Facebook Pixel Code

Tussifen Bebe

Tovarlar: 1
Tussiphen Bebe siropi 125 ml (shisha)
Sofarma (Bolgariya)
dan 23100 so'm
Retsept bo'yicha
в 80 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 23100 so'm (80 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Tussiphen Bebe siropi 125 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tussiphen Bebe siropi 125 ml (shisha)»

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди (мг):

фаол моддалар:

Аминофеназон (Амидофен) - 29,35 мг

Эфедрин гидрохлориди - 2,9 мг

Натрий бензоати - 58,75 мг

Натрий бромиди - 58,75 мг

Гулхайри суюқ экстракти - 58,75 мг

Тошчўп суюқ экстракти - 58,75 мг

ёрдамчи моддалар:

Сахарин, сахароза (қанд), этанол, тозаланган сув.

Сариқ-жигарранг ўрмаловчи Тимьянга хос ўзига хос ҳидли сироп.

Сироп.

Йўталга қарши мажмуавий препарат. АТХ коди: R05FB02.

Фармакодинамик хусусиятлари

Препаратнинг терапевтик таъсири таркибига кирувчи алоҳида компонентларнинг фармакологик хусусиятларини қўшилиши билан боғлиқ.

Аминофеназон оғриқ қолдирувчи ва антипиретик таъсирга ва кучсиз даражада седатив ва спазмолитик самараларга эга.

Эфедрин бронхларни яққол кенгайтирувчи таъсирга эга, бронх ва бурун шиллиқ тўқималари секрециясини ва шишини камайиради. Марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.

Натрий бромиди бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости тузилмаларнинг ҳам спонтан, ҳам рефлектор қўзғалишини камайтиради.

Натрий бензоати антисептик таъсирга эга.

Гулхайри экстракти бронхиал секретни суюлтиради ва уларни ажралиб чиқишини енгилаштиради.

Тошчўп экстракти бронхларга антисептик, секретолитик, спазмолитик ва маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсирга эга. Балғам кўчишини енгиллаштиради.

Фармакокинетик хусусиятлари

Аминофеназон барча тўқималарга тақсимланади, бунда сув миқдори кўп бўлган тўқималарда юқори концентрацияларда аниқланади.

Жигар микросомаларида фаол антипипиретик ва оғриқ қолдирувчи восита ҳисобланган 4-аминоантипирингача метаболизмга учрайди. У глюкурон кислотаси билан деярли тўлиқ боғланадиган 4-гидрокси-антипирингача оксидланади. Метаболитлар сийдик билан чиқарилади, препаратнинг бор йўғи 5% ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Аминофеназоннинг метаболитлари рубазон ва метилрубазон кислоталари сийдикни қизғиш рангга бўялиши мумкин.

Эфедрин меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади.

Бром ионларини сўрилиши, тақсимланиши ва чиқарилиши хлор ионлари билан бир хил. Бромидлар меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври 10-12 кунни ташкил қилади, бунинг натижасида узоқ муддат қўлланилганида тўпланади. Бром ионлари сийдик билан ҳам, тер, сут, бронхиал балғам, кўз ёши, меъда шираси билан ҳам чиқарилади.

Йўтал ва балғамни самарасиз ажралиши билан кечувчи нафас йўлларининг бир қатор касалликларини мажмуавий даволашда қўлланилади:

  • юқори нафас йўлларининг яллиғланиш касалликлари;
  • ўткир ва сурункали бронхит;
  • бронхопневмониялар, бронхоэктазиялар.

Тана ҳароратини ошиши ва йўтал билан кечувчи нафас йўлларини шикастловчи айрим умумий инфекцион касалликларини (грипп, кўкйўтал, қизамиқ ва бошқалар) даволашда муваффақият билан қўлланади.

Ушбу дори препаратини ҳар доим бу илова-варақада таърифланганидек ёки шифокорингиз ёки фармацевт кўрсатмаларига қатъий риоя қилган холда қўлланг. Агар Сиз бирон-бир нарсада ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

Қўллаш усули:

Сироп ичга, овқатдан бир соат олдин қабул қилинади.

Дозалаш:

6 ойликдан 3 ёшгача бўлган болаларга: 5 мл (1 чой қошиқ) дан кунига 3-5 марта буюрилади.

Туссифен® Бебе сироп фақат қисқа муддат – 5-7 кун кўп бўлмаган муддатда қўллашга тавсия этилади.

Агар симптомлар 5 кундан кейин давом этса ёки Сизнинг фарзандингизнинг холати ёмонлашса, шифокорга мурожаат этинг!

Агар Сиз Туссифен® Бебе сироп препаратини қўллашни ўтказиб юборган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани берманг ёки қабул қилманг.

Агар бир дозани қабул қилиш ёки беришни унутган бўлсангиз, бу дозани ўтказиб юборилганлиги аниқланидаёқ қабул қилинг ёки беринг, шундан кейин кейинги дозани юқорида кўрсатилган дозалашнинг интервалларига мувофиқ қабул қилишни ёки беришни давом эттиринг.

Агар Сизда бу дори препаратини қўллаш билан боғлиқ қўшимча ҳар қандай саволлар бўлса, фармацевтдан сўранг.

Барча дори препаратлари каби Туссифен® Бебе ҳар бир шахсда намоён бўлмаса ҳам, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Шифокор томонидан тавсия этилган дозалар ва даволаш муддатларига риоя қилинганда, препарат жуда яхши ўзлаштирилади. Шунга қарамасдан ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Препаратнинг таркибига кирувчи аминофеназон ва эфедрин жуда кам холларда учрайдиган ўта юқори сезувчанлик реакциялари, айниқса тери тошмаси, қичишиш ва эшакеми чақириши мумкин.

Руҳиятни бузилиши:

Эфедрин уйқучанлик, хавотирлик, безовталик, қўрқув, онгни чалкашиши, таъсирчанлик, кайфиятни ёки руҳиятни ўзгаринишини чақириши мумкин.

Натрий бромида апатия, депрессия, толиқишни чақириши мумкин.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

Препаратнинг таркиби кирувчи эфедрин терапевтик дозалардан юқори дозаларда бош оғриғи, уйқуни бузилиши, бош айланиши, нерв қўзғалиши, қўл-оёқлар тремори, уйқусизлик, кўп терлаш, пилоэрекция, кўп сўлак ажралишини чақириши мумкин.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар:

Кўз қорачиқларини кенгайиши.

Юрак томонидан бузилишлар:

Тахикардия, юрак уриб кетиши, юрак ритмини бузилиши, кўкракда оғриқ, миокард ишемияси (тез-тезлиги номаълум).

Қон томирлар томонидан бузилишлар:

Эфедрин артериал босимни ошиши, қўл-оёқларда циркуляцияни бузилишини чақириши мумкин.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар:

Ҳансираш ёки нафас олишни бузилиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Оғизни қуриши, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш.

Сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар:

Сийишни қийинлашиши, сийдикни тутилиши.

Агар ҳар қандай ножўя таъсирлар жиддийлашса ёки Сиз ушбу илова-варақада таърифланмаган бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Агар фарзандингизда ушбу дори препаратининг фаол ёки ёрдамчи моддаларидан бирига аллергия бўлса, Туссифен® Бебе сиропини қўлламанг.

Агар фарзандингиз бошқа дори препаратларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки эҳтимол қабул қиладиган бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Препаратни оғриқ қолдирувчи, антипиретик воситалар ва антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Метамизол билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки препарат бир гуруҳга киради ва уларни мажмуавий қўллаш нохуш реакциялар, айниқса агранулоцитозни кучайишига олиб келиши мумкин.

  • Терапевтик дозалардан юқори дозалардан қабул қилинганда, препаратнинг таркибига кирувчи эфедрин қонда қанд даражасини ва қон босимини ошишига олиб келиши мумкин.
  • Эфедринни узоқ вақт қўллагандан кейин қарамлик билан толерантлик кузатилади. Маҳсулот суистеъмол қилишга олиб келиши мумкин.
  • Симпатомиметиклар, шу жумладан Туссифен® Бебе билан даволаганда юрак-қон томир тизими томонидан самаралар кузатилиши мумкин. Постмаркетинг тадқиқотлар ва чоп этилган адабиётларнинг маълумотлари бета-агонистлар (эфедрин гидрохлориди) ни қўллаш билан боғлиқ миокард ишемиясини кам холатлари ҳақидаги маълум далилларни беради. Бу препаратни қўллаётган юрак касалликлари (юрак ишемик касаллиги, аритмия ёки юрак етишмовчилиги) бўлган пациентларни кўкракда оғриқ ёки юрак касаллигини ёмонлашишининг бошқа симптомлари пайдо бўлганида шифокорга мурожаат этишлари тўғрисида огоҳлантириш керак. Диспноэ ва кўкракда оғриқ каби симптомларни баҳолашга алоҳида эътибор бериш керак, чунки улар респиратор ҳам, юрак томонидан ҳам бўлиши мумкин.
  • Болалар ва кекса шахслар эфедриннинг таъсирига сезгирроқ бўлади.

Ҳомиладорлик, эмизиш ва фертиллик

Туссифен® Бебе болаларда қўллаш учун мўлжалланган, шу сабабли ҳомиладорларда қўллаш бўйича кўрсатмалар йўқ. Ҳар қандай дори препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Препарат болалар учун мўлжалланган. Ҳар қандай дори препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Препаратнинг ёрдамчи моддалари ҳақида муҳим маълумот

  • Бу дори препарати қанд сақлайди. Агар фарзандингизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бўлса, даволашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
  • Бу дори препарати бир дозада 6,94 мл пиво ва 2,94 мл винога эквивалент 0,347 х.%, яъни бир дозада (1 чой қошиқ=5 мл) 0,293 г этанол (алкоголь) сақлайди. Этанолни мавжудлигини аёлларда ҳомиладорлик ёки лактация даврида, болаларда ва юқори хавф гуруҳидаги, масалан жигар касалликлари ёки тутқаноғи бўлган пациентларда эътиборга олиш керак. Алкоголизм билан касалланган шахсларга зарар етказади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ муаммолар кам холларда учрайди, лекин агар Туссифен® Бебе сиропнинг тавсия этилган дозадан юқори дозада берсангиз ёки қабул қилсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Агар фарзандингиз Туссифен® Бебе сиропни керагидан ортиқ дозада қабул қилган бўлса, унда қўзғалиш, тремор, иштаҳани йўқолиши, қон босимини ошиши, кўз қорачиқларини кенгайиши, қонда қанда даражасини ошиши (эфедринни дозасини ошириб юборилиши сабабли); апатия, депрессия, хотирани бузилиши, конъюнктивит, бром ҳуснбузарлари (натрий бромидини дозасини ошириб юборилиши сабабли) пайдо бўлиши мумкин.

Дарҳол даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Сироп

125 мл сироп 125 мл сиғимли “Пильферпруф” типдаги тўқ жигарранг шиша (III тип) бутилкага қуйилади ва “Пильферпруф” типдаги Alkozell тиқинлари билан полиэтилен бураладиган қопқоқчалар билан беркитилади.

125 мл сироп 125 мл сиғимли “Пильферпруф” типдаги ПЭТ бутилкага қуйилади ва “Пильферпруф” типдаги Alkozell тиқинлари билан полиэтилен бураладиган қопқоқчалар билан беркитилади.

1 (бир) бутилка препаратни қўллаш бўйича йўриқномали илова-варақа билан картон қутига жойланади.

Оригинал ўрамида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач Туссифен® Бебени ишлатманг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

2 йил

Ўрам очилгандан кейин яроқлилик муддати 1 (бир) ой.

Рецепт бўйича.

СОФАРМА, АЖ

1220 София, Илиенское шоссе кўч., 16, Болгария

Tussifen Bebe narxi dan boshlanadi 23100.00
Nomi Narxi so'm
Tussiphen Bebe siropi 125 ml (shisha) 23100 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish