Tsefotaksim
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Sefotaksim (Sefotaksimum) Borisovskiy ZTP vena ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma tayyorlash uchun kukun, 1 g (flakon)»
1 флакон қуйидагиларни сақлайди: цефотаксим 0,5 г ёки 1,0 г (цефотаксимни натрийли тузи кўринишида).
Оқ рангли ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун.
Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.
Тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар. III авлод цефалоспоринлари. АТХ коди: J01DD01.
Цефотаксимга сезгир бактериялар чақирган қуйидаги оғир инфекцияларда (листерий бундан мустасно): марказий нерв тизими инфекцияларида (менингитда), нафас йўллари ва ЛОР-аъзолари, буйрак ва сийдик чиқариш йўллари, суяклар, бўғимлар, тери ва юмшоқ тўқималар, жинсий аъзолар инфекцияларида, шу жумладан асоратланмаган гонореяда (цервикал, уретрал, ректал), қорин бўшлиғи аъзолари инфекцияларида (шу жумладан перитонитда), эндокардит, сепсис, Лайм касаллигида (айниқса II ва III босқичларда), жарроҳлик операцияларидан (шу жумладан урологик, акушер-гинекологик, меъда-ичак йўлларидаги операциялардан) кейин инфекциялар ривожланишини юқори хавфида қўлланилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда (тана вазни 50 кг ва ундан юқори бўлганда): одатдаги тавсия этиладиган доза мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) ҳар 12 соатда 12 г (ўртача суткада 3 г) цефотаксимни юбориш тавсия этилади. Оғир ҳолларда суткалик доза 12 г гача оширилиши мумкин. 6 г гача бўлган суткалик дозалар 12 соатлик интервал билан энг камида иккита тенг дозаларга ажратилиши мумкин. Ундан юқорироқ суткалик дозалар 8 ёки 6 соатлик интервал билан энг камида 34 бир марталик дозаларга ажратилиши керак. Даволаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ.
Қуйидаги жадвал цефотаксимни дозалаш учун мўлжал бўлиб хизмат қилиши мумкин:
Инфекция тури | Бир марталик доза | Дозалаш интервали | Суткалик доза |
Идентификация қилинган ёки шубҳа қилинган сезгир микроорганизмлар келтириб чиқарадиган типик инфекциялар | 1 г | 12 соат | 2 г |
Аниқланган ёки шубҳа қилинган бир нечта патогенлар келтириб чиқарадиган, юқори ёки ўртача сезгир инфекциялар | 2 г | 12 соат | 4 г |
Пациент ҳаётига хавф соладиган, чегаралаш мумкин бўлмаган ноаниқ бактериал касалликлар | 2-3 г | 8 соат 6 соатгача 4 соатгача | 6 г 8 г гача 12 г гача |
Айрим ҳолларда цефотаксимнинг тавсия этиладиган дозалари:
Гонококкли уретрит, цервицитда: 0,5 г бир марта м/и.
Эркакларда ректал гонореяда: 0,5 г бир марта м/и.
Аёлларда ректал гонореяда: 1,0 г бир марта м/и.
Асоратланмаган инфекцияларда: суткада 2,0 г ҳар 12 соатда 1,0 г дан м/и ёки в/и.
Ўртача ва оғир даражадаги инфекцияларда: суткада 36 г ҳар 8 соатда 12 г дан м/и ёки в/и.
Антибиотикларни юқори дозаларда тез-тез юборилиши зарур бўлган инфекцияларда (масалан, септицемияда): суткада 68 г ҳар 8 соатда 2 г дан в/и.
Ҳаётга хавф солувчи инфекцияларда: суткада 12 г гача ҳар 4 соатда 2 г дан в/и.
Лайм касаллигида: суткалик доза 6 г цефотаксимни ташкил этади (1421 кун). Суткалик доза одатда 3 бир марталик дозага (кунига 3 марта 2 г дан цефотаксим) бўлинади, аммо алоҳида ҳолларда 2 алоҳида дозаларда (кунига 2 марта 3 г дан цефотаксим) юборилади. Дозалар бўйича ушбу тавсиялар назорат остидаги клиник тадқиқотларга эмас, балки алоҳида кузатувларга асосланган.
Кесар кесишда: биринчи доза 1 г цефотаксим киндик тасмаси сиқиб қўйилганидан кейин дарҳол вена ичига юборилади. Цефотаксимнинг иккинчи ва учинчи дозалари биринчи дозадан кейин 6 соат ва 12 соат ўтгач 1 г дан в/и ёки м/и юбориш лозим.
Инфекциялар ривожланишини олдини олиш мақсадида жарроҳлик операциясидан олдин юбориладиган умумий анестезия вақтида бир марта 12 г цефотаксим операциядан 3060 минут олдин юборилади. Зарарланиш хавфи даражасига боғлиқ ҳолда ушбу доза такроран юборилиши мумкин.
Буйрак фаолияти бузилишида: креатинин клиренси (КК) 20 мл/мин/1,73 м2 ва ундан кам бўлганида суткалик дозани 2 марта камайтирилади. Гемодиализда бўлган катта ёшдаги пациентларда ҳар бир диализ сеанси охирида 1 г цефотаксимни вена ичига юбориш тавсия этилади ва у ҳар 24 соатда такрорланади ҳамда инфекцияларнинг кўпчилигини самарали даволашда етарли бўлади.
12 ёшдаги болалар (тана вазни 50 кг дан кам бўлган): инфекциянинг оғирлигига боғлиқ равишда цефотаксим дозаси тана вазнининг ҳар килограммига суткада 50 мг дан 100 мг (150 мг) гачани ташкил этади, у 12 (6 гача) соатлик интерваллар (суткада 24 марта) орқали юбориладиган тенг дозаларга бўлинади. Айрим ҳолларда, айниқса ҳаёт учун хавфли бўлган вазиятларда цефотаксимнинг суткалик дозасини тана вазнининг ҳар килограммига 200 мг гача ошириш зарур бўлиши мумкин.
Одатда тавсия этиладиган дозалаш тартиби: янги туғилган чақалоқлар: 06 кунлик чақалоқларда ҳар 12 соатда 50 мг/кг в/и, 728 кунлик чақалоқларда ҳар 8 соатда 50 мг/кг в/и, чақалоқлар ва болаларда (1 ойлик 12 ёш): тана вазни 50 кг дан кам бўлган болаларда суткада 50-180 мг/кг в/и ёки м/и, у тўрттаолтита бир марталик дозаларга ажратилган. Юқори дозалар оғирроқ ёки жиддий инфекцияларда, шу жумладан менингитда қўлланилиши керак. Тана вазни 50 кг ва ундан ортиқ бўлганида катталар учун одатдаги доза қўлланилади. Максимал суткалик доза 12 граммдан ошмаслиги керак.
Чала туғилган болаларда буйракларнинг етилмаганлиги ва буйрак клиренсини пасайганлигини инобатга олган ҳолда цефотаксим дозасини в/и тана вазнининг ҳар килограммига суткада 50 мг дан ошириш тавсия этилмайди. Ўта оғир ҳолларда доза суткада 100 мг/кг гача оширилиши мумкин.
Алоҳида ҳолларда цефотаксимнинг тавсия этиладиган дозалари: уч ойликдан катта бўлган болаларда пневмококкли менингитларда дастлабки 48-72 соат давомида: ҳар 6 соатда 20 минут давомида 50-75 мг/кг вена ичига (кунига 200 дан 300 мг/кг гача). Сўнгра 15 мг/кг ванкомицин вена ичига 60 минут давомида (кунига 60 мг/кг) юборилади. Ушбу схема пневмококкнинг изоляция қилинган штамми учун МИК га боғлиқ равишда 48-72 соатдан кейин ҳам давом этиши мумкин.
Кекса ёшдаги пациентлар: цефотаксим асосан буйраклар орқали чиқарилади ва ушбу препаратга нисбатан токсик реакциялар хавфи буйрак фаолияти бузилишлари бўлган пациентларда юқори бўлиши мумкин. Кекса ёшдаги пациентлар буйрак фаолияти пасайишига мойил бўлганликлари сабабли дозани танлашга ўта эҳтиёткорлик билан ёндашишлари лозим, буйрак фаолияти юзасидан мониторинг олиб бориш фойдали бўлиши мумкин.
Инъекцион эритмаларини тайёрлаш қоидалари
Эритмани тайёрлаш учун фақат тиббиётда қўллаш бўйича илова-варақада кўрсатилган эритувчилардан фойдаланиш зарур!
Эритувчи сифатида новокаинни қўллаш тавсия этилмайди.
Лидокаинни вена ичига юбориш учун эритмани тайёрлаш учун қўллаш мумкин эмас!
Фақат янги тайёрланган инъекциялар учун эритмалардан фойдаланиш лозим!
Дори воситасини қўллашдан олдин унинг яроқлилик муддатини текшириш зарур. Дори воситасини ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин. Эритувчи флаконига қўшилганидан кейин уни дори воситаси эригунига қадар чайқатиш лозим, 1-2 минутдан кейин эритма тиниқ бўлиб қолади. Дори воситасини юборишдан олдин эритма тиниқ эканлигига ва эримаган заррачалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Дори воситасининг эритмаси рангсиз ёки оч сариқ бўлиши мумкин.
Мушак ичига инъекция
1 г цефотаксим 4 мл инъекция учун сувда ёки 10 мг/л лидокаин эритмасида (2 мл да 0,5 г) эритилади. Дори воситасини мушак ичига чуқур юбориш лозим. Бир томондан 4 мл дан ортиқ юбориш тавсия этилмайди. Агар цефотаксимнинг суткалик дозаси 2 г дан ортиқ ёки юборилиши суткада 2 мартадан ортиқ бўлса, вена ичига юбориш тавсия этилади.
Вена ичига инъекция
Флакон ичидаги препаратни 10 мл ҳажмда инъекция учун сувда эритилади. 35 минут давомида аста-секин юборилади.
Вена ичига инфузия
Вена ичига инфузия учун дори воситасини инъекция учун сувда (вена ичига инъекциялардаги каби) эритилади. Дастлабки эритилганидан кейин дори воситасини 50-100 мл гача қуйидаги эритмаларнинг бирида: натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида, глюкозанинг 5% ли эритмасида, натрий хлоридининг 0,45% ли эритмаси билан бирга глюкозанинг 5% ли эритмасида, натрий хлоридининг 0,2% ли эритмаси билан бирга глюкозанинг 5% ли эритмасида, Рингер лактат эритмасида, инъекциялар учун натрий лактатида эритилиши лозим. Томчилаб юбориш 20-60 минут давомида олиб борилади.
Натрий гидрокарбонатини сақлайдиган инфузион суюқликлардан фойдаланиш цефотаксимни ушбу эритмаларда беқарорлиги туфайли тавсия этилмайди.
Цефотаксим эритмаларини аминогликозидлар эритмалари билан аралаштириш мумкин эмас. Агар цефотаксим ва аминогликозидлар айнан бир пациентда бир вақтда қўлланилса, уларни аралаш инъекция/инфузия кўринишида эмас, балки ажратилган ҳолда юбориш керак.
Аллергик реакциялар: эшакеми, эт увишиши, иситма, тошма, қичишиш; кам ҳолларда бронхоспазм, эозинофилия, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар, анафилактик шок, Яриш-Герксгеймер реакцияси (иситма, эт увишиши, бош оғриғи ва бўғимларда оғриқ).
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, энцефалопатия, тиришишлар.
Маҳаллий реакциялар: флебит, вена ичига юборилганида вена бўйлаб оғриқ, мушак ичига юборилганида оғриқ ва инфильтрат бўлиши, инъекция/инфузия жойида тромбофлебитлар кўринишида яллиғланиш реакциялари.
Сийдик ажратиш тизими томонидан: азотемия, олигурия, анурия, қонда мочевина даражасини ошиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, интерстициал нефрит.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият, метеоризм, қоринда оғриқ, дисбактериоз; кам ҳолларда стоматит, глоссит, сохтамембраноз колит.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жигар фаолиятини бузилиши (айрим ҳолларда сариқлик билан).
Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, нейтропения, гранулоцитопения, тромбоцитопения, гемолитик анемия, гипокоагуляция, панцитопения, агранулоцитоз.
Юрак-қон томир тизими томонидан: марказий венага тезда болюсли юборилганидан кейин ҳаёт учун потенциал хавфли аритмиялар.
Лаборатория кўрсаткичлари: азотемия, қонда мочевина концентрациясини ошиши, «жигар» трансаминазалари ва ишқорий фосфатаза (ИФ) фаоллигини ошиши, гиперкреатининемия, гипербилирубинемия, мусбат Кумбс реакцияси, лактатдегидрогеназа, гамма-глутамилтрансфераза концентрациясини ошиши.
Бошқалар: суперинфекция (шу жумладан кандидозли стоматит), ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз.
Санаб ўтилган ножўя реакциялар, шунингдек илова варақада кўрсатиб ўтилмаган реакциялар юзага келганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Цефотаксимга ёки бошқа ҳар қандай цефалоспоринларга ўта юқори сезувчанликда.
Анамнезда ҳар қандай бошқа бета-лактам антибиотикларга (пенициллинлар, карбапенемлар, монобактамларга) ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакцияларида (масалан, анафилактик реакциялар) қўллаш мумкин эмас.
Лидокаинда эритилган цефотаксимни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:
- лидокаинга ёки бошқа маҳаллий амид анестетикларига илгари аниқланган юқори сезувчанликда;
- юрак блокадасида;
- оғир юрак етишмовчилигида;
- вена ичига юборилганида;
- 2,5 ёшгача бўлган болаларда.
Лидокаинни тиббиётда қўллаш бўйича илова-варақадаги маълумотни, айниқса қўлланилиши мумкин бўлмаган ҳолатларни ҳам инобатга олиш лозим.
Эҳтиёткорлик билан
Янги туғилган чақалоқлар (вена ичига юборилишида), сурункали буйрак етишмовчилигида, ярали колитда (шу жумладан анамнезда), ҳомиладорлик даврида, лактация даврида (унча катта бўлмаган концентрацияларда кўкрак сути билан ажратилади) эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Аминогликозидлар, полимиксин B ва «ҳалқали» диуретиклар билан бир вақтда қўлланилганида буйракларни шикастланиши эҳтимоли ошади.
Цефотаксим битта шприцда ёки томчилагичда бошқа антибиотикларнинг эритмалари билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб.
ХНН (халқаро нормаллашган нисбат) дисбалансининг алоҳида муаммолари
Антибиотикларни қабул қилаётган пациентларда перорал антикоагулянтларнинг юқори фаоллиги ҳоллари қайд этилган. Инфекцион ёки бошқа яллиғланиш касалликлари, пациентнинг ёши ва умумий ҳолати хавф омиллари бўлиб ҳисобланади. Ушбу шароитларда ХНН дисбаланси юзага келишида инфекция касаллиги ва уни даволаш ўртасида фарқлашни амалга ошириш қийин кечади. Шунга қарамай, антибиотикларнинг айрим синфлари кўпроқ жалб қилинган бўлиб, улар фторхинолонлар, макролидлар, тетрациклинлар, котримоксазол ва айрим цефалоспоринларни ўз ичига олади.
Бошқа антибиотиклар
In vitro шароитларида цефотаксимни бактериостатик воситалар (масалан, тетрациклин, эритромицин, хлорамфеникол ёки сульфаниламидлар) билан бирга қўлланилганида антибактериал фаолликка нисбатан антагонистик самара кузатилган. Аминогликозидлар билан мажмуада синергик самара қайд этилиши мумкин.
Урикозурик воситалар
Пробенецид буйракларда цефотаксимнинг каналчалар секрециясига унинг клиренсини ярмига пасайтирган ва даволаш дозаларида цефотаксим таъсирини 2 марта оширган ҳолда таъсир кўрсатади. Цефотаксимнинг кенг даволаш индекси муносабати билан буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Аминогликозидлар ва бошқа диуретиклар
Потенциал нефротоксик воситалар (масалан, аминогликозидлар, В полимиксин ва колистин каби) ёки кучли таъсир кўрсатувчи диуретиклар (масалан, фуросемид) билан бирга қўлланилганида цефотаксим бошқа цефалоспоринлар каби буйракка салбий таъсирни кучайтиради. Буйрак фаолияти юзасидан мониторинг олиб бориш тавсия этилади.
1 г Цефотаксим 48 мг (2,09 ммоль) натрий сақлайди, 0,5 г Цефотаксим 24 мг (1,045 ммоль) натрий сақлайди.
Анафилактик реакциялар
Цефотаксим билан даволашни бошлашдан олдин пациент анамнезида аллергик реакциялар, айниқса цефотаксим, цефалоспоринлар ва пенициллинларга (ва бошқа бета-лактам антибиотикларга) аллергик реакциялар мавжудлигини аниқлаш лозим, чунки ўта юқори сезувчанлик реакциялари 5-10% ҳолларда ривожланади. Жиддий, шу жумладан ўлим билан якунланадиган юқори сезувчанлик ҳоллари цефотаксимни қабул қилган пациентларда кузатилган.
Аллергик реакциялар ривожланган тақдирда цефотаксимни қўллаш тўхтатилиши шарт ва зарурат бўлганида тегишли даволашни олиб бориш керак. Цефотаксим аллергик диатези ёки астмаси бўлган пациентларда қўлланилганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Анамнезда цефалоспоринларга зудлик билан юзага келадиган юқори сезувчанлик реакциялари бўлган тақдирда цефотаксимни мутлоқ қўллаш мумкин эмас.
Пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда шунингдек цефалоспоринларга нисбатан ҳам (кесишчан аллергия деб номланадиган) аллергия бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда оғир аллергик реакция ривожланиши хавфи мавжуд. Пенициллинларга ёки бошқа бета-лактам антибиотикларга юқори сезувчанлик реакциялари ривожланган пациентларда цефотаксим қўлланилганида ўта эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Оғир буллёз тери реакциялари
Цефотаксим қўлланилиши муносабати билан Стивенс-Джонсон синдроми ёки эпидермал токсик некролиз каби пуфаксимон реакцияларнинг оғир ҳоллари қайд этилган. Буллалар (пуфаклар) билан, шу жумладан шиллиқ қаватларда кечадиган тошма пайдо бўлганида пациентлар дарҳол даволашни тўхтатиши ва шифокорига мурожаат қилиши лозим.
Clostridium difficile билан боғлиқ асоратлар
Даволаш давомида ёки у тамомланганидан кейин дори воситасига чидамли бўлган Clostridium difficile бактерияларини ҳаддаш ташқари ривожланиши натижасида сохтамембраноз колит ривожланиши мумкин. Диарея пайдо бўлганида ушбу асорат эҳтимолини ҳисобга олиш лозим. Енгил ҳолларда дори воситаси қўлланилишини бекор қилиш етарли бўлади, оғир ҳолларда эса дори воситасини қўллаш бекор қилинганидан кейин пациентнинг адекват гидратациясини таъминлаш, электролитлар заҳирасини тўлдириш ва бактерияларни аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказиш лозим. С. Difficile аниқланган тақдирда метронидазол ёки ванкомицинни ичга қабул қилиш лозим. Перистальтикани сўндирувчи дори воситаларини ёки боғловчи таъсирга эга бошқа дори воситаларини юбориш мумкин эмас.
Анамнезда ичакнинг яллиғланиш касалликлари, айниқса колит мавжуд бўлган пациентларда цефотаксим қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар креатинин клиренсига боғлиқ ҳолда мувофиқ равишда пасайтирилган дозани қабул қилиши керак. Агар цефотаксим аминогликозидлар ёки бошқа нефротоксик препаратлар билан бирга юборилса, эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Ушбу пациентларда, кекса ёшдаги пациентларда ва буйрак фаолияти бузилиши илгари қайд этилган пациентларда буйрак фаолияти мониторингини олиб бориш лозим.
Нейротоксик таъсири
Бета-лактам антибиотикларнинг, шу жумладан цефотаксимнинг юқори дозалари, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда энцефалопатияни (онгни бузилиши, мувофиқлаштирилмаган ҳаракатлар ва тиришишларни) келтириб чиқариши мумкин. Менингити бўлган пациентларда алоҳида ҳушёрликни намоён қилиш лозим. Пациентлар бундай реакциялар пайдо бўлганидан кейин дарҳол шифокорга мурожаат қилиши лозим.
Гематологик реакциялар
Цефотаксим билан даволаш вақтида, айниқса даволаш курси узоқ давом этадиган бўлса, лейкопения, нейтропения ва кам ҳолларда агранулоцитоз юзага келиши мумкин. Даволаш курси 7-10 кундан ортиқ бўлганида, лейкоцитлар миқдорини назорат қилиш ва агар нейтропения пайдо бўлса, даволашни тўхтатиш лозим. Даволаш тўхтатилганидан кейин тезда йўқоладиган эозинофилия ва тромбоцитопениянинг бир нечта ҳоллари ҳақида хабар қилинган. Шунингдек цефалоспоринларни қабул қилган пациентларда гемолитик анемия, шу жумладан ўлим билан якунланадиган ҳоллар ҳақида хабар қилинган. Агар пациентда цефотаксим қўлланилиши фонида анемия ривожланса, унинг сабаблари аниқлангунига қадар даволашни тўхтатиш лозим.
Мониторинг
Антибиотикни ҳар қандай қўлланилишидаги каби цефотаксимдан фойдаланиш резистентликни юзага келишига олиб келиши мумкин, бунинг натижасида дори воситаси самарасиз бўлиши мумкин. Буни инфекция такроран юзага келганида ҳисобга олиш ва адекват даволашни буюриш лозим.
Лаборатория тадқиқотлари натижаларига таъсири
Цефотаксим бошқа цефалоспоринлар каби Кумбс тестига сохта ижобий натижа пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин.
Носпецифик редукцион тестлардан фойдаланган ҳолда сийдикда глюкоза даражасини аниқлаш сохта ижобий натижаларни бериши мумкин. Ушбу ҳолат оксидаз тестидан фойдаланилганида кузатилмайди. Цефотаксим сийдикда қандни аниқловчи ферментатив тестлар натижаларига таъсир кўрсатмайди.
Узоқ муддатли даволашда жигар фаолиятини назорат қилиш лозим.
Вена ичига ўта тез (1 минутдан тезроқ) юборилганида цефотаксим юрак аритмияларини келтириб чиқариши мумкин.
Лидокаинни қўлланилиши
Лидокаин эритувчи сифатида қўлланилганида цефотаксим эритмаларидан фақат мушак ичига юборилиш учун фойдаланиш керак. Қўлланилишидан олдин лидокаин қўлланилиши мумкин бўлмаган ҳолатлар, лидокаинни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномасида таърифланган огоҳлантиришлар ва бошқа тегишли ахборот билан танишиб чиқиш лозим.
Ҳомиладорлик
Цефотаксимни ҳомиладорлик даврида хавфсиз қўлланилиши аниқланмаган. Шу сабабли цефотаксимни, агар кутиладиган фойда потенциал хавфдан устун бўлмаса, ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас.
Лактация
Цефотаксим кўкрак сути билан бирга, аммо даволаш дозасидан сезиларли паст дозаларда ажратилади. Айни вақтда цефотаксим диареяга ва замбуруғлар колонизациясига, шунингдек боланинг сенсибилизациясига олиб келган ҳолда боланинг ичак флорасига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли эмизикли аёлларда цефотаксимни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Аёлларда цефотаксим қўлланилиши фонида чақалоқларда диарея, кандидоз ёки тошма юзага келганида эмизишни (ёки препарат қўлланилишини) тўхтатиш керак. Қарор қабул қилинишидан аввал эмизишни бола учун фойдаси ва даволашни аёл учун фойдаси ўртасидаги нисбатни баҳолаш лозим.
Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Цефотаксим кичик ва ўрта дозаларда транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Шунга қарамай, транспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар ривожланиши, масалан бош айланиши эҳтимоли мавжуд.
Цефотаксимнинг юқори дозалари айниқса, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда энцефалопатияга (онгни бузилиши, ҳаракатланиш фаолияти бузилишлари ва тиришишлар билан) олиб келиши мумкин.
Агар ушбу симптомлардан биронтаси ривожланса, пациентлар транспорт воситаларини бошқармаслиги ёки бошқа механизмлар билан ишламаслиги керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши симптомлари ножўя таъсирлар профилига мос келиши мумкин. Қон зардобида мочевина ва креатинин концентрациясини ошиши энг кўп кузатилган. Юқори дозалари юборилган ҳолларда марказий нерв тизими қўзғалиши симптомлари, миоклония ва тиришишлар (клоник/тоник) билан кечувчи қайтувчан энцефалопатия хавфи мавжуд. Ушбу ножўя таъсирларнинг юзага келиши хавфи оғир буйрак етишмовчилиги бўлган, тутқаноқ ва менингити бўлган пациентларда юқорироқ бўлади.
Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти йўқ. Қон зардобида цефотаксим концентрацияси гемодиализ ёки перитонеал диализ ёрдамида камайтирилиши мумкин.
Препарат 0,5 г ва 1,0 г дан флаконларда. 10 флакондан илова-варақа билан картон қутида.
Стационарлар учун: препарат 0,5 г ва 1,0 г дан флаконларда. 50, 270 дан флаконлар тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Ёруғликдан ҳимоя жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Борисовский завод медицинских препаратов» очиқ акционерлик жамияти,
Беларусь Республикаси, Минск вил., Борисов ш., Чапаев кўч., 64-уй,
тел/факс +375(177) 735612, 731156.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Sefotaksim (Sefotaksimum) Radiks in'ektsiya eritmasi uchun kukun har biri 1 g (flakon) + erituvchi 5 ml (ampula) | 2600 so'm |
Cefotaxim Dentafill Plus D / in kukuni. 1 g (shisha) | 4000 so'm |
Sefotaksim Reyang farmatsevtika kukuni D/in. 1 g (shisha) | 6700 so'm |
Sefotaksim (Sefotaksimum) Borisovskiy ZTP vena ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma tayyorlash uchun kukun, 1 g (flakon) | 6765 so'm |
Cefotaxim kukuni D/in. 1 g (shisha) | 9000 so'm |