Facebook Pixel Code

Mersipazmalgon

Tovarlar: 1
Mersipazmalgon eritmasi D / in. 5 ml №5 (ampulalar)
Merrymed Farm (O`zbekiston)
dan 12700 so'm
Без рецепта
в 4 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 12700 so'm (4 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Mersipazmalgon eritmasi D / in. 5 ml №5 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Mersipazmalgon eritmasi D / in. 5 ml №5 (ampulalar)»

5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: метамизол натрий - 2500 мг, питофенон гидрохлориди - 10 мг, фенпивериний бромиди - 0,1 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 5 мл гача, кам кислород сақловчи азот - етарли миқдорда.

Тиниқ, рангсиздан яшил-сариқ рангли ёки сарғиш-жигаррангли, механик киритмаларсиз суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Анальгетик-антипиретик. АТХ коди: N02BB52.

Мажмуавий препарат, унинг таркибига: метамизол натрий, (анальгин), питофенон гидрохлориди ва фенпивериний бромиди киради.

Метамизол натрий пиразалон ҳосиласи, нонаркотик анальгетик. Простагландинлар синтезини сусайтириши билан боғлиқ оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирларга эга.

Питофенон гидрохлориди папаверин тури миотроп спазмолитик воситаси бўлиб, бевосита ички аъзоларнинг силиқ мушакларига миотроп таъсир кўрсатади ва уни бўшашишини чақиради.

Фенпивериний бромиди М-холинблокловчи восита бўлиб, М-холиноблокловчи таъсири ҳисобига силлиқ мушакларга қўшимча бўшаштирувчи таъсир кўрсатади.

Препаратнинг учта компонентини қўшилиши, уларнинг фармалогик таъсирини ўзаро кучайишига олиб келади, бунинг оқибатида оғриқларни енгиллашиши, силиқ мушакларни бўшашиши ва тана ҳароратини пасайиши кузатилади.

Ички аъзоларнинг силлиқ мушакларини спазмларидаги оғриқ синдроми, шу жумладан: жигар, буйрак санчиқлари, ўт чиқариш йўлларининг дискинезияси, альгодисменорея.

Невралгия, артральгия, ишиалгия, миалгияларни қисқа муддатли симптоматик даволаш.

Жарроҳлик ва диагностик аралашувлардан кейинги оғриқларни камайтириш учун ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Препарат вена ичига (в/и) (жуда секин) ёки мушак ичига (м/и) юборилади.

Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар учун бир марталик доза 2-5 мл ни, суткалик доза 10 мл гача ни ташкил қилади.

Болалар ва чақалоқлар учун суткалик доза тана вазнини ҳисобга олиб белгиланади.

Вена ичига юбориш:

  • 3-11 ойлик 5-8 кг вазнли эмизикли чақалоқларда қўлланмайди;
  • 1-2 ёшли 9-15 кг вазнли болаларга 0,1-0,2 мл;
  • 3-4 ёшли 16-23 кг вазнли болаларга 0,2-0,4 мл; 0,3 мл;
  • 5-7 ёшли 24-30 кг вазнли болаларга 0,3-0,4 мл;
  • 8-12 ёшли 31-45 кг вазнли болаларга 0,5-0,6 мл;
  • 12-15 ёшли 46-53 кг вазнли болаларга 0,8-1,0 мл.

М/и юбориш:

  • 3-11 ойлик 5-8 кг вазнли чақалоқларга 0,1-0,2 мл;
  • 1-2 ёшли 9-15 кг вазнли болаларга 0,2-0,3 мл;
  • 3-4 ёшли 16-23 кг вазнли болаларга 0,3-0,4 мл;
  • 5-7 ёшли 24-30 кг вазнли болаларга 0,4-0,5 мл;
  • 8-12 ёшли 31-45 кг вазнли болаларга 0,6-0,7 мл;
  • 12-15 ёшли 46-53 кг вазнли болаларга 0,8-1,0 мл.

В/и аста-секин минутига 1 мл тезликда, артериал босимни, юрак қисқаришлари ва нафас тез-тезлигини назорати остида юборилади.

Бемор бунда ётган ҳолатда бўлиши керак.

Препарат терапевтик дозаларда яхши ўзлаштирилади. Баъзида аллергик реакциялар: тери тошмаси, Квинке шиши, жуда кам ҳолларда анафилактик шок кузатилиши мумкин.

Бош айланиши, тахикардия, артериал босимни пасайиши кузатилиши мумкин. Якка ҳолларда бош оғриғи, оғизни қуриши, эпигастрал соҳада ачишиш.

Препарат узоқ вақт қўлланганида суяк кўмигини шикастланиши (агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения) юз бериши мумкин. Пациентни бронхоспазмга мойиллиги бўлганида препарат хуружни қўзғатиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда: тер ажралиб чиқишини камайиши, аккомодациянинг ним фалажи, сийишни қийинлашиши, хавфли экссудатив эритема, (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз, (Лайелл синдроми) кузатилади.

Маҳаллий реакциялар: м/и юборилганда юбориш жойида инфильтрат.

Пиразолон ҳосилаларига ва препаратнинг бошқа компонентларига бўлган юқори сезувчанлик; стабил ва ностабил стенокардия, декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги, буйрак ёки жигар функциясининг яққол бузилишлари; глюкозо-6-фосфатдегидрогенеза танқислиги; глаукома, простата безининг гиперплазияси, меъда-ичак йўлларининг обструкцияси; мегаколон, қон тизими касалликлари, коллаптоид ҳолатлар; ҳомиладорлик (биринчи 3 ойлиги ва охирги 6 ҳафта); лактация даври, илк болалик даври (1 ёшгача ёки тана вазни 9 кг дан кам бўлганларга вена ичига, 3 ойликкача ёки тана вазни 5 кг дан кам бўлганларга м/и юбориш) да қўллаш мумкин эмас.

Препаратни бошқа нонаркотик анальгетиклар билан бир вақтда қўллаш, токсик самараларни ўзаро кучайишига олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар, ичга қабул қилинадиган ҳомилага қарши препаратлар, аллопуринол метамизол натрийнинг жигардаги метаболизмини бузади ва унинг токсиклилигини оширади.

Метамизол натрий таъсирини барбитуратлар, фенилбутазон ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари сусайтиради. Препаратни ва циклоспоринни бир вақтда қўлланганда, циклоспориннинг қондаги даражаси пасаяди. Седатив воситалар ва транквилизаторлар препаратнинг оғриқ қолдирувчи самарасини кучайтиради. Препаратни хлорпромазин ва фенотиазин ҳосилалари билан бирга қўллаш оғир гипертермия чақириши мумкин.

Жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилишлари, гипотонияга, бронхоспазмга мойиллиги, нонаркотик анальгетикларга ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан ва шифокор кузатуви остида қўллаш лозим. Препарат билан даволаниш даврида алкоголь қабул қилиш мумкин эмас.

2 мл ва ундан ортиқ эритмани юборишда ўзига хос эҳтиёткорлик (артериал босимни кескин тушиб кетиши хавфи туфайли) талаб қилинади. Препаратнинг юқори дозалари қўлланилганида ёки уни узоқ вақт қўлланганида қон манзарасини ва жигар ҳолатини назорат қилиш керак. Препаратни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга фақат шифокор кўрсатмасига мувофиқ қўллаш лозим. Метамизол метаболитлари сийдикни қизил рангга бўяши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа жисмоний ва руҳий реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди.

Сипмтомлари: қусиш, кўнгил айниши, оғизни қуриши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, эпигастрал соҳада оғриқ, артериал гипотония, жигар ва буйрак функциясини бузилиши, тиришишлар.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, симптоматик даволаш.

Инъекция учун эритма 5 мл дан ампулаларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлаб қолишдан сақлансин.

4 йил.

Рецепт бўйича.

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22.

Mersipazmalgon narxi dan boshlanadi 12700.00
Nomi Narxi so'm
Mersipazmalgon eritmasi D / in. 5 ml №5 (ampulalar) 12700 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish