Tempalgin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tempalgin bilan qoplangan planshetlar 500 mg / 20 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)»
Қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 500 мг метамизол натрий (metamizole sodium) ва 20 мг триацетонамин 4 толуенсульфонати (triacetonamine 4 - toluensulfonate);
ёрдамчи моддалар: буғдой крахмали, микрокристалл целлюлоза (101 тип), магний стеарати, тальк, повидон К25;
қобиғининг таркиби опадрай II яшил (поливинил спирти қисман гидролизланган, макрогол 3350, тальк, титан диоксиди Е171, хинолин сариғи Е104, бриллиант кўки Е133).
Думалоқ, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган, яшил рангли, диаметри 13 мм бўлган таблеткалар.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Анальгетик-антипиретик. АТХ коди: N02BB72.
Фармакодинамикаси
Метамизол натрий оғриқни қолдирувчи восита сифатида кучли оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. У простагландинлар синтезини тормозлайди, циклооксигеназа фаоллигини сусайтириб бироз мембранани барқарорлаштирувчи таъсирга эга, эндоген пирогенлар ҳосил бўлишини сусайтиради.
Триацетонамин 4 толуенсульфонати яққол анксиолитик фаолликка эга ва безовталик, қўрқув ва танглик ҳолатига таъсир қилади. Ҳаракат қўзғалишини камайтиради, марказий N-холинолитик таъсир кўрсатади. Метамизолнинг оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради ва узайтиради. Триацетонамин 4 толуенсульфонати шунингдек оғриқнинг эмоционал таркибий қисмига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Метамизол натрий ва триацетонамин 4 толуенсульфонати мажмуаси метамизолнинг оғриқсизлантирувчи таъсирини кучайтиради ва таъсир қилиш давомийлигини оширади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Перорал қўлланилганидан кейин метамизол меъда-ичак йўлларида гидролизланади. Фаол метаболитлари бўлиб 4-метил-амино-антипирин (МАА) ва 4-амино-антипирин (АА) ҳисобланади. МАА тез ва тўлиқ сўрилиши билан характерланади. Максимал плазмадаги концентрацияларига 1-2 соат оралиғида эришилади. МАА нинг биокираолишлиги тахминан 90% ни ташкил қилади. Овқат метамизолнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Триацетонамин 4 толуенсульфонати меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларида сўрилади. Плазмадаги терапевтик концентрациялари қабул қилинганидан сўнг 30 минутдан кейин аниқланади. Плазмадаги максимал 0,8 мкг/мл концентрацияга 60 минут атрофида эришилади.
Тақсимланиши
Метамизол натрий плазмадаги протеинлар билан қисман боғланади.
Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларнинг натижалари триацетонамин 4 толуенсульфонатини тўқималарда тақсимланиши аҳамиятли эканлигини кўрсатди.
Метаболизми
Метамизол натрий жигарда жадал метаболизмга учрайди. Унинг асосий метаболитлари 4-метил-амино-антипирин, 4-амино-антипирин фармакологик фаолдир.
Чиқарилиши
Метаболитлари шаклида сийдик билан чиқарилади, бунда чиқарилган метамизолнинг фақат 3% ўзгармаган ҳолда бўлади. Метамизолнинг метаболитлари кўкрак сути билан чиқарилади. Триацетонамин 4 толуенсульфонати ўзгармаган ҳолда қўлланган дозанинг 2/3 миқдорида, сийдик билан чиқарилади.
Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентлар: МАА фаол метаболитининг ярим чиқарилиш даври жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда тахминан 3 марта узаяди. Бундай пациентларга метамизолнинг пастроқ дозалари билан даволаниш тавсия қилинади.
Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар: Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда айрим метаболитларининг чиқарилиш даражасини пасайиши кузатилади. Бундай пациентларга метамизолнинг пастроқ дозалари билан даволаниш тавсия қилинади.
Темпалгин қуйидаги ҳолларда: бош оғриғи, тиш оғриғи ва стоматологик муолажалар, миалгиялар (мушаклардаги оғриқлар), невралгиялар, артралгиялар (бўғимлардаги оғриқлар) да кучсиздан ўртача ифодаланган оғриқларни узоқ бўлмаган симптоматик даволаш учун қўлланади.
Темпалгинни ушбу қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган тартибга ҳар доим риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сиз бирон бир нарсага ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.
Таблеткаларни сув билан ичга, овқатдан кейин қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Шифокор билан маслаҳатлашмасдан Темпалгинни 3-5 кундан ортиқ қабул қилманг.
Катталар
Одатдаги доза симптомларнинг оғирлик даражасига қараб, 1 таблеткадан кунига 1-3 марта қўлланади. Бир марталик максимал доза 1 таблеткадан, максимал суткалик доза эса 4 таблеткадан ошмаслиги керак.
Стоматологик муолажаларда 1 таблеткадан аралашувдан ½ соат олдин.
15 ёшдан ошган болалар
Кунига 1 таблеткадан буюрилади. Максимал суткалик доза 2 таблеткани ташкил қилади ва симптомларнинг оғирлик даражасига боғлиқ.
65 ёшдан ошган пациентлар
Агар Сиз 65 ёшдан ошган бўлсангиз, одатда дозани камайтириш талаб қилинмайди, аммо Сизда жигар ёки буйракларингизда муаммолар бўлса, Темпалгин билан даволаниш узоқ муддатли бўлмаслиги керак. Максимал суткалик доза 2 таблеткадан ошмаслиги керак.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Агар Сизда яққол жигар касаллиги бўлса, даволашни катталар учун тавсия қилинган дозанинг ½ қисмидан бошланг (суткада 2 таблеткадан ортиқ эмас).
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Агар Сизда буйрак функциясини бузилиши бўлса, Сиз суткада 2 таблеткадан ортиқ қабул қилишингиз мумкин эмас.
Агар Сиз Темпалгин қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз
Агар Сиз бир доза қабулини ўтказиб юборган бўлсангиз, уни мумкин қадар тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қиладиган вақт етган бўлса, унда унутилган дозани ўтказиб юбориб, уни одатдагидек қабул қилинг. Унутилган доза ўрнини қоплаш учун дозани икки марта қабул қилманг. Дори воситасини қабул қилишни ушбу қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда давом эттиринг.
Агар Сизда ушбу дори воситасини қабул қилиш бўйича ҳар қандай қўшимча саволлар бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Барча дори воситалари каби, барчада намоён бўлавермаслигига қарамасдан, Темпалгин ножўя таъсирлар чақириши мумкин. Темпалгинни қўллашда бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар кўпроқ метамизол натрий билан боғлиқ.
Қуйидагилар кузатилиши мумкин:
- агранулоцитоз (оқ қон хужайраларининг сонини кескин камайиши, бу инфекциялар ривожланиши эҳтимолини оширади), лейкопения (оқ қон хужайраларининг сонини камайиши, бу инфекциялар ривожланиши эҳтимолини оширади), апластик анемия (қон хужайраларининг сонини кескин камайиши, бу ҳолсизлик, кўкаришларни пайдо бўлиши ёки инфекциялар ривожланиши эҳтимолини ошишига олиб келади), тромбоцитопения (тромбоцитлар сонини камайиши, бу қон кетишлар ёки кўкаришларни пайдо бўлиши хавфини оширади), гемолитик анемия (қизил қон хужайраларини камайиши, бу рангпарлик ёки терини сарғайиши, ҳолсизлик ёки ҳансирашга олиб келади) каби қон манзарасини бузилишлари;
- кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи ва дискомфорт, айрим ҳолларда яра пайдо бўлиши ва қон кетиши;
- сийдикда оқсил пайдо бўлиши, сийдикнинг миқдорини камайиши ёки кўпайиши, буйракларни яллиғланиши билан намоён бўлувчи буйракларни шикастланиши;
- юрак ритмини бузилиши, қон босимини пасайиши;
- ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактик ва анафилактоид реакциялар) қичишиш, ачишиш, терини қизариши, уртикария, шишлар (тарқалган ва маҳаллий), нафас олишни қийинлашиши, кам ҳолларда меъда-ичак томонидан шикоятлар, астматик хуруж (аспирин астмаси бўлган пациентларда), ангионевротик шиш (шу жумладан ларингеал), Стивенс-Джонсон ёки Лайелл синдроми (терида, оғиз бўшлиғида, кўзда ва жинсий аъзоларда пуфаклар пайдо бўлиши билан кечувчи оғир реакциялар), циркулятор шок;
- нерв тизими томонидан бузилишлар бош оғриғи, бош айланиши;
- жигар функциясини бузилишлари жигар ферментлари даражасини ошиши, холестаз (сафро оқиб чиқишини бузилиши), гипербилирубинемия (қонда билирубиннинг миқдорини ошиши).
- Агар ҳар қандай ножўя таъсирлари жиддийлашса ёки ушбу илова-варақада таърифланмаган бошқасини сезсангиз, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беришингизни сўраймиз.
Темпалгинни қабул қилманг
- агар Сизда фаол моддалар метамизол натрий, триацетонамин 4 толуенсульфонати ёки Темпалгиннинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларидан бирига аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса;
- агар Сизда пиразолоннинг бошқа препаратларига ўта юқори сезувчанлик бўлса;
- агар ўткир жигар порфирияси (эритроцитларни ҳосил бўлишини бузилиши билан кечувчи наслий касаллик) билан касалланган бўлсангиз;
- агар Сизда глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма етишмовчилиги (эритроцитларни ҳосил бўлишини бузилиши билан кечувчи наслий касаллик) бўлса;
- оғир буйрак ва жигар касалликларида;
- агар Сизда суяк кўмигининг функциясини бузилиши (цитостатиклар билан даволанишдан кейин) ёки апластик анемия (қон хужайраларининг сонини камайиши, бу ҳолсизлик, кўкаришларни пайдо бўлиши ёки инфекциялар ривожланиши эҳтимолини ошишига олиб келади), агранулоцитоз (оқ қон хужайраларининг сонини кескин камайиши, бу инфекциялар ривожланиши эҳтимолини оширади), лейкопения (оқ қон хужайраларининг умумий сонини камайиши) каби қон касалликлари бўлса;
- 100 мм.сим.уст. паст кўрсаткичли қон босимини пасайишида;
- агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз;
- агар пациент 15-ёшдан кичик бола бўлса.
Даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга Сиз ҳозир қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бошқа дори препаратлари, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори препаратлари ҳақида хабар беришингизни сўраймиз.
Марказий нерв тизимини бостирувчи, оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши дори препаратлари, ҳомиладорликка қарши дори препаратлари, кумарин антикоагулянтлари (қон ивишини пасайтиради), хлорпромазин (руҳий касалликларни даволаш учун), хлорамфеникол (антибиотик), циклоспорин (ўсма касалликларида қўлланади), ухлатувчи дори препаратларини бир вақтда қўллаш даволашга таъсир қилиши мумкин.
Темпалгинни овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан бирга қўллаш
Таблеткаларни сув билан овқатдан кейин қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Темпалгин билан даволаниш вақтида алкоголни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди, чунки дори препаратининг ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.
Агар Сизда қоннинг оқ хужайраларининг сонини камайиши (лейкопения) билан кечувчи касаллик Сизга маълум бўлса;
Агар Сизда бошқа дори препаратлари ва овқат маҳсулотларига, оғриқсизлантирувчи ва ревматизмга қарши дори препаратларига аллергия (анальгетикларни ўзлаштираолмаслик) бўлса;
Аллергия билан боғлиқ бўлган бронхиал астмада (бўғилиш ҳуружи);
Агар Сизда қон босими паст бўлса;
Агар Сизда буйраклар ва жигар функциясини бузилишлари бўлса.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳар қандай дори препаратини қабул қилишдан аввал шифокорингиз ёки фармацевтга маслаҳат учун мурожаат қилинг.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик вақтида Темпалгинни қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш
Эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Агар препарат билан даволашнинг зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсирини ўзига хослиги
Транспорт воситасини бошқарманг ва ҳеч қандай асбоб ёки машиналарни ишлатманг, чунки Темпалгин диққатни жамлаш қобилиятини пасайтиради ва шартли рефлексларни секинлаштиради.
Препаратнинг айрим ёрдамчи моддалари ҳақида муҳим маълумот.
Дори препаратининг таркибига буғдой крахмали киради. У целиакияси бўлган шахсларга мос келади. Буғдойга аллергияси бўлган пациентлар (целиакиядан фарқли) ушбу препаратни қабул қилишлари мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дори препаратнинг юқори дозаларини қабул қилиш ҳолларида кузатиш мумкин: кўнгил айниши, бош айланиши, қорин оғриғи, ҳушни йўқотишгача ҳолсизлик, шоккача қон босимини кескин пасайиши (қон босимини пасайиши билан ҳушни йўқотиш) ва юрак ритмини бузилиши.
Ушбу симптомлардан бири пайдо бўлганида дори препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг!
Қобиқ билан қопланган 10 таблеткадан ПВХ плёнка/алюмин фольгали блистерда;
2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Намликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамида, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
4 йил.
Рецептсиз.
СОФАРМА АЖ - Болгария
1220 София, Илиенское шоссе кўч., 16
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100179, Олмазор тумани, Чимбой Мавзеси 5А Тел: +998712292709.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Tempalgin bilan qoplangan planshetlar 500 mg / 20 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) | 24000 so'm |
da mavjud emas Toshkent