Facebook Pixel Code

Speman Forte

Tovarlar: 1
Speman Forte planshetlari №100 (flakon)
Himolaya (Hindiston)
dan 95000 so'm
Retsept bo'yicha
в 69 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 95000 so'm (69 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Speman Forte planshetlari №100 (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Speman Forte planshetlari №100 (flakon)»

Фаол компонентлари:

Кукунлар:
Ухлатадиган витания илдизи Withania somnifera L. 39,0 мг
Узун баргли астеркант уруғи Astercantha longifolia (L.) Nees 19,0 мг
Компас латук уруғи Lactuca scariola L. 10,0 мг
Бахмал қичиштирувчи ловия уруғи Mucuna pruriens (L.)DC. 10,0 мг
Мозаикали олтин Mosaic gold 10,0 мг
Қуруқ экстрактлар:
Чиройли аргирея илдизи Argyreia speсiosa Sweet 19,0 мг
Ербағрли темиртикан мевалари Tribulus terrestris L. 19,0 мг
Тўрсимон лептадения пояси Leptadenia reticulatа W.Et A. 19,0 мг
Марварид пармелия қавати Parmelia perlata (Huds.) Ach. 10,0 мг
Илон раувольфияси илдизи Rauwolfia serpentina (L.) Benth.ex Kurz 18,75мг

Ёрдамчи моддалар:

Магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, кросповидон, натрий кармеллоза, коллоид кремний диоксиди.

Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оч-жигаррангдан то тўқ-жигарранггача рангли доғлари бўлган таблеткалар.

Таблеткалар.

Эрекция бузилишини даволаш учун препарат. АТХ коди: G04BE30.

Спеман форте - эркакларнинг жинсий фаолиятига меъёрлаштирувчи таъсир кўрсатувчи, ўсимликлардан олинган мажмуавий препаратдир. Спеман форте бош мия ва орқа мияда жойлашган жинсий фаоллик марказларининг қўзғалувчанлигини камайтиради, жинсий рағбатлантиришлар учун қўзғалиш бўсағасини оширади. Муддатидан олдин уруғнинг отилиб чиқишини олдини олади. Жинсий алоқанинг давомийлигини оширади. Жинсий майлни пасайтирмайди.

Тезлашган эякуляция, юқори қўзғалувчанлик натижасида жинсий алоқанинг давомийлигини қисқариши.

Қариликдаги жинсий фаолиятни бузилишида қўлланади.

Препаратнинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ичга 1-2 таблеткадан кунига 3 марта 2-4 ҳафта давомида буюрилади.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Таърифланмаган.

100 таблеткадан буралувчи қопқоқли пластик флаконларда. Флаконнинг оғзи фирма логотипи туширилган алюмин фольга билан қўшимча беркитилган. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ жойда, + 10 °С дан +30 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Рецепт бўйича.

«Хималайя Драг Ко.»,

Макали, Бангалор 562 123, Ҳиндистон

www.himalayahealthcare.com

Speman Forte narxi dan boshlanadi 95000.00
Nomi Narxi so'm
Speman Forte planshetlari №100 (flakon) 95000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish