Facebook Pixel Code

Sikloferon (Cycloferonum) ichak bilan qoplangan planshetlar 150 mg №10 (1 blister)

dagi narxlar
Без рецепта
Paketdagi miqdor:
50 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sikloferon (Cycloferonum) ichak bilan qoplangan planshetlar 150 mg №10 (1 blister)

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: меглюмин акридонацетати акридонсирка кислотасига ҳисоблаганда - 150 мг.

Ёрдамчи моддалар: повидон - 7,93 мг, кальций стеарати - 3,07 мг, гипромеллоза - 2,73 мг, полисорбат 80 - 0,27 мг, метакрил кислотаси ва этилакрилатнинг сополимери - 23,21 мг, пропиленгликоль - 1,79 мг.

Икки томони қавариқ, сариқ рангли, ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Иммунрағбатлантирувчи восита. АТХ коди: L03AХ.

Циклоферон интерфероннинг қуйимолекуляр индукторидир, бу унинг биологик кенг фаоллик доирасини (вирусларга қарши, иммуномодулловчи, яллиғланишга қарши ва бошқаларни) белгилайди.

Циклоферон грипп, герпес вируслари ва ўткир респиратор касалликларнинг бошқа қўзғатувчиларига нисбатан самаралидир. Инфекцион жараённинг илк муддатларида (1-5-чи суткаларида) вирусларнинг репродукциясини сусайтириб, вирус авлодларининг инфекционлигини пасайтириб, нуқсонли вирус заррачаларини ҳосил бўлишига олиб келиб, бевосита вирусларга қарши таъсирга эга. Вирус ва бактериал инфекцияларга нисбатан организмнинг носпецифик резистентлигини оширади.

Фармакокинетикаси

Суткалик доза қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрациясига 2-3 соатдан кейин эришилади, 8 соатда концентрацияси аста-секин камаяди, 24 соатдан кейин эса Циклоферон жуда оз миқдорда аниқланади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври 4-5 соатни ташкил қилади, шунинг учун уни тавсия қилинган дозаларда ишлатиш, организмда унинг кумуляцияси учун шароит яратмайди.

Катталарда қуйидагиларни мажмуавий даволашда:

  • грипп ва ўткир респиратор касалликларни;
  • герпетик инфекцияларни.

Болаларда 4 ёшдан бошлаб қуйидагиларни мажмуавий даволашда:

  • грипп ва ўткир респиратор касалликларни;
  • герпетик инфекцияларни.

Болаларда 4 ёшдан бошлаб, грипп ва ўткир респиратор касалликларни олдини олиш учун қўлланади.

Ичга суткада бир марта овқатдан 30 минут олдин, чайнамасдан, ½ стакан сув билан, ёши жиҳатидан қуйидаги дозаларда қабул қилинади:

4-6 ёшдаги болаларга: 150 мг (бир таблетка) дан бир марта;

7-11 ёшдаги болаларга: 300-450 мг (2-3 таблетка) дан бир марта, катталар ва12 ёшдан ошган болаларга: 450-600 мг (3-4 таблетка) бир марта.

Такрорий курсни биринчи курс тамом бўлганидан кейин 2-3 ҳафта ўтганидан сўнг ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Катталарда:

Грипп ва ўткир респиратор касалликларни даволашда препарат 1, 2, 4, 6, 8-чи суткаларда қабул қилинади (даволаш курси - 20 таблетка). Даволашни касалликнинг биринчи симптомларида бошлаш керак. Гриппни оғир кечишида биринчи куни олти таблетка қабул қилинади. Зарурат бўлганида қўшимча симптоматик даволаш ўтказилади (ҳароратни туширувчи, оғриқни қолдирувчи, балғам кўчирувчи воситалар буюрилади).

Герпетик инфекцияда препарат 1, 2, 4, 6, 8, 11, 14, 17, 20 ва 23-чи суткаларда қабул қилинади (даволаш курси - 40 таблетка). Даволаш касалликнинг биринчи симптомлари пайдо бўлганида жуда самаралидир.

Болаларда 4 ёшдан бошлаб:

Грипп ва ўткир респиратор касалликларда препарат ёшга боғлиқ дозаларда 1, 2, 4, 6, 8, 11, 14, 17, 20, 23-чи суткаларда буюрилади. Даволаш курси ҳолатнинг оғирлик даражаси ва клиник симптомларининг яққоллигига қараб, 5 дан то 15 қабул қилишгача бўлиши мумкин.

Герпетик инфекцияда препарат 1, 2, 4, 6, 8, 11, 14-чи суткаларда қабул қилинади. Даволаш курси ҳолатнинг оғирлиги ва клиник белгиларининг яққоллигига қараб ўзгариши мумкин.

Грипп ва ўткир респиратор касалликларни шошилинч носпецифик профилактикаси учун (грипп ёки бошқа этиологияли ЎРК билан хасталанган бемор билан бевосита контактда, грипп эпидемияси даврида): 1, 2, 4, 6, 8-чи суткаларда буюрилади. Сўнгра 72 соат (уч сутка) танаффус қилинади ва курсни 11, 14, 17, 20, 23-чи суткаларда давом эттирилади. Умумий курс 5 дан 10 мартагача қабулни ташкил қилади.

Аллергик реакциялар.

Ҳомиладорлик, эмизиш даври, 4 ёшгача бўлган болалар (ютиш фаолияти етарлича шаклланмаганлиги туфайли), препаратнинг компонентларини яхши ўзлаштиролмаслик, декомпенсацияланган жигар циррози.

Эҳтиёткорлик билан

Овқат ҳазм қилиш аъзоларининг зўрайиш босқичидаги касалликларида (меъда ва/ёки ўн икки бармоқ ичакнинг эрозиялари, яралари, гастритлар ва дуоденитлар) ва анамнезда аллергик реакцияларда препаратни қабул қилишдан олдин ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз билан албатта маслаҳатлашинг.

Циклоферон кўрсатилган касалликларни даволашда қўлланадиган барча дори воситалари (интерферонлар, химиотерапевтик дори воситалари ва бошқалар) билан мутаносибдир.

Интерферонлар ва нуклеозидларнинг аналогларининг таъсирини кучайтиради. Кимётерапия, интерферонотерапиянинг ножўя самараларини камайтиради.

Циклоферон транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Қалқонсимон безининг касалликларида шифокор-эндокринологнинг маслаҳати керак.

Агар препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, унда биринчи имконият туғилгандаёқ вақт интервалини ҳисобга олмай ва дозани икки баробар оширмасдан, даволаш курсини бошланган схема бўйича давом эттириш керак.

Даволаш самараси бўлмаган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар, 150 мг дан. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1, 2 ёки 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецептсиз.

“ПОЛИСАН” Илмий-технологик фармацевтик фирма» МЧЖ

(ООО «НТФФ «ПОЛИСАН»).

Россия, 192102, Санкт-Петербург ш., Салов кўч., 72 уй, 2 кор., лит. А,

тел./факс: (812) 710-82-25

Истеъмолчиларнинг эътирозлари ишлаб чиқарувчининг манзилига юборилсин.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Akridonasetik kislota: 150 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
150 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Sikloferon (Cycloferonum) ichak bilan qoplangan planshetlar 150 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:

Sikloferon (Cycloferonum) ichak bilan qoplangan planshetlar 150 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Sikloferon (Cycloferonum) ichak bilan qoplangan planshetlar 150 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Akridonasetik kislota hisoblanadi.

Sikloferon (Cycloferonum) ichak bilan qoplangan planshetlar 150 mg №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Polisan hisoblanadi.