Sildap plyonka bilan qoplangan planshetlar 50 mg + 30 mg №4 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 24500 so'm)
Dapoksetin: 30 mg/tabletkalar, Sildenafil: 50 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Sildap plyonka bilan qoplangan planshetlar 50 mg + 30 mg №4 (1 blister)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 50/100 мг силденафил; 30/60 мг дапоксетин;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккжўхори крахмали, повидон, натрий крахмал гликолят, тозаланган тальк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний, изопропил спирти, колоркоат FC4S-H, сансет сариқ лейк бўёвчиси, метилен хлорид.
(50 мг+30 мг) учун: сариқ рангли, юраксимон шаклли, икки томони қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
(100 мг+60 мг) учун: тўқ сариқ рангли, юраксимон шаклли, икки томони қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Эрекцияни бузилишини даволаш учун препаратлар. АТХ коди: G04BE.
Силденафил ғовак танада цГМФ парчаланишига жавобгар бўлган цГМФ-специфик фосфодиэстераза 5 турини (ФДЭ5) кучли ва селектив ингибитори ҳисобланади. Силденафил ғовак танага бевосита бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, аммо ушбу тўқимага азот оксидининг бўшаштирувчи самарасини фаол равишда кучайтиради. Жинсий қўзғалишда силденафил таъсирида NO ни маҳаллий ажралиб чиқиши ғовак танада ФДЭ5 ни сусайишига ва цГМФ нинг даражасини ошишига олиб келади, бунинг натижасида ғовак танада силлиқ мушакларни бўшашиши ва қон оқимини кучайиши кузатилади.
Силденафил ранг (кўк/яшил) ажратиш қобилиятини енгил ва ўтиб кетувчи бузилишини чақириши мумкин. Ранг ажратишни бузилишини тахмин қилинган механизми бўлиб тўр пардада рангни ўтказиш жараёнида иштирок этадиган ФДЭ6 ни сусайиши ҳисобланади. In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар, силденафилни ФДЭ6 га таъсири уни ФДЭ5 га нисбатан фаоллигидан 10 марта камлигини кўрсатди.
In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар, силденафилни ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги уни фосфодиэстезанинг бошқа изоформалари (ФДЭ 1, 2, 3, 4 ва 6) га нисбатан фаоллигидан 10-10000 марта устунлигидан далолат беради. Хусусан силденафилни ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги юрак қисқаришида иштирок этадиган цАМФ-специфик фосфодиэстераза ФДЭ га нисбатан фаоллигидан 4000 марта устун туради.
Дапоксетин серотонинни қайта қамраб олинишини блоклайди, бу 18 ёшдан ошган эркакларда муддатидан олдин кузатиладиган эякуляция муаммоси билан самарали курашиш имконини бериши клиник жиҳатдан тасдиқланган. Турли ёшдаги барча эркакларнинг тахминан 27-34% муддатидан олдин кузатиладиган эякуляция муаммоси билан хасталанганлар. Кўпчилик эркакларда эякуляция улар ўйлагандан эртароқ кузатилади.
Дапоксетин препарати жинсий яқинликни 200-400 фоизга узайтиради. SSRIs (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари СҚҚСИ) бош мияда кимёвий серотонинни ютилишига сабабчи бўладиган рецепторларни блоклаб таъсир қилади. Тадқиқотларда, серотонин нейромедиатори кайфиятга таъсир қилиши исботланган. СҚҚСИ серотонинни сўрилиш жараёнини блоклаб, кайфият, ҳулқ-атвор ва дунё қарашни яхшилайди. Аммо кўпчилик одамлар учун шунингдек безовталикка сабаб бўлиши мумкин. СҚҚСИ селектив ҳисобланади ва бошқа нейромедиаторларга таъсир кўрсатмасдан, фақат серотонинга таъсир қилади.
Фармакокинетикаси
Силденафил ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади. Мутлоқ биокираолишлиги ўртача 40% (25-63%) ни ташкил этади. 100 мг дозада ичга бир марта қабул қилинганидан сўнг Сmax 18 нг/мл ни ташкил этади ва оч қоринга қабул қилинганида 30-120 минут давомида эришилади. Силденафил ёғли овқат билан бирга қабул қилинганида сўрилиш тезлиги камаяди; Тmax 60 минутга узаяди, Сmax эса ўртача 29% га камаяди. Мувозанатли ҳолатда силденафилнинг Vd ўртача 105 л ни ташкил этади. Силденафил ва унинг қонда айланиб юрувчи асосий N-десметил метаболити плазма оқсиллари билан тахминан 96% га боғланади. Оқсиллар билан боғланиши силденафилнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас. 0,0002% дан камроқ дозаси (ўртача 188 нг) силденафил ичга қабул қилинганидан сўнг 90 минутдан кейин спермада аниқланган.
Силденафил асосан жигарнинг микросомал изоферментлари CYP3A4 (асосий йўли) ва CYP2C9 таъсири остида метаболизмга учрайди.
Силденафилни N-десметилизация натижасида ҳосил бўладиган, қонда айланиб юрувчи асосий метаболити навбатдаги метаболизмга учрайди. ФДЭ га селектив таъсири бўйича метаболити силденафил билан бир хилдир, in vitro шароитларда уни ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги силденафилнинг ўзининг фаоллигини тахминан 50% ни ташкил этади. Плазмада метаболитининг концентрацияси силденафилнинг концентрациясини тахминан 40% ни ташкил этади. N-десметилметаболити кейинчалик метаболизмга учрайди; унинг терминал Т1/2 тахминан 4 соатга тенг.
Организмда силденафилнинг умумий клиренси соатига 41 л га тенг, Т1/2 терминал фазада 3-5 соат. Ичга қабул қилинганидан сўнг силденафил асосан ахлат билан (дозасининг тахминан 80%) метаболитлар ҳолида ва камроқ даражада сийдик билан (дозасининг тахминан 13%) чиқарилади.
Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан ошган) пациентларда силденафилнинг клиренси пасайган бўлади, плазмада эркин фаол метаболитининг концентрацияси эса ёш пациентлардаги (18-45 ёш) концентрациясидан тахминан 40% га юқори бўлади.
Енгил (КК минутига 50-80 мл) ва ўртача (КК минутига 30-49 мл) даражадаги буйрак етишмовчилигида силденафил ичга бир марта (50 мг) қабул қилинганидан сўнг унинг фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди. Оғир даражадаги (КК ≤ 30 мл/мин) буйрак етишмовчилигида силденафилнинг клиренси пасаяди, бу шундай ёшдаги пациентларда буйракларни фаолияти нормал бўлганида AUC (100%) ва Cmax (88%) ни ушбу кўрсаткичларга нисбатан тахминан икки марта ошишига олиб келади.
Жигар циррози (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва В синфлар) бўлган пациентларда силденафилнинг клиренси пасаяди, шундай ёшдаги пациентларда жигар фаолияти нормал бўлганида AUC (84%) ва Cmax (47%) ни ушбу кўрсаткичларга нисбатан ошишига олиб келади.
Дапоксетин гидрохлориди ўзига хос фармакокинетик хусусиятларга эга. Бошқа СҚҚСИ энг юқори самарадорликка камида икки ҳафтадан кейин эришади, дапоксетин гидрохлориди эса қон плазмасида максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан сўнг камида бир соатдан кейин эришади ва организмдан бир-икки соат давомида бутунлай чиқарилади.
Навбатдаги 24 соат давомида (препарат қабул қилинганидан кейин) унинг плазмадаги концентрацияси максимал концентрациясини 5% дан камроқ қисмини ташкил этади. Препарат тез ўзлаштирилади ва организмдан чиқарилади, бу уни ҳар куни қабул қилиш имконини беради.
Дапоксетин 2-3 соат давомида метаболизмга учрайди, унинг қон плазмасидаги миқдори максимал концентрациясини тахминан 50% га камайтиради. Шундай қилиб, оптимал самарасига препарат ичга қабул қилингандан сўнг 30 минутдан кейин эришади.
Силдап препарати жинсий олат эрекциясини жинсий яқинлик самарали бўлиши учун етарли даражага эришиш ёки тутиб туришга қодир бўлмаган эректил дисфункцияси бўлган катта ёшдаги эркакларда қўллаш учун кўрсатилган.
Силдап ичга қабул қилинади.
Ушбу препаратни қўллашдан олдин шифокор билан олдиндан маслаҳатлашиш керак. режалаштирилаётган жинсий фаолликдан тахминан 1 соат олдин ичга қабул қилинади. Бир марталик дозаси 50 мг силденафилни ташкил этади. Самарадорлиги ва ўзлаштирилишини ҳисобга олиб, дозаси 100 мг гача оширилиши ёки 25 мг гача пасайтирилиши мумкин. Бир марталик максимал дозаси 100 мг ни ташкил этади. Максимал қабул қилишлар сони суткада 1 мартани ташкил этади.
65 ёшдан ошган кекса ёшдаги пациентлар учун ва буйрак ёки жигар фаолиятини ёндош бузилишлари бўлганида препаратнинг дозаси 25 мг ни ташкил этади.
Силденафил:
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, қизиб кетиш ҳисси, бош айланиши, уйқусизлик бўлиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия, астения, диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши бўлиши мумкин.
Суяк-мушак тизими томонидан: артралгия, миалгия, мушаклар тонусини ошиши.
Нафас тизими томонидан: бурунни битиши, фарингит, ринит, синусит, нафас йўллари инфекциялари, нафасни бузилиши.
Сезги аъзолари томонидан: кўришни ўзгариши (енгил ва ўткинчи; асосан жисмларнинг рангини ўзгариши, шунингдек ёруғликни ҳис этишни кучайиши ва кўриш ўткирлигини бузилиши), конъюнктивит.
Бошқалар: гриппсимон синдром, инфекцион касалликларни ривожланиши, вазодилатация симптомлари, белда оғриқ, тошма, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, простата безининг фаолиятини бузилишлари; якка ҳолларда приапизм.
Дапоксетин:
Кўнгил айниши Дапоксетиннинг кичик дозаси (30 мг) ни қабул қилган эркакларнинг 8,7% да ва юқори дозаси (60 мг) ни қабул қилган эркакларнинг 20% да кузатилган.
Бош оғриғи Дапоксетиннинг кичик дозасини қабул қилган эркакларнинг 5,9% да, юқори дозасини қабул қилган эркакларнинг 6,8% да кузатилган.
Диарея Дапоксетиннинг юқори дозасини қабул қилган эркакларнинг 6,8% да кузатилган.
Бош айланиши Дапоксетиннинг юқори дозасини қабул қилган эркакларнинг 6,2% да кузатилган.
Бош айланганида ва кўнгил айниганида шифокорга мурожаат қилинг.
Препаратнинг ножўя таъсирлари бўйича шифокор билан маслаҳатлашинг.
Силденафил цитрат
Препаратнинг фаол моддасига ёки тўлдирувчиларидан бирон-бирига ўта юқори сезувчанлик.
Азот оксидини циклик гуанозинмонофосфати (цГМФ) билан маълум ўзаро таъсири туфайли, силденафил нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради, шунинг учун уни азот оксиди донорлари (масалан, амилнитрит) билан ёки нитратларнинг ҳар қандай шакли билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган воситаларни, шу жумладан силденафилни жинсий фаолликни кучайтириш мумкин бўлмаган одамларда (масалан, ностабил стенокардия ёки оғир даражадаги юрак етишмовчилиги каби оғир даражадаги юрак-қон томир касалликлари бўлган беморлар) қўллаш мумкин эмас.
Кўрув нервини олд ноартериит ишемик невропатияси (NAION) туфайли, бир кўзни кўриши йўқолган пациентларга, ушбу ҳолат илгари ФДЭ5 ингибиторини таъсирига боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигидан қатъий назар, қўллаш мумкин эмас.
Қуйидаги пациентларнинг кичик гуруҳлари: оғир дарадаги жигар етишмовчилиги, артериал гипотензия (артериал қон босими < 90/50 мм сим.уст.), яқин вақтда кузатилган инсульт ёки миокард инфаркти ва тўр пардани, пигментли ретинити каби наслий дегенератив бузилишлари (ушбу пациентларнинг камчилиги тўр пардани генетик бузилишига эга) да силденафилнинг ҳавфсизлиги ўрганилмаган ва шунинг учун уни қўллаш мумкин эмас.
Дапоксетин гидрохлориди
Препаратнинг фаол моддасига ёки тўлдирувчиларидан бирон-бирига ўта юқори сезувчанлик.
Қуйидаги аҳамиятли даражадаги юрак касалликлари:
- юрак етишмовчилиги (NYHA бўйича II-IV синф);
- юрак ўтказувчи тизимини, AV-блокада ёки синус тугунини кучсизлиги синдроми каби, аномалиялари;
- юрак ишемик касаллиги;
- юрак клапани нуқсонлари;
- анамнезида хушдан кетишларни бўлганлиги.
Анамнезида мания ёки оғир даражадаги депрессияларни бўлиши.
Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари билан бир вақтда даволаш ёки препаратни МАО ингибиторлари билан бирга қўллаш тўхтатилганидан сўнг 14 кун давомида. Шунингдек, МАО ингибиторлари билан даволаш дапоксетинни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг 7 кун давомида амалга ошириш мумкин эмас.
Тиоридазин билан ёндош даволаш ёки тиоридазин билан даволаш тўхтатилган вақтдан бошлаб 14 кун давомида. Худди шундай, дапоксетинни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг 7 кун давомида тиоридазин билан даволаш мумкин эмас.
Серотонинни қайта қамраб олинишини ингибиторлари [серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚСИ), серотонин-норадреналинни қайта қамраб олинишини ингибиторлари (SNRIs), трициклик антидепрессантлар (ТЦА)] ёки серотонинергик самарага эга бўлган бошқа дори воситалар/ўсимликлардан олинадиган маҳсулотлар [масалан, L-триптофан, триптанлар, трамадол, линезолид, литий, тешик далачой] ёки препаратни ўсимликлардан олинадиган ушбу дори маҳсулотлари билан бирга қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг 14 кун давомида қўллаш мумкин эмас. Шунга ўхшаш тарзда, ўсимликлардан олинадиган ушбу дори воситаларни қабул қилиш дапоксетинни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг 7 кун давомида амалга ошириш мумкин эмас.
Кетоконазол, итраконазол, ритонавир, саквинавир, телитромицин, нефазадон, нелфинавир, атазанавир ва бошқалар каби CYP3A4 ни кучли ингибиторлари билан ёндош даволаш.
Ўртача ва оғир даражадаги жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Силдап таркибида силденафил ва дапоксетин сақлаганлиги сабабли, у компонентларини ҳар бири учун характерли бўлган ўзаро таъсирга киришиши мумкин.
Силденафил
CYP3A4 ни ингибиторлари (эритромицин, циметидин) билан бир вақтда қўлланганида силденафилнинг клиренси пасаяди, қон плазмасида силденафилнинг концентрацияси ошади.
Индинавир, секвинавир, ритонавир билан бир вақтда қўлланганида силденафилнинг қон плазмасидаги Сmax ва AUC ошади, бу индинавир, секвинавир, ритонавир таъсирида CYP3A4 изоферментини ингибиция бўлиши билан ифодаланади.
Кетоконазол ёки итраконазол каби CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторлари қон плазмасида силденафилнинг концентрациясини ошириши мумкинлигини кутиш мумкин.
Нитратлар билан бир вақтда қўлланганида нитратларнинг гипотензив таъсири кучаяди.
Симвастатин қабул қилаётган пациентда силденафилнинг дозаси бир марта қабул қилинганидан сўнг рабдомиолизнинг симптомларини ривожланиш ҳоллари келтирилган.
Дапоксетин
Дапоксетин препаратини ушбу препаратлардан бирон-бири билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Бундан ташқари, дапоксетин препаратини қабул қилишдан камида 14 кун олдин юқорида санаб ўтилган препаратлардан бирон-бирини қабул қилишни тўхтатиш керак. Дапоксетин препаратини қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг юқорида санаб ўтилган препаратларни камида 7 кундан кейин қабул қилишни бошлаш керак.
Шунингдек дапоксетин препаратини қуйидагилар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди:
Замбуруғли инфекцияларни даволаш учун қўлланадиган баъзи препаратлар билан, шу жумладан кетоконазол ва итраконазол билан.
ОИТВ-инфекциясини даволаш учун қўлланадиган баъзи препаратлар билан, шу жумладан ритонавир, саквинавир, нельфинавир ва атазанавир билан.
Инфекцияларни даволаш учун қўлланадиган баъзи препаратлар билан, шу жумладан телитромицин билан.
Агар Сиз юқорида санаб ўтилган препаратлардан бирон-бирини қабул қилаётган бўлсангиз, Дапоксетин препаратини қабул қилманг.
Дапоксетинни бошқа дори воситалари билан мутаносиблиги бўйича масалалар бўйича шифокор билан маслаҳатлашинг.
Силденафил
Силденафилни қабул қилишни бошлашдан олдин юрак-қон томир тизимини текшириш керак.
Жинсий олатни анатомик деформацияси бўлган пациентларда (масалан, ангуляция, каверноз фиброз ёки Пейрон касаллиги) ва приапизмни ривожланишига мойил касалликлари бўлган (ўроқсимон ҳужайрали анемия, кўпчилик миелома ёки лейкемия) одамларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Жинсий фаолликни кучайтириш мумкин бўлмаган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Қон оқишига мойиллиги бўлган пациентларда, меъда ўн икки бармоқли ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида, наслий пигментли ретинитда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Экспериментал текширишларда силденафилнинг концерогенлиги юзасидан далиллар аниқланмаган. Мутагенлигини ўрганиш бўйича бактериал ва in vivo шароитидаги синамалар манфий бўлган.
Силденафил препаратини 18 ёшгача бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Дапоксетин
Препарат ихтиёрсиз ҳомиладорлик ёки ОИТВ (одам иммун танқислиги вируси) каби венерик касалликлардан сақламайди.
Жинсий фаоллик юракка бўлган юкламани оширади, бу юрак-қон томир касалликлари бўлганида хавфли бўлиши мумкин.
Жинсий фаоллик вақтида кўкракда оғриқ пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.
Кўриш кескин ёмонлашганида ёки йўқолганида шошилинч ёрдам кўрсатиш учун шифокорга мурожаат қилинг. Алкоголь истеъмол қилиш препаратнинг ножўя самараларини кучайтириши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.
Симптомлари ножўя кўринишлари кучайиши мумкин.
Даволаш симптоматик. Специфик антидоти йўқ.
4 таблеткадан блистерда. 1 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Karbon Pharma Pvt. Ltd.
Dapoksetin: 30 mg/tabletkalar, Sildenafil: 50 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Sildap plyonka bilan qoplangan planshetlar 50 mg + 30 mg №4 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Sildap plyonka bilan qoplangan planshetlar 50 mg + 30 mg №4 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Sildap plyonka bilan qoplangan planshetlar 50 mg + 30 mg №4 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Karbon Pharma hisoblanadi.