Facebook Pixel Code

Tonoprost

Tovarlar: 1
Tonoprost  uzoq muddatli ta'sirga ega kapsulalar 0,4 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)
Nika Pharm (O`zbekiston)
dan 78200 so'm
Retsept bo'yicha
в 103 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 78200 so'm (103 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Tonoprost uzoq muddatli ta'sirga ega kapsulalar 0,4 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tonoprost uzoq muddatli ta'sirga ega kapsulalar 0,4 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)»

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: Тамсулозин гидрохлориди 0,4 мг.

Оқ желатинли капсулалар №3. Капсула ичидаги таркиб оқ ёки деярли оқ рангли, қобиқ билан қопланган, шарсимон шаклли микрогранулалар.

Таъсири узайтирилган капсулалар.

Альфа1-адреноблокаторлар. Код АТХ: G04CA02.

Фармакодинамикаси

Тамсулозин простата бези, қовуқ бўйни ва уретранинг простатик қисмини силлиқ мушагида жойлашган постсинаптик α1адренорецепторларнинг специфик блокатори ҳисобланади. Тамсулозин томонидан α1-адренорецепторларни блокада қилиниши простата бези, қовуқ бўйни ва уретра простатик қисми силлиқ мушаклари тонусининг пасайишига, ҳамда сийдик чиқарилиши яхшиланишига олиб келади. Бир вақтнинг ўзида ҳам бўшалиш белгилари, ҳам простата безининг хавфсиз гиперплазиясида кузатиладиган силлиқ мушаклар тонусини ошиши ва детрузорнинг гиперфаоллиги билан боғлиқ тўлиш белгилари камаяди.

Тамсулозинни адренорецепторларнинг α1А турига таъсир қилиш хусусияти қон томирларининг силлиқ мушакларида жойлашган адренорецепторларнинг α1В турига ўзаро таъсир қилиш хусусиятидан 20 марта устундир. Ўзининг юқори селективлиги туфайли, тамсулозин артериал гипертензияли беморларда ҳам, дастлабки артериал босими (АБ) меъёрий бўлган беморларда ҳам, тизимли АБ нинг клиник аҳамиятли пасайишини чақирмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши:

Тамсулозин ичакда яхши сўрилади ва деярли 100 фоизлик биокираолишликка эга. Тамсулозиннинг сўрилиши овқат қабул қилингандан кейин бироз секинлашади. Бемор препаратни ҳар доим одатий нонуштадан кейин қабул қилгандагина тамсулозиннинг сўрилиши бир хил даражада бўлиши мумкин. Тамсулозин бир текисли кинетика билан тавсифланади. Препаратни ичга 0,4 мг дан бир марта қабул қилингандан кейин плазмада унинг максимал концентрациясига 6 соатдан кейин эришилади. Препаратни ичга кунига 0,4 мг дан кўп маротаба қабул қилингандан кейин мувозанатли концентрацияга 5-куни эришилади, бунда унинг қиймати бир марталик дозани қабул қилгандан кейинги бу кўрсаткичининг қийматидан тахминан 2/3 га юқори.

Тақсимланиши:

Плазма оқсиллари билан боғланиши - 99% ни ташкил этади, тақсимланиш ҳажми унчалик катта эмас (тахминан 0,2 л/кг).

Метаболизми:

Тамсулозин жигарда секин метаболизмга учрайди ва кам фаолликка эга метаболитларни ҳосил қилади. Тамсулозиннинг катта қисми қон плазмасида ўзгармаган шаклда бўлади.

Тажрибада тамсулозиннинг жигар микросомал ферментлари фаоллигини бироз қўзғата олишлик хусусияти аниқланган.

Енгил ва ўртача даражадаги жигар етишмовчилигида дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Чиқарилиши:

Тамсулозин ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Бунда препаратнинг тахминан 9 фоизи ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Овқатдан кейин тамсулозинни 0,4 миллиграммини бир марта қабул қилингандан сўнг, унинг ярим чиқарилиш даври 10 соатни, кўп марта қабул қилинганда - 13 соатни ташкил қилади.

Буйрак етишмовчилигида дозани камайтириш талаб қилинмайди. Беморда оғир буйрак етишмовчилиги бўлганида (креатинин клиренси 10 мл/дақ дан паст) тамсулозинни эҳтиёткорлик билан буюриш зарур.

Простата безининг хавфсиз гиперплазиясида сийдик чиқарилиши бузилишларини даволашда қўлланади.

Ўн саккиз ёшдан катталар, ҳамда кекса ёшли беморлар

Ичга, нонуштадан кейин, 1 та капсуладан (0,4 мг) суткада 1 марта, сув билан қабул қилинади. Капсулани чайнаш тавсия қилинмайди, чунки бу препаратнинг ажралиб чиқиш тезлигига таъсир қилиши мумкин.

Жигар ва буйрак функцияси бузилишлари мавжуд беморлар

Буйрак етишмовчилигида, шунингдек енгил ва ўртача ифодаланган жигар етишмовчилигида дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Ножўя таъсирларни таърифлаш учун қуйидаги тоифалар қўлланилган: жуда кўп (≥10%), кўп (≥1% - <10%), кўп эмас (≥0,1% - <1%), кам (≥0,01% - <0,1%), жуда кам (<0,01 %), учраш сони номаълум.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кўп эмас - юрак уриб кетишини ҳис қилиш, ортостатик гипотензия.

Нерв тизими томонидан:

  • кўп бош айланиши (1,3%);
  • кам бош оғриғи;
  • кам - ҳушдан кетиш.

Нафас аъзолари томонидан: кўп эмас ринит.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам - қабзият, диарея, кўнгил айниши, қусиш. Репродуктив тизим томонидан:

  • кўп эмас ретроград эякуляция;
  • жуда кам приапизм.

Аллергик реакциялар:

  • кўп эмас - тошма, қичишиш, эшакеми;
  • кам ангионевротик шиш;
  • жуда кам Стивенс-Джонсон синдроми.

Умумий ҳолатнинг бузилиши: кўп эмас астения.

Тамсулозинни қабул қилган беморларда катаракта юзасидан жарроҳлик амалиётида кўз рангдор пардасининг интраоперацион нотурғунлик ҳолатлари (торайган қорачиқ синдроми) таърифланган.

Тамсулозин ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай таркибий қисмига ўта юқори сезувчанлик.

Ортостатик гипотензия (шу жумладан анамнезида).

Яққол ифодаланган жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 10 мл/дақ дан кам).

Тонопрост атенолол, эналаприл ёки теофиллин билан бирга буюрилганда ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Тонопрост циметидин билан бир вақтда қўлланилганда тамсулозиннинг қон плазмасидаги концентрациясини бироз ошиши, фуросемид билан эса - концентрациясини пасайиши аниқланган бўлиб, бу тонопрост дозасининг ўзгартирилишини талаб қилмайди, чунки препаратнинг концентрацияси меъёрий диапазонда қолади. Диазепам, пропранолол, трихлорметиазид, хлормадинон, амитриптилин, диклофенак, глибенкламид, симвастатин ва варфарин in vitro шароитда одам плазмасидаги тамсулозиннинг эркин фракциясини ўзгартирмайди. Тамсулозин, ўз навбатида, диазепам, пропранолол, трихлорметиазид ва хлормадиноннинг эркин фракциясини ҳам ўзгартирмайди.

Диклофенак ва варфарин тамсулозиннинг чиқарилиш тезлигини ошириши мумкин.

Тамсулозинни CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторлари билан бир вақтда буюрилиши тамсулозиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Кетоконазол (CYP3A4 нинг кучли ингибитори) билан бир вақтда буюриш тамсулозиннинг AUC ва Cmax кўрсаткичларини мувофиқ 2,8 ва 2,2 мартага ошишишга олиб келган.

Тамсулозин гидрохлоридини CYP2D6 изоферменти метаболизмининг бузилиши мавжуд беморларда CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари билан мажмуада қўллаш мумкин эмас. Препаратни CYP3A4 кучли ва ўртача ингибиторлари билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Тамсулозинни ва CYP2D6 нинг кучли ингибитори пароксетин билан бир вақтда буюриш тамсулозиннинг Cmax ва AUC кўрсаткичларини мувофиқ 1,3 ва 1,6 мартага ошишига олиб келган, аммо ушбу ошиш клиник аҳамиятсиз деб тан олинган.

Альфа1-адренорецепторларнинг бошқа антагонистларини бир вақтда буюрилиши артериал босимнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

Бошқа α1-адреноблокаторларни қўллагандаги каби, тонопрост билан даволанганда айрим ҳолларда артериал босимнинг пасайиши кузатилиши мумкин бўлиб, у баъзида ҳушдан кетишга олиб келиши мумкин. Ортостатик гипотензиянинг биринчи белгиларида (бош айланиши, ҳолсизлик) бемор ўтириши ёки ётиши керак, ҳамда бу белгилар йўқолмагунча шу ҳолатда қолиши керак.

Препаратни қабул қилиш фонида катаракта ёки глаукома сабабли ўтказилаётган жарроҳлиқ амалиётларида рангдор парданинг интраоперацион нотурғунлик синдроми (торайган қорачиқ синдроми) ривожланиш эҳтимоли бўлади, буни беморни жарроҳлик амалиётига тайёрлаётганда ва жарроҳлик амалиёти ўтказилаётганда жарроҳ эътиборга олиши керак.

Тонопрост билан даволашни бошлашдан аввал бемор простата бези гиперплазиясининг белгилари каби белгиларни чақириши мумкин бўлган бошқа касалликларни истисно қилиш учун текширилиши керак. Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида мунтазам бармоқ ёрдамида ректал текширишлар бажарилиши ва зарурат бўлганида простата специфик антигени (ПСА) аниқланиши керак. Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 10 мл/дақ дан кам) бўлган беморларда тонопрост билан даволаш эҳтиёткорликни талаб қилади, чунки бу тоифадаги беморларда бундай текширишлар ўтказилмаган. Тамсулозин гидрохлоридини қабул қилаётган ёки илгари қабул қилган айрим беморларда катаракта бўйича жарроҳлик аралашувларда кўз рангдор пардасининг интраоперацион нотурғунлик синдроми (торайган қорачиқ синдроми) ривожланиши аниқланган бўлиб, у жарроҳлик амалиёти вақтида ёки амалиётдан кейинги даврда асоратларга олиб келиши мумкин. Тамсулозин гидрохлориди билан даволанишни катаракта юзасидан бўладиган жарроҳлик амалиётидан 1-2 ҳафта олдин бекор қилишни мақсадга мувофиқлиги ҳанузгача исботланмаган. Кўз рангдор пардасининг интраоперацион нотурғунлиги ҳоллари препарат бекор қилинган ва жарроҳлик амалиётидан олдинги эрта муддатларда тўхтатилган беморларда учраган. Катаракта юзасидан жарроҳлик амалиёти режалаштирилган беморларда тамсулозин гидрохлориди билан даволашни бошлаш тавсия қилинмайди. Беморларни жарроҳлик амалиётидан олдинги текшириш вақтида жарроҳ ва шифокор-офтальмолог ушбу бемор тамсулозинни қабул қилаётганлигини ёки қабул қилганлигини ҳисобга олиши керак. Бу жарроҳлик амалиёти вақтида кўз рангдор пардасининг интраоперацион нотурғунлик синдроми ривожланиш эҳтимолига тайёргарлик учун зарур.

Ҳомиладорлик ва лактация

Тонопрост 0,4 мг капсулалардаги препарати фақат эркакларда қўллаш учун мўлжалланган.

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратнинг автомобил ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Беморлар препарат қабул қилинганда бош айланиши пайдо бўлиши мумкинлигини ҳақида билиши керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Тамсулозин дозасининг ўткир ошириб юборилиши тўғрисида хабарлар йўқ. Аммо назарий жиҳатдан, доза ошириб юборилганида АБ нинг ўткир пасайиши ва компенсатор тахикардия ривожланиши мумкин бўлиб, бундай ҳолатларда симптоматик даволашни ўтказиш керак. Артериал босим ва юрак қисқаришлари сони одам горизонтал ҳолатни қабул қилгандан кейин тикланиши мумкин. Самара бўлмаганида айланиб юрувчи қон ҳажмини оширувчи воситаларни ва агар зарурати бўлса, қон томирларни торайтирувчи воситаларни қўллаш мумкин. Буйрак функциясини назорат қилиш зарур. Диализ самара бериши эҳтимоли кам, чунки тамсулозин плазма оқсиллари билан кучли боғланган.

Препаратнинг кейинги сўрилишини бартараф қилиш учун меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни ёки осмотик сурги воситаларини, масалан натрий сульфатини, қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Таъсири узайтирилган капсулалар 0,4 мг.

Ўнта капсуладан контур-уяли ўрамларда. 1,2 ёки 3 контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 ºС дан 25 ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепти бўйича.

«NIKA PHARM» ШХЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7 тор кўчаси 48А.

Tonoprost narxi dan boshlanadi 78200.00
Nomi Narxi so'm
Tonoprost uzoq muddatli ta'sirga ega kapsulalar 0,4 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) 78200 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish