Ronotsit
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ronotsit plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)»
Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: цитиколин (цитиколин натрий шаклида) 500 мг;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, тальк, гидроксипропилцеллюлоза, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Кобиғининг таркиби: Опадри II оқ 85F18422 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол, тальк).
Икки томонлама қавариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Психостимуляторлар ва ноотроп воситалар. АТХ коди: N06BX06.
Цитиколин ҳужайра мембранасининг (асосан фосфолипидларнинг) асосий ультраструктур компонентларини ўтмишдоши бўлиб, кенг таъсир доирасига эга шикастланган ҳужайра мембраналарини тикланишига ёрдам беради, эркин радикалларни ортиқча ҳосил бўлишига қаршилик кўрсатиб, фосфолипазаларнинг таъсирини ингибиция қилади, шунингдек апоптоз механизмига таъсир кўрсатиб, ҳужайраларнинг ўлимини олдини олади. Инсультнинг ўткир даврида шикастланган тўқималар ҳажмини камайтиради, холинергик ўтказувчанликни яхшилайди. Бош мия жароҳатларида посттравматик команинг давомийлиги ва неврологик симптомларнинг яққоллигини камайтиради.
Бош мияни сурункали гипоксиясида цитиколин хотирани ёмонлашиши, ташаббуссизлик, кундалик ҳаракатларни бажаришда ва ўз-ўзига хизмат кўрсатишда ривожланадиган қийинчиликлар каби когнитив бузилишларни даволашда самаралидир.
Препарат билан узоқ муддат даволаш мумкин, чунки цитиколин нафас жараёнига, пульс ва артериал босимга таъсир қилмайди.
Фармакокинетикаси
Цитиколин организмда мавжуд бўлган табиий бирикма ҳисобланади. Цитиколин меъда-ичак йўлларида тўлиқ сўрилади, қабул қилинган дозанинг < 1% қисми қабул қилингандан сўнг 5 кун давомида ахлатда аниқланади. Организмдан жуда секин чиқарилади, асосан нафас аъзолари ва сийдик билан чиқарилади.
- ишемик инсультни ўткир даврида;
- ишемик ва геморрагик инсультни тикланиш даврида;
- бош мия жароҳатлари, ўткир ва тикланиш даврида;
- бош миянинг дегенератив ва томирли касалликларидаги когнитив бузилишларда қўлланади.
Препарат ичга қабул қилинади.
Тавсия этилган дозаси суткада 500 мг дан 2000 мг гачани ташкил қилади.
Препаратнинг дозаси ва даволаш давомийлиги бош мияни шикастланиш даражасига боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади.
Кекса ёшдаги пациентларга препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилади.
Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда кам ҳолларда (<1/10000).
Марказий нерв тизими (МНТ) ва периферик нерв тизими томонидан: жуда кам ҳолларда уйқусизлик, бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалувчанлик, тремор, фалаж бўлган қўл-оёқларни увишиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда кўнгил айниши, иштаҳани пасайиши, жигар ферментлари фаоллигини ўзгариши.
Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда тери тошмаси, терини қичишиши, анафилактик шок.
Бошқалар: жуда кам ҳолларда иситма, қисқа муддатли гипотензив таъсири, парасимпатик нерв тизимини стимуляцияси бўлиши мумкин.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;
- ваготонияда (вегетатив нерв тизимининг парасимпатик нерв тизими тонусини устун бўлганида) қўллаш мумкин эмас.
Цитиколин леводопанинг самарасини кучайтиради.
Препаратни таркибида меклофеноксат сақловчи дори воситалар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.
Роноцитни қонни тўхтатувчи воситалар, бош мия гипертензиясида қўлланадиган антигипертензив воситалар ва оддий перфузион суюқликлар билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Роноцит, айниқса ацетилсалицил кислотасига аллергияси бўлган беморларда астма ҳуружини чақириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтида она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина препаратни қўллаш мумкин.
Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Болалар амалиётида дори препарати даволашдан кутиладиган фойда кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолатда буюрилади. Пациентнинг ёши ва дозалаш тартиби даволовчи шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Цитиколин транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Айрим ҳолларда марказий нерв тизими томонидан кузатиладиган баъзи ножўя реакциялар транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Препаратнинг заҳарлилиги паст бўлганлиги сабабли, ҳатто терапевтик дозалардан ортиқ дозаларда қўлланганида ҳам дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда. 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича берилади.
"World Medicine İlaç San. ve Tic. А.Ş.", Turkey
(Bağcılar İlçesi, Güneşli, Evren Mahallesi,
Cami Yolu Cad. No:50 K. 1B Zemin 4-5-6, İstanbul).
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Ronotsit in'ektsiya uchun eritmasi 500 mg / 4 ml, 4 ml №5 (ampulalar) | 131300 so'm |
Ronotsit plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) | 138000 so'm |
Ronocyte eritmasi og'iz orqali yuborish uchun 100 mg/ml, 10 ml №10 (flakon) | 160000 so'm |
Ronotsit in'ektsiya uchun eritmasi 1000 mg / 4 ml, 4 ml №5 (ampulalar) | 285000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent