Mukogen
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Mukogen bilan qoplangan tabletkalar 100 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)»
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: ребамипид - 100 мг;
ёрдамчи моддалар: олдиндан желатинланган крахмал, маннитол, натрий кроскармеллозаси, тозаланган тальк, сувсиз лимон кислотаси, магний стеарати, натрий лаурилсульфати;
қобиғининг таркиби: гипромеллоза (5cps), титан диоксиди (Е171), пропиленгликоль.
Думалоқ, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган, икки томони силлиқ, оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Меъданинг кислотали муҳитини бузилиши билан боғлиқ касалликларни даволаш учун препаратлар. Меъда ярасига қарши бошқа препаратлар ва гастроэзофагеал рефлюксни даволаш учун препаратлар. АТХ коди: A02BX.
Фармакодинамикаси
Ребамипид гастропротектор воситаси, 2(1Н)- хинолон хосиласидир.
Бу бирикма меъда шиллиқ қаватида простагландинни ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, меъда ярасининг эпителизацияси муддатини қисқартиради ва сифатини яхшилайди, шунингдек келгусида ярани қайталаниш эҳтимолини пасайтиради. Ребамипид меъда шиллиқ қаватини токсик ва ульцероген моддалар чақирган шикастланишлардан химоя қилади. Клиник ва фундаментал тадқиқотлар ребамипиднинг фармакологик хусусиятларини аниқлади, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- простагландинларнинг даражасини ошириши;
- меъдада юқори молекуляр гликопротеинларнинг биосинтезини тезлаштирувчи ферментларнинг фаоллигини кучайтириш ёрдамида сиртки ва эрувчан шиллиқни миқдорини кўпайтириши;
- эпителиал ўсиш омилини экскрециясини ошириши ва меъдани нормал ва ярали шиллиқ қаватида унга рецепторларни миқдорини кўпайиши ва натижада шиллиқ қаватнинг шикастланган қисмида эпителиал хужайраларни пролиферациясини рағбатлантириши;
- нейтрофилларнинг фаоллигини ва яллиғланишга қарши ностероид воситаларни қабул қилиш ёки Н.pylori рағбатлантирилган яллиғланиш цитокинларини ишлаб чиқарилишини бостириши. Бундан ташқари ребамипид стандарт ярага қарши терапия воситалари билан мажмуада Н.pylori эрадикциясига ёрдам беради, меъданинг эпителиал хужайраларига бактерияларни адгезиясига тўсқинлик қилади;
- меъда шиллиқ қаватида қон оқимини ва гемодинамикани яхшилаши;
- меъдада ишқорларни секрециясини ошириши;
- сафро секрециясига таъсирининг йўқлиги: ребамипид меъда ширасини на базал секрециясига, на рағбатлантириш оқибатидаги кислота секрециясига таъсир қилмайди.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ичга бир марталик 100 мг дозаси қабул қилингандан кейин плазмада ребамипиднинг концентрациясини чўққисига (340 нг/мл) тахминан 2 соатдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 98,4-98,6%. Плазмадан ярим чиқарилиши даври - 1,5 соат. Препарат одам организмида тўпланмайди.
Метаболизми
Ичга 600 мг бир марталик дозаси қабул қилинганидан кейин сийдикда ребамипиднинг 8-позициядаги гидроксил гуруҳига эга метаболити аниқланади.
Чиқарилиши
Препаратнинг катта қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Юборилган дозанинг тахминан 10% сийдик билан чиқарилади.
- меъда яра касаллиги;
- ўткир гастрит, сурункали гастритнинг зўрайиш даври;
- гастрит ва меъда яра касаллигини даволашда Н.pylori эрадикацияси учун;
- меъда-ичак яраси бўлмаган диспепсия;
- НЯҚП ни қабул қилиш фонида меъданинг шикастланишини олдини олиш учун қўлланади.
Катталар
1 таблетка (100 мг) дан суткада 3 марта ичга, оз миқдордаги суюқлик билан ичиб, қабул қилади. Даволаш курси 2-4 ҳафтани ташкил қилади, зарурати бўлганида 8 ҳафтагача узайтирилиши мумкин.
- қичишиш, тери тошмаси, экзема ва юқори сезувчанликнинг бошқа белгилари;
- таъм сезишни ўзгаришлари, жиғилдон қайнаши, кекириш, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, метеоризм, қабзият, диарея;
- жигар фаолиятини бузилиши: қон зардобида жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши;
- лейкопения, гранулоцитопения;
- ҳайз циклини бузилишлари;
- шишлар.
- ребамипид ва/ёки препаратнинг ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик;
- меъданинг хавфли касалликлари.
Препаратнинг цитохром Р450 энзимлари билан ўзаро таъсири Мукогеннинг метаболизмини ҳам, Мукоген билан бир вақтда қўлланган бошқа препаратларнинг метаболизмини ҳам бузмайди деб ҳисобланади.
Мукоген гидроксилланиш жараёнида фақат СYP3А4 жалб қилиниши тахмин қилинади. Мукоген СYP1А2-, 2С9-, 2С19-, 2D6-, 2Е1-3А4-энзимлар ёрдамида амалга ошувчи метаболизмни бостирмаслиги кўрсатилган.
Мукогеннинг цитопротектор самараси циклогексимид ёки актиномицин Д таъсирида сусаяди.
Меъда-ичак бузилишларини хавфини минималлаштириш учун кексаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бу пациентлар ёшларга қараганда ребамипидга сезувчанроқ бўлиши мумкин.
Педиатрияда қўлланиши
Ребамицидни болалар ва ўсмирларда хавфсизлиги ва самараси ўрганилмаган.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Мукогенни ҳомиладорликда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Препаратнинг лактация даврида буюриш зарурати бўлганда эмизишни тўхтатишни масаласини ҳал қилиш керак.
Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир этиш хусусиятлари
Маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: ножўя самаралари кучайиши мумкин.
Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти йўқ.
10 таблеткадан тегишли маркировкага эга алюмин стрип. 3 стрип ва қўллаш бўйича йўриқномасини сақловчи картон қути.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
36 ой.
Рецепт бўйича.
MACLEODS PHARMACEUTICALS LTD.
Atlanta Arcade, Marol Church Road,
Andheri (E), Mumbai - 400 059. INDIA
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Mukogen bilan qoplangan tabletkalar 100 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) | 86000 so'm |
da mavjud emas Toshkent