Facebook Pixel Code

Majezik Sanovel

Tovarlar: 1
dagi narxlar
dan 56700 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Majezik-Sanovel qoplangan tabletkalar 100 mg №30 (6 blister x 5 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Majezik-Sanovel qoplangan tabletkalar 100 mg №30 (6 blister x 5 tabletka)»

Қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Флурбипрофен - 100 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, гидроксипропил целлюлоза, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди.

Мовий рангли плёнка қобиқ билан қопланган, икки томонида синдириш чизиғи бўлган узунчоқ таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

НЯҚП, ЦОГ носелектив ингибиторлари. АТХ коди: M01AE09.

Фармакодинамикаси

Флурбипрофен фенилпропион кислотасининг ҳосиласи бўлган, кучли ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП) бўлиб, оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсирга эга. Таъсир механизми циклооксигеназа ферментини блоклаши ҳисобига простагландинлар синтезини сусайтириши ва периферик оғриқ медиаторларига тўқималарнинг сезгирлигини пасайтириши билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши:

Флурбипрофен меъда-ичак йўлларидан осон сўрилиб, қабул қилингандан сўнг 4-6 соатдан кейин қон плазмасида концентрациясининг чўққисига етади. Флурбипрофенни овқат ёки антацидлар билан бир вақтда қабул қилиниши препаратнинг сўрилиш тезлигини ўзгартириши мумкин, лекин сўрилиш даражасига таъсир этмайди. Флурбипрофен СР флурбипрофенни ажралиб чиқиши назоратланган дори шакли ҳисобланади. Плазмадаги ўртача даражаси 24 соат давомида стабил концентрациядаги дозага эквивалент бўлган оддий таблетка билан бир хил, аммо минимал ва максимал концентрациялар орасидаги фарқ камроқ. Флурбипрофенни узоқ муддат қабул қилиш уни организмда тўпланишини келтириб чиқармайди.

Тақсимланиши:

R-флурбипрофен ва S-флурбипрофеннинг тақсимланиш ҳажми (Vz/F) тахминан 0.12 л/кг ни ташкил қилади. Флурбипрофеннинг иккала энантиомери альбумин ва плазманинг бошқа оқсиллари билан 99% га боғланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши ўртача мувозанатли концентрацияда (≤ 10 мкг/мл) нисбатан доимий бўлиб, унга тавсия этилган дозаларда эришилади.

Биотрансформацияси:

Плазмада ва сийдикда флурбипрофеннинг метаболитларининг катта миқдори: 4’-гидрокси-флурбипрофен, 3’,4’-дигидрокси-флурбипрофен, 3’-гидрокси-4’метокси-флурбипрофен, коньюгатлар аниқланган. Арилпропион кислотасининг бошқа турларидан фарқли равишда (масалан, ибупрофен), R-флурбипрофен ва S-флурбипрофеннинг метаболизми минимал даражада кечади. Ин витро тадқиқотлар, цитохром P450 2C9 (CYP2C9) флурбипрофен ва унинг асосий метаболити, 4’-гидрокси-флурбипрофеннинг метаболизмида муҳим роль ўйнашини кўрсатди. 4’-гидрокси-флурбипрофен ҳайвонларда яллиғланиш моделларида энг юқори яллиғланишга қарши фаолликни намоён этди.

Флурбипрофен метаболизмга таъсир этувчи ферментларни индукция қилмайди. Эркин флурбипрофеннинг умумий плазма клиренси стереоселектив эмас, терапевтик оралиқлар билан ишлатилганда флурбипрофеннинг клиренси дозага боғлиқ эмас. Флурбипрофеннинг биотрансформацияси асосан цитохром P450 2C9 иштирокида кечади. Флурбипрофенни цитохром P450 2C9 нинг метаболизми секинлашган ёки секинлашиши тахмин қилинган пациентларда, илгари цитохром P450 2C9 нинг бошқа субстратига таъсири бўлганлиги туфайли, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Чиқарилиши:

Қабул қилингандан кейин тахминан 3% флурбипрофен ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади, бунда сийдик билан чиқарилган дозанинг тахминан 70% ни флурбипрофен ва метаболитлари ташкил қилади. Флурбипрофеннинг метаболитларини чиқарилишининг асосий йўлларидан бири буйрак метаболизми бўлганлиги туфайли, буйрак функциясини бузилишлари бўлган беморларда флурбипрофеннинг метаболитларни тўпланишини олдини олиш мақсадида флурбипрофеннинг дозасини йўлга солиш керак. R- ва S-флурбипрофен учун ўртача ярим парчаланиш даври (t1/2) мувофиқ равишда 4.7 ва 5.7 соатни ташкил қилади. Бирнечта дозалар қабул қилингандан кейин флурбипрофенни бироз тўпланиши юз беради.

Пропорционаллик:

Текширилмаган.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Жигар етишмовчилиги:

Флурбипрофеннинг тахминан 90% жигарда метаболизмга учрайди, шу боисдан жигар етишмовчилиги бўлган беморларда препаратни оғиз орқали қабул қилинганда флурбипрофеннинг дозасини камайтириш керак. Флурбипрофенни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси жигар касалликлари бўлган беморларда ва альбуминнинг концентрацияси 3,1 г/дл дан кам бўлганида камаяди.

Буйрак етишмовчилиги:

Буйрак клиренси флурбипрофеннинг метаболитларини чиқарилишининг асосий йўли бўлишига қарамай, эркин флубипрофен учун ушбу чиқарилиш йўли асосий ҳисобланмайди. Флурбипрофеннинг плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда ва альбуминнинг концентрацияси 3,9 г/дл дан кам бўлганида камаяди. Флурбипрофеннинг метаболитларини чиқарилиши буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда камайиши мумкин.

Доимий перитонеал диализдаги амбулатор беморларда, флурбипрофен қондан диализатга ўтмайди.

Болаларда:

Болаларда флурбипрофеннинг фармакокинетикаси текширилмаган.

Кексаларда:

Артрити бўлган кекса пациентларда бир марта ёки кўп марта қабул қилинганда флурбипрофеннинг 100 мг ли таблеткаларининг фармакокинетикаси, артрити бўлган ёш беморларнинг худди шундай кўрсаткичидан фарқ қилмайди.

  • ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондилит, бурсит, тендинит, юмшоқ тўқималарнинг шикастланишларини шошилинч ва узоқ муддатли симптоматик даволаш;
  • дисменореяда қўлланилади.

Тавсия қилинадиган суткалик дозалари:

бўлиб-бўлиб қабул қилинадиган доза суткада 150-200 мг ни ташкил этади. Ўткир симп-томлари бўлган пациентларга ёки касаллик зўрайган вақтида суткалик дозани 300 мг гача ошириш мумкин.

Дисменорея:

дастлаб 100 мг, кейинчалик ҳар 4 ёки 6 соатда 50 ёки 100 мг қабул қилинади. Препаратнинг максимал суткалик дозаси 300 мг дан ошмаслиги керак.

Алоҳида клиник популяция:

Педиатрияда қўлланиши:

12 ёшгача бўлган болаларни қабул қилиши тавсия қилинмайди.

Кексаларда қўлланиши:

Кекса (65 ёш ва ундан катта) одамларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бошқа НЯҚП билан бўлгани каби, флурбипрофенни клиник қўллаш тажрибаси, кекса ёшдаги пациентларда меъда яраси, қон кетишлари, метеоризм, қоринни дам бўлиши ва қоринда оғриқлар каби меъда-ичак йўллари томонидан шикоятлар даражаси, ёшлардагига нисбатан юқорироқ бўлишини тахмин қилади.

Жигар етишмовчилиги:

Жигар дисфункцияси симптомлари ва/ёки жигар дисфункциясини тахмин қилувчи белгилари бўлган ёки жигар синамаларини бузилишлари бўлган пациентлар, флурбипрофен билан даволашга нисбатан оғирроқ жигар реакцияси кўринишларини аниқлаш юзасидан текширилишлари лозим.

Оғир жигар етишмовчилиги бўлган беморларда флурбипрофенни қўллаш мумкин эмас.

Буйрак етишмовчилиги:

Буйрак флурбипрофеннинг метаболитларини чиқарилишининг энг муҳим йўли бўлганлиги туфайли, ўртача ёки оғир буйрак дисфункцияси бўлган пациентларда, флурбипрофеннинг метаболитларини тўпланиб қолишига йўл қўймаслик учун дозага тузатиш киритиш лозим. Бу пациентларни синчиклаб кузатиш керак.

Ножўя самараларни ривожланиши тез-тезлигининг таснифи: жуда тез-тез 1/10 дан кўп; тез-тез ≥1/100 ва <1/10; тез-тез эмас ≥1/1000 ва <1/100; кам ҳолларда ≥1/10000 ва <1/1000; жуда кам ҳолларда <1/10000, номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди).

Флурбипрофенни қабул қилаётган беморлардаги ножўя смаралар

- Тез-тез Тез-тез эмас Кам ҳолларда Номаълум
Инфекциялар ва инвазиялар Ринит, сийдик йўллари инфекциясининг белгилари ва симптомлари - - -
Қон ва лимфатик тизим томонидан: - Темир танқислиги анемияси - Тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилиниши
Иммун тизими томонидан бузилишлар: - - Анафилактик реакциялар -
Модда алмашинуви томонидан Тана вазнини ўзгаришлари Гиперурекемиясуюқликни тутилиши - Гиперкалемия
Руҳий бузилишлар Асабийлашиш, хавотир, депрес-сия, уйқусизлик Онгни чалкашиши - -
Марказий нерв тизими томонидан Амнезия, бош айланиши, бош оғриғи, рефлексларни кучайиши, уйқучанлик, тремор Атаксия, цереброваскуляр ишемия, парестезиялар, ҳид сезиишни ўзгариши - -
Кўриш аъзолари томонидан Кўришни ўзгариши Конъюнктивит - -
Эшитиш аъзоси томонидан ва лабиринт бузилишлари Қулоқларни жаранглаши, бош айланиши - - -
Юрак-қон томир тизими томонидан - Юрак етишмовчилиги - Миокард инфаркти
Қон томир бузилишлари - Қон томир касалликлари, вазодилятация, гипертензия - -
Нафас тизими томонидан - Астма, эпитаксиялар, бронхоспазм - -
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан Қоринда оғриқ, қабзият, диарея, диспепсия, меъда-ичакдан қон кетишлари, кўнгил айниши, қусиш Қон аралаш ич кетиши эзофагеал гастрит, қон аралаш қусиш, пептик яра касаллиги, стоматит, меъда-ичак йўллари яраси меъда-ичак йўлларида перфорация -
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан - Гепатит, жигар функциясини бузилишлари - -
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан Тошма Квинке шиши, экзема, қичишиш, эшакеми - -
Таянч-ҳаракат аппарати, суяк тизими, бириктирувчи тўқима томонидан - Тиришишлар - -
Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан - Гематурия, буйрак етишмовчилиги Гломерулонеф-рит, буйрак папилляр нек-рози, нефротик синдром -
Умумий Астения, шиш, ҳолсизлик, чарчоқ Тремор, чарчоқ - -
Лаборатор текширувлар Жигар фермент-лари даражасини ошиши Гемоглобин ва гематокрит даражасини пасайиши - -

Кутилмаган таъсирлари пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.

Флурбипрофенга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилганидан сўнг астма ҳуружлари, эшакеми ёки бошқа аллергик реакциялари қайд этилган пациентларга буюриш мумкин эмас. Бундай пациентлар орасида оғир, кам ҳолларда ўлим билан якунланувчи, анафилаксияга ўхшаш реакциялар тўғрисида маълумотлар келтирилган (Махсус кўрсатмалар, анамнезда анафилактоид реакциялар, астма бўлимларига қаранг). Аспиринли триадаси бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас. Бу симптомокомплекс асосан астмаси ва полипозли ёки полипозли ринити бўлган пациентларда ёки аспирин ёки бошқа НЯҚП қабул қилинганидан кейин бўладиган оғир, потенциал фатал бронхоспазми бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Иеъда яра касаллиги (ўткир ёки анамнездаги) бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Анамнезида НЯҚП билан даволаш билан боғлиқ меъда-ичакдан қон кетишлари ёки перфорацияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Меъда-ичакдан қон кетишларида, цереброваскуляр қон кетишларида ва бошқа қон кетишларида қўллаш мумкин эмас.

Оғир юрак етишмовчилиги, жигар етишмовчилиги ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Коронар артерияни шунтлашда (CABG) жарроҳликда операция вақтидаги оғриқни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлиги давомида қўллаш мумкин эмас.

ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II антагонистлари.

Ҳисоботлар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ААФ ингибиторларининг антигипертензив самарасини пасайтириши мумкинлигини кўрсатади. Ушбу ўзаро таъсирни ностероид яллиғланишга қарши препаратларни ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилаётган пациентларда эътиборга олиш лозим.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган айрим пациентларда (масалан, сувсизланган беморларда ёки буйрак функциясини бузилиши бўлган кекса ёшдаги пациентларда) ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II антагонистларини ва циклооксигеназани ингибиция қилувчи препаратни бирга қўлланиши буйрак функциясини кейинчалик янада ёмонлашишига олиб келиши, шу жумладан, одатда қайтувчан бўлган ўткир буйрак етишмовчилигини рўй бериши мумкин. Ушбу ўзаро таъсирни флурбипрофенни ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II антагонистлари билан бирга қабул қилаётган пациентларда эътиборга олиш лозим. Шундай қилиб, мажмуавий даволаш, айниқса кекса ёшдаги пациентларда эҳтиёткорлик билан ўтказилиши лозим. Пациентларда адекват гидратацияни ўтказиш ва мажмуавий даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида вақти-вақти билан буйрак функциясининг мониторингига эътибор қаратиш лозим.

Антикоагулянтлар

Варфарин ва НЯҚП меъда-ичакдан қон кетишларини ривожланишига бир хил таъсир этадилар, шунинг учун бу препаратларни бир вақтда қабул қилинганда, бу препаратларни алоҳида қабул қилинганига нисбатан қон кетишларини ривожланиш хавфи юқорироқдир. Шифокор варфарин ёки бошқа антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларга флурбипрофенни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиши керак.

Аспирин

Аспирин билан бир вақтда қўлланганда қон зардобида флурбипрофеннинг концентрацияси пасайиши мумкин. Ушбу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти маълум эмас; бироқ бошқа НЯҚП билан бўлгани каби, флурбипрофен ва аспиринни бир вақтда қабул қилиш, ножўя кўринишларни ривожланишининг юқори хавфи туфайли тавсия қилинмайди.

Бета-адреноблокаторлар

Флурбипрофен пропранололнинг гипотензив самарасини пасайтиради, лекин атенололга таъсир қилмайди. Ушбу ўзаро таъсирнинг механизми маълум эмас. Флурбипрофен ва β-блокаторларни қабул қилаётган пациентлар адекват гипотензив самарага эришишни кузатишлари зарур.

Диуретиклар

Клиник тадқиқотлар ва постмаркетинг кузатувларнинг натижалари, пациентларнинг бир қисмида НЯҚП фуросемиднинг ва айрим пациентларда тиазид диуретикларнинг натрийуретик таъсирини сусайтириши мумкинлигини кўрсатди. Бу буйрак простагландинлари синтезини ингибиция қилиниши билан тушунтирилади. НЯҚП ни диуретиклар билан бир вақтда қўлланганда буйрак етишмовчилигини авж олиш белгиларини ва диуретик самарани диққат билан кузатиш керак.

Литий

НЯҚП плазмада литийнинг даражасини ошишини ва литийнинг буйрак клиренсини пасайишини чақириши мумкин. Литийнинг ўртача минимал концентрацияси 15% га ошади, буйрак клиренси эса 20% га пасаяди. Бундай таъсир НЯҚП томонидан буйрак простагландинлари синтезини ингибиция қилиниши билан тушунтирилади. Шунинг учун литий пепаратлари билан бир вақтда қўлланганда, унинг токсик таъсири белгиларини диққат билан кузатиш керак.

Метотрексат

НЯҚП, қуённинг буйрак пластиналарида метотрексатни тўпланишини рақобатли ингибиция қилиши тўғрисида хабар берилган. НЯҚП метотрексатнинг токсик таъсирини кучайтириши мумкин. НЯҚП ва метотрексатни бирга мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Кортикостероидлар

НЯҚП ни кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланганда меъда-ичак йўлларида яра ҳосил бўлиши ёки қон кетишларининг хавфи ошади.

Антиагрегантлар ва серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари

НЯҚП билан бир вақтда қўлланганда меъда-ичак йўлларидан қон кетишларининг хавфи ошади.

Циметидин, Ранитидин

Соғлом кўнгиллиларда олдиндан циметидин ва ранитидин билан даволаниш флурбипрофеннинг фармакокинетикасига таъсир қилмаган. Фақат циметидин қўлланган ҳолларда флурбипрофеннинг зардобдаги концентрациясини бироз, лекин аҳамиятли ошиши аниқланган.

Дигоксин

Флурбипрофен ва дигоксинни соғлом эркакларда мажмуавий қўллаш юзасидан ўтказилган тадқиқотлар бу препаратларнинг қон зардобидаги барқарор ҳолатдаги даражасини ўзгаришларини кўрсатмади. НЯҚП юрак етишмовчилигиникучайтириши, калавалар фильтрацияси тезлигини пасайтириши ва плазмада гликозидлар даражасини ошириши мумкин.

Перорал гипогликемик воситалар

Гипогликемик препаратлар ва флурбипрофенни бир вақтда қабул қилинганда қонда қанд концентрациясини бироз камайиши аниқланганлигига қарамай, гипогликемия белгилари кузатилмаган.

Хинолонлар

НЯҚП хинолонлар билан боғлиқ тиришишлар хавфини ошириши мумкин.

НЯҚП ни зидовудин, тиклопидин, такролимус, циклоспорин билан эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Такролимус

НЯҚП билан бир вақтда қўлланганда такролимуснинг нефротоксиклигини ривожланиш хавфи ошиши мумкин.

Циклоспорин

Буйрак простагландинларини таъсири туфайли нефротоксиклик хавфи ошиши мумкин.

Аҳолининг алоҳида гуруҳлари

Педиатрияда қўлланиши:

Маълумотлар йўқ.

Кекса ёшдагиларда қўлланиши:

Кекса ёшдаги, антацидларни қабул қилган пациентларда, гарчи сўрилиш даражасига таъсир қилмасада, флурбипрофеннинг сўрилиш тезлиги пасайган бўлади.

Препаратни НЯҚП, шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Юрак-қон томир касалликлари хавфи:

НЯҚП ўлим билан якунланиши мумкин бўлган жиддий юрак-қон томир тромботик асоратлар, миокард инфаркти ва инсультга олиб келиши мумкин. Бу хавф препаратни қўллаш давомийлиги ошгани сайин ошиб бориши мумкин. Хавф олдиндан юрак-қон томир касалликлари ёки юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавф омиллари бўлган пациентлар орасида юқорироқ бўлади.

Флурбипрофенни коронар артерияни шунтлашда (CABG) жарроҳликда операция вақтидаги оғриқни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Меъда-ичак йўллари касалликлари хавфи

НЯҚП жиддий меъда-ичак йўллари ножўя кўринишлари, шу жумладан ўлимга олиб келиши мумкин бўлган қон кетишлари, яралар ва меъда ёки ичакни перфорацияси хавфини оширади. Бу асоратлар қўлланганда исталган вақтда ва хабар берувчи симптомларсиз юз бериши мумкин. Кекса ёшдаги пациентлар жиддий меъда-ичак йўллари асоратларининг катта хавфига дучордирлар.

Огоҳлантиришлар

Юрак-қон томир тромботик асоратлар:

Бир нечта НЯҚВ ЦОГ-2 селектив ва носелектив ингибиторларини 3 йилгача давомийликда қўллаш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотларнинг натижалари жиддий юрак-қон томир тромботик холатлари, миокард инфаркти, инсультнинг юқори хавфини кўрсатди. Хавф аввалдан юрак-қон томир касалликлари бўлган ёки юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфи омиллари бўлган пациентлар орасида юқоридир. Ножўя юрак-қон томир кўринишларини ривожланиш хавфини минимумга етказиш учун энг паст самарали дозани энг қисқа муддатда қўллаш керак. Шифокор ва пациент, илгари юрак-қон томир касалликлари симптомлари бўлмаганига қарамай, бундай ҳолатларни ривожланишига эътиборли бўлишлари зарур. Пациентлар жиддий юрак-қон томир касалликларининг белгилари ва/ёки симптомлари тўғрисида ва улар намоён бўлган ҳолларда кўриладиган чоралар тўғрисида хабардор бўлишлари зарур (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлимига қаранг).

Аспиринни бир вақтда ишлатилиши НЯҚВ қабул қилиниши билан боғлиқ жиддий юрак-қон томир тромботик асоратларни ривожланишининг юқори хавфи билан боғлиқлиги юзасидан ишончли далиллар йўқ. Аспирин ва флурбипрофенни бир вақтда қўлланилиши жиддий меъда-ичак асоратларни ривожланиш хавфини оширади (Махсус кўрсатмалар, меъда-ичак кўринишлари яра касаллиги, қон кетишлари, перфорацияни ривожланиш хавфи бўлимига қаранг).

Флурбипрофен учун бундай хавфни истисно қилиш учун маълумотлар етарли эмас. Назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензияси, димланган юрак етишмовчилиги, аниқланган юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларнинг касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларга флурбипрофенни эҳтиёткорлик билан, фақат синчков текширувдан кейин буюриш керак. Худди шундай текширувларни юрак-қон томир касалликлари хавф омиллари (масалан, гипертензия, гипелипидемия, қандли диабет, чекиш) бўлган пациентларда узоқ муддатли даволашни бошлашдан олдин ўтказиш лозим.

Коронар артерияни шунтлашдан кейинги биринчи 10-14 кун давомида оғриқни даволаш учун НЯҚВ - ЦОГ-2 селектив ингибиторларни қўллаш бўйича ўтказилган иккита катта, назоратли клиник тадқиқотларнинг натижалари инсульт ва миокард инфарктини ривожланишининг юқори тез-тезлигини аниқлади (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлимига қаранг).

Артериал гипертензия:

НЯҚП, шу жумладан флурбипрофен хам аввалдан мавжуд бўлган гипертензияни авж олишини ёки ёмонлашишини чақириши мумкин ва юрак-қон томир асоратларини тезлашишига олиб келиши мумкин. Тиазидлар ёки халқали диуретикларни қабул қилаётган пациентларда НЯҚП қабул қилинганда, НЯҚП билан, шу жумладан флурбипрофен билан даволашга бўлган жавоб реакцияси пасаяди, шу боисдан гипертонияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Флурбипрофен билан даволаш вақтида артериал босимни (АБ) синчков назорат қилиш керак.

Димланган юрак етишмовчилиги ва шиш

НЯҚП, шу жумладан флурбипрофенни қабул қилаётган айрим пациентларда, простагландинлар синтезини сусайтирувчи бошқа дори воситалари билан бўлгани каби, суюқликни тутилиши ва шиш аниқланган.

Флурбипрофенни суюқликни тутилиши, гипертонияси ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Меъда-ичакдаги нохуш кўринишлар яра, қон кетишлари, перфорацияни ривожланиш хавфи:

НЯҚП меъда-ичак йўллари томонидан жиддий ножўя таъсирларни ривожланишини, шу жумладан фатал якунланиши мумкин бўлган яллиғланиш, қон кетиши, меъда яра касаллиги ва меъдани, ингичка ва йўғон ичакнинг перфорациясини чақириши мумкин. Қайд этилган ножўя кўринишлар олдиндан бўладиган симптомлар билан ёки уларсиз исталган вақтда намоён бўлиши мумкин.

Меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларидаги диспепсия каби жиддий ножўя таъсирлар даволаниш вақтида исталган пайтда ривожланиши мумкин. Пациентлар ва шифокорлар НЯҚВ билан даволаш вақтида меъда-ичак йўлларида яра ҳосил бўлиши ва қон кетишларининг белгилари ва симптомлари юзасидан сергак бўлишлари ва агар жиддий меъда-ичак асоратига шубҳа бўлса, қўшимча текширув ва даволашни зудлик билан бошлашлари лозим. Пациентлар меъда-ичак токсиклигининг белгилари ва хабар берувчи симптомлари тўғрисида хабардор бўлишлари лозим. Вақти-вақти билан лаборатор мониторингни ўтказиш афзаллиги исботланмаган, етарли баҳо ҳам йўқ.

НЯҚП билан даволашга нисбатан МИЙ нинг юқори бўлимларида жиддий ножўя таъсир ривожланган беш пациентдан фақат бир нафарида симптоматик ҳисобланади.

НЯҚП томонидан чақирилган меъда-ичак йўлларининг юқори қисми яралари, катта қон кетишлари ёки перфорацияни ривожланиш ҳоллари 3-6 ой давомида даволанган беморларнинг тахминан 1% да ва бир йил давомида даволанганларнинг 2-4% да кузатилган. Бу тенденциялар узоқ вақт қўлланганда сақланиб қолиб, меъда-ичак йўллари томонидан жиддий ножўя таъсирларни ривожланиш эҳтимолини оширади. Бироқ, хаттоки қисқа даволаш курси хам маълум бир хавф билан боғлиқ бўлади. НЯҚП ни меъда яра касаллиги бўлган ёки анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари бўлган пациентларда ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Меъда-ичакдан қон кетишларини ривожланиш хавфини оширувчи бошқа омилларга: перорал кортикостероидлар ёки антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилиш, НЯҚП билан узоқ муддат даволаниш, чекиш, алкоголь, кекса ёш, пациентнинг қониқарсиз умумий ҳолати киради. Кўпчилик фатал ҳолатлар кекса ёшдаги ва ҳолсизланган пациентлар орасида таърифланган, демак, пациентларнинг бу гуруҳи ўзига хос эътиборни талаб этади.

Меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирларни ривожланиш хавфини минимумга етказиш учун НЯҚВ нинг минимал самарали дозаларини энг қисқа муддатда қўллаш керак. Юқори хавф гуруҳи пациентлари учун НЯҚВ ни ўз ичига олмаган муқобил даволаш усулларини қўллаш кўриб чиқилиши керак.

Бу пациентлар учун, шунингдек ацетилсалицил кислотаси ёки меъда-ичак касалликлари хавфини кучайтирувчи бошқа препаратларнинг паст дозалари билан бир вақтда даволанишга муҳтож пациентлар учун ҳимоя қилувчи воситалар (масалан, мизопростол ёки протон насоси ингибиторлари) билан мажмуавий даволаш тавсия этилади. мунтазам клиник текширув зарур.

Анамнезияда меъда-ичак касалликлари бўлган, айниқса кекса ёшдаги одамлар ҳар қандай ғайри-оддий абдоминал симптомлар (айниқса меъда-ичакдан қон кетиши), айниқса даволашнинг дастлабки босқичларида хабар беришлари лозим. Орал кортикостероидлар, антикоагулянтлар (варфарин), серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари ёки меъдада яра ҳосил бўлиши ёки қон кетишлари хавфини ошириши мумкин бўлган антиагрегантлар (ацетилсалицил кислотаси) билан бир вақтда даво қабул қилаётган пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак. Флурбипрофенни қабул қилаётган пациентларда меъда-ичакдан қон кетишлари ёки яралар пайдо бўлганида, даволаш тўхтатилиши лозим.

Анамнезида меъда-ичак касалликлари (носпецифик ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларда НЯҚП ни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки улар касалликни зўрайишига олиб келиши мумкин.

Кекса ёшдаги одамлар орасида НЯҚП ни қабул қилинишига нисбатан ножўя реакциялар, айниқса фатал бўлиши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетишлари ва перфорацияларнинг юқори тез-тезлиги аниқланади.

Меъда яра касаллиги бўлган ва/ёки анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари бўлган пациентларда НЯҚВ қўлланганда меъда-ичакдан қон кетишларини ривожланиш хавфи, хавф-омиллари бўлмаган пациентларга нисбатан 10 марта юқоридир. Меъда-ичакдан қон кетишларини ривожланиш хавфини оширувчи бошқа омилларга: перорал кортикостероидлар ёки антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилиш, НЯҚП билан узоқ муддат даволаниш, чекиш, алкоголь, кекса ёш, пациентнинг қониқарсиз умумий ҳолати киради.

Буйракка таъсири

НЯҚВ ни узоқ муддат қабул қилиш буйрак папилляр некрозини ва буйракнинг бошқа шикастланишларини ривожланишини чақириши мумкин. Буйрак томонидан токсиклик, буйрак простагландинлари буйрак перфузиясини қувватлаш учун компенсатор рол ўйнаган пациентлар орасида кузатилган. Бундай ҳолларда НЯҚВ ни қабул қилиш простагландинларни ҳосил бўлишини дозага боғлиқ пасайишини чақириши мумкин, ва оқибатда буйрак қон оқими пасайиши мумкин, бу буйрак декомпенсациясини ривожланишини қўзғатиши мумкин. Юқори хавф гуруҳига буйрак фаолиятини бузилиш бўлган, юрак етишмовчилиги, жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар, кекса пациентлар, шунингдек диуретиклар, ААФ-ингибиторларни қабул қилаётган пациентлар мансубдирлар. НЯҚВ ни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин аввалги ҳолат (даволашгача бўлган ҳолат) тикланади.

Клиник тадқиқотларда флурбипрофенни ярим чиқарилиш даври буйрак дисфункцияси бўлган пациентларда ўзгармаган. Флурбипрофеннинг метаболитлари асосан буйрак орқали чиқарилади. 4’-гидрокси-флурбипрофенни чиқарилиши буйрак фаолиятини ўртача оғир бузилиши бўлган пациентларда пасаяди. Демак, сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларга флурбипрофен билан даволаниш тавсия этилмайди. Флурбипрофенни қўллаш зарурати туғилганида, буйрак функциясини синчков назорат қилиш лозим.

Сурункали буйрак касалликлари

Сурункали буйрак касалликлари бўлган беморларга флурбипрофен билан даволаш тавсия этилмайди. Флурбипрофенни қўллаш зарурати туғилганида, буйрак функциясини синчков назорат қилиш лозим.

Анафилактоид реакциялар

Бошқа НЯҚВ билан бўлгани каби, флурбипрофенни қўллаганда хам анафилактоид реакциялар ривожланиши мумкин. Флурбипрофенни "аспирин триадаси" (бронхиал астма, вазомотор ринит, ацетилсалицил кислотасини ўзлаштираолмаслик) бўлган пациентлар қабул қилмасликлари керак. Аспиринни ёки бошқа НЯҚВ ни қабул қилишга жавоб сифатида астмаси бўлган пациентлардаги бу симптомокомплекс бурунда полиплар билан ёки усиз ринит кўринишида ёки оғир, потенциал фатал бронхоспазм кўринишида намоён бўлади (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ва Махсус кўрсатмалар, аввалдан мавжуд бўлган астма бўлимларига қаранг). Анафилактоид реакциялар ривожланган ҳолларда шошилинч ёрдам кўрсатиш зарур.

Дерматологик реакциялар

НЯҚВ, шу жумладан флурбипрофен тери томонидан ўлим билан якунланиши мумкин бўлган эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми (СДС), токсик эпидермал некролиз (ТЭН) каби жиддий ножўя кўринишларни ривожланишини чақириши мумкин. Қайд этилган ножўя кўринишлар олдиндан маълум симптомларсиз намоён бўлиши мумкин. Пациентларни тери томонидан бўладиган жиддий ножўя кўринишларнинг белгилари ва симптомлари тўғрисида хабардор қилиш, тери тошмаси ёки ўта юқори сезувчанликнинг бошқа симптомлари илк бор намоён бўлганида эса препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Эҳтиёткорлик чоралари

Жигарга таъсири

НЯҚВ ни, шу жумладан флурбипрофенни қабул қилаётган пациентларда (15% гача), жигар фаолиятининг бир ёки бир нечта кўрсаткичлари даражасини чегарагача ошиши юз бериши мумкин. Қайд этилган ўзгаришлар даволаш давом эттирилганда ёки авж олиши, ёки ўзгармасдан қолиши ёки ўткинчи характерга эга бўлиши мумкин. АЛТ ва АСТ даражасини анча ошиши (нормадан тахминан уч ва ундан ортиқ ошиши) НЯҚВ билан ўтказилган клиник тадқиқотлар вақтида тахминан 1% пациентда аниқланган. Юқорида эслатиб ўтилганидан ташқари, баъзида ўлим билан якунланувчи оғир жигар реакцияларининг кам ҳоллари, шу жумладан сариқликда яшин тезлигида авж олувчи гепатит, жигар некрози ва жигар етишмовчилиги аниқланган.

Жигар дисфункцияси симптомлари ва/ёки белгилари бўлган ёки жигар фаолиятининг патологик кўрсаткичлари бўлган пациентлар, жигар томонидан ўта оғир реакцияларни ривожланишидан сақланиш мақсадида уларни текширишлари зарур. Агар клиник белгилар ва симптомлар жигар касаллигини ривожланиши билан боғлиқ бўлса, ёки тизимли кўринишлар (масалан, эозинофилия, тошма ва хок.) аниқланса, флурбипрофенни бекор қилиш керак.

Сурункали буйрак касалликлари

Клиник тадқиқотларда флурбипрофенни ярим чиқарилиш даври буйрак дисфункцияси бўлган пациентларда ўзгармаган. Флурбипрофеннинг метаболитлари асосан буйрак орқали чиқарилади. 4’-гидрокси-флурбипрофенни чиқарилиши буйрак фаолиятини ўртача оғир бузилиши бўлган пациентларда пасаяди. Демак, сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларга флурбипрофен билан даволаниш тавсия этилмайди. Флурбипрофенни қўллаш зарурати туғилганида, буйрак функциясини синчков назорат қилиш лозим.

Гематологик самаралар

НЯҚВ ни, шу жумладан флурбипрофенни қабул қилаётган пациентларда анемия ривожланиши мумкин, бу суюқликни тутилиши, меъда-ичакдан қон кетишлари ёки эритропоэзга таъсири етарлича ўрганилмаганлиги оқибатида чақирилиши мумкин. НЯҚВ узоқ муддат давомида қўлланганда пациентларни, хатто анемиянинг ҳар қандай белгилари ва симптомлари бўлмаганида хам гемоглобин ёки гематокритни вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

НЯҚВ айрим пациентларда тромбоцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади ва қон кетиш вақтини узайтиради. Аспириндан фарқли равишда тромбоцитлар фаолиятига таъсири миқдорий жиҳатдан кам, қисқа ва қайтувчандир. Одатда, флурбипрофен тромбоцитлар сонига, протромбин вақтига, қисман тромбопластин вақтига таъсир қилмайди. Антикоагулянтларни қабул қилаётган, шунингдек қон ивишини бузилган пациентларни синчков мониторнгини қилиш зарур.

Аввалдан мавжуд бўлган астма

Астмаси бўлган пациентлар аспиринга боғлиқ ҳолатдан азият чекишлари мумкин. Аспиринни бу пациентларда ишлатилиши ўлимга олиб келиши мумкин бўлган оғир бронхоспазмни ривожланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кесишган реактивлик туфайли, флурбипрофенни аспиринга юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар қабул қилмасликлари ва анамнезида астмаси бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Кўришни ўзгариши

Флурбипрофен ва бошқа НЯҚВ ни қабул қилаётган пациентларда кўришни хиралашиши ва/ёки сусайиш ҳолатлари кузатилган. Кўриш юзасидан шикоятлари бўлган пациентлар офтальмологик текширувдан ўтишлари керак.

Ҳомиладорлик

Флурбипрофенни бошқа НЯҚП каби, ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги вақтида қўллаш мумкин эмас, чунки бу артериал йўлни барвақт ёпилишини чақириши мумкин.

Умумий

Флурбипрофенни кортикостероидларнинг ўрнига қўлланиши ёки кортикостероидлар етишмовчилигини даволаш учун ишлатилиши тахмин қилинмайди. Кортикостероидларни қабул қилишни кескин тўхтатиш касалликни зўрайишига олиб келиши мумкин. Кортикостероидларни қабул қилишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда унинг дозасини аста-секин камайтириш лозим. Операциядан кейинги кекса ёшдаги пациентларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. 65 ёш ва ундан катта пациентларда буйрак ва жигар функциясини назорат қилиш лозим. Флурбипрофеннинг иситмани ва яллиғланишни камайтиришдаги фармакологик фаоллиги инфекцион, оғриқли ҳолатларга олиб келиши тахмин қилинган асоратларни аниқлашда умумий диагностик белгиларни баҳолаш индексини пасайтириши мумкин.

Флурбипрофенни НЯҚП билан, шу жумладан циклооксигеназа-2 селектив ингибиторлари билан, аддитив самара юз бериши мумкинлиги туфайли, бир вақтда қўллашдан сақланиш керак. Флурбипрофен қабул қилиш ҳомила ҳосил бўлиши қобилиятини бузиши мумкин ва шу боисдан ҳомиладор бўлишини истаган аёлларга тавсия этилмайди. Шу боисдан, ҳомиладор бўлиш қобилияти бузилган ёки ушбу бузилишлар юзасидан текширувлардан ўтаётган аёлларда флурбипрофенни бекор қилиш мақсадга мувофиқ эканлигини эътиборга олиш керак.

Тизимли қизил югурик (ТҚЮ-СКВ) ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари

Тизимли қизил югирик (ТҚЮ) ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари бўлган пациентларда асептик менингитни ривожланишининг юқори хавфи бўлиши мумкин.

Лаборатор маълумотлар

Меъда-ичак йўллари томонидан жиддий ножўя кўринишлар олдиндан маълум симптомларсиз намоён бўлиши мумкинлиги туфайли, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари симптомларини кузатиш зарур. НЯҚП билан узоқ муддат даволанганда клиник ва биокимёвий қон тахлили кўрсаткичларини вақти-вақти билан назорат қилиб туриш зарур. Агар клиник белгилар ва симптомлар жигар ёки буйрак касалликларини ривожланиши билан боғлиқ бўлса, тизимли кўринишлар (масалан, эозинофилия, тошма ва бошқалар) аниқланса, флурбипрофенни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Аёлларда фертилликни бузилиши

Флурбипрофенни қабул қилиш аёлларда фертилликни пасайтириши мумкин ва шунинг учун ҳомиладор бўлмоқчи бўлган аёлларда қўллаш тавсия этилмайди.

Аҳолининг ижтимоий гуруҳлари:

Болаларда қўлланиши:

12 ёшгача бўлган болаларда ишлатиш тавсия этилмайди.

Кексаларда қўлланилиши:

Бошқа НЯҚВ га ўхшаб, флурбипрофенни хам кекса (65 ёш ва ундан катта) пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бошқа НЯҚВ га ўхшаб, меъда-ичак йўллари томонидан яра, қон кетишлари, метеоризм, оғриқ каби асоратлар ёшларга қиёсланганда кексалар орасида кўпроқ кузатилади. Меъда-ичак йўллари томонидан ножўя кўринишларни хавфини минимумга етказиш учун энг кичик самарали дозани энг қисқа муддатда қўллаш керак. Шунингдек кекса ёшдаги пациентлар буйрак декомпенсациясини ривожланишининг анча юқори хавфига дучордирлар.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик категорияси 1 ва 2 уч ойлик: С; 3-уч ойлик: D.

Туғруқ ёшдаги аёллар/туғилиш устидан назорат (контрацепция)

Маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик

Репродуктивлик (туғруқ) фаолиятни ўрганиш юзасидан каламушлар ва қуёнларда ўтказилган тадқиқотлар ривожланишда силжишларни кўрсатмади. Шундай бўлсада, ҳайвонларда ўтказилган репродуктивлик юзасидан тадқиқотлар бўйича одамнинг реакциясини ҳар доим ҳам олдиндан айтиб бўлмайди. Ҳомиладорларда адекват ва яхши назорат қилинган тадқиқотлар ўтказилмаган. Флурбипрофенни ҳомиладорлик вақтида, фақат агар потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллан мумкин.

Простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши ҳомиладорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотларнинг маълумотлари ҳомиладорликнинг илк муддатларида простагландинлар синтезини ингибиторларини қўллагандан сўнг ҳомила ташлашнинг юқори хавфини кўрсатди. Кўрсатилганидек, ҳайвонларда простагландинлар синтезини ингибиторларини юборилиши ҳомила ташлашлар сонини ва ҳомилани ўлимини ошишига олиб келади.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг ҳомиланинг юрак-қон томир тизимига маълум ножўя таъсирлари (артериал йўлни ёпилиши) туфайли, ҳомиладорликнинг охирида (6 чи ойдан бошлаб) қўллашдан сақланиш керак.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомиладорликка ва туғруқдан кейинги ривожланишга уларнинг таъсири нуқтаи назаридан етарли эмас. Одам учун потенциал хавф маълум эмас.

Фертиллик

Простагландинлар синтезини ингибиция қилувчи бошқа препаратлар билан бўлгани каби, каламушларда НЯҚП ни қўллаб ўтказилган тадқиқотларда патологик туғруқ, туғруқни тутилиши ҳоллари ва болачаларни тирик қолиш кўрсаткичини пасайиши ошган. Ҳомиладор аёлларда тўлғоқ ва туғдириб олиш учун препаратни қўллаш оқибатлари маълум эмас.

НЯҚП ни қабул қилиш тухумдоннинг фолликуласини ёрилишини тутиб қолиши ёки бартараф этиши ва бунинг оқибатида қайтувчан бепуштликка олиб келиши мумкин. Ҳомиладор бўлишда қийинчилик ҳис этаётган ёик бепуштлик юзасидан текширувлар ўтаётган аёлларда флурбипрофенни бекор қилишни кўриб чиқиш лозим.

Лактация

Эмизикли оналарнинг кўкрак сути ва плазмасидаги флурбипрофеннинг концентрацияси, кунига 200 мг флурбипрофен қабул қилаётган аёлнинг сути билан бола кунига тахминан 0,10 мг флурбипрофен қабул қилиши мумкинлигини тахмин қилишга имкон беради. Янги туғилган чақалоқларга простагландинлар ингибиторларининг бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари туфайли ва она учун препаратнинг аҳамиятини эътиборга олиб, эмизишни тўхтатиш ёки препаратни қабул қилишдан воз кечиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

НЯҚП нинг дозасини ошириб юборилишининг симптомлари: летаргия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрал соҳада оғриқлар. Ушбу симптомларни тутиб турувчи даволаш йўли билан бартараф этиш мумкин. Меъдадан қон кетишлари ривожланиши мумкин. Жуда кам ҳолларда артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиши, нафасни сусайиши ва комани юз бериш эҳтимоли мавжуд. НЯҚП ни қўллаш натижасида, шунингдек дозаси ошириб юборилганда юз берувчи анафилактик реакцияларни ривожланиш ҳоллари аниқланган.

НЯҚП нинг дозаси ошириб юборилганда симптоматик ва тутуиб турувчи даволаш тавсия этилган. Специфик антидоти йўқ. Доза ошинриб юборилганда (5 баробар ёки 10 баробар дозани қабул қилинганда) беморларда кейинги 4 соат давомида қусиш чақирилади ёки фаоллаштирилган кўмир буюрилади (катталарга 60 дан 100 г гача, болаларга 1 ёки 2 г/кг), шунингдек осмотик сурги воситалари буюрилади. Препарат қон зардоби оқсиллари билан анча аҳамиятли боғланиши туфайли, жадаллаштирилган диурез, сийдикни ишқорийлаштириш, гемодиализ ёки гемоперфузия самарасиздир.

Қобиқ билан қопланган 15 таблеткадан ПВХ/алюмин фолгали блистерларда, картон қутиларда.

Препаратни 25 °С дан юқори бўлмаган хона ҳароратида сақлаш керак.

5 йил.

Рецепт бўйича.

Sanovel Ilaç Sanayi ve Ticaret A.Ş.

34380, Silvri/Istanbul-TURKEY.

Majezik Sanovel narxi dan boshlanadi 56700.00
Nomi Narxi so'm
Majezik-Sanovel qoplangan tabletkalar 100 mg №30 (6 blister x 5 tabletka) 56700 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish