Sinupret siropi 100 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1700 so'm)
Gentian ildizi ekstrakti: 0.7 mg/ml, Keksa gul ekstrakti: 2.07 mg/ml, Navroʻzgul ekstrakti: 2.07 mg/ml, Otquloq o't ekstrakti: 2.07 mg/ml, Verbena o'ti ekstrakti: 2.07 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Sinupret siropi 100 ml (shisha)
100 г сироп сақлайди:
фаол моддалар: эрбаходош илдизи (Gentianae radix) 0,069 г, косали наврўзгул гуллари (Primulae flos cum calycibus) 0,207 г, отқулоқ ўти (Rumicis herba) 0,207 г, маржондарахат гуллари (Sambuci flos) 0,207 г, тизимгул ўти (Verbenae herba) 0,207 г, дан олинган спиртли экстрактлар аралашмаси 10,0 г;
ёрдамчи моддалар: этанол, тозаланган сув, суюқ мальтит, олча хушбўйи.
Олча ҳидли ва ширин таъмли оч жигарранг рангли қовушқоқ суюқлик.
Сақлаш жараёнида озгина хиралашиши ёки бироз чўкма тушиши мумкин.
Сироп
ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинган дори препарати. АТХ коди: R05X.
Ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат.
Фармакологик хусусиятлари препаратнинг таркибига кирувчи биологик фаол моддаларга боғлиқ. Синупрет® секретолитик, секретомотор ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Буруннинг ёндош бўшлиқлари ва юқори нафас йўлларидан экссудатни оқиб чиқишига ёрдам беради. Антибактериал ва вирусларга қарши таъсирга эга ва инфекцияларда ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг барча фаол моддалари бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли мавжуд эмас.
Қовушқоқ секрет ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир ва сурункали синуситлар.
- катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга: 7 мл дан кунига 3 марта;
- 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларга: 3,5 мл дан кунига 3 марта;
- 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга: 2,1 мл дан кунига 3 марта.
Даволаш 7-14 кунни ташкил этади.
Агар симптомлар сақланса ёки вақти-вақти билан такрорланса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Қуйидаги ножўя таъсирлар бўлиши мумкин:
- меъда-ичак бузилишлари (масалан, қориннинг юқори қисмида оғриқ);
- аллергик реакциялар (масалан, экзантема, қичишиш);
- ножўя самаралар пайдо бўлганида (айниқса аллергик реакциялар) препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- 2 ёшгача бўлган болалар.
Этиопатогенетик даволаш мақсадида антибактериал дори воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин ва мақсадга мувофиқ.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳозирги вақтгача номаълум.
Агар касалликнинг симптомлари 7-14 кундан кўп сақланса, вақти-вақти билан такрорланса, шунингдек ҳансираш, иситма, йирингли балғам пайдо бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Препарат алкоголь сақлаганлиги сабабли, алкоголизми бўлган беморлар, шунингдек алкоголга қарамликни даволашдан сўнг препаратни қабул қилишлари мумкин эмас. Алкоголизм ёки жигар касалликлари билан хасталанган, жароҳатлари ва бош мия касалликлари ва тутқаноғи бўлган пациентлар Синупрет® сиропи 8,0% спирт сақланишини ёдда тутишлари керак.
1 мл сироп 0,0639 мл спирт сақлайди.
Қандли диабети бўлган беморларда қўлланиши
Ушбу препарат мальтит эритмасини сақлайди.
Агар сизга маълум турдаги қандларни ўзлаштираолмаслик билан хасталанганлигингиз маълум бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслахатлашинг.
7,0 мл сироп 5,5 г мальтит эритмасини сақлайди, бу тахминан 0,35 нон бирлигига (НБ) тўғри келади. Энергетик қиймати 2,3 ккал/г мальтитни ташкил этади. Мальтит енгил сурги таъсир кўрсатиш мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик вақтида Синупрет®ни фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўллаш мумкин.
Лактация (эмизиш) даврида препаратни қўллаш тажрибаси йўқлиги сабабли, бу даврда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилиш хусусияти
Агар препарат тавсия этилган дозаларда истеъмол қилинса, у транспортни бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Истеъмол қилишдан олдин чайқатинг!
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: препаратни терапевтик дозалардан сезиларли даражада ортиқ дозаларда қабул қилиш, меъда бузилишлари, қусиш ёки диареяни чақириши мумкин.
Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, даволаш симптоматик.
Ичга қабул қилиш учун 100 мл сироп юқорисида ўлчов томчилагич мосламаси, биринчи очиш назорати бўлган бураладиган қопқоқли ва ўлчов стакани бўлган тўқ шиша флаконда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3,5 йил.
Очилган флаконларни 6 ой давомида ишлатиш мумкин.
Рецептсиз.
Бионорика СЕ, D-92308 Ноймаркт,Германия.
Gentian ildizi ekstrakti: 0.7 mg/ml, Keksa gul ekstrakti: 2.07 mg/ml, Navroʻzgul ekstrakti: 2.07 mg/ml, Otquloq o't ekstrakti: 2.07 mg/ml, Verbena o'ti ekstrakti: 2.07 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Sinupret siropi 100 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Sinupret siropi 100 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.
Sinupret siropi 100 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Biorica hisoblanadi.