Facebook Pixel Code

Netrotsid Neo

Tovarlar: 1
Neurotsit Neo (Nevrocit Neo) in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar)
Remedy Group (O`zbekiston)
dan 60000 so'm
Retsept bo'yicha
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 60000 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Neurotsit Neo (Nevrocit Neo) in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Neurotsit Neo (Nevrocit Neo) in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar)»

1 мл эритмада сақланади:

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) 5 мг, Рибофлавин (Витамин B2) 2 мг, Пиридоксин гидрохлориди (Витамин В6) 2 мг, Цианокобаламин (В 12 витамини) 2 мкг, Никотинамид (РР витамини) 20 мг, D-пантенол 3 мг;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, монотиоглицерол, бензил спирти, динатрий ЭДТА, инъекция учун сув.

Инъекция учун эритма, 3 мл дан ампулаларда.

Витаминлар.

Тиамин - одам организмида фосфорланиш жараёнлари натижасида кўпчилик фермент реакцияларининг коферменти бўлган, тиамин пирофосфатга айланади. Препарат карбонсувлар, оқсиллар ва ёғларнинг алмашинувида, шунингдек синапсларда нерв қўзғалишининг ўтказилиши жараёнларида муҳим рол ўйнайди. Нерв ганглияларида блокловчи таъсир кўрсатади.

Рибофлавин - организмда флавинаденин динуклеотид (Flavine Adenine Dinucleotide) (FAD) ва флавин мононуклеотид (Flavin Mononucleotide (FMN) шаклидаги кофермент сифатида таъсир қилади, улар тўқималарнинг нафас олишида муҳим роль ўйнайди.

Пиридоксин - моддалар алмашинувида катта рол ўйнайди. У марказий ва периферик нерв тизимининг меъёрий фаолияти учун зарур. Организмга тушгач у фосфорланиб, пиридоксал 5-фосфатга айланади ва аминокислоталарнинг декарбоксилланиши ва қайтааминланишини амалга оширувчи ферментлар таркибига киради. Триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталарнинг, ҳамда гистамин ва ёғларнинг алмашинувида фаол қатнашади.

Цианокаболамин - карбонсувлар, оқсиллар ва липидлар алмашинувини фаоллаштиради, беқарор метил гуруҳлари синтезида, холин, метионин, нуклеин кислоталари, креатин ҳосил бўлишида қатнашади, эритроцитларда сульфгидрил гуруҳлари бўлган бирикмаларни йиғилишига ёрдам кўрсатади. Суяк кўмиги фаолиятини рағбатлантиради, бу нормобластик эритропоэз учун зарур. Цианокобаламин жигар ва нерв тизими фаолиятини меъёрлаштиришга ёрдам беради, қон ивиш тизимини фаоллаштиради, юқори дозаларда тромбопластин ва протромбин фаоллигини ошишини чақиради. Атеросклерозда қонда холестерин миқдорини камайтиради. Одам ва ҳайвон организмида ичак микрофлораси томонидан синтез қилинади, аммо ушбу синтез билан организмнинг бу витаминга бўлган эҳтиёжи таъминланмайди ва унинг қўшимча миқдорини организм озиқ-овқат маҳсулотларидан олади.

Никотинамид - никотин кислотасининг амиди (РР витамини) - специфик пеллаграга қарши восита бўлиб, организм ҳаёт фаолиятида муҳим рол ўйнайди, оксидланиш - қайтарилиш жараёнларини амалга оширувчи ферментларни простетик гуруҳидир. Карбонсувлар, азот алмашинувини яхшилайди, юқори дозаларда қондаги липидлар ва липопротеидларнинг атероген фракцияларини камайтиради. Шунингдек қисқа муддатли яққол томирларни кенгайтирувчи таъсир ҳам кўрсатади.

D-пантенол - кофермент А нинг таркибий қисми бўлиб, карбонсувлар, протеинлар ва ёғларнинг метаболизми ва синтезида муҳим аҳамиятга эга.

Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилганида тиамин тез ва тўлиқ сўрилади. Барча аъзо ва тўқималар бўйлаб етарли даражада бир текис тақсимланади. Қонда концентрацияси нисбатан паст, айни вақтда плазмада асосан эркин тиамин, айланиб юради, эритроцитларда ва лейкоцитларда - унинг фосфорли эфирлари бўлади. Фосфорланиши жигарда рўй беради. Энг фаол фосфорли эфири коэнзим фаоллигига эга бўлган тиамин дифосфатидир. Асосан жигарда, юракда, мияда, буйракларда, талоқда тўпланади. Ичак орқали ва буйраклар томонидан чиқарилади.

Рибофлавин тез сўрилади, жигарда метаболизмга учрайди ва метаболитлари қисман сийдикка ажралиб чиқади. Асосан ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади.

Пиридоксин гидрохлориди яхши сўрилади ва организмга тушиб, жигарда фармакологик фаол метаболитлари (пиридоксаль фосфат ва пиридоксаминфосфат) ни ҳосил бўлиши билан метаболланади. Пиридоксаль фосфати плазма оқсиллари билан 90% боғланади. Барча тўқималарга яхши киради; асосан жигарда тўпланади, камроқ - мушакларда ва марказий нерв тизимида. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқади. Т1/2 - 15-20 кун. Асосан буйраклар орқали, шунингдек гемодиализ давомида чиқарилади.

Цианокобаламин қон плазмаси оқсиллари билан 90% боғланади, тери остига ва мушак ичига юборилгандан сўнг - максимал концентрацияга эришиш вақти - 1 соат. Ўт-сафро ва сийдик билан чиқарилади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Мушак ичига юборилганида никотинамид тез ва тўлиқ сўрилади. Барча аъзо ва тўқималар бўйлаб етарли даражада бир текис тақсимланади. Жуда оз қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

D-пантенол яхши сўрилади ва организмнинг барча аъзо ва тўқималар бўйлаб бир текис тақсимланади. Асосан ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади.

  • ўткир ёки сурункали невритлар ва полиневритлар, учшохли нервнинг невралгияси, ишиалгия;
  • диабетик полиневропатия;
  • токсик полиневропатия (шу жумладан доривор);
  • алкоголли периферик невропатия (Верника-Корсаков синдроми);
  • “бери-бери” касаллиги (қуруқ ва нам);
  • ўраб олувчи герпес;
  • бирмер касаллиги (пернициоз анемияси).

Шунингдек Невроцит тегишли витаминларнинг етишмовчилиги оқибатидаги гиповитаминоз ва авитаминозларда, жисмоний ва ақлий толиқишда, ланжликда, фурункулёзда ва бошқа тери касалликларида, атеросклерозда, кекса ёшдаги шахсларда бошқа касалликларда қўлланади.

Ҳар куни 3 мл дан (1 ампула) мушак ичига (м/и) ёки 5-10 кун давомида кунора шифокорнинг кўрсатмасига кўра юборилади. Дозалаш тартиби патологик жараённинг тури, оғирлик даражаси ва ўтказилаётган даволашга пациентнинг реакциясига қараб ўзгариши мумкин.

Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми.

Бошқалар: тахикардия

Маҳаллий реакциялар: инъекция қилинган жойда таъсирланиш ва оғриқ.

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик. Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш бўйича маълумотлар тақдим қилинмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация - ҳомиладорлик ва лактация вақтида ишлатиш мумкин эмас, чунки болада турли характерга эга нуқсонларнинг ривожланишини чақириши мумкин.

В1 витамини ишқорий эритмада осон парчаланади, шунинг учун Невроцитни ишқорий препаратлар, масалан, натрий бикарбонати ёки натрий цитрати билан ишлатиш мумкин эмас.

Одатда препарат яхши ўзлаштирилади.

Гарчи жуда кам бўлсада, эшакеми, қичишиш, Квинке шиши пайдо бўлиши мумкин, улар кўпроқ мойил пациентларда учрайди.

Невроцитнинг юқори дозалари билан даволаш (унда пиридоксин сақлангани туфайли), юришни бузилиши ва товонда ачишувчи оғриқлар билан намоён бўлувчи периферик невропатияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу симптомлар даволаш бошланганидан кейин бир ойдан кейин бошланиб, 3 йилгача намоён бўлиши мумкин. Рибофлавин сийдикни сарғиш-зарғалдоқ рангга бўяши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Жуда юқори дозаларда препарат қўзғалиш, қўрқув, тремор, уйқусизлик, бош оғриғи, тиришишларни чақириши мумкин. Даволаш симптоматикдир.

Хона ҳароратида, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича

"REMEDY GROUP" МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51.

тел/факс: (99871) 248 02 05

Netrotsid Neo narxi dan boshlanadi 60000.00
Nomi Narxi so'm
Neurotsit Neo (Nevrocit Neo) in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar) 60000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish