Facebook Pixel Code

Ronocyte eritmasi og'iz orqali yuborish uchun 100 mg/ml, 10 ml №10 (flakon)

dagi narxlar
dan 160000 so'm gacha 220000 so'm
Retsept bo'yicha
92 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ronocyte eritmasi og'iz orqali yuborish uchun 100 mg/ml, 10 ml №10 (flakon)

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: цитиколин (цитиколин натрий шаклида) 100 мг;

ёрдамчи моддалар: кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, глицерин, метилпарагидроксибензоати, пропилпарагидроксибензоати, натрий цитрат дигидрати, натрий сахарини, понсо 4R, “Қулупнай” ароматизатори, калий сорбати, лимон кислотаси моногидрати, тозаланган сув.

Оч пушти рангли бир хил тиниқ эритма.

Ичга қабул қилиш учун эритма.

Психостимуляторлар, диққат ва юқори фаолликни танқислиги синдромини даволаш учун қўлланадиган воситалар. Ноотроп восита. АТХ коди: N06BX06.

Фармакодинамикаси

Цитиколин ҳужайра мембранасининг (асосан фосфолипидларнинг) асосий ультраструктур компонентларини ўтмишдоши бўлиб, кенг таъсир доирасига эга шикастланган ҳужайра мембраналарини тикланишига ёрдам беради, эркин радикалларни ортиқча ҳосил бўлишига қаршилик кўрсатиб, фосфолипазаларнинг таъсирини ингибиция қилади, шунингдек апоптоз механизмига таъсир кўрсатиб, ҳужайраларнинг ўлимини олдини олади. Инсультнинг ўткир даврида бош миянинг шикастланган тўқималар ҳажмини камайтиради, холинергик ўтказувчанликни яхшилайди. Бош мия жароҳатларида посттравматик команинг давомийлиги ва неврологик симптомларнинг яққоллигини камайтиради.

Бош мияни сурункали гипоксиясида цитиколин хотирани ёмонлашиши, ташаббуссизлик, кундалик ҳаракатларни бажаришда ва ўз-ўзига хизмат кўрсатишда ривожланадиган қийинчиликлар каби когнитив бузилишларни даволашда самаралидир. Диққат ва онгнинг даражасини оширади, шунингдек амнезияни намоён бўлишини камайтиради.

Цитиколин дегенератив ва томирли этиологияли сезги ва ҳаракат фаолиятига тааллуқли неврологик бузилишларни даволашда самаралидир.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Цитиколин ичга қабул қилинганида яхши сўрилади. Перорал қабул қилингандан сўнг унинг сўрилиши деярли тўлиқ, биокираолишлиги эса вена ичига юборилгандан кейинги биокираолишлиги билан тахминан бир хил.

Метаболизми

Препарат ичакда ва жигарда метаболизмга учраб, холин ва цитидин ҳосил қилади. Препарат қабул қилингандан сўнг қон плазмасида холиннинг концентрацияси аҳамиятли даражада ошади.

Тақсимланиши

Цитиколин бош миянинг структураларига аҳамиятли даражада тақсимланиб, холин фракцияси структур фосфолипидларга тез киришади ва цитидин фракцияси цитидин нуклеотидлар ва нуклеин кислоталарига киришади. Цитиколин бош мияга киради ва ҳужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналарга фаол равишда сафланиб, структур фосфолипидларнинг фракциясини бир қисмини ҳосил қилади.

Чиқарилиши

Цитиколиннинг қабул қилинган дозасини фақат 15% одам организмидан чиқарилади: 3% дан камроқ қисми буйраклар ва ичак орқали ва тахминан 12% - нафас аъзолари орқали чиқариладиган карбонат ангидрит билан чиқарилади.

Цитиколинни сийдик билан чиқарилишини 2 фазага ажратиш мумкин: тахминан 36 соат давом этадиган биринчи фаза, бунда чиқарилиш тезлиги тез пасаяди, ва иккинчи фаза, бунда экскреция тезлиги жуда секин пасаяди. Ҳудду шундай ҳолат чиқариладиган карбонат ангидрит гази билан ҳам кузатилади тахминан 15 соатдан кейин чиқарилиш тезлиги тез пасаяди, сўнгра эса янада секин камаяди.

  • ишемик инсультни ўткир даврида (мажмуавий даволаш таркибида);
  • ишемик ва геморрагик инсультларни тикланиш даврида;
  • бош мия жароҳатлари (БМЖ), ўткир (мажмуавий даволаш таркибида) а тикланиш даврида;
  • бош миянинг дегенератив ва томирли касалликларидаги когнитив ва хулқ-атвор бузилишларида қўлланади.

Роноцит ичга қабул қилиш учун эритма перорал буюрилади. Препаратни қабул қилишдан олдин кўп бўлмаган миқдордаги сув (120 мл ёки ½ стакан) да суюлтириш мумкин. Препарат овқат вақтида ёки овқатланишлар орасида қабул қилинади.

Тавсия этилган дозалаш тартиби:

Ишемик инсультни ўткир даврида ва БМЖ: 1000 мг (10 мл) ҳар 12 соатда қабул қилинади. Даволаш давомийлиги камида 6 ҳафтани ташкил этади.

Ишемик ва геморрагик инсультлардан кейинги тикланиш даври, БМЖ кейинги тикланиш даври, бош миянинг дегенератив ва томирли касалликларида когнитив ва хулқ-атвор бузилишлари: суткада 500-2000 мг (суткада 5-10 мл дан 1-2 марта) қабул қилинади. Дозаси ва даволаш давомийлиги касалликнинг симптомларини оғирлигига боғлиқ.

Болаларга: 100 мг (1 мл) дан суткада 2-3 марта буюрилади.

Педиатрия амалиётида препарат шифокорнинг қатъий назоратида қўлланади.

Препарат кекса ёшдаги пациентларга буюрилганида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жуда кам ҳолларда (<1/10000) (шу жумладан, индивидуал ҳолатлар): аллергик реакциялар (тошма, терини қичишиши, анафилактик шок), бош оғриғи, бош айланиши, қизиб кетиш ҳисси, тремор, кўнгил айниши, қусиш, диарея, галлюцинациялар, шишлар, ҳансираш, уйқусизлик, қўзғалувчанлик, иштаҳани пасайиши, фалаж бўлган қўл-оёқларни увишиши, жигар ферментларининг фаоллигини ўзгариши бўлиши мумкин.

Айрим ҳолларда препарат парасимпатик тизимни рағбатлантириши, шунингдек артериал босимни қисқа муддатга ўзгаришига таъсир кўрсатиши мумкин.

  • препаратнинг компонентларидан бирортасига ўта юқори сезувчанликда;
  • яққол ифодаланган ваготонияда (вегетатив нерв тизимининг арасимпатик нерв тизими тонусини устун бўлганида) бўлган пациентлар;
  • таркибида сорбитол борлиги сабабли, фруктозани ферментатив парчаланишини етишмовчилиги (мальабсорбция синдроми) да қўллаш мумкин эмас.

Цитиколин леводопанинг самарасини кучайтиради.

Препаратни таркибида меклофеноксат сақловчи дори воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Совуқ жойда консервантни вақтинчалик қисман кристалланиши оқибатида кристалларнинг озгина миқдори ҳосил бўлиши мумкин. Кейинчалик тавсия этилган шароитларда сақланганида кристаллар бир неча ой давомида эрийди. Кристалларни ҳосил бўлиши препаратнинг сифатига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладор аёлларга цитиколинни қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Гарчи ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда салбий таъсири аниқланмаган бўлса-да, ҳомиладорлик даврида Роноцит препарати она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина буюрилади.

Препарат лактация даврида буюрилганида аёллар эмизишни тўхтатишлари керак, чунки цитиколинни она сути билан ажралиб чиқиши бўйича маълумотлар йўқ.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат болаларга шифокорнинг қатъий назорати остида қўлланади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Цитиколин транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Препаратнинг заҳарлилиги паст бўлганлиги сабабли, ҳатто терапевтик дозалардан ортиқ дозаларда қўлланганида ҳам дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.

Ичга қабул қилиш учун эритма 10 мл дан бураладиган пластик қопқоқ билан беркитилган, биринчи марта очиш назорати билан таъминланган рангсиз тиниқ шиша флаконда. 10 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия,

(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,

Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул).

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Sitikolin: 100 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Ronocyte eritmasi og'iz orqali yuborish uchun 100 mg/ml, 10 ml №10 (flakon) narxi 16000 so'm - 1 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Ronocyte eritmasi og'iz orqali yuborish uchun 100 mg/ml, 10 ml №10 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Ronocyte eritmasi og'iz orqali yuborish uchun 100 mg/ml, 10 ml №10 (flakon) ning asosiy faol moddasi Sitikolin hisoblanadi.