Facebook Pixel Code

Sinupret

Tovarlar: 3
Eng ko‘p sotib olinadigan
Sinupret  og'iz tomchilari 100 ml (flakon)
Biorica (Germaniya)
dan 91800 so'm
Без рецепта
в 14 dorixonalarda
Sinupret qoplangan planshetlar №50 (2 blister x 25 tabletka)
Biorica (Germaniya)
dan 160000 so'm
Без рецепта
в 14 dorixonalarda
Sinupret siropi 100 ml (shisha)
Biorica (Germaniya)
Без рецепта
dagi narxlar
dan 91800 so'm gacha 160000 so'm (14 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Sinupret og'iz tomchilari 100 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Sinupret og'iz tomchilari 100 ml (flakon)»

100 г томчи сақлайди:

29 г сувли-спиртли ажралмалар:

бузина гули - 0,6 г, горечевка илдизи - 0,2 г, первоцвет гули саватчаси билан - 0,6 г, шовил ўти - 0,6 г, вербена ўти - 0,6 г.

Ёрдамчи ингредиентлар: тозаланган сув - 71,0 г.

Этанол миқдори: 19,0% (ҳажм нисбатида).

Ичга қабул қилиш учун томчилар: тиниқ ёки бироз хира сарғиш-жигарранг рангли ва аччиқ таъмли хушбўй ҳидли суюқлик. Сақлаш жараёнида бироз хиралашиши ёки чўкма тушиши мумкин.

Ичга қабул қилиш учун томчилар.

ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинадиган дори препарати. АТХ коди: R05X.

Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат. Препаратнинг фармакологик хусусиятлари унинг таркибига кирувчи биологик фаол моддалар билан боғлиқдир. Синупрет® секретолитик, секретомотор ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Буруннинг ёндош бўшлиқлари ва юқори нафас йўлларидан экссудатни оқиб чиқишига ёрдам беради. Шу билан бирга препарат антивирус ва антибактериал ҳусусиятларига эга ва инфекцияларда ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Тақдим қилинмаган.

Қовушқоқ секрет ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир ва сурункали синуситлар.

Катталарга: 50 томчидан кунига 3 марта.

Мактаб ёшидаги болаларга: 25 томчидан кунига 3 марта.

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: 15 томчидан кунига 3 марта.

Даволаш курси 7-14 кунни ташкил қилади.

Агар касалликнинг симптомлари сақланиб қолса ёки вақти-вақти билан такрорланса, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Меъда-ичак бузилишлари (масалан, қоринда оғриқ, кўнгил айниши) кам ҳолларда намоён бўлади. Баъзи бир ҳолларда тери тошмаси, қичишиш, қизариш каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Шунингдек Квинке шиши, ҳансираш, юзни шиши каби аллергик реакциялар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ножўя таъсирлари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

2 ёшгача бўлган болалар.

Антибактериал воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин ва мақсадга мувофиқдир.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳозирги вақтгача номаълум.

Препарат тавсия қилинган дозаларда қўлланганида транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Агар касаллик симптомлари 7-14 кундан ортиқ сақланиб қолса, вақти-вақти билан такрорланса, шунингдек ҳансираш, иситма, йирингли балғам пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Таркибида алкоголь сақлагани туфайли, препаратни алкоголизми бўлган, шунингдек алкоголизмга қарши самарали даволанган беморлар қабул қилмасликлари керак. Жигар касалликлари бўлган беморларда томчиларни фақат шифокорнинг маслаҳатидан сўнг қўллаш мумкин.

Алкоголизми ёки жигар касаллиги бўлган беморлар Синупрет® томчилари таркибида 19,0% спирт (этанол) борлигини ёдда тутишлари керак.

Препаратнинг катталар қабул қиладиган бир дозасида 0,45 г спирт сақланади; бу тахминан бир қошиқ винога мувофиқ келади.

Синупрет® ҳомиладорлик даврда фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланиши мумкин. Синупрет® томчиларини алкоголь сақлагани туфайли, томчиларни фақат агар драже шаклидаги препаратни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Эмизиш даврида препаратни қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли, бундай ҳолларда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Флакон ишлатилганида уни вертикал ҳолатда ушланг.

Синупрет® томчиларини сақлаш жараёнида суюқликни енгил хиралашиши ёки бироз чўкма тушиши мумкин, бу препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди.

Ишлатиш олдидан Синупрет® томчиларини силкитиш керак! Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилганида юқорида келтирилган ножўя таъсирлари кучли намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволаш симптоматик.

Ичга қабул қилиш учун томчилар, 100 мл.

100 мл дан, бураладиган қопқоқли вертикал дозаловчи мосламаси балан жиҳозланган тўқ рангли шиша флаконда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 30 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил. Очилган флаконларни 6 ой давомида ишлатиш мумкин.

Шифокор рецептисиз.

БИОНОРИКА СЕ

Кершенштайнерштрассе 11-15

92318 Ноймаркт

Телефон: +49-9181-231-90

Телефакс: +49-9181-231-265

Internet: www.bionorica.de

E-mail: info@bionorica.de

Sinupret narxi dan boshlanadi 91800.00
Nomi Narxi so'm
Sinupret og'iz tomchilari 100 ml (flakon) 91800 so'm
Sinupret qoplangan planshetlar №50 (2 blister x 25 tabletka) 160000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish