Facebook Pixel Code

Stimuloton

Tovarlar: 2
dagi narxlar
dan 114000 so'm (89 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Stimuloton bilan qoplangan tabletkalar 50 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Stimuloton bilan qoplangan tabletkalar 50 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)»

этувчи модда: хар бир қобиқ билан қопланган таблетка 50 мг ёки 100 мг сертралин (мувофиқ 55,95 мг ва 111,90 мг сертралин гидрохлориди кўринишида) сақлайди;

ёрдамчи моддалар: магний стеарати, гидроксипропилцеллюлоза, натрий крахмал гликоляти, кальций гидрофосфат дигидрати, микрокристалл целлюлоза, макрогол 6000, титан диоксиди, гипромеллоза.

Стимулотон® таблеткалари 50 мг: оқ ёки деярли оқ, икки томонлама қавариқ, овал шаклли, ҳидсиз, бир томонида “Е 271” гравировкали ва бошқа томонида рискали қобиқ билан қопланган таблеткалар. Риска ёрдамида таблеткани тенг иккита дозага бўлиш мумкин.

Стимулотон® таблеткалари 100 мг: оқ ёки деярли оқ, икки томонлама қавариқ, овал шакилли, ҳидсиз, бир томонида “Е 272” гравировкали ва бошқа томонида рискали қобиқ билан қопланган таблеткалар. Риска ёрдамида таблеткани тенг иккита дозага бўлиш мумкин.

Стимулотон®ни доимо даволовчи шифокорингизнинг кўрсатмаларига аниқ риоя қилиб қабул қилинг. Агар Сизда саволлар пайдо бўлса шифокорга мурожаат қилинг.

Дозалаш тартиби

Одатда тавсия этиладиган доза қуйидагиларни ташкил қилади:

Катталар:

Депрессия ва обсессив-компульсив бузилишлар (ОКБ)

Депрессия ва ОКБ одатдаги самарали доза кунига 50 мг ни ташкил қилади. Хар кунги доза камида бир хафталик интерваллар билан бир неча хафта давомида 50 мг га оширишилиш мумкин. Максимал тавсия этиладиган доза кунига 200 мг ни ташкил қилади.

Саросимали бузилишлар, социал хавотирлик холатлари ва посттравматик стрессли бузилишлар

Саросимали бузилишлар, социал хавотирлик холатлари ва посттравматик стрессли бузилишларни даволашда кунига 25 мг дозадан бошлаш ва бир хафта ўтгач уни кунига 50 мг гача ошириш керак. Кейинчалик хар кунги доза бир неча хафта давомида 50 мг га оширилиши мумкин. Максимал тавсия этиладиган доза кунига 200 мг ни ташкил қилади.

Болалар ва ўсмирлар

Стимулотон® фақат обсессив-компульсив бузилишлари бўлган болалар ва 6-17 ёшли ўсмирларни даволаш учун қўлланиши керак.

Обсессив-компульсив бузилишлар

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: тавсия этилган бошланғич доза кунига 25 мг ни таш кил қилади. Бир хафта ўтгач шифокорингиз дозани кунига 50 мг гача ошириши мумкин. Максимал доза кунига 200 мг ни ташкил қилади.

13 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар: тавсия этилган бошланғич доза кунига 50 мг ни ташкил қилади. Максимал доза кунига 200 мг ни ташкил қилади.

Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар ёки буйрак касалликлари бўлганида бу хақида шифокорга хабар бериш ва унинг кўрсатмаларига риоя қилиш керак.

Шифокорингиз бу дори воситасини қанча муддат қабул қилиш кераклиги ҳақида хабар беради. Бу касалликнинг табиати ва даволашга жавоб реакциясига боғлиқ. Бу клиник симптомлар яхшилана бошлашигача бир неча хафталарни олиши мумкин.

Қўллаш усули

Стимулотон® таблеткаларини овқат қабул қилишдан қатьий назар қабул қилиш мумкин.

Дори воситасини кунига бир марта эрталаб ёки кечқурун қабул қилинг.

Риска ёрдамида таблеткаларни икки бир хил дозага бўлиш мумкин.

Агар Сиз буюрилганидан кўпроқ Стимулотон® таблеткаларини қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз тасодифан Стимулотон® таблеткаларининг ошиқча миқдорини қабул қилган бўлсангиз, дарҳол бу хақида шифокорга хабар беринг ёки яқиндаги тез ёрдам бўлимига мурожаат қилинг. Доимо дори воситасини оригинал ўрамини, у тўла ёки бўш бўлишидан қатьий назар, ўзингиз билан бирга олиб юринг.

Доза ошириб юборилишини симптомлари: уйқучанлик, кўнгил айниши ва қусиш, тахикардия, қалтираш, хавотирлик, бош айланиши ва кам холларда хушни йўқотиш.

Агар Сиз Стимулотон® таблеткаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз таблеткани қабул қилишни униутган бўлсангиз, ўтказиб юборилган дозани навбатдаги доза билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Фақат навбатдаги дозани керакли вақтида қабул қилинг.

Ўтказиб юборилган дозалар ўрнини тўлдириш учун иккиланган дозани қабул қилманг, чунки Сиз ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдираолмайсиз, лекин дозани ошириб юборилиши хавфини оширишингиз мумкин.

Агар Сиз Стимулотон® таблеткаларини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Шифокордан мувофиқ кўрсатмалар олмагунча, Стимулотон® таблеткаларини қабул қилишни тўхтатиш мумкин эмас. Сиз дори воситасини қабул қилишни тўхтатишингиз олдидан, шифокорингиз бир неч хафта давомида Стимулотон® препаратининг дозасини аста-секин пасайтиради. Бу дори воситасини қабул қилиш бирдан тўхтатилган холда ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин, масалан, бош айланиши, увишиши, уйқуни бузилиши, қўзғалиш ёки хавотирлик, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш ва қалтираш. Стимулотон® препаратини бекор қилиш билан боғлиқ бўлган шундай ножўя самаралари ёки ҳар қандай бошқа ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолда, шифокор билан маслахатлашиш керак.

Ушбу дори воситасини қабул қилиш бўйича бирон-бир қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, лекин улар ҳамма пациентларда хам пайдо бўлавермайди.

Кўнгил айниши энг кўп учрайдиган ножўя самарасидир. Ножўя самаралар дозалашга боғлиқ ва кўпинча узлуксиз даволашда йўқолиб кетади.

Кечиктирмасдан шифокорга хабар беринг:

Ушбу дори воситасини қабул қилгандан кейин қуйидаги симптомлардан биронтаси пайдо бўлганида; бу симптомлар жиддий бўлиши мумкин

Агар Сизда пўрсилдоқлар ҳосил бўлиши билан тери тошмаси пайдо бўлса, у оғиз ва тилни шикастлаши мумкин (кўп шаклли эритема). Бу Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз (ТЭН) сифатида маълум бўлган касаллик симптоми бўлиши мумкин. Бундай холда шифокорингиз даволашни бекор қилиши керак.

Қичишувчи тери тошмаси, нафасни қийинлашиши, хуштаксимон нафас, қовоқлар, юз ёки лабларнинг шиши каби симптомларни ўз ичига олган аллергик реакция ёки аллергия.

Агар Сизда хавотирлик ҳисси пайдо бўлса, онгни чалкашиши, диарея, юқори харорат ва артериал босимни ошиши, ҳаддан зиёд терлаш, мушаклар ригидлиги ва юрак уришини тезлашиши кузатилса. Бу серотонин синдромини ёки хавфли нейролептик синдромининг симптомларидир. Кам холларда бу синдром сертралин билан маълум дори воситалари бир вақтда қабул қилинганида пайдо бўлиши мумкин. Эҳтимол, шифокорингиз даволашни тўхтатишни қарор қилар.

Агар Сизда тери ва кўзларни оқи сарғайса, бу жигарни шикастланишига ишора қилиши мумкин.

Агар Сизда депрессия симптомлари, ўзингизга зарар етказиш фикри ёки суицидал фикрлар пайдо бўлса.

Агар Сизда безовталик ҳисси пайдо бўлса, Сертралин препаратини қабул қилишни бошлагандан кейин Сиз бир жойда ўтираолмасангиз ёки тураолмасангиз. Агар Сизда безовталик хис қилсангиз, шифокорга хабар беринг.

Клиник синовлар вақтида катталарда қуйидаги ножўя самаралар кузатилган:

Жуда тез-тез учрайдиган ножўя самаралари (10 пациентлардан 1 дан кўпроғида пайдо бўлади):

Уйқусизлик, бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи, диарея, кўнгил айниши, оғизни қуриши, эякуляцияни бузилиши, чарчоқлик.

Тез-тез учрайдиган ножўя самаралари (100 пациентлардан 1 дан 10 тасигачада пайдо бўлади):

Томоқ оғриғи, иштахани йўқлиги, иштахани юқорилиги, депрессия, одатланмаган ҳиссиётлар, тунги даҳшатлар, хавотирлик, безовталик, қўзғалувчанлик, паст сексуал қизиқиш, тишларни ғичирлатиш, увишиш ва санчилиш туйғуси, қалтираш, мушакларни кучланиши, аномал таъм, эътиборни йўқотиш, кўришни бузилиши, қулоқларда жаранглаш, юракни кучли уриши, оқиб келишлар, эснаш, қорин оғриғи, қусиш, қабзият, меъда томонидан бузилиш, ичакда газлар, тошма, кўп терлаш, мушакларда оғриқ, сексуал дисфункция, эректил дисфункция, кўкракда оғриқ.

Тез-тез бўлмаган ножўя самаралари (1000 пациентлардан 1 дан 10 тасигачада пайдо бўлади):

Нафас йўлларининг инфекциялари, тумов, галлюцинациялар, нормал бўлмаган юқори кайфият, бепарволик, фикрлашни бузилиши, конвульсиялар, мушакларни ихтиёрсиз қисқариши, ҳаракат координациясини бузилиши, ошиқча ҳаракатчанлик, хотирани бузилиши, тактил сезувчанликни пасайиши, нутқни бузилиши, турганда бош айланиши, мигрень, қулоқларда оғриқ, юрак қисқаришлари тез-тезлигини ошиши, юқори артериал босим, оқиб келишлар, нафасни қийинлашиши, хуштаксимон нафас бўлиши мумкин, ҳансираш, бурундан қон кетиши, қизилўнгач билан муаммолар, ютишни қийинлашиши, геморрой, кўп сўлак ажралиши, тил касалликлари, кекириш, кўзларни шиши, тўқ-қизил доғлар (нуқталар кўринишида), сочларни тўкилиши, совуқ тер, терини қуруқлиги, эшакеми, остеоартрит, мушакларда кучсизлик, белда оғриқлар, мушакларни тортилиши, тунда тез-тез сийиш, сияолмаслик, сийишни кўпайиши, сийиш тез-тезлигини ошиши, сийиш билан муаммолар, сийдикнинг миқдорини ошиши, қиндан қон кетиши, аёллар жинсий дисфункцияси, ўзини ёмон ҳис қилиш, этни увишиши, иситма, ҳолсизлик, чанқоқлик, тана вазнини пасайиши, тана вазнини ошиши.

Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралари (10000 пациенлардан 1 дан 10 тасигачада пайдо бўлади):

Ичакни яллиғланиши, ўрта қулоқ инфекцияси, хавфли ўсмалар, лимфа тугунларини шиши, ҳолестеринни юқори даражаси, қонда қанднинг даражасини пасайиши, стресслар ёки эмоциялар чақирган жисмоний симптомлар, дорига қарамлик, рухий бузилишлар, агрессия, параноя (тақиб қилиш босинқираши), суицидал фикрлар, лунатизм, муддатидан олдинги эякуляция, кома, аномал ҳаракатлар, ҳаракатни қийинлашиши, юқори тактил сезувчанлик, сезувчанликни бузилиши, глаукома, кўз ёши оқишини бузилиши, кўриш майдонида доғлар, кўзларда иккиланиш, кўзларни ёруғликка сезувчанлиги, кўзларга қон қуйилиши, қорачиқларни кенгайиши, юрак хуружи, юрак уришини секинлашиши, юракнинг бошқа касалликлари, қўл-оёқларда қон айланишини ёмонлашиши, ҳалқум спазми, нафасни секинлашиши, нафасни тезлашиши, нутқ товушлари ҳосил бўлишини бузилиши, ахлатда қон, оғиз бўшлиғини яллиғланиши, тилда жарохатларни пайдо бўлиши, тишларнинг касалликлари, тилнинг касалликлари, жигар фаолиятини бузилиши, пўрсилдоқлар ҳосил бўлиши билан терининг касалликлари, соч илдизларини яллиғланиши, сочларнинг структурасини ўзгариши, терининг хидини ўзгариши, кафтларнинг қизариши, сийишни пасайиши, сийдикни тутиб тураолмаслик, сийишни бошланишини қийинлашиши, ҳаддан зиёд қиндан қон кетиши, қинни қуруқлиги, жинсий олатда ва унинг бошида оғриқли қизариш, қиндан ажралмалар, давомли, оғриқли эрекция, сут безларидан ажралмалар, чурра, дори воситаларига торелантликни пасайиши, юришда қийинчиликлар, лаборатория текширишларини аномал натижалари, уруғ суюқлигида ўзгаришлар, қон томирларни шикастланиши, кенгайиши.

Даволаш вақтида, шунингдек бевосита сертралин бекор қилинганидан кейин суицидал фикрлар ва суицидал ҳатти-ҳаракатни ривожланиш холлари кузатилган (2 бўлимга қаранг).

Стимулотон® препаратини постмаркетинг текширишда қуйидаги ножўя самаралар аниқланган:

Оқ қон таначаларининг даражасини пасайиши, қон пластинкаларининг даражасини пасайиши, қалқонсимон бези гормонлари даражасини пасайиши, эндокрин тизимини бузилиши, қонда натрийнинг даражасини пасайиши, қонда қанднинг даражасини бошқарилишини бузилиши, қонда қанднинг даражасини ошиши, даҳшатли туш кўришлар, суицидал ҳатти-ҳаракат, мушак харакатларини бузилиши (ҳаддан зиёд ҳаракатчанлик, кучланган мушаклар, юришда қийинчиликлар, хушдан кетишлар, тўсатдан, оғир бош оғриқлари (бу қайтувчан церебрал вазоконстрикторли синдром сифатида маълум бўлган оғир, лекин қайтувчан белги бўлиши мумкин), қорачиқларнинг ўлчамларида фарқ, қон кетиши (бурундан қон кетиши, меъдадан қон кетиши ёки сийдикда қон), ўпка касалликлари (интерстициал), панкреатит, жигар фаолиятини жиддий бузилишлари, тери ва склераларни сарғайиши (сариқлик), терини шиши, қуёшга тери реакцияси, қичишиш, бўғимларда оғриқ, мушак тиришишлари, сут безини катталашиши, ҳайз кўриш циклини бузилиши, оёқларни шиши, қонни ивиши билан муаммолар, тунги сийдикни тутаолмаслик, жиддий аллергик реакциялар.

Ушбу тур дори воситаларини қабул қилган пациентларда, суяк синишларини юқори хавфи кузатилган.

Болалар ва ўсмирлардаги бошқа ножўя самаралари

Болалар ва ўсмирлар иштирокидаги клиник тадқиқотларда умуман олганда катталардаги каби ножўя самаралар кузатилган (юқорига қаранг). Болалар ва ўсмирларда энг кўп ножўя самаралари бош оғриғи, уйқусизлик, диарея ва кўнгил айниши бўлган.

Препарат бекор қилинганида ривожланиши мумкин бўлган симптомлар

Ушбу препарат тўсатдан бекор қилинганида қуйидаги ножўя реакциялар ривожланиши мумкин: бош айланиши, увишиш, уйқуни бузилиши, қўзғалувчанлик, хавотирлик, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш ва қалтираш.

Сертралин қабул қилган пациентларда бензадиазепинларни аниқлаш учун иммунотестларни ишлатиш билан сийдикни скринингли тестлари сохта-мусбат натижалар бериши мумкинлиги хақида хабарлар бор.

Ножўя самаралари хақида хабар бериб, Сиз бу препаратни хавфсизлиги бўйича қўшимча маълумот олишга ёрдам берасиз.

Стимулотон® таъсир этувчи модда сертралин сақлайди. Сертралин серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ) деб номланувчи дори воситалари гуруҳига киради. Бу дори воситаси депрессия ва/ёки хавотирли бузилишларни даволаш учун ишлатилади.

Стимулотон® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати қуйидагиларни даволаш учун ишлатилиши мумкин:

Депрессия ва депрессиянинг қайталанишларини олдини олиш (катталарда).

Ижтимоий хавотирлик холатлари (катталарда),

Посттравматик стрессли бузилишлар (ПТСБ) (катталарда),

Саросимали бузилишлар (катталарда).

Обсессив-компульсив бузилишлар (ОКБ) (катталар, болалар ва 6-17 ёшли ўсмирларда).

Депрессия қуйидаги симптомларга эга бўлган клиник касаллик ҳисобланади: қайғу туйғуси, уйқуни бузилиши ёки илгари кузатилмаган ҳаётдан норозилик ҳисси.

ОКБ ва саросимали бузилишлар хавотирлик билан боғлиқ бўлган касаллик бўлиб, унинг симптомлари қайтувчан шилқим ғоялар ҳисобланади, у такрорланувчи “маросимли” харакатлар қилишга ундайди (компульсив қўзғалиш).

ПТСБ - бу депрессия ва ховотирли холатга ўхшаш айрим симптомлар билан бирга кечувчи, оғир эмоционал травматик ходисадан кейин пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳолат.

Ижтимоий хавотирлик холати (ижтимоий фобия) кучли хавотирлик туйғуси ёки социал вазиятлардаги бузилишлар (масалан: номаълум одамлар билан гаплашиш, одамлар гурухи олдида сўзга чиқиш, бегоналар олдида овқат қабул қилиш ёки ўзининг ҳатти-ҳаракатидан безовталик ва уялиш) билан характерланувчи касалликдир.

Даволовчи шифокорингиз, Сизнинг касаллигингизни даволаш учун бу дори воситаси тўғри келади деб қарор қилган.

Стимулотон® препаратини буюрилишига нисбатан гумонлар пайдо бўлган холда шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

Стимулотон® таблеткаларини қабул қилманг

Агар Сизда сертралинга ёки 8 бўлимда келтирилган ёрдамчи моддалардан. Агар Сиз моноаминооксидаза ингибиторлари бўлган (селегинин, моклобемид каби МАОИ) дори воситалари ёки МАОИ га ўхшаш (масалан, линезолид) дори препаратларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз. Агар Сиз сертралин билан даволашни тўхтатган бўлсангиз, МАОИ қабул қилишни олдидан камида бир хафта кутишингиз керак. МАОИ билан даволаш тўхтатилганидан кейин сертралинни қабул қилишни бошлашдан олдин камида 2 ҳафта вақт ўтиши керак.

Агар Сиз пимозид (психозлар каби руҳий касалликларни даволаш учун дори воситаси) деб номланувчи дори воситасини қабул қилаётган бўлсангиз.

Тиббиётда қўлланганидаги эҳтиёткорлик чоралари

Ҳамма ҳам ва хамма ҳолларда хам дори препаратларини қабул қилаолмасликлари мумкин

Стимулотон® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қўллашни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.

Агар Сизда қуйида санаб ўтилган холатлардан биронтаси бўлса, Стимулотон® таблеткаларини қабул қилишни бошлашдан олдин албатта даволовчи шифокорингизга хабар беринг:

Серотонинли синдром ёки хавфли нейролептик синдром (ХНС). Кам холларда бу синдромлар сертралин билан бир вақтда маълум дори воситалари қабул қилишда пайдо бўлиши мумкин (Симптомлар 4 бўлимда “Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари” келтирилган). Даволовчи шифокорингиз, Сиз илгари бундай касалликлар билан касалланганлигингизни айтиши керак.

Агар Сизда қонда натрийнинг даражаси паст бўлса, чунки бу Стимулотон препаратини қабул қилиш натижасида юз бериши мумкин. Шунингдек гипертонияни даволаш учун дори препаратларни қабул қилиш ҳақида шифокорни огоҳлантириш керак, чунки бундай дори воситалари қонда наирий даражасини ўзгартириши мумкин.

Кекса ёшли (65 ёшдан катта) пациентларда алоҳида эҳтиёткорлик кўрсатиш керак, чунки қонда натрий даражасини пасайишини хавфи бор (юқорига қаранг).

Жигар касалликлари; Даволовчи шифокорингиз Стимулотон® препаратининг дозасини пасайтириш хақида қарор қабул қилиши мумкин.

Қандли диабет; Стимулотон® препаратининг таъсири остида қондаги глюкозанинг даражаси ўзгариши мумкин. Эҳтимол, диабетга қарши дори воситаларининг дозасини аниқлаштириш керак бўлади.

Тутқаноқ ёки ўтмишдаги хуружлар; Агар Сизда тутқаноқ хуружи юз берса, бу ҳақида дарҳол даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Агар Сизда маниакал-депрессив касалликлар (биполяр бузилишлар) ёки шизофрения бўлса. Агар Сизда маниакал ҳуружлар юз берса, дарҳол бу хақида шифокорингизга хабар беринг.

Агар Сизда суицидал фикрлар пайдо бўлса ёки илгари пайдо бўлган бўлса (қуйига - Суицидал фикрлар ва депрессия ёки хавотирли холатларга қаранг).

Агар Сизда қон ивишини бузилишлари бўлган бўлса ёки Сиз қон кетиши хавфини ошириши мумкин бўлган қонни суюлтирувчи дори воситаларини (масалан, ацетилсалицил кислотаси ёки варфарин) қабул қилаётган бўлсангиз.

Агар пациент бола ёки 18 ёшгача бўлган ўсмир бўлса. Стимулотон® фақат обсессив-компульсив бузилишлари бўлган болалар ва 6-17 ёшли ўсмирларда қўлланиши мумкин. Агар Сиз бу касалликдан даволанаётган бўлсангиз, шифокорингиз Сизнинг ҳолатингизни синчиклаб назорат қилади (қуйига “Препаратни болалар ва ўсмирларда қўллаш” га қаранг).

Агар Сизга электротиришишли даволаш (ЭТД) буюрилган бўлса.

Агар Сизда кўз касалликлари бўлса, глаукоманинг (кўз ички босимини ошиши) айрим турлари.

Сертралин қабул қилаётган пациентларда бензодиазепинларни (тинчлантирувчи препаратлар) аниқлаш учун иммунотестларни ишлатиш билан сийдикни скринингли тестлари соҳта мусбат натижа бериши мумкин.

Безовталик/Акатизия

Сертралинни қўллаш акатизия (қўзғалган ҳолат ва ҳаракатни зарурлиги, бир жойда ўтираолмаслик ёки тураолмаслик) ривожланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай холат кўпроқ даволашни биринчи бир неча хафталари давомида пайдо бўлади. Дозани ошириш бундай симптомлари бўлган пациентларга нохуш таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун шунга ўхшаш симптомлар пайдо бўлганида даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.

Бекор қилиш реакцияси

Бекор қилиш реакцияси кўпроқ даволаш тўҳтатилганида пайдо бўлади, айниқса, агар даволаш бирдан тўхтатилган бўлса (3 бўлимга “Агар Сиз Стимулотон® таблеткаларини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз” ва 4 бўлимга “Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари” га қаранг). Бекор қилиш симптомларини пайдо бўлиш хавфи даволаш давомийлиги, дозалаш ва дозани пасайтириш тезлигига боғлиқ. Кўпчилик ҳолларда бундай симптомлар юқори бўлмаган ёки ўртача оғирлик даражасига эга бўлади. Лекин, улар айрим пациентларда ўта оғир бўлиши мумкин. Одатда улар даволаш тўхтатилганидан кейин биринчи кунлар давомида пайдо бўлади. Кўпинча бундай симптомлар ўз-ўзидан йўқолади ёки 2 хафтадан кейин ўтиб кетади. Айрим пациентларда улар кўпроқ (2-3 ойлар ва кўпроқ) давом этиши мумкин. Сертралин билан даволаш тугатилганида дозани, пациентнинг холатига қараб, аста-секин бир неча хафталар ёки ойлар давомида пасайтириш керак. Доимо препаратни оптимал бекор қилиш усули бўйича шифокорингиз билан маслахатлашинг!

Суицидал фикрлар ва депрессия ёки хавотирли холатни ёмонлашиши

Агар Сизда депрессия ва/ёки хавотирли ҳолат бўлса, Сизда ўзингизга жисмоний зарар етказиш ёки ўз-ўзини ўлдириш фикри пайдо бўлиши мумкин. Бундай холат антидепрессантларни қабул қилишни бошланғич босқичида кучайиши мумкин, чунки бундай дори воситалари бирдан эмас, одатда икки хафта, баъзида эса кўпроқ вақтдан кейин таъсир қилишни бошлайди.

Бундай фикрлар пайдо бўлишини эҳтимоли қуйидаги ҳолатда юқори:

Агар Сиз илгари ўзингизга зарар етказиш ёки ўз-ўзини ўлдириш хақида ўйлаган бўлсангиз.

Агар Сиз катта ёшли одам бўлсангиз. Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари, руҳий бузилишлари бўлган, антидепрессантларни қабул қилган 25 ёшгача бўлган ёш одамлар, суицидал ҳатти-ҳаракатнинг ривожланишини юқори хавф гуруҳига киришини кўрсатади.

Агар Сизда ҳар қандай вақтда ўзингизга зарар етказиш ёки ўз-ўзини ўлдириш фикри пайдо бўлса, дархол бу хақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг ёки шифохонага мурожаат қилинг.

Эҳтимол, ўзингизни қариндошларингизга ёки яқин дўстларингизга, Сиздаги депрессия ёки хавотирли холат хақида гапириб беришингиз ва уларни ушбу илова-варақани ўқиб чиқишни сўрасангиз фойдали бўлади. Эҳтимол, агар уларнинг фикри бўйича, Сизнинг депрессия ёки хавотирли ҳолатингизни ёмонлашаётгани ёки агар Сизнинг ҳатти-ҳаракатларингиздаги ўзгаришлардан улар безовта бўлаётганлари ҳақида уларни Сизга хабар беришларини сўрашингиз керак.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Одатда сертралин болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларни даволаш учун, обсессив-компульсив бузилишлари бўлган пациентлардан ташқари ишлатилмайди. 18 ёшдан кичик пациентлар томонидан ушбу синф препаратларини қабул қилиш, суицидга уриниш, суицидал фикрлар ва душманлик (асосан тажоввузкорлик, оппозицион ҳатти-ҳаракат ва ғазаб) каби нохуш самаралар хавфини ошиши мумкинлиги билан боғлиқ. Шунга қарамасдан, агар шифокор бу пациентга фойда беради деб хисобласа, Стимулотон®ни 18 ёшдан кичик пациентларга буюриши мумкин. Агар шифокор Стимулотон®ни 18 ёшдан кичик пациентга буюрган бўлса ва Сиз буни муҳокама қилишни хохласангиз, маслахат учун шифокорга мурожаат қилинг. Бундан ташқари, Сиз Симулотон® қабул қилаётган , 18 ёшдан кичик пациентда юқорида санаб ўтилган симптомлардан биронтаси пайдо бўлганида ёки кучайганида шифокорга хабар беришингиз керак. Сертралинни давомли қўллашни болалар ва ўсмирларнинг ўсиши, етилиши, таьлим олиши (когнитив фаолиятлар) ва ҳулқига нисбатан хавфсизлиги масалалари ҳали ўрганилмаган.

Бошқа дори воситалари ва Стимулотон® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати

Шифокроингизга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган, ҳар қандай дори воситалари шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратлар, хақида хабар беринг.

Айрим дори воситалари Стимулотон® препаратининг самарасига таъсир қилиши мумкин ёки Стимулотон® бир вақтда қабул қилинганида бошқа дори воситаларининг самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Стимулотон препарати ва қуйидаги дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш жиддий ножўя самаралар чақириши мумкин

Моклобемид (депрессияни даволаш учун) ва селегилин (Паркинсон касаллигини даволдаш учун) каби моноаминооксидаза ингибиторлари (МАОИ) бўлган дори воситалари, шунингдек линезолид антибиотиги. Стимулотон®ни МАОИ билан бирга қабул қилиш мумкин эмас.

Руҳий касалликларни даволаш учун дори воситалари (пимозид). Стимулотон®ни пимозид билан бирга қабул қилиш мумкин эмас.

Қуйидаги дори воситаларини қабул қилиш хақида шифокорга хабар бериш керак:

Далачой (Hypericum perforatum) сақловчи ўсимлик хом ашёси асосидаги дори воситалари. Далачойнинг таъсири 1-2 хафта давом этиши мумкин. Бундай холда шифокор билан маслахатлашиш керак;

Триптофан аминокислотасини сақловчи препаратлар;

Кучли оғриққа қарши препаратлар (масалан, трамадол);

Умумий анестезия ёки сурункали оғриқни даволаш учун дори воситалари (фентанил);

Мигренга қарши дори воситалари (масалан, суматриптан);

Қонни суюлтирувчи дори воситалари (варфарин);

Ибупрофен, ацетилсалицил кислотаси каби оғриқ/артритга қарши дори воситалари (ностероид яллиғланишга қарши воситалар);

Қон лахталарини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи дори воситалари (тиклопидин);

Седатив воситалар (диазепам);

Диуретиклар;

Тутқаноқни даволаш учун дори воситалари (фенитоин, карбамазепин.

Диабетни даволаш учун дори воситалари (толбутамид);

Меъдада кислота секрециясини пасайтирувчи ва ярани даволаш учун дори воситалари (циметидин, омепразол, ланзопрозол, пантопразол, рабепразол);

Маниакал бузилишлар ва депрессияни даволаш учун дори воситалари (литий);

Депрессияни даволаш учун бошқа дори воситалари (амитриптилин.

Шизофрения ва бошқа руҳий касалликларни даволаш учун дори воситалари (перфеназин, левомепромазин ва оланзепин каби);

Инфекцион касалликларни даволаш учун дори воситалари (эритромицин, кларитромицин, телитромицин, рифампицин каби антибиотиклар, флуконазол, кетоконазол, итраконазол, позаконазол, вориконазол каби замбуруғларга қарши препаратлар, шунингдек протеаза ингибиторлари);

Юрак қисқаришлари тез-тезлигини бошқариш ва юрак ритмини нормаллаштириш учун дори воситалари.

Стимулотон® таблеткаларини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Стимулотон® таблеткаларни овқат билан ёки овқат қабул қилишдан қатьий назар қабул қилиш мумкин. Стимулотон® билан даволаниш вақтида алкоголни истеьмол қилиш тавсия этилмайди. Сертралинни грейпфрут шарбати билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас, чунки грейпфрут шарбати Сизнинг организмингизда сертралиннинг даражасини ошириши мумкин.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз, ёки болага эга бўлишни режалаштирсангиз, бу препаратни қўллашни бошлашдан олдин бу хақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда сертралин қабул қилишни хавфсизлиги тўлиқ аниқланмаган. Ҳомиладор аёлларга Стимулотон® фақат агар шифокор препаратни қўллашдан она учун фойда, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан юқори деб хисоблаган холлардагина қўллаш мумкин. Репродуктив ёшдаги аёллар сертралин қабул қилишда контрацепциянинг мувофиқ усулини ишлатишлари керак.

Стимулотон® препарати билан даволанаётганингиз хақида акушерка ва/ёки шифокорингиз хабардорлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Хомиладорлик вақтида, айниқса охирги уч ойлиги давомида қабул қилишда, Стимулотон® каби дори воситалари хомиланинг оғир касаллиги ривожланиш хавфини ошириши мумкин, хусусан боланинг нафасини тезлашиши ва терини кўкаришига олиб келувчи янги туғилган чақалоқнинг турғун ўпка гипертензиясига (ЯТЧТЎГ) олиб келиши мумкин. Бу симптомлар одатда бола туғилганидан кейинги биринчи суткалар давомида намоён бўлади. Агар Сизнинг болангизда шундай симптомлар пайдо бўлса, дарҳол акушерка ёки шифокор билан боғланиш керак.

Янги туғилган чақалоқларда туғилгандан кейинги биринчи суткада бошқа ҳолатлар ҳам ривожланиши мумкин. Бу симптомларга қуйидагилар киради.

Агар бола туғилганидан кейин келтирилган симптомлардан биронтаси ривожланса ёки агар Сизда Сизнинг болангизни соғлиғи билан боғлиқ бўлган саволлар пайдо бўлса, маслаҳат учун даволовчи шифокорингизга ёки акушеркага мурожаат қилинг.

Эмизиш

Сертралинни кўкрак сутига чиқарилиши исботланган. Стимулотон® эмизувчи аёлларга фақат агар она учун кутилаётган фойда, болага таъсири хавфидан юқори бўлган холлардагина буюрилиши мумкин.

Фертиллик

Ҳайвонлардаги экспериментларнинг маълумотлари бўйича, сертралин туридаги айрим препаратлар сперма сифатига нохуш самара кўрсатишлари мумкин.

Назарий жиҳатдан бу фертилликка таъсир қилиши мумкин, лекин одамдаги фертилликка самараси ҳозирги вақтгача аниқланмаган.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Сертралин каби марказий нерв тизимига таъсир қилувчи дори препаратлари транспорт воситаларини ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун даволаниш вақтида ушбу дори воситаси бундай ҳаракатларни бажаришга қандай таъсир қилиши аниқланмагунича, транспорт воситалари ва механизмларни бошқармаслик керак.

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин!

Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.

15-25 °С хароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Стимулотон® қобиқ билан қопланган препаратини сифатини ёмонлашишини аниқ белгилари (масалан, рангини ўзгариши) белгилари пайдо бўлганида қўллаш мумкин эмас.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Стимулотон® таблеткалари нима сақлайди

Ўрами:

Стимулотон® таблеткалари 50 мг: 10 қобиқ билан қопланган таблеткадан блистерда. 1, 2 ёки 3 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Стимулотон® таблеткалари 100 мг: 14 қобиқ билан қопланган таблеткадан блистерда. 1 ёки 2 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

“Фармацевтический завод ЭГИС”.

Stimuloton narxi dan boshlanadi 114000.00
Nomi Narxi so'm
Stimuloton bilan qoplangan tabletkalar 50 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) 114000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish