Facebook Pixel Code

Tetratsiklin 100

Tovarlar: 1
Tetratsiklin tabletkalari 100 mg №10 (blister)
Medipharco Pharmaceutical (Vetnam)
dan 4400 so'm
Retsept bo'yicha
в 3 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 4400 so'm (3 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Tetratsiklin tabletkalari 100 mg №10 (blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tetratsiklin tabletkalari 100 mg №10 (blister)»

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тетрациклин гидрохлориди - 100 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, повидон К-25, кальций стеарати, натрий лаурилсульфати (E 487), микрокристалл целлюлоза (E 460), Пушти Аквариус Преферред;

қобиқ таркиби (Пушти Аквариус Преферред): гидроксипропилметилцеллюлоза (E464), коповидон, полидекстроза, полиэтиленгликоль, каприлик/каприк триглицеридлар (ўртача занжирга эга триглицеридлар), титан диоксиди (E171), Кармуазин Лейк (20-26%) (E122), Понсо 4R Лейк (E124).

Думалоқ, икки томонлама қавариқ, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Синдирилганда сариқ рангли ядро кўринади. Таблеткаларнинг юзасида плёнка қобиғининг юзасида ғадир-будирликка йўл қўйилади.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Аантибиотик - тетрациклин.

Граммусбат микроорганизмларга; грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол; пенициллинларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Тетрациклинга Pseudomonas aeruginosa, Proteus spp., Serratia spp., Bacteroides spp. нинг кўпчилик штаммлари ва замбуруғлар, вируслар, Streptococcus pyogenes, Streptococcus faecalis чидамлидир.

Резистентликни ривожланишини олдини олиш ва самарадорликни қувватлаш мақсадида препаратни фақат тетрациклинга сезгирлиги исботланган (тахмин қилинган) микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун ишлатиш керак. Идентификация қилинган қўзғатувчи ва унинг антибиотикларга сезувчанлиги тўғрисидаги маълумот бор бўлганида шифокор оптимал антибиотикни танлашда унга амал қилади, бундай маълумот бўлмаса, антибактериал препаратнинг эмпирик танлови локал эпидемиологик маълумотлар ва сезувчанлик тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.

Тетрациклин қуйида санаб ўтилган ҳолатларда, мувофиқ микроорганизмларнинг сезгир штаммлари томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун қўлланилади:

Streptococcus pyogenes, Streptococcus pneumoniae ва Haemophilus influenzae томонидан чақирилган юқори нафас йўлларининг инфекциялари. Изоҳ: тетрациклин стрептококкларнинг резистентлигида ишлатилмаслиги лозим; Streptococcus pyogenes, Streptococcus pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae (Eaton агенти ва Klebsiella spp.) томонидан чақирилган қуйи нафас йўлларининг инфекциялари; Streptococcus pyogenes, Staphylococcus aureaus томонидан чақирилган тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари. (Тетрациклинлар стафилококкли инфекциянинг ҳар қандай турини даволашда танлов препарати ҳисобланмайди); риккетсиялар томонидан чақирилган инфекциялар, шу жумладан Қояли тоғлар доғли иситмаси, тиф инфекциялари гуруҳи, Ку иситмаси, риккетсиозлар; Chlamydia Psittaci томонидан чақирилган пситтакоз ёки орнитоз; Chlamydia trachomatis томонидан чақирилган асоратланмаган уретрал инфекциялар, бачадон бўйни каналининг инфекциялари ёки ректал инфекциялар, конъюнктивит, трахома, венерик лимфагранулема каби инфекциялар; Calymmatobacterium granulomatis томонидан чақирилган чов гранулёмаси, Borrelia sp. томонидан чақирилган қайталанувчи тиф, Bartonella bacilliformis томонидан чақирилган бартонеллез; Hemophilus ducreyi томонидан чақирилган юмшоқ шанкр; Francisella tularensis томонидан чақирилган туляремия; Yersinia pestis томонидан чақирилган ўлат; Vibrio cholerae томонидан чақирилган вабо; Brucella species томонидан чақирилган бруцеллез (тетрациклин аминогликозидлар билан бирга ишлатилиши мумкин); Campylobacter fetus томонидан чақирилган инфекциялар; Entamoeba histolytica томонидан чақирилган ичак амёбиазида қўшимча даволаш воситаси сифатида; Escherichia coli, Klebsiella ва ҳоказоларнинг сезгир штаммлари томонидан чақирилган сийдик йўлларининг инфекциялари; E. coli, Enterobacter aerogenes, Shigella sp., Acinetobacter sp., Klebsiella sp. ва Bacteroides sp. каби грамманфий микроорганизмларнинг сезгир штаммлари томонидан чақирилган бошқа инфекциялар; оғир акнеда ёрдамчи даволаш воситаси сифатида қўлланилади.

Пенициллинни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда тетрациклинлар қуйидаги инфекцияларни даволаш учун муқобил препаратлар ҳисобланади:

Treponema pallidum ва pertenue томонидан мувофиқ равишда чақирилган сифилис ва фрамбезиялар; Fusobacterium Fusiforme томонидан чақирилган ўткир некротик ярали гингивит; Neisseria gonorrhoeae томонидан чақирилган инфекциялар; Bacillus anthracis томонидан чақирилган куйдирги; Listeria monocytogenes томонидан чақирилган инфекциялар; Listeria monocytogenes томонидан чақирилган актиномикоз; Clostridium species томонидан чақирилган инфекциялар.

Ичга, кўп миқдордаги суюқлик билан ичилади, катталарга - 500 мг дан суткада 4 марта ёки 500-1000 мг дан ҳар 12 соатда буюрилади. Максимал суткалик доза - 4000 мг.

Ҳуснбузар тошмасида: суткада 500-2000 мг дозаларга бўлинган ҳолда буюрилади. Аҳвол яхшиланган ҳолларда (одатда 3 ҳафтадан кейин) дозани аста-секин самарани бир маромда сақлаб турувчи доза - 500-1000 мг гача пасайтирилади. Ҳуснбузар тошмасини адекват ремиссиясига препаратни кунора ишлатилганда ёки танаффусли даволаш ўтказилганда эришилиши мумкин.

Бруцеллез - 3 ҳафта давомида 500 мг ҳар 6 соатда, бир вақтнинг ўзида стрептомицинни 1000 мг дозада мушак ичига ҳар 12 соатда 1 ҳафта давомида ва суткада 1 марта 2 ҳафта давомида юбориш буюрилади.

Асоратланмаган гонорея: бошланғич бир марталик доза - 1500 мг, сўнгра 4 кун давомида 500 мг дан ҳар 6 соатда буюрилади (даволаш курсининг йиғинди дозаси - 9000 мг).

Сифилис -500 мг дан ҳар 6 соатда 15 кун давомида (илк бошланган сифилис) ёки 30 кун давомида (кечки сифилис) буюрилади.

Chlamydia trachomatis томонидан чақирилган асоратланмаган уретрал, эндоцервикал ва ректал инфекциялар, - 500 мг дан суткада 4 марта камида 7 кун давомида буюрилади.

8 ёшдан катта болаларга - 6,25-12,5 мг/кг доза ҳисобидан - ҳар 6 соатда ёки 12,5- 25 мг/кг дан ҳар 12 соатда буюрилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган болаларда қўллашдан сақланиш керак, уларга тетрациклинни буюриш зарурати туғилганда унинг дозаси пасайтирилиши лозим.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштаҳани пасайиши, қусиш, диарея, кўнгил айниши, глоссит, эзофагит, меъда ва 12 бармоқ ичакни яраланиши, тил сўрғичларининг гипертрофияси, дисфагия, гепатотоксик таъсир, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, панкреатит, ичак дисбактериози, энтероколит.

Нерв тизими томонидан: бош мия ички босимини ошиши, бош айланиши ёки нотурғунлик, бош оғриғи.

Қон яратиш тизими томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, нейтропения, эозинофилия.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: азотемия, гиперкреатининемия.

Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: макулопапулёз тошма, тери гиперемияси, ангионевротик шиш, анафилактоид реакциялар, дори оқибатидаги тизимли қизил югирик, фотосенсибилизация.

Бошқалар: суперинфекция, кандидоз, В гиповитаминози, гипербилирубинемия, болаларда тиш эмали рангини ўзгариши, стоматит.

Тетрациклинга ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик, буйрак етишмовчилиги, лейкопения, ҳомиладорлик, лактация даври, 8 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (8 ёшгача бўлган болаларда тетрациклин тиш рангини узоқ муддатга ўзгаришини, эмаль гипоплазиясини, скелет суякларини бўйига ўсишини секинлашишини чақириши мумкин).

Эҳтиёткорлик билан

Препаратни анамнезда аллергик реакциялари бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Ичак микрофлорасини сусайиши туфайли протромбин индекси камаяди (бевосита антикоагулянтларнинг дозасини камайтиришни талаб этади). Хужайра девори синтезини бузувчи бактерицид антибиотикларнинг (пенициллин, цефалоспоринлар) самарасини камайтиради. Эстроген сақловчи перорал контрацептивларнинг самарасини камайтиради ва “шиддатли” қон кетишларини ривожланиш хавфини оширади; ретинол - миянинг ички босимини ошишини ривожланиш хавфини оширади. Аl3+, Mg2+ ва Ca2+, Fe препаратлари ва колестирамин сақловчи антацидлар препаратни сўрилишини камайтиради. Химотрипсин препаратнинг концентрациясини ва қонда айланиш давомийлигини оширади. Тетрациклин билан потенциал гепатотоксик препаратларни (эритромицин, хлорамфеникол, сульфонамидлар) бир вақтда буюриш мумкин эмас. Метоксифлураннинг нефротоксиклигини оширади.

Фотосенсибилизацияни ривожланиши мумкинлиги туфайли инсоляцияни чеклаш зарур. Узоқ муддат ишлатилганида буйрак, жигар, қон яратиш аъзолари фаолиятини вақти-вақти билан назорат қилиш лозим. Сифилис белгилари ниқобланиши мумкин, шу боисдан аралаш инфекциялар бўлганида 4 ой давомида ҳар ойда серологик ташҳис ўтказилиши лозим. Барча тетрациклинлар ҳар қандай суяк ҳосил қилувчи тўқимада кальций ионлари билан эримайдиган мажмуаларни ҳосил қиладилар. Шу сабабли тишларни ривожланиш даврида қабул қилиш, тишларни узоқ вақтгача сариқ-кулранг-жигарранг рангга бўялишига, шунингдек эмалнинг гипоплазиясига сабаб бўлиши мумкин. Гиповитаминозни олдини олиш учун В ва К гуруҳи витаминларини, пиво ачитқиларини буюриш лозим.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас, даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситалари бошқаришда ёки механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: ножўя самараларининг яққоллигини кучайиши, жигарнинг ёғли дистрофияси билан кечувчи гепатотоксиклик, панкреатит.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш (специфик антидоти йўқ), ҳаёт учун муҳим бўлган фаолиятларини тутиб туриш.

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда. Бир ёки икки контур ўрам қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Намликдан ва ёруғликдан химояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

Medipharco Pharmaceutical Joint Stock Company.

Tetratsiklin 100 narxi dan boshlanadi 4400.00
Nomi Narxi so'm
Tetratsiklin tabletkalari 100 mg №10 (blister) 4400 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish