалиялар;
- агар сизда толиқиш, бош айланиши ёки ҳансираш (бу жуда паст юрак қисқаришлари сонининг аломати бўлиши мумкин) каби симптомлар пайдо бўлса;
- агар сизда юрак бўлмачалари фибрилляциясининг симптомлари кузатилса (тинч ҳолатда пульснинг ноодатий юқори уруши (минутига 110 зарбдан ортиқ) ёки тезтезлигини ўлчаш қийин бўлган сабабсиз нотекис пульс);
- агар сиз яқинда инсульт (“мия зарбаси”) ўтказган бўлсангиз;
- паст ёки ўртача паст артериал босимда;
- назорат қилиб бўлмайдиган артериал босимда, айниқса гипотензив аволашнинг ўзгартириш ҳолларида;
- оғир даражали юрак етишмовчилиги ёки “Гис тутами оёқчалари блокадаси” номли ЭКГ даги аномалиялар билан юрак етишмовчилигида;
- тўр парданинг сурункали шикастланишида,
- ўртача оғирлак даражадаги жигар касалликларида;
- оғир даражали буйрак касалликларида.
Агар кўрсатилган сабаблардан бири сизда кузатилса, унда Кораксанни қабул қилишни бошлашдан олдин, ёки Кораксан билан даволаш жараёнида шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Болалар
Кораксан болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача) қабул қилиши учун мўлжалланмаган.
Кораксанни овқат ва суюқлик билан қабул қилиш
Кораксан билан даволаниш вақтида грейпфрут шарбатини истеъмол қилиш мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, Кораксанни қабул қилманг (“Қандай ҳолларда Кораксанни қабул қилиш мумкин эмас” бўлимига қаранг).
Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ва Кораксанни қабул қилган бўлсангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Агар сиз ҳомиладор бўлишингиз мумкин бўлса ёки самарали контрацепция воситаларини ишлатмасангиз, Кораксанни қабул қилманг (“Кораксанни қандай ҳолатларда қабул қилиш мумкин эмас” бўлимига қаранг).
Агар эмизаётган бўлсангиз, Кораксанни қабул қилманг (“Қандай ҳолларда Кораксанни қабул қилиш мумкин эмас” бўлимига қаранг).
Агар сиз эмизаётган бўлсангиз ёки эмизишни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақда шифокорни огоҳлантиринг, чунки сизга Кораксан буюрилган бўлса, эмизишни тўхтатиш зарур.
Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизаётган бўлсангиз, агар ўзингизни ҳомиладор деб ҳисобласангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш
Кораксан вақтинчалик ёруғлик ҳисси пайдо бўлишига олиб келиши мумкин (кўриш майдонида вақтинчалик ёруғликни ошиши (“Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар”га қаранг). Агар бу ҳолат сизда рўй берса, ёритилишни кескин ўзгариш эҳтимоли мавжуд бўлганида, айниқса тунда бошқаришда автотранспортни ҳайдашда ёки механизмларни бошқаришда эҳтиёт бўлинг.
Кораксан лактоза сақлайди
Агар сизда қанднинг баъзи турларини ўзлашттираолмаслик бўлса, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Кораксанни ҳаддан ташқари катта дозасини қабул қилгандан сўнг юрак қисқаришлари сонини ҳаддан ташқари пасайишининг оқибатида сиз чарчоқлик ёки ҳансирашни ҳис этишингиз мумкин. Бундай ҳолда дарҳол даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.
30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган ва кўрмайдиган жойда сақлансин.
Картон қутида ва контур уяли ўрамда кўрсатилган “ГОДЕН ДО” яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қабул қилинмасин:. Яроқлилик муддатини кўрсатишда кўрсатилган ойнинг охирги куни назарда тутилади.
Дори воситасини оқава сувга ёки маиший чиқиндига ташлаш мумкин эмас. Қабул қилиниши тугаган дориларни қандай йўқ қилишни фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга йўналтирилган.
3 йил.
Шифокорнинг буюртмаси бўйича қабул қилиш учун дори воситаси.
Les Laboratoires Servier, 50, rue Carnot, 92284 Suresnes Cedex France ФРАНЦИЯ.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Koraksan qoplangan tabletkalar 5 mg №56 (4 blister x 14 tabletka) | 235200 so'm |
Koraksan qoplangan tabletkalar 7,5 mg №56 (4 blister x 14 tabletka) | 240800 so'm |
da mavjud emas Toshkent